Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Прокуратура. Адлия органлари. Нотариат. Адвокатура. Юридик хизмат / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Нотариат /

Адлия вазирининг 15.01.2018 й. 26-мҳ-сон "Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 15.01.2018 й. 2090-16-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

15.01.2018 й.

N 2090-16




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

15.01.2018 й.

N 26-мҳ


БУЙРУҒИ



Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни

амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага

ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 31 майдаги ПФ-5065-сон "Ерларни муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланиш борасида назоратни кучайтириш, геодезия ва картография фаолиятини такомиллаштириш, давлат кадастрлари юритишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони ва 2017 йил 11 июлдаги ПҚ-3127-сон "Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ, БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2010 йил 30 мартдаги 64-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 2090, 2010 йил 30 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 13-сон, 99-модда) билан тасдиқланган Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилсин ва Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш бошқармаси Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестрига тегишли ёзув киритсин.


3. Нотариат, адвокатура ва ФҲДЁ органлари бошқармаси ҳамда Ҳуқуқий тарғибот ва ахборот бошқармаси ушбу идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни барча манфаатдор шахсларга етказилишини, "Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами" - "Собрание законодательства Республики Узбекистан"да ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинишини таъминласин.


4. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.


5. Мазкур буйруқ ижросини назорат қилиш вазир ўринбосари М. Истамов зиммасига юклансин.



Вазир                                                                      Р. Давлетов






Буйруққа

ИЛОВА



Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни

амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага

киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 31-банднинг ўн учинчи хатбошисидаги, 53-2-банднинг олтинчи хатбошисидаги, 54-банддаги, 56-банднинг биринчи хатбошисидаги, 74-банднинг бешинчи хатбошисидаги, 77-банднинг учинчи хатбошисидаги, 78-банднинг учинчи хатбошисидаги, 80-банднинг еттинчи хатбошисидаги, 95-банднинг ўн тўртинчи хатбошисидаги, 125-банднинг учинчи хатбошисидаги, 128-банднинг бешинчи хатбошисидаги, 169-банднинг ўн олтинчи хатбошисидаги ва 273-банддаги "Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси ҳудудий бўлинмасининг" деган сўзлар "Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг тегишли туман (шаҳар)даги филиалининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. 41-бандда:

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"41. Мулкни бошқа шахсга ўтказиш тўғрисидаги битимни бекор қилиш ҳақидаги битим асосий битимга қўшиб қўйиладиган алоҳида ҳужжат тузиш йўли билан амалга оширилади. Битим предмети кўчмас мулк бўлиб давлат рўйхатидан ўтказилган тақдирда, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг тегишли туман (шаҳар)даги филиалининг бино ва иншоотларнинг таркиби ва тегишлилиги тўғрисидаги белгиланган намунадаги маълумотномаси (бундан кейинги ўринларда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг тегишли туман (шаҳар)даги филиалининг маълумотномаси деб юритилади) талаб қилинади ҳамда Тизим орқали кўчмас мулкни бошқа шахсга ўтказиш тақиқланмаганлиги ёки хатланмаганлиги текширилади. Тадбиркорлик субъектлари нотариал ҳаракатни амалга ошириш юзасидан мурожаат этса, тегишли маълумотнома нотариус томонидан идоралараро сўров орқали Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг тегишли туман (шаҳар)даги филиалидан олинади.";

иккинчи хатбошидаги "Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси ҳудудий бўлинмасида" деган сўзлар "Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг тегишли туман (шаҳар)даги филиалида" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


3. 44-банддаги ва 280-банднинг биринчи хатбошисидаги "Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси ҳудудий бўлинмасига" деган сўзлар "Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг тегишли туман (шаҳар)даги филиалига" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


4. 50-12-банднинг учинчи хатбошисидаги ва 50-13-банднинг учинчи хатбошисидаги "150 минг АҚШ долларидан" деган сўзлар "600 млн. сўмдан" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


