"Норма маслахатчи" газетаси
"Норма маслахатчи" газетаси/ 2018 йил/ 2018 йил N 22 (671) 29 май/ Жавоб берамизПолный текст документа доступен в платной версии.
Қурилиш компаниясида ишчилар асосан оғзаки битим асосида ишга қабул қилинади. Шундай вазиятда иш берувчи зиммасида меҳнат муҳофазаси бўйича қандай мажбурият ва жавобгарликлар бўлади?
A. Умаров.
- Ишга қабул қилиш ҳуқуқига эга бўлган мансабдор шахс томонидан ёки унинг ижозати билан ходимга ҳақиқатда ишлашга рухсат этилган бўлса, ишга қабул қилиш тегишли равишда расмийлаштирилган ёки расмийлаштирилмаганлигидан қатъи назар, иш бошланган кундан эътиборан меҳнат шартномаси тузилган деб ҳисобланади (Меҳнат кодексининг (МК) 82-моддаси).
Хавфсизлик ва гигиена талабларига жавоб берадиган шароитларда меҳнат қилиш ходимнинг асосий ҳуқуқларидан ҳисобланади (МК 16-моддаси). Шунинг учун барча корхоналарда хавфсизлик ва гигиена талабларига жавоб берадиган меҳнат шароитлари яратилган бўлиши керак. Бундай шароитларни яратиб бериш иш берувчининг мажбуриятига киради (МК
...

