Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Таълим / Урта таълим /

Давлат-хусусий шерикчилик шартлари асосида фаолият юритадиган нодавлат мактабгача таълим ташкилотларига Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағларидан субсидиялар ажратиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 19.05.2018 й. 378-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 19 майдаги

378-сон қарорига

2-ИЛОВА



Давлат-хусусий шерикчилик шартлари

асосида фаолият юритадиган нодавлат мактабгача

таълим ташкилотларига Ўзбекистон Республикаси

Давлат бюджети маблағларидан субсидиялар

ажратиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом давлат-хусусий шерикчилик шартлари асосида фаолият юритадиган нодавлат мактабгача таълим ташкилотларига (кейинги ўринларда таълим ташкилоти деб аталади) Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан субсидиялар (кейинги ўринларда субсидиялар деб аталади) ажратиш тартибини белгилайди.

2. Субсидиялар нодавлат таълим ташкилотларига ҳар ойда таълим ташкилотларида таълим олаётган ҳар бир бола учун (9 ва 10,5 соатлик иш режимидаги) давлат мактабгача таълим ташкилотининг бир нафар тарбияланувчисига сарфланадиган харажатлар суммасининг қуйидаги миқдорларида ажратилади:

Тошкент шаҳрида - 30 фоиз;

Нукус шаҳри ҳамда вилоят марказларида - 40 фоиз;

қолган ҳудудларда - 50 фоиз.


3. Таълим ташкилотларига Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан субсидиялар ажратиш ва тўлаш мазкур Низомга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.


2-БОБ. СУБСИДИЯЛАРНИ ҲИСОБЛАШ ТАРТИБИ


4. Субсидиялар миқдорини белгилаш учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Мактабгача таълим вазирлиги томонидан давлат мактабгача таълим ташкилотларида бир нафар тарбияланувчи учун сарфланадиган харажатлар миқдори аниқланади.

5. Давлат мактабгача таълим ташкилотининг бир нафар тарбияланувчиси учун сарфланадиган харажатлар суммаси бир йилда бир марта Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан мактабгача таълим ташкилотларининг харажатлар сметалари рўйхатдан ўтказилгандан сўнг уларга ажратилган маблағлар миқдорини умумий болалар сонига бўлган ҳолда аниқланади.

Бунда, бир нафар тарбияланувчи учун сарфланадиган харажатлар суммасини ҳисоблашда "Асосий воситалар бўйича харажатлар", электр энергия ва табиий газ харажатларининг Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан компенсация тўланмаган 50 фоизли қисми, ихтисослаштирилган ва санатория типидаги мактабгача таълим ташкилотларини сақлаш учун режалаштирилган маблағлар ва уларда қатновчи болалар сони ҳисобга олинмайди.

6. Йил давомида қонун ҳужжатларига мувофиқ иш ҳақи миқдорлари ва шартлари ўзгарган ҳолларда давлат мактабгача таълим ташкилотининг бир нафар тарбияланувчиси учун сарфланадиган харажатлар суммаси миқдори тегишли қисми бўйича қайта кўриб чиқилади.

7. Субсидиялар тегишли молия йили учун Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари параметрларида таълим соҳаси учун назарда тутилган маблағлар ҳисобидан белгиланган тартибда Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар молия бош бошқармалари (кейинги ўринларда молия органлари деб аталади) томонидан режалаштирилади.



3-БОБ. СУБСИДИЯЛАРНИ АЖРАТИШ ТАРТИБИ


8. Таълим ташкилоти Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги билан давлат-хусусий шерикчилик тўғрисида келишув имзолагандан сўнг, субсидиялар ажратиш учун жойлашган ҳудудидан келиб чиқиб, молия органларига ариза билан мурожаат қилади.

9. Аризага қуйидагилар илова қилинади:

ариза берувчининг - юридик шахс бўлган тадбиркорлик субъектининг номи, жойлашган ери (почта манзили) ва ташкилий-ҳуқуқий шаклини тасдиқловчи гувоҳнома, тижорат банкидаги ҳисобрақамлар реквизитлари;

Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги билан давлат-хусусий шерикчилик шартлари асосида нодавлат мактабгача таълим ташкилотини ташкил этиш тўғрисида имзоланган келишув нусхаси;

таълим ташкилотининг қуввати, фаолиятининг бошланиш санаси ва ота-оналар (ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар) тўлови тўғрисидаги маълумотнома.

10. Молия органи таълим ташкилотининг аризаси келиб тушган кундан бошлаб, беш иш куни мобайнида унинг мазкур Низомда белгиланган талабларга мослигини ўрганиб чиқади ва аризани қаноатлантириш ёки уни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади ва таълим ташкилотини субсидиялар ажратиш ёки аризани рад этиш тўғрисида асослантирилган ҳолда ёзма шаклда, шу жумладан электрон ахборот тизими орқали хабардор қилади.

Таълим ташкилотига субсидиялар ажратиш молия органи раҳбарининг тегишли буйруғи билан расмийлаштирилади ҳамда буйруқда субсидияни ажратиш даври кўрсатилади.

11. Молия органи томонидан таълим ташкилотига субсидия ажратиш таълим ташкилоти ва Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги ўртасида субсидияларни ажратиш тўғрисида тузилган битимда кўрсатилган муддат давомида амалга оширилади.

12. Молия органи:

таълим ташкилоти Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги томонидан юритиладиган тегишли реестрга киритилмаганлиги;

таълим ташкилоти давлат-хусусий шерикчилиги тўғрисидаги келишувда белгиланган ижтимоий мажбуриятларнинг бажарилмаслиги сабабли Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигининг тавсиясига кўра субсидия ажратилишини рад этишга ҳақлидир.

13. Таълим ташкилоти тегишли туман (шаҳар) молия бўлимларига ҳар ойнинг 5-санасига қадар ўтган ойда таълим ташкилотига ҳақиқатда қатнаган болалар сони тўғрисида маълумотни ҳамда таълим ташкилотида болалар таъминоти учун ота-оналар (ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар) томонидан тўланган тўлов ҳужжатларини илова қилган ҳолда субсидиялар олиш учун 2-иловага мувофиқ буюртманомани туман (шаҳар) мактабгача таълим бўлимлари билан келишилган ҳолда тақдим этади.Бунда, ҳисоботга ойнинг камида ярмида қатнаган тарбияланувчилар сони киритилади.

14. Таълим ташкилоти томонидан тақдим этилган буюртманомага асосан ҳақиқатда қатнаган тарбияланувчилар сони мазкур Низомнинг 4-6-бандларига мувофиқ аниқланган суммага кўпайтирилади.

15. Туман (шаҳар) молия бўлимлари ҳудуддаги таълим ташкилотлари томонидан тақдим этилган буюртмаларни умумлаштириб, субсидияларни ажратиш учун мазкур Низомга 3-иловага мувофиқ шаклда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан субсидиялар ажратиладиган нодавлат мактабгача таълим ташкилотларининг реестрини тузади ва ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 10-санасигача тегишли ғазначилик бўлинмасига тўловни амалга ошириш учун ва юқори турувчи молия органига маълумот учун тақдим этади.

16. Оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотларига ажратиладиган субсидияларнинг 50 фоизгача бўлган миқдори таълим ташкилотининг сўровига кўра олдиндан тўлов шаклида жорий ойнинг 10-санасига қадар, қолган қисми кейинги ойнинг 10-санасигача ажратилиши мумкин.

17. Ғазначилик бўлинмаси икки иш куни мобайнида туман (шаҳар) молия бўлимлари томонидан тақдим этилган реестр асосида тегишли таълим ташкилотининг тижорат банклардаги ҳисобварақларига субсидияларни белгиланган тартибда ўтказиб беради.

18. Белгиланган муддатда субсидия олиш учун буюртманома тақдим этмаган таълим ташкилотига кечиккан ойи учун субсидия ажратилмайди.


4-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


19. Туман (шаҳар) молия бўлимига субсидияни ажратиш учун тақдим этилган маълумотларнинг асослилиги ва тўғрилигига таълим ташкилотининг раҳбари шахсан жавоб беради.

20. Таълим ташкилоти томонидан субсидия олиш учун туман (шаҳар) молия бўлимига тақдим этилган маълумотлар ва ҳужжатларнинг сохталиги аниқланганда, ушбу муассаса Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан субсидиялар ажратиладиган нодавлат мактабгача таълим ташкилотларининг реестридан чиқарилади ҳамда бунинг ҳисобига ортиқча олинган субсидиялар маҳаллий бюджетга қайтарилади.

21. Ойлик субсидия маблағларининг мақсадли сарфланиши юзасидан назорат Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигининг ички аудит ва молиявий назорат хизмати ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Давлат молия назорати органлари томонидан амалга оширилади.