5. 69-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Умумий улушли мулк иштирокчилари ўртасида умумий мулкдаги уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисмидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги келишув уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисмининг аниқ қисмларидан (квартиралар, хоналар, қаватлар ва шу кабилардан) фойдаланиш тартиби кўрсатилган ҳолда алоҳида битим тузиш йўли билан расмийлаштирилиши мумкин. Бундай битимларни тасдиқлашда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг тегишли туман (шаҳар)даги филиалининг маълумотномаси ва умумий улушли мулк иштирокчилари ўртасида умумий мулкдаги уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисмидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги аризалари талаб қилинади. Тадбиркорлик субъектлари нотариал ҳаракатни амалга ошириш юзасидан мурожаат этса, ушбу маълумотнома нотариус томонидан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг тегишли туман (шаҳар)даги филиалидан идоралараро сўров орқали олинади.".


6. 70, 262 ва 279-бандлардаги "Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси ҳудудий бўлинмасида" деган сўзлар "Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг тегишли туман (шаҳар)даги филиалида" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


7. 71-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Агар улушларнинг ўзгартирилиши умумий улушли мулк иштирокчиларидан бири томонидан қўшимча қурилиш (ёнма-ён иморат қуриш, бино устига қават қуриш ва шу кабилар) ёки уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисмини бузиш йўли билан амалга оширилган бўлса, нотариус туман (шаҳар) ҳокимининг бу ўзгаришлар тўғрисида қарори ва уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисмини фойдаланишга қабул қилиш тўғрисидаги комиссия далолатномасини тасдиқлаш ҳақидаги қарорини, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг тегишли туман (шаҳар)даги филиалининг маълумотномасини талаб қилади. Мулкка бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжат текширилиб, умумий улушли мулк иштирокчисига қайтариб берилади. Тадбиркорлик субъектлари нотариал ҳаракатни амалга ошириш юзасидан мурожаат этса, мазкур қарор ва маълумотнома нотариус томонидан тегишли туман (шаҳар) ҳокимлиги ва Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг тегишли туман (шаҳар)даги филиалидан идоралараро сўров орқали олинади.".


8. 110-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"110. Нотариуслар томонидан тасдиқланган автомототранспорт воситаларини бошқа шахсга ўтказиш шартномалари ҳақидаги маълумотлар ДЙҲХХ органларида ҳисобга қўйиш учун Тизим орқали юборилади.".


9. 10-параграф қуйидаги мазмундаги 135-1-банд билан тўлдирилсин:

"135-1. Нотариуслар томонидан тасдиқланган автомототранспорт воситаларини ижарага бериш билан боғлиқ ишончномалар ҳақидаги маълумотлар ДЙҲХХ органларида ҳисобга қўйиш учун Тизим орқали юборилади.".


10. 12-1-параграф қуйидаги мазмундаги 141-4-банд билан тўлдирилсин:

"141-4. Нотариуслар томонидан тасдиқланган автомототранспорт воситаларидан текин фойдаланиш шартномалари ҳақидаги маълумотлар ДЙҲХХ органларида ҳисобга қўйиш учун Тизим орқали юборилади.".


11. 147-банднинг ўн учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Лизинг объекти автомототранспорт воситаси бўлганда, шартнома нотариал тартибда тасдиқланганлиги ҳақидаги маълумотлар ДЙҲХХ органларида ҳисобга қўйиш учун Тизим орқали юборилади.".


12. 190-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"190. Нотариуслар томонидан тасдиқланган автомототранспорт воситалари билан боғлиқ ишончномалар ҳақидаги маълумотлар ДЙҲХХ органларида ҳисобга қўйиш учун Тизим орқали юборилади.".


13. 211-банддаги "Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси ҳудудий бўлинмаси" деган сўзлар "Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг тегишли туман (шаҳар)даги филиали" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


14. 231-бандда:

қуйидаги мазмундаги иккинчи - бешинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

"Агар мерос қолдирувчининг меросхўри мерос очилганидан кейин уни қабул қилиб олишга улгурмасдан вафот этган бўлса (трансмиттент), унга тегиши керак бўлган меросни қабул қилиб олиш ҳуқуқи унинг қонун бўйича (трансмиссар) ёки васият бўйича меросхўрларига ўтади.

