язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Прокуратура. Адлия органлари. Нотариат. Адвокатура. Юридик хизмат / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Нотариат/ Адлия вазирининг 22.02.2018 й. 100-мҳ-сон "Нотариус лавозимига тайинлаш бўйича танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 22.02.2018 й. 2165-11-сон билан рўйхатга олинган)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

22.02.2018 й.

N 2165-11




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

22.02.2018 й.

N 100-мҳ


БУЙРУҒИ



Нотариус лавозимига тайинлаш

бўйича танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги

низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 23 августдаги ПҚ-1602-сон "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ, БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2010 йил 20 декабрдаги 303-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 2165, 2010 йил 20 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 51-сон, 498-модда) билан тасдиқланган Нотариус лавозимига тайинлаш бўйича танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилсин ва Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш бошқармаси Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестрига тегишли ёзув киритсин.


3. Нотариат, адвокатура ва ФҲДЁ органлари бошқармаси ҳамда Ҳуқуқий тарғибот ва ахборот бошқармаси ушбу идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни барча манфаатдор шахсларга етказилишини, "Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами" - "Собрание законодательства Республики Узбекистан"да ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинишини таъминласин.


4. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.


5. Мазкур буйруқ ижросини назорат қилиш вазир ўринбосари М. Истамов зиммасига юклансин.



Вазир                                                                        Р. Давлетов






Буйруққа

ИЛОВА



Нотариус лавозимига тайинлаш

бўйича танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги

низомга киритилаётган ўзгартиришлар


1. 7-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"7. Танловда иштирок этиш истагини билдирган шахс (бундан кейинги ўринларда талабгор деб юритилади) Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига бевосита ёки тегишли адлия бошқармаси орқали қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

комиссия номига ариза;

паспорт нусхаси;

белгиланган шаклда тўлдирилган шахсий варақа;

меҳнат дафтарчаси (нусхаси олиниб, асли қайтарилади) ёки унинг иш жойида тасдиқланган нусхаси;

олий юридик маълумот тўғрисидаги диплом (нусхаси олиниб, асли қайтарилади).

Агар талабгор адлия органлари тизимида ишлаётган бўлса, ушбу банднинг тўртинчи - олтинчи хатбошиларида назарда тутилган ҳужжатлар тақдим этилиши талаб этилмайди.

Ишчи орган томонидан талабгорнинг малака имтиҳонини топширганлиги, шунингдек малака имтиҳонини топширган, лекин нотариус лавозимида уч йил мобайнида ишламаганлиги сабабли малака имтиҳонини қайта топширганлиги ҳақидаги малака комиссияси (қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда комиссия)нинг қароридан кўчирма тегишли адлия бошқармалари ёки Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Нотариат, адвокатура ва ФҲДЁ органлари бошқармасидан олинади.".


2. 12-банддан "17-5," рақами чиқариб ташлансин.


3. 21-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"21. Танлов ижтимоий, ҳуқуқий ва нотариат соҳасидаги бешта саволга ёзма ва оғзаки жавоб бериш асосида ўтказилиб, уларга тайёрланиш учун тўқсон дақиқа вақт ажратилади.

Саволлар комиссия раиси ва масъул котибининг имзолари билан тасдиқланган бўлиши лозим.".


4. 22-банддаги ҳамда 23 ва 25-бандларнинг биринчи хатбошиларидаги "Билетдаги саволларга" деган сўзлар "Саволларга" деган сўз билан алмаштирилсин.


5. 27-банднинг тўртинчи хатбошисидаги "ғолиб деб топиш учун етарли балл тўплай олмаган" деган сўзлар "танловда олиниши мумкин бўлган энг юқори баллнинг 50 фоизидан кам балл тўплаган" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


6. 29-бандда:

олтинчи хатбошидан "билет рақами ва ундаги" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

еттинчи хатбошидан "билетдаги" деган сўз чиқариб ташлансин.


7. 3-иловадан "Билет рақами: _________" деган сўзлар чиқариб ташлансин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 22 февраль


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 26 февраль, 8-сон, 148-модда