язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Прокуратура. Адлия органлари. Нотариат. Адвокатура. Юридик хизмат / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Нотариат/ Адлия вазирининг 22.02.2018 й. 101-мҳ-сон "Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 22.02.2018 й. 2090-17-сон билан рўйхатга олинган)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

22.02.2018 й.

N 2090-17




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

22.02.2018 й.

N 101-мҳ


БУЙРУҒИ



Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни

амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага

ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 27 февралдаги 106-сон "Битимларни нотариал тасдиқлаш тартибини идоралараро электрон ҳамкорликни қўллаган ҳолда такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ, БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2010 йил 30 мартдаги 64-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 2090, 2010 йил 30 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 13-сон, 99-модда) билан тасдиқланган Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилсин ва Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш бошқармаси Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестрига тегишли ёзув киритсин.


3. Нотариат, адвокатура ва ФҲДЁ органлари бошқармаси ҳамда Ҳуқуқий тарғибот ва ахборот бошқармаси ушбу идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни барча манфаатдор шахсларга етказилишини, "Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами" - "Собрание законодательства Республики Узбекистан"да ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинишини таъминласин.


4. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.


5. Мазкур буйруқ ижросини назорат қилиш вазир ўринбосари М. Истамов зиммасига юклансин.



Вазир                                                                   Р. Давлетов






Буйруққа

ИЛОВА



Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни

амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага

киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 25-бандда:

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"25. Нотариуслар томонидан амалга ошириладиган нотариал ҳаракатлар реестрда рўйхатга олинади ва "Нотариус" автоматлаштирилган ахборот тизимига (кейинги ўринларда Тизим деб юритилади) киритилади. Реестрдаги ёзувлар қалам билан ёзилишига йўл қўйилмайди.";

бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Битта ҳужжатнинг бир нечта нусхаси тўғрилиги шаҳодатлантирилганда, улар битта реестр рақами билан қайд этилади ва тасдиқловчи ёзувда ҳужжатнинг нечта нусхада тасдиқланганлиги кўрсатилади.".


2. Қуйидаги мазмундаги 34-1-банд билан тўлдирилсин:

"34-1. Нотариал ҳаракатларни амалга ошириш учун мурожаат қилган шахсларга нотариал ҳаракатлар учун ундириладиган давлат божи, герб йиғими ҳамда ҳуқуқий ва техник тусдаги қўшимча ҳаракатлар амалга оширилганлиги учун тўловлар бўйича квитанциялар Тизим орқали чиқариб берилади.

Нотариал ҳаракатлар тўловлар амалга оширилганлиги ҳақидаги маълумотлар Тизимга келиб тушгандан сўнг амалга оширилади.

Тўловлар амалга оширилганлиги ҳақидаги маълумот Тизим орқали чоп этилади ва ҳужжатлар йиғмажилдига тикилади.".


3. 35-2-банднинг биринчи хатбошисидаги "Нотариус" автоматлаштирилган ахборот тизимидан (кейинги ўринларда Тизим деб юритилади)" деган сўзлар "Тизимдан" деган сўз билан алмаштирилсин.


4. 50-8-бандда:

ўн биринчи хатбоши чиқариб ташлансин;

ўн иккинчи хатбоши ўн биринчи хатбоши деб ҳисоблансин.


5. 95-бандда:

ўн тўққизинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

йигирманчи - йигирма учинчи хатбошилар тегишлича ўн тўққизинчи - йигирма иккинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


6. 100-бандда:

ўн иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

ўн учинчи - ўн тўққизинчи хатбошилар тегишлича ўн иккинчи - ўн саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


7. 107-бандда:

ўнинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

ўн биринчи - ўн тўртинчи хатбошилар тегишлича ўнинчи - ўн учинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


8. 112-бандда:

олтинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

еттинчи ва саккизинчи хатбошилар тегишлича олтинчи ва еттинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


9. 117-бандда:

ўнинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

ўн биринчи - ўн тўртинчи хатбошилар тегишлича ўнинчи - ўн учинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


10. 125-бандда:

ўн иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

ўн учинчи - ўн саккизинчи хатбошилар тегишлича ўн иккинчи - ўн еттинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


11. 135-1-банддаги "ижарага бериш билан боғлиқ ишончномалар" деган сўзлар "ижарага бериш шартномалари" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


12. 136-банднинг саккизинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"хусусийлаштирилган уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисми ижарага берилганда, Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг ҳудудий бошқармалари (Тошкент шаҳрида - "Тошкент шаҳрида уй-жойга давлат ордерлари ва маълумотлар бериш маркази" давлат унитар корхонаси) томонидан берилган хусусийлаштиришда розилик берган шахслар ҳақидаги маълумотнома (нусхаси олиниб, асли қайтарилади) ва уларнинг розилиги;".


13. 281-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Кўчмас мол-мулкни ва автомототранспорт воситасини сотиб олиш юзасидан закалат тўғрисида келишувни тасдиқлашда, келишувда кўрсатилган мулкка ва белгиланган муддатга тақиқ қўйилади ва Тизимга киритилади. Мазкур тақиқ муддатидан олдин келишувда кўрсатилган мажбурият бажарилганда ёки тарафлар ўртасида ушбу келишувни бекор қилиш ҳақида қўшимча келишув тасдиқланганда бекор қилинади.".


14. Илованинг 13-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"




13.

Тошкент вилояти


Ангрен шаҳри


Ангрен шаҳар 1-сон ДНИ

Олмалиқ шаҳри


Олмалиқ шаҳар 2-сон ДНИ

Нурафшон шаҳри


Нурафшон шаҳар ДНИ

Янгийўл шаҳри


Янгийўл шаҳар 3-сон ДНИ

Оҳангарон шаҳри


Оҳангарон шаҳар ДНИ

Оҳангарон тумани


Оҳангарон туман ДНИ

Бекобод шаҳри


Бекобод шаҳар 1-сон ДНИ

Чирчиқ шаҳри


Чирчиқ шаҳар 3-сон ДНИ

Бўстонлиқ тумани


Бўстонлиқ туман 1-сон ДНИ

Бўка тумани


Бўка туман 2-сон ДНИ

Бекобод тумани


Бекобод туман 1-сон ДНИ

Оққўрғон тумани


Оққўрғон туман ДНИ

Қибрай тумани


Қибрай туман 2-сон ДНИ

Қуйичирчиқ тумани


Қуйичирчиқ туман ДНИ

Зангиота тумани


Зангиота туман 1-сон ДНИ

Пискент тумани


Пискент туман ДНИ

Паркент тумани


Паркент туман ДНИ

Ўртачирчиқ тумани


Ўртачирчиқ туман 2-сон ДНИ*

Юқоричирчиқ тумани


Юқоричирчиқ туман ДНИ

Чиноз тумани


Чиноз туман 1-сон ДНИ

Янгийўл тумани


Янгийўл туман 3-сон ДНИ

Тошкент тумани


Тошкент туман 1-сон ДНИ




".

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 22 февраль


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 26 февраль, 8-сон, 149-модда