Мерос трансмиссияси тартибида меросни қабул қилиб олиш ҳуқуқи бундай меросхўрнинг (трансмиттентнинг) вафотидан кейин очилган мерос таркибига кирмайди ва мерос қолдирувчи вафот этган жойдаги нотариус томонидан меросхўрнинг (трансмиттентнинг) меросхўрларига (трансмиссарларига) меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳнома берилади.

Бунда нотариус вафот этган меросхўрнинг (трансмиттентнинг) барча мерос мол-мулк васият қилинган ёки йўқлигини, меросхўрлар (трансмиссарлар) доирасини аниқлайди.

Масалан, 2010 йилда Тошкент шаҳрида вафот этган марҳум А. Аҳмедовга тегишли мерос мулкка унинг меросни қабул қилишга улгурмасдан 2011 йилда Сирдарё вилоятида вафот этган фарзандининг меросхўрларига Тошкент шаҳридаги нотариус томонидан меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳнома берилади.";

иккинчи - тўртинчи хатбошилар тегишлича олтинчи - саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


15. 254-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"254. Агар мерос мулки таркибига уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисми, корхона ёки бошқа кўчмас мол-мулк кирса, мерос қолдирувчига ушбу мол-мулк мулк ҳуқуқи асосида тегишлилигини тасдиқловчи ҳужжат, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг тегишли туман (шаҳар)даги филиалининг маълумотномаси тақдим қилинади. Бунда ушбу мулк тақиқланмаганлиги ёки хатланмаганлиги Тизим орқали текширилади. Тадбиркорлик субъектлари нотариал ҳаракатни амалга ошириш юзасидан мурожаат этса, тегишли маълумотнома нотариус томонидан идоралараро сўров орқали Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг тегишли туман (шаҳар)даги филиалидан олинади.".


16. 283-банддаги "Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси ҳудудий бўлинмасини" деган сўзлар "Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг тегишли туман (шаҳар)даги филиалини" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


17. Иловада:

а) 1-банднинг "Туман (шаҳар) номи" ва "Давлат нотариал идора номи" устунлари қуйидаги мазмундаги қатор билан тўлдирилсин:


"

Тахиатош тумани


Тахиатош туман ДНИ

";

в) 13-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"

13.

Тошкент вилояти

Ангрен шаҳри


Ангрен шаҳар 1-сон ДНИ



Олмалиқ шаҳри


Олмалиқ шаҳар 2-сон ДНИ



Нурафшон шаҳри


Нурафшон шаҳар ДНИ



Янгийўл шаҳри


Янгийўл шаҳар 3-сон ДНИ



Оҳангарон шаҳри


Оҳангарон шаҳар ДНИ



Оҳангарон тумани


Оҳангарон туман ДНИ



Бекобод шаҳри


Бекобод шаҳар 1-сон ДНИ



Чирчиқ шаҳри


Чирчиқ шаҳар 3-сон ДНИ



Бўстонлиқ тумани


Бўстонлиқ туман 3-сон ДНИ



Бўка тумани


Бўка туман 2-сон ДНИ



Бекобод тумани


Бекобод туман ДНИ



Оққўрғон тумани


Оққўрғон туман ДНИ



Қибрай тумани


Қибрай туман 2-сон ДНИ



Қуйичирчиқ тумани


Қуйичирчиқ туман ДНИ



Зангиота тумани


Зангиота туман 1-сон ДНИ



Пискент тумани


Пискент туман ДНИ



Паркент тумани


Паркент туман ДНИ



Ўртачирчиқ тумани


Ўртачирчиқ туман 2-сон ДНИ*




Юқоричирчиқ тумани


Юқоричирчиқ туман ДНИ



Чиноз тумани


Чиноз туман 1-сон ДНИ



Янгийўл тумани


Янгийўл туман 3-сон ДНИ



Тошкент тумани


Тошкент туман 1-сон ДНИ

".

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 15 январь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 22 январь, 3-сон, 49-модда


































Время: 0.0066
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск