язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Қурилиш ва архитектура/ Қурилиш ва архитектура соҳасидаги бошқарув ва назорат/ Архитектура-режалаштириш топшириғини ишлаб чиқиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг Маъмурий регламенти (ЎзР ВМ 18.05.2018 й. 370-сон қарорига 3-илова)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 18 майдаги

370-сон қарорига

3-ИЛОВА



Архитектура-режалаштириш топшириғини ишлаб

чиқиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг

МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Регламент шаҳарсозлик фаолияти объектини қуриш ёки реконструкция қилишни лойиҳалаштириш учун архитектура-режалаштириш топшириғини (кейинги ўринларда АРТ деб аталади) ишлаб чиқиш ва юридик ва жисмоний шахсларга (кейинги ўринларда ариза берувчилар деб аталади) тақдим этиш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Регламент қурилиш ва реконструкция қилиш барча турдаги бино ва иншоотларга, Ўзбекистон Республикаси ҳудудлари (минтақалари, аҳоли пунктлари) ва ҳудудларининг қисмлари ривожлантирилишини режалаштириш тўғрисидаги шаҳарсозлик ҳужжатларида белгиланган ҳолатлар ва талабларни етказиш (белгилаш) йўли билан бино ва иншоотлар, муҳандислик-транспорт инфратузилмаси линия объектлари, текис объектлари, ҳудудларни ободонлаштириш, шунингдек бино ва иншоотларни реконструкция қилиш ва молиялаштириш манбалари билан биргаликда амалга ошириладиган қайта ихтисослаштириш учун АРТ ни ишлаб чиқилиши ва тақдим этилишига нисбатан татбиқ этилади.

Якка тартибдаги уй-жойларни қуришда АРТ ишлаб чиқиш ва тақдим этиш талаб этилмайди.


3. АРТ тасдиқланган шаҳарсозлик ҳужжатларидан, давлат ҳокимияти органларининг тегишли қарорларидан, шу жумладан, тарихий ва маданий обидаларни, атроф муҳитни муҳофаза қилиш талаб ва шартларини ҳамда объектни аниқ ер участкасида жойлаштиришда учинчи шахсларнинг қонуний ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилишдан келиб чиқувчи ўзига хос шаҳарсозлик ва архитектуравий шартлар ҳамда объектни лойиҳалаштириш ва қуришнинг алоҳида шароитлари мажмуасидан иборат ҳужжат ҳисобланиб, унинг асосида объект қурилиши (реконструкцияси) учун лойиҳа ҳужжатлари ишлаб чиқилади.

APT бино ёки иншоотнинг ташқи кўринишига, қурилишнинг тахминий майдонларига, автотураргоҳлар, ҳудудга кириш ва чиқиш йўлларига, кичик меъморий шаклларнинг тузилиши, ер участкасининг кўкаламзорлаштирилиши ва ободонлаштирилишига бўлган умумий талабларни ҳамда муҳандислик-коммуникациялари трассаларига ва муҳандислик-коммуникациялари ўтказилишига қўйиладиган асосий талабларни белгилайди.

4. АРТни олмасдан объектни лойиҳалаштириш тақиқланади, якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ҳолатлари бундан мустасно.


5. АРТ ни ишлаб чиқиш тартиботида:

а) Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармалари (кейинги ўринларда ваколатли органлар деб аталади) АРТни ишлаб чиқадилар ва тақдим этадилар;

б) муҳандислик-коммуникация тармоқларидан фойдаланувчи ташкилотлар АРТни ишлаб чиқишда ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиш нуқталари ва уларга объектдан уланиш трассаларини ўтказилишига қўйиладиган талаблар ҳақидаги маълумотларни ўз ичига олган муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиш бўйича техник шартларни тайёрлайдилар ва юборадилар.

6. Давлат хизматлари марказлари ва ваколатли орган, муҳандислик-коммуникация тармоқларидан фойдаланувчи ташкилотлар ўртасидаги ахборот алмашинуви электрон рақамли имзони (кейинги ўринларда ЭРИ деб аталади) мажбурий тартибда қўллаш орқали фақат идоралараро электрон ўзаро боғланиш ёрдамида амалга оширилади.


7. АРТни ишлаб чиқиш ва тақдим этиш ушбу Регламентнинг 1-иловасидаги схемага мувофиқ амалга оширилади.



2-БОБ. ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ

КЎРСАТИШ ТАРТИБИ


8. Ариза берувчилар АРТни олиш учун Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этади ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (кейинги ўринларда ЯИДХП деб аталади) давлат хизматидан электрон шаклда фойдаланиш учун рўйхатдан ўтади.


9. Ўзи келиб мурожаат этган тақдирда Давлат хизматлари маркази ходими ариза берувчи номидан, ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда эса ариза берувчи мустақил равишда ушбу Регламентга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича, шунингдек, қуйида санаб ўтилган ҳужжатлардан бирининг реквизитларини кўрсатган ҳолда давлат хизматидан фойдаланиш учун сўровномани электрон шаклда тўлдиради:

Маҳаллий давлат ҳокимияти органининг ер участкасининг жойлашув режаси ёки унинг чегараларини натурага чиқариш далолатномаси илова қилинган объектни лойиҳалаш ва қуриш учун ер участкаси ажратиб бериш тўғрисидаги қарори;

Маҳаллий давлат ҳокимияти органининг турар жойни нотурар жой тоифасига ўтказиш тўғрисидаги қарори;

тегишли равишда Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармасининг ёки шаҳар (туман) қурилиш (бўлими)нинг объектни қайта ихтисослаштириш ва реконструкция қилишга рухсатномаси.

Ариза берувчилардан ушбу бандда кўрсатилмаган маълумотларни, шунингдек, бошқа ҳужжатларни тақдим этишни талаб қилиш қатъиян тақиқланади.


10. Ариза берувчи зарур маълумотларни расмийлаштиргандан ва сўровномага киритгандан сўнг уни ўз ЭРИ билан тасдиқлайди.

Ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, сўровномани ЭРИ билан тасдиқлаш имконияти бўлмаган ҳолларда тегишли имзолар идентификация қилишнинг бошқа воситалари (дактилоскопия, электрон имзо ва бошқалар) билан ҳам тасдиқланиши мумкин.

11. Давлат хизмати кўрсатилгани учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 фоизи миқдорида йиғим ундирилади.

Давлат хизмати кўрсатилиши учун ЯИДХП орқали мурожаат этилганда, ушбу банднинг биринчи хатбошида кўрсатилган йиғим суммасининг 90 фоизи ундирилади.

Давлати хизмати кўрсатилгани учун йиғим тўланганлигини тасдиқлаш ахборот-коммуникация тизимлари орқали амалга оширилади.


12. Йиғимлар суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:

а) Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этганда:

20 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисоб рақамига ўтказилади;

қолган маблағлар тўлиқ миқдорда ваколатли органнинг банк ҳисоб рақамига ўтказилади;

б) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда:

10 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисоб рақамига ўтказилади;

11,25 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази" ДУКнинг ҳисоб рақамига;

қолган маблағлар тўлиқ миқдорда ваколатли органнинг банк ҳисоб рақамига ўтказилади.

13. Сўровномада нотўғри маълумотлар кўрсатилиши, шунингдек, давлат хизматлари кўрсатиш учун йиғимни тўламаслик давлат хизмати кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади.

Бошқа асосларга кўра давлат хизматлари кўрсатишни рад этиш қатъиян тақиқланади.


14. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан уни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга.

Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан бош тортганда унинг сўровномаси кўрмасдан қолдирилади. Бунда, тўланган йиғим суммаси қайтарилмайди.


15. Ўзи келиб мурожаат этганда Давлат хизматлари марказлари сўровнома тўлдирилган вақтдан бошлаб уни бир соат мобайнида ваколатли органга юборади.

ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса сўровнома автоматик равишда ваколатли органга юборилади.


16. Ваколатли орган сўровнома келиб тушгандан сўнг бир иш куни мобайнида сўровномада қайд этилган маълумотларнинг ҳаққонийлигини текширади ва Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат қилган тақдирда) ёки ариза берувчига (электрон шаклда мурожаат қилган тақдирда) ЯИДХП орқали электрон шаклда ваколатли орган томонидан тасдиқланган АРТни ишлаб чиқишнинг қиймати кўрсатилган хисоб-фактурани - инвойсни (кейинги ўринларда инвойс деб аталади) юборади ёки рад этишнинг аниқ сабабларини ва қонунчилик нормаларини кўрсатган ҳолда уни юборишни рад этади.

Давлат хизматлари маркази инвойс келиб тушгандан бошлаб бир соат мобайнида бу ҳақда ахборот-коммуникация тизими орқали ариза берувчини хабардор қилади.

17. Ариза берувчи инвойс келиб тушгандан сўнг ўн кун мобайнида инвойсда кўрсатилган суммани тўлайди.

Инвойсда кўрсатилган сумма тўланганлиги ахборот-коммуникация тизими орқали тасдиқланади.

АРТни ишлаб чиқиш қиймати микдорлари ушбу Маъмурий регламентнинг 4 ва 5-иловаларида белгиланади.

Инвойс Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги томонидан тасдиқланган шаклга мувофиқ расмийлаштирилади.

18. Ариза берувчи томонидан шартномани тасдиқлаш рад этилганда ёки шартнома юборилмаганида ёки АРТни ишлаб чиқиш қийматининг тўлови белгиланган муддатда амалга оширилмаганда шартнома тузилмаган деб ҳисобланади. Ушбу ҳолатларда ариза берувчи умумий тартибда давлат хизмати олиш учун такроран мурожаат қилишга ҳақли.


19. Шартномани юборишни рад этиш учун сўровномада қайд этилган маълумотларнинг ҳаққоний эмаслиги, шу жумладан ушбу Регламентнинг 9-бандида назарда тутилган тегишли қарорлар ва рухсатномалар ўз кучини йўқотганлиги ёки бекор қилинганлиги асос бўлади.

Шартномани юборишни бошқа асосларга кўра рад этиш қатъиян тақиқланади.


20. Ваколатли орган АРТни ишлаб чиқиш қийматининг тўлови келиб тушгандан сўнг жойига борган ҳолда, янги қурилиш учун ажратилган ер участкасини ва қўшимча қурилиш амалга оширилаётган ер участкасини, шунингдек реконструкция қилиниши зарур бўлган объектни ўрганиб чиқади.

Объектни ўрганиб чиқиш объект ёки унинг қисмлари ва унга бириктирилган ер участкасини, шунингдек, унга туташ ҳудудлар ҳамда бино ва иншоотларни визуал кўрикдан (зарурат бўлганда, махсус ускуналар ва асбоблардан фойдаланган ҳолда) ўтказишдан иборат бўлади.

Ўрганиш давомида ариза берувчининг сўровномасида, ер участкаси жойлашуви режасида ёки унинг чегараларини натурага чиқариш далолатномасида, ер участкаси (объект)нинг амалдаги жойлашувини ҳисобга олувчи муҳандислик-коммуникация тармоғига уланишнинг техник шартларида баён этилган маълумотларни таққослаган ҳолда объект текширувдан ўтказилиб, муҳандислик-коммуникация тармоқларининг уланиш нуқталаригача ўтказиладиган трассалари белгиланади.


21. Зарурат бўлганда, ваколатли орган электрон ўзаро боғланиш ёрдамида муҳандислик-коммуникация тармоғига уланишнинг техник шартларини олиш учун муҳандислик-коммуникация тармоқларидан фойдаланувчи ташкилотларга тегишли сўровни юборади.

Муҳандислик-коммуникация тармоқларидан фойдаланувчи ташкилотлар сўров тушгандан сўнг уч иш куни мобайнида ЯИДХП орқали ваколатли органга муҳандислик-коммуникация тармоғига уланишнинг техник шартларини электрон шаклда юборадилар.


22. Ваколатли орган томонидан АРТни ишлаб чиқиш қийматининг тўлови келиб тушгандан сўнг Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган муддатларда АРТ ишлаб чиқилади.

АРТни ишлаб чиқиш муддати АРТни ишлаб чиқиш қийматининг тўлови ва муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиш бўйича барча техник шартлар келиб тушгандан сўнг ҳисобланади.

АРТ электрон шаклда расмийлаштирилади ва ваколатли органнинг ЭРИси билан тасдиқланади.

APT мазкур маъмурий регламентга 3-иловада келтирилган намунавий шаклга мувофиқ ишлаб чиқилади.

23. АРТ расмийлаштирилган куни ваколатли орган Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат қилган тақдирда) ёки ЯИДХП орқали (электрон шаклда мурожаат қилган тақдирда) ариза берувчига АРТни электрон шаклда юборади.

Давлат хизматлари маркази АРТ тушганидан сўнг, уни бир соат мобайнида ариза берувчининг электрон манзилига юборади ва ариза берувчини бу ҳақда ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади. Давлат хизматлари маркази ариза берувчи ўзи келиб мурожаат қилганда унга АРТни электрон шаклда тақдим қилади.

Давлат хизматлари маркази техник имконият мавжуд бўлганда, ариза берувчининг сўровига кўра унга АРТни қоғоз шаклида ўзининг муҳрини босиб бериш йўли билан тақдим этиши мумкин.



3-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


24. Давлат хизматлари марказлари ваколатли органлар ва муҳандислик-коммуникация тармоқларидан фойдаланувчи ташкилотлар ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида олинган ариза берувчи ҳақидаги маълумотларнинг махфийлигини таъминлаши керак.


25. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги, унинг ҳудудий бошқармалари ва Давлат хизматлари марказлари ушбу Регламент талаблари ижроси бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолияти юзасидан, шу жумладан, ЯИДХП орқали, доимий назоратни ва мониторингни амалга оширадилар.


26. Ариза берувчи давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиши мумкин.


27. Ушбу Регламент талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.






Маъмурий регламентга

1-ИЛОВА



Архитектура-режалаштириш топшириғини

ишлаб чиқиш ва бериш

СХЕМАСИ

        

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар


Бажариш

муддатлари

  



1-босқич


Ариза берувчи


АРТни олиш учун Давлат хизматлари марказига мурожаат қилиш ёки давлат хизматини электрон шаклда олиш учун ЯИДХП орқали рўйхатдан ўтиш.

Давлат хизмати кўрсатилгани учун тўлов қилиш.

1. Ўз хоҳишига кўра


2. Мурожаат

қилганда


  


  

2-босқич

1. Давлат

хизматлари

маркази


2. ЯИДХП

Сўровномани ваколатли органга юбориш.

1. 1 соат мобайнида


2. Автоматик

равишда


  


  

3-босқич

Ваколатли орган


Сўровномада қайд этилган маълумотларнинг ҳаққонийлигини текшириш.

Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат қилган тақдирда) ёки ариза берувчига (электрон шаклда мурожаат қилган тақдирда) ЯИДХП орқали электрон шаклда ваколатли орган томонидан тасдиқланган АРТни ишлаб чиқиш бўйича инвойсни АРТни ишлаб чиқиш нархини кўрсатган ҳолда юбориш.

1 иш куни

мобайнида

  


  

4-босқич

Давлат

хизматлари

маркази

Ариза берувчини ахборот-коммуникация тизими орқали инвойс олинганлиги тўғрисида хабардор қилиш.

1 соат

мобайнида

  


  

5-босқич

Ариза берувчи

Инвойс келиб тушгандан сўнг АРТни ишлаб чиқишнинг қийматини инвойсда қайд этилган миқдорда тўлаш.

3 иш куни

мобайнида

  


  

6-босқич

Ваколатли орган

АРТни ишлаб чиқиш, электрон шаклда расмийлаштириш ва ўзининг ЭРИси билан тасдиқлаш.

АРТни Давлат хизматлари марказига юбориш (ўзи келиб мурожаат қилган тақдирда) ёки ариза берувчига ЯИДХП орқали юбориш (электрон шаклда мурожаат қилган тақдирда).

Вазирлар

Маҳкамаси

томонидан

белгиланган

муддатларда



  

7-босқич

Давлат

хизматлари

маркази

АРТни ариза берувчининг электрон манзилига юбориш ва бу ҳақда уни ахборот-коммуникация тизимлари орқали хабардор қилиш.

1 соат

мобайнида



      





Маъмурий регламентга

2-ИЛОВА






(санаси)


(рақами)

    

Архитектура-режалаштириш

топшириғини ишлаб чиқиш бўйича

давлат хизматлари олиш учун

СЎРОВНОМА

     

I. (жис.) Ариза берувчи - жисмоний шахс тўғрисида маълумот:

  

1. Ф.И.О.:


2. Паспорт маълумотлари (серияси ва рақами):


3. СТИР:


4. Манзили:


5. Телефон рақами:


6. Электрон почта манзили:



I. (юр.) Ариза берувчи - юридик шахс тўғрисида маълумот:

1. Тўлиқ номи:


2. Ташкилий-ҳуқуқий шакли:


3. СТИР:


4. Юридик манзили:


5. Телефон рақами:


6. Электрон почта манзили:


   


II. Объект ҳақида маълумот:


1. Объектнинг номи:



2. Объектнинг жойлашган жойи (индекс, манзил, мўлжал):


3. Муҳандислик тармоқларига уланиш:


4. Қурилиш ёки реконструкция лойиҳасининг мақсади:

Қурилиш

Реконструкция

Реконструкция билан бажариладиган қайта ихтисослаштириш

5. Объект бўйича чиқарилган қарор реквизитлари:


а) Давлат ҳокимияти органининг ер участкасининг жойлашув режаси ёки унинг чегараларини натурага чиқариш далолатномаси илова қилинган объектни лойиҳалаш ва қуриш учун ер участкаси ажратиш тўғрисидаги қарори:


б) Шаҳар (туман) ҳокимининг турар жойни нотурар жой тоифасига ўтказиш тўғрисидаги қарори:


в) Шаҳар (туман) қурилиш бошқармаси (бўлими)нинг объектни қайта ихтисослаштириш ва реконструкция қилишга рухсатномаси:






Маъмурий регламентига

3-ИЛОВА



"ТАСДИҚЛАЙМАН"

_________вилоят Қурилиш

бош бошқармаси бошлиғи

______________

Ф.И.О.

20___ й. ___________



АРХИТЕКТУРА-РЕЖАЛАШТИРИШ ТОПШИРИҒИ


20___ йил "___"__________                                         _______-сон

Лойиҳавий бино (иншоот) тури:


Лойиҳавий бино (иншоот)нинг манзили:


Лойиҳавий бино (иншоот)нинг буюртмачиси:


"КЕЛИШИЛДИ":

Бош бошқарма бошлиғининг

ўринбосари - бош архитектор

______________

Ф.И.О.

Аҳоли пунктлари шаҳарсозлик

ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва

амалга ошириш бўлими бошлиғи

______________

Ф.И.О.


Ушбу архитектура-режалаштириш топшириғи фақат лойиҳалаштириш ишларини амалга ошириш учун ҳуқуқий ҳужжат ҳисобланиб, қурилиш-монтаж ишларини бошлашга асос бўла олмайди.


Қурилиш бош бошқармасининг манзили ва телефон рақамлари:

Архитектура-

режалаштириш

топшириқларининг

қисмлари


Қисмларнинг мазмуни


Архитектура-

режалаштириш топшириқларини ишлаб чиқиш учун асос бўлган ҳужжатлар


____________ вилоят Қурилиш бош бошқармасининг ёки туман (шаҳар) қурилиш бўлимининг 20___ йил ________даги 00- 0/0000-сонли рухсатномаси.

____________ туман Давлат хизматлари марказининг 20___ йил ________даги ______-сон хати (рухсатнома давлат хизмати маркази орқали олинганда).


Лойиҳалаштириладиган бино ва иншоот (кейинги ўринларда объект деб аталади) ер участкасининг жойлашиши ва бош режада тутган ўрни


а) объектнинг расмий манзили (расмий манзили бўлмаган ҳолатда объект ҳудудига туташган ёки яқин масофада жойлашган бино ёки иншоот) _____________________________;

б) объект жойлашган ҳудуд қайси зонага мансублиги (аҳоли пунктининг ҳаракатдаги ёки аввалги бош режасига асосан) _____________________________;

в) объект жойлашган ҳудуд мухандислик тармоқлари билан таъминланганлиги/ таъминланмаганлиги _____________________________.


Лойиҳалаштириладиган объект ҳудудининг табиий-иқлим кўрсаткичлари


Лойиҳалаштирилаётган объектнинг ер участкаси ________ иқлим (климат) ҳудудида жойлашган.

Ҳаво ҳарорати:

ўртача йиллик ________

энг баланд ҳарорат ________

энг паст ҳарорат ________

Июнь-август ойларида ________

Декабрь-февраль ойларида ________

Объект қурилишини лойиҳалаштириш жараёнида эрозия (емирилиш), селдан сақлаш, сув ва шамол эрозиясидан сақлаш тадбирлари белгилансин.


Лойиҳалаштириладиган объект ер участкасининг геологик ва топографик жиҳатдан ўрганилганлиги


Ҳолатни ўрганиш учун "O`ZGASHKLITI" давлат унитар корхонасининг филиалига 1:500 нисбатдаги топохарита ишлаб чиқиш учун буюртма берилсин.


Лойиҳалаштириладиган объект ер участкасининг чегаралари ҳамда унга туташ объектлар ёки ер участкалари тўғрисида маълумот


Лойиҳалаштириш учун танланган ер майдони қуйидагича чегараланган:

Шимол томондан - __ м ________ билан чегараланган;

Жануб томонда - __ м ________ билан чегараланган;

Шарқ томондан - __ м ________ билан чегараланган;

Ғарб томондан - __ м ________ билан чегараланган.


"Қизил чизиқлар ва белгилар"

Лойиҳалаштириладиган объект ер участкасининг тасдиқланган чегарасидан чиқмасдан, қурилиш чизиқларига амал қилган ҳолда лойиҳа ишларини олиб борилиши таъминлансин.


Архитектура талаблари

Лойиҳани ишлаб чиқишда:

а) ҳаракатдаги шаҳарсозлик меъёр ва қоидаларга амал қилинсин;

б) аҳоли пунктининг тасдиқланган бош режасига ва унинг тегишли қисмининг батафсил режалаштириш лойиҳасига қатъий риоя этиб, объект атрофидаги мавжуд биноларга боғланган ҳолда ягона архитектура кўриниши (ансамбли) ташкил этиш лозимлиги инобатга олинсин;

в) объектни реконструкция қилиш лойиҳаларини ишлаб чиқишни бошлашдан олдин айрим ҳолатларда (буюртмачининг талабига биноан ёки ташқи кўринишидан авария ҳолатининг аломатлари мавжуд бўлганда) тегишли лицензияга эга бўлган лойиҳа ва бошқа ташкилотларнинг объектнинг ҳолати (конструкцияларнинг чидамлилик) бўйича хулосаси олинсин;

г) ушбу архитектура-режалаштириш топшириғига мувофиқ буюртмачи томонидан ишлаб чиқилган ва тасдиқланган ҳамда алоҳида муҳим объектлар бўйича вилоят Қурилиш бош бошқармаси билан келишилган лойиҳа топшириқларига ҳамда 1:500 нисбатдаги топохаритадаги тасдиқланган чегараларига амал қилинсин;

д) объектнинг 1:500 нисбатдаги бош режасини лойиҳалаштиришда лойиҳа ташкилоти томонидан қайта ихтисослаштирилаётган ва реконструкция қилинаётган бино туширилган ҳамда объект атрофида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари акс эттирилган, объектга кириш-чиқиш йўллари ва автомобиллар тўхташ жойлари ташкил этилиши назарда тутилсин;

е) объектнинг баландлиги ____ қаватдан кам бўлмасин ёки ____ қаватдан ошмасин (ушбу кичик банд фақат аҳоли пунктининг бош режаси ва унинг қисмларини батафсил режалаштириш лойиҳалари ҳамда қуриш лойиҳалари мавжуд ҳолларда тўлдирилади);

ж) объектда қуйидаги кичик архитектура шакллари ўрнатилиши назарда тутилсин:

____________________________________________

____________________________________________.


Лойиҳалаштириладиган объект ер участкасида мавжуд бино ва иншоотларни бузиш ёки фойдаланиш бўйича таклифлар


Лойиҳачининг лойиҳа топшириғига мувофиқ:

а) қурилиш учун ажратилган ер участкасида бузилишга тушадиган бино ва иншоотларга аниқлик киритилсин;

б) қурилиш учун ажратилган ер участкасида мавжуд бино ва иншоотлардан фойдаланиш бўйича таклифлар ишлаб чиқилсин.


Объектни босқичма-босқич қуриш


Қурилишнинг мураккаблигига ва буюртмачи томонидан бериладиган лойиҳа топшириғига мувофиқ қурилишни босқичма-босқич олиб бориш ва фойдаланишга топшириш жараёнлари назарда тутилиши мумкин.


Ер майдонини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш


Лойиҳанинг ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш қисмида қуйидагилар:

а) объектда игна баргли, манзарали ва бошқа дарахтлар ҳамда буталар ва гуллар экилиши;

б) кўкаламзорлаштириш ҳудудларининг газон ўтлари билан қопланиши;

в) ландшафт архитектурасининг ечимларидан фойдаланган ҳолда дарахтларнинг қандай шаклларда бўлиши инобатга олинсин.


Санитария-гигиена талаблари

Лойиҳалаштиришда санитария-гигиена талабларига риоя этилсин.

Лойиҳалаштириш жараёнида қурилиш материаллари турларини белгилашда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тақиқланмаган ва санитария-гигиена талабларига жавоб берадиган қурилиш материалларидан фойдаланилиши шартлиги кўзда тутилсин.

Объект қурилиши учун танланган ер майдонидан оқиб ўтувчи канал ёки ариқ мавжуд бўлган тақдирда, лойиҳадаги сув йўналиши ҳамда сувнинг муҳофаза этиш масофаларини сақлаш ва қирғоқларни ободонлаштириш ва мустаҳкамлаш ишлари лойиҳалаштириш жараёнида инобатга олинсин.


Ёнғиндан сақланиш талаблари


Ёнғиндан сақланиш талаблари ШНК 2.02.01-04 шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига асосан лойиҳалаштирилсин.


Экология талаблари


Лойиҳалаштиришда экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш меъёрларига амал қилинсин.


Лойиҳани келишиш

Лойиҳа архитектура-режалаштириш топшириғига мувофиқлигига Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёки давлат хизматлари маркази орқали қуйидагилар билан келишилсин:

вилоят Қурилиш бош бошқармаси ҳузуридаги ҳудудий архитектура-шаҳарсозлик кенгаши билан - тарихий зоналарда, шу жумладан маданий ёдгорликларнинг қўриқлаш зоналарида қуриладиган объектларнинг ҳамда давлат объектларининг лойиҳалари;

бевосита вилоят Қурилиш бош бошқармаси билан - бошқа объектларнинг лойиҳалари.

Келишиш учун электрон шаклда қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилсин:

1) лойиҳанинг архитектурага оид қисми (тушунтириш хати (тушунтириш хатида лойиҳа-смета ҳужжатида ёнғин хавфсизлигига, санитария-эпидемиология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қоидаларига риоя этиш бўйича ва бошқа йўналишларда бажарилган ишлар акс эттирилади));

2) бино ва иншоотнинг фасадлари, қаватлар режалари, Қурилиш объектининг бош режаси.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Марказлаштирилган инвестициялар ҳисобидан молиялаштириладиган лойиҳа ишлари ва инвестиция лойиҳаларини такомиллаштириш учун қўшимча чоралар ҳақида" 2016 йил 22 январдаги 15-сон қарорига 2-иловада (Мураккаблик тоифаси бўйича объектлар классификацияси) келтирилган III тоифаларга мансуб объектларнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини бевосита ўзлари санитария-эпидемиология ва ёнғинга қарши назорат хизматлари ҳамда экология ва атроф- муҳитни муҳофаза қилиш органлари билан келишадилар;

қурилиш ҳажми 300 куб метрдан ортиқ бўлмаган объектларни бевосита ўзлари туман (шаҳар) қурилиш бўлимлари билан келишадилар.


Қўшимча талаблар

Лойиҳа ташкилоти лойиҳани келиши давомида вилоят Қурилиш бош бошқармаси ёки унинг ҳузуридаги ҳудудий архитектура-шаҳарсозлик кенгаши томонидан берилган тавсиялар ва экспертиза хулосасида кўрсатилган камчиликларни бартараф этади.

Буюртмачи ўз ҳоҳишига кўра қурилиш ишлари тугагандан сўнг объект ҳудуднинг ижро топотасвирини (ер ости ва ер усти муҳандислик коммуникациялари акс эттирилган ҳолда) бажарилишини таъминлайди ва унинг бир нусхасини вилоят Қурилиш бош бошқармасига топширади.

Лойиҳани ишлаб чиқишда зилзилага бардошлик талаблари инобатга олинсин.


Муҳандислик тармоқларига уланиш шартлари:

Ичимлик сув тармоғи



Оқава сув тармоғи (канализация)



Электр тармоғи



Газ тармоғи



Телефон алоқа тармоғи



Иссиқлик ва иссиқ сув тармоғи



Дренаж тармоғи



Объектни муҳандислик тармоқларига уланиш бўйича буюртмачига ва лойиҳа ташкилотига қўйилаётган талаблар


Объектларни муҳандислик тармоқларига уланиш тартиб-таомилларни белгиловчи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг қарориларга риоя этилиши таъминлансин.

Объектга уланадиган ер ости ва ер усти муҳандислик коммуникациялари унга чегарадош ўзга ер участкаларидан ўтказиладиган ҳолатларда муҳандислик коммуникацияларининг трассалари ушбу ер участкалари эгалари билан келишилсин.

Объектга тегишли ер участкаси ҳудудидан ўтган ер ости ва ер усти муҳандислик коммуникациялари кўчирилиши (зарурат бўлганда) лойиҳада инобатга олинсин.

Объектга уланадиган ер ости мухандислик коммуникацияларини ётқизишда кўчаларни ёпиқ ҳолда кесиб ўтишни мутасадди ташкилотлар билан келишилсин.


Қўшимча талаблар

Қурилиш жараёнида ўрнатилган тартибда лойиҳа ташкилоти томонидан объектда муаллифлик назорати олиб бориш таьминлансин.


Архитектура режалаштириш топшириғига амал қилиш муддати


Ушбу архитектура-режалаштириш топшириғига амал қилиш муддати объект фойдаланишга топширилгунга қадар этиб белгиланади.


Объект жойлашуви ва муҳандислик коммуникацияларига уланиш

СХЕМАСИ

________ туман (шаҳар) қурилиш бўлимининг

бошлиғи __________________________ Ф.И.О.



(муҳри)

Лойиҳалаштирилаётган мухандислик тармоқларининг

ШАРТЛИ БЕЛГИЛАРИ:


______________ ичимлик сув қувури

______________ оқава чиқинди сув қувури

______________ газ қувури

______________ электр тармоғи

______________ телефон алоқа тармоғи



АРХИТЕКТУРА-РЕЖАЛАШТИРИШ

ТОПШИРИҒИНИ ИШЛАБ ЧИҚДИ:


Архитектура-режалаштириш топшириғини ишлаб чиқиш бўлими раҳбари:



Ф.И.О.


(имзо)


Архитектура-режалаштириш топшириғини тайёрлаган мутахассис:



Ф.И.О.


(имзо)






Маъмурий регламентига

4-ИЛОВА



Объектларни лойиҳалаштириш учун АРТни

ишлаб чиқиш муддати ва қиймати

N

Қурилаётган объектларнинг турига қараб

АРТни ишлаб чиқиш

Муддати


Қиймати

(базавий

ҳисоблаш

миқдорида)


1.

Объект (бино ва иншоот)ларни янги қурилиши учун


10 кун

4,0

2.

Реконструкциялаш, шунингдек, илгари фойдаланиш ёки эгалик қилиш ҳуқуқи рўйхатдан ўтказилган ер участкасида янги объектни қурилиши, шунингдек, мавжуд объектни қайта ихтисослаштириш, шу жумладан, нотурар жойларни турар жой тоифасига ўтказиш ва муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиш нуқталарини ўзгартириш.


8 кун

3,5

3.

Объектни қайта ихтисослаштириш, шу жумладан, муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиш нуқталарини ўзгартириш ёки ўзгартирмасдан нотурар жойларни турар жой тоифасига ўтказиш, шунингдек, муҳандислик-коммуникация тармоқларини капитал қурилиш объектларидан алоҳида қуриш.


7 кун

3,0

4.

Нотурар жойларни муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиш нуқталарини ўзгартирмасдан хонани реконструкцияси билан боғлиқ турар жой тоифасига ўтказиш.


5 кун

1,0

     

Изоҳлар:

а) объектнинг жойлашган жойига кўра архитектура-режалаштириш топшириғини ишлаб чиқиш қийматини аниқлашда кўрсаткичларга (4-банддан ташқари) қуйидаги тузатиш коэффициентлари қўлланади:

қишлоқ аҳоли пунктларида - 0,7;

туманга бўйсунувчи шаҳарларда ва шаҳар посёлкаларида - 0,8;

туманлар марказларида ва вилоятга бўйсунувчи шаҳарларда - 0,9;

Тошкент шаҳрида, Нукус шаҳрида ва вилоятлар марказларида - 1,0;

б) қурилаётган объектни аҳоли пунктидан ташқарида жойлаштиришда АРТни ишлаб чиқиш қийматига нисбатан 0,6 пасайтириш коэффициенти қўлланади;

в) қиймати ушбу нархларда назарда тутилмаган ишлар учун тўлов АРТни ишлаб чиқиш қийматига нисбатан қуйидаги миқдорларда белгиланади:

АРТнинг амал қилиш муддатларига тузатиш киритиш ва уларни узайтириш учун - 20%;

APT дубликатлари (нусхалари)ни тайёрлаш учун - 10%;

г) ушбу нархлар объектларни лойиҳалаштириш учун АРТни ишлаб чиқишнинг барча турларига қўлланади;

д) АРТнинг архитектура-шаҳарсозлик ва муҳандислик коммуникацияларига уланиш қисмлари алоҳида-алоҳида ишлаб чиқишда ҳар бир бўлим учун нархлар 0,6 коэффициенти билан қўлланилади;

е) танловга (аукционга) қўйилаётган ер участкалари учун шаҳарсозлик топшириғини ишлаб чиқиш қиймати 1-банддаги нархлар бўйича 0,7 коэффициентини қўллаган ҳолда белгиланади (АРТни ишлаб чиқишда архитектура-шаҳарсозлик бўлими сифатида унинг таркибига киритилади)*;


*) шаҳарсозлик топшириғини ишлаб чиққанлик учун тўлов танлов (аукцион) ғолиби ҳисобидан амалга оширилади.






Маъмурий регламентига

5-ИЛОВА



АРТни ишлаб чиқиш кийматини аниқлашда

қўлланадиган тузатиш (ошириш ёки пасайтириш)

КОЭФФИЦИЕНТЛАРИ

Т/р

Факторларнинг номлари


Тузатувчи

коэффициентлар


1.

Ноёб ва экспериментал объектларни қуришда


1,2

2.

Тарихий иморатни қайта тиклаш зарур бўлганда


1,2

3.

Тасдиқланган шаҳарсозлик ҳужжатларига мувофиқ объектларни жойлаштиришда:


муфассал режалаштириш лойиҳаси билан


0,7

аҳоли пунктининг бош режаси билан


0,8

қишлоқ фуқаролари йиғини АПОТ лойиҳаси билан


0,9

4.

Мавжуд бинолар ва иншоотларни реконструкция қилишда:


катта ҳажмли янги қурилишда, шунингдек габаритларни жиддий ўзгартиришда


1,1

ишлаётган корхонанинг соҳасини ўзгартиришда ёки шарт-шароитларида


1,2

5.

Қурилиши тартибга солинадиган ҳудуд доирасида (туманлар марказларининг ҳамда вилоятга бўйсунувчи шаҳарларнинг, шаҳарлар ва шаҳар посёлкаларининг марказий қисмида объектлар қуришда, шунингдек объектларни мураккаб геологик шароитли (ҳудудларнинг зичлиги, ҳудудларни тайёрлаш бўйича махсус ишларни амалга оширишнинг зарурлиги, зилзилалар бўлиб туриши, тупроғининг чўкувчанлиги ва юмшоқлиги, сизот сувлар сатҳининг юқорилиги ва бошқалар) объектларни жойлаштиришда


1,2

6.

Объектларни қуриш қатьиян тартибга солинадиган ҳудуд доирасида (тарихий иморатлар ҳудудида, қурилиш жиҳатидан қимматли тарихий-маданий ва архитектура-шаҳарсозлик иморатлари мавжуд бўлган ҳудудда, дам олиш ва боғ ҳудудидаги майдонларда, шунингдек Тошкент, Нукус шаҳарларининг, вилоятлар марказларининг ва тарихий шаҳарларнинг марказий қисмида) қуришда


1,3

7.

Объектни:


вилоят ва туман аҳамиятига эга бўлган йўллар бўйида


1,1

халқаро ва давлат аҳамиятига эга бўлган йўллар бўйида жойлаштиришда


1,2

          

Изоҳ. Ноёб объектлар - республика, минтақа ёки умумшаҳар аҳамиятига эга бўлган объектлар ва комплекслар, техник ва технологик жиҳатдан алоҳида мураккаб объектлар.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 24 май