22. Мазкур Низом талабларини бузганликда айбдор шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.






Низомга

1-ИЛОВА



Давлат-хусусий шерикчилик шартлари

асосида фаолият юритаётган нодавлат мактабгача

таълим ташкилотларига Ўзбекистон Республикаси

Давлат бюджетидан субсидиялар ажратиш ва тўлаш

СХЕМАСИ

Босқичлар


Субъект


Тадбирлар

Бажариш

муддати



1-босқич


Таълим муассасаси

Субсидиялар ажратиш учун молия органига тегишли ҳужжатларни илова қилган ҳолда ариза билан мурожаат қилади.

заруратдан келиб чиқиб



2-босқич

  

Молия органи

Таълим ташкилотининг аризасини ўрганиб чиқади ва аризани қаноатлантириш ёки уни рад этиш бўйича қарор қабул қилади. Қарор қабул қилингандан сўнг таълим ташкилотини субсидиялар ажратиш ёки аризани рад этиш тўғрисида ёзма шаклда, шу жумладан электрон ахборот тизими орқали хабардор қилади.

5 иш куни давомида






3-босқич

Таълим муассасаси

Тегишли туман (шаҳар) молия бўлимларига ўтган ойда таълим ташкилотига ҳақиқатда қатнаган болалар сони тўғрисида маълумотни ҳамда таълим ташкилотида болалар таъминоти учун ота-оналар (ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар) томонидан тўланган тўлов ҳужжатлари илова қилган ҳолда субсидиялар олиш учун буюртманомани беради.

ҳисобот ойидан кейинги ойнинг5 санасигача






4-босқич

Туман (шаҳар) молия бўлимлари

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан субсидиялар ажратиладиган нодавлат мактабгача таълим ташкилотларининг реестрини тузади ва тегишли ғазначилик бўлинмасига тўловни амалга ошириш учун ва юқори турувчи молия органига маълумот учун тақдим этади.

ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 10 санасигача





5-босқич

Ғазначилик бўлинмаси

Тақдим этилган реестр асосида тегишли таълим ташкилотининг тижорат банклардаги ҳисобрақамларига субсидияларни белгиланган тартибда ўтказиб беради.

ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 12 санасигача

   





Низомга

2-ИЛОВА



_______________________________ га

                     (молия бўлими номи)


___________________________бўйича

                      (ташкилот номи)



20__ йил _____________ учун давлат-хусусий шерикчилик

шартлари асосида фаолият юритадиган мактабгача таълим

ташкилотининг Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети

маблағларидан субсидияларни олиш учун

БУЮРТМАНОМА

Т/р

Таълим ташкилотида таълим

олаётган болаларнинг

Туғилганлик ҳақидаги гувоҳноманинг серияси ва рақами

Ҳисобот ойида

Ф.И.О

Туғилган санаси,

ойи ва йили

Боланинг таълим ташкилотига қатнаган кунлари

Бола таъминоти учун тўланган маблағ


























ЖАМИ:

Х

Х



         


Таълим ташкилоти директори





(имзо)


(Ф.И.О)

М.Ў. (мавжуд бўлган тақдирда)








Таълим ташкилоти бош бухгалтери




(имзо)


(Ф.И.О)

   





Низомга

3-ИЛОВА



20__ йил _______ ойи учун Ўзбекистон Республикаси

Давлат бюджети ҳисобидан субсидиялар ажратиладиган

нодавлат мактабгача таълим ташкилотларининг

РЕЕСТРИ

Т/р

Субсидиялар ажратиладиган таълим ташкилоти номи

Жойлашган ери (почта манзили)

СТИР

Банк

реквизитлари

Ҳисобот ойидан

олдинги чоракдаги

таълим ташкилотининг

бир нафар тарбия-

ланувчиси учун сарфланадиган харажатлар

суммаси

Таълим ташкилотига ҳақиқатда қатнаган

тарбия-

ланувчилар

сони

Ҳисобот

ойида ажратилган субсидиялар миқдори

А

1

2

3

4

5

6

7=6х5







 







ЖАМИ:








Туман (шаҳар) молия бўлими мудири





(имзо)


(Ф.И.О)

Туман (шаҳар) молия бўлимибош ҳисобчиси






(имзо)


(Ф.И.О)

Ғазначилик бўлинмаси масъул ходими





(имзо)


(Ф.И.О)

20__ йил "____" ___________



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 22 май


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 21 май, 20-сон, 422-модда










































Время: 0.1963
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск