язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Қурилиш ва архитектура/ Қурилиш ва архитектура соҳасидаги бошқарув ва назорат/ Лойиҳа-смета ҳужжатларини келишиш ҳамда бир вақтда объектнинг зилзилага бардошлилиги ва ёнғин хавфсизлиги бўйича лойиҳавий ечимларини экспертизадан ўтказиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг Маъмурий регламенти (ЎзР ВМ 18.05.2018 й. 370-сон қарорига 4-илова)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 18 майдаги

370-сон қарорига

4-ИЛОВА



Лойиҳа-смета ҳужжатларини келишиш ҳамда бир

вақтда объектнинг зилзилага бардошлилиги ва ёнғин

хавфсизлиги бўйича лойиҳавий ечимларини экспертизадан

ўтказиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг

МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ


1. Ушбу Регламент бинолар, иншоотлар ва бошқа объектлар қурилишининг лойиҳа-смета ҳужжатларини (кейинги ўринларда лойиҳа-смета ҳужжатлари деб аталади) кўриб чиқиш ва келишиш, шунингдек бир вақтда уларнинг зилзилага бардошлилиги ва ёнғин хавфсизлиги бўйича лойиҳавий ечимларини экспертизадан ўтказиш ҳамда муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиш бўйича лойиҳа ҳужжатларини келишиш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Регламентнинг амал қилиши, мулкчилик шакли ва молиялаштириш манбалари, шунингдек, ер майдони ҳажмидан қатъи назар барча турдаги бинолар, иншоотлар ва бошқа объектларнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини кўриб чиқиш ва келишиш, лойиҳа-смета ҳужжатларини келишиш жараёни билан бир вақтда объектларнинг зилзилага бардошлилиги ва ёнғин хавфсизлиги бўйича лойиҳавий ечимларини экспертизадан ўтказиш, шунингдек муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиш бўйича лойиҳа ҳужжатларини келишиш жараёнларига нисбатан қўлланилади.


3. Объектларнинг зилзилага бардошлилиги ва ёнғин хавфсизлиги бўйича лойиҳавий ечимларини экспертизадан ўтказиш, шунингдек муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиш бўйича лойиҳа ҳужжатларини келишиш лойиҳачи ташкилотнинг хоҳишига асосан лойиҳа-смета ҳужжатларини келишиш жараёни билан бир вақтда амалга оширилиши мумкин.


4. Ушбу Регламентнинг амал қилиши қуйидагиларга нисбатан қўлланмайди:

бинолар, иншоотлар ва бошқа объектларни капитал таъмирлаш;

қурилиш ҳажми 300 куб метр дан ортиқ бўлмаган объектларда;

I мураккаблик тоифасидаги объектларни қуриш;

якка тартибда уй-жойлар қуриш.


5. Лойиҳа-смета ҳужжатларини келишмасдан объектларнинг зилзилага бардошлилиги ва ёнғин хавфсизлиги бўйича лойиҳавий ечимларини экспертизадан ўтказиш (мазкур Регламентга мувофиқ лойиҳа-смета ҳужжатларини келишиш жараёни билан бир вақтда объектларнинг зилзилага бардошлилиги ва ёнғин хавфсизлиги бўйича лойиҳавий ечимларини экспертизадан ўтказиш бундан мустасно) ва қурилиш-монтаж ишларини бошлаш тўғрисида хабарнома юбориш тақиқланади.


6. Лойиҳа-смета ҳужжатларини архитектура-режалаштириш топшириғига мувофиқлиги бўйича қўриб чиқиш ва келишиш қуйидагилар томонидан амалга оширилади:

Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармалари ҳузуридаги ҳудудий архитектура-шаҳарсозлик кенгашлари (кейинги ўринларда Кенгашлар деб аталади) томонидан - тарихий зоналарда, шу жумладан маданий ёдгорликларнинг қўриқлаш зоналарида қуриладиган объектларнинг ҳамда давлат объектларининг лойиҳа-смета ҳужжатларини;

Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармалари томонидан - бошқа объектларнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини.


7. Объектларнинг зилзилага бардошлилиги ва ёнғин хавфсизлиги бўйича лойиҳавий ечимларини экспертиза қилиш мазкур Регламент доирасида Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги ҳузуридаги "Шаҳарсозлик ҳужжатлари экспертизаси" давлат унитар корхонаси ва унинг филиаллари (кейинги ўринларда экспертиза органи деб аталади) томонидан амалга оширилади.


8. Лойиҳа-смета ҳужжатларини келишиш жараёни билан бир вақтда муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиш бўйича лойиҳа ҳужжатларини келишиш:

а) электр тармоқларига улашда - Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Электр энергетикада назорат инспекцияси;

б) газ тармоқларига улашда - ҳудудий газ таъминоти корхонаси;

в) истеъмолчилар иссиқлик таъминоти тармоқларига уланишда - иссиқлик таъминоти корхонаси;

г) сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш тармоқларига улашда - сув қувурлари ва канализация хўжалиги ташкилоти томонидан амалга оширилади.


9. Давлат хизматлари марказлари, Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармалари, экспертиза органи, муҳандислик-коммуникация тармоқларидан фойдаланувчи ҳамда лойиҳачи ташкилотлари ўртасидаги ахборот алмашинуви электрон рақамли имзони (кейинги ўринларда ЭРИ деб аталади) мажбурий тартибда қўллаш орқали фақат идоралараро электрон ўзаро боғланиш ёрдамида амалга оширилади.


10. Лойиҳа-смета ҳужжатларини:

келишиш ушбу Регламентнинг 1а-иловасига мувофиқ схемага;

келишиш жараёни билан бир вақтда объектларнинг зилзилага бардошлилиги ва ёнғин хавфсизлиги бўйича лойиҳавий ечимларини экспертизадан ўтказиш ушбу Регламентнинг 1б-иловасига мувофиқ схемага;

келишиш жараёни билан бир вақтда муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиш бўйича лойиҳа ҳужжатларини келишиш ушбу Регламентнинг 1в-иловасига мувофиқ схемага асосан амалга оширилади.


11. Лойиҳа ташкилоти лойиҳа-смета ҳужжатларини келишиш учун Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этади ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (кейинги ўринларда ЯИДХП деб аталади) давлат хизматидан электрон шаклда фойдаланиш учун рўйхатдан ўтади.


12. Лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ишлари якунлангач, лойиҳа ташкилотлари:

Вазирлар Маҳкамасининг "Марказлаштирилган инвестициялар ҳисобидан молиялаштириладиган лойиҳа ишлари ва инвестиция лойиҳаларини такомиллаштириш учун қўшимча чоралар ҳақида" 2016 йил 22 январдаги 15-сон қарорига 2-иловада (Мураккаблик тоифаси бўйича объектлар классификацияси) келтирилган III тоифаларга мансуб объектларнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини бевосита ўзлари санитария-эпидемиология ва ёнғинга қарши назорат хизматлари ҳамда экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш органлари билан келишадилар;

қурилиш ҳажми 300 куб метр дан ортиқ бўлмаган объектларни бевосита ўзлари туман (шаҳар) қурилиш бўлимлари билан келишадилар;

ушбу банднинг иккинчи хатбошида қайд этилган объектлардан бошқа объектларнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини келишиш ЯИДХП да ёки давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат этганда давлат хизматидан фойдаланиш учун ушбу Регламентга 2-иловага мувофиқ сўровномани, архитектура-режалаштириш топшириғи реквизитларини кўрсатган ҳолда электрон шаклда тўлдирадилар.

Сўровномага лойиҳа-смета ҳужжатларининг архитектурага оид қисми (тушунтириш хати (тушунтириш хатида лойиҳа-смета ҳужжатида ёнғин хавфсизлигига, санитария-эпидемиология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қоидаларига риоя этиш бўйича ва бошқа йўналишларда бажарилган ишлар акс эттирилади), бино ва иншоотнинг фасадлари, қаватлар режалари, қурилиш объектининг бош режаси) электрон шаклда илова қилинади.

Лойиҳа ташкилотларидан ушбу бандда кўрсатилмаган маълумотларни, шунингдек, бошқа ҳужжатларни тақдим этишни талаб қилиш қатъиян тақиқланади, ушбу Регламентнинг 13-бандида кўрсатилган ҳоллар бундан мустасно.


13. Лойиҳачи ташкилот томонидан лойиҳа-смета ҳужжатларини келишиш жараёни билан бир вақтда:

а) объектларнинг зилзилага бардошлилиги ва ёнғин хавфсизлиги бўйича лойиҳавий ечимларини экспертизадан ўтказиш ҳақида сўровнома тўлдирилганда, объектларнинг зилзилага бардошлилиги ва ёнғин хавфсизлиги бўйича лойиҳавий ечимлари, белгиланган тартибда расмийлаштирилган лойиҳаларни ишлаб чиқиш топшириқномаси ҳамда буюртмачининг розилик хати электрон шаклда илова қилиниши ҳамда экспертиза органи томонидан объектларнинг зилзилага бардошлилиги ва ёнғин хавфсизлиги бўйича лойиҳавий ечимларини экспертиза қилиш учун оммавий оферта (кейинги ўринларда оферта деб юритилади) қабул қилиниши;

б) муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиш бўйича лойиҳа ҳужжатларини келишиш ҳақида сўровнома тўлдирилганда, муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиш бўйича лойиҳа ҳужжатлари электрон шаклда илова қилиниши талаб этилади.

Лойиҳа ташкилоти ўзининг хоҳишига кўра лойиҳа ҳужжатларининг архитектура қисмини олдин келишиб, кейин лойиҳа ҳужжатларининг бошқа қисмларини ишлаб чиқиши ва келишиши ҳамда экспертизадан ўтказиши мумкин.


14. Лойиҳа ташкилоти зарур маълумотларни расмийлаштиргандан ва сўровномага киритгандан, шунингдек зарур ҳолларда тегишли ҳужжатларни илова қилиб, офертани қабул қилгандан сўнг уни ўз ЭРИси билан тасдиқлайди.

Давлат хизматлари маркази ходимлари ва ЯИДХП лойиҳа ташкилотини давлат хизматларидан фойдаланиш учун ЭРИси мажбурий тартибда бўлиши ҳамда оферта билан танишиш шарт эканлиги тўғрисида олдиндан хабардор қилади.


15. Давлат хизмати кўрсатиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 фоизи миқдорида йиғим ундирилади.

Объектнинг зилзилага бардошлилиги ва ёнғин хавфсизлиги бўйича лойиҳавий ечимларини экспертизадан ўтказишни лойиҳа-смета ҳужжатларини келишиш жараёни билан бир вақтда амалга оширишда мазкур банднинг биринчи хатбошисида белгиланган тўловга қўшимча равишда базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари миқдорда давлат экспертизасидан ўтказиш қиймати ундирилади.

Давлат хизмати кўрсатилиши учун ЯИДХП орқали мурожаат этилганда, ушбу банднинг биринчи хатбошида кўрсатилган йиғим суммасининг 90 фоизи ундирилади.

Давлат хизмати кўрсатиш учун йиғим тўланганлигини тасдиқлаш ахборот-коммуникация тизимлари орқали амалга оширилади.


16. Йиғимлар суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:

а) Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этганда:

20 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисоб рақамига ўтказилади;

қолган маблағлар тўлиқ Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармасининг банк ҳисоб рақамига ўтказилади;

б) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда:

10 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисоб рақамига ўтказилади;

11,25 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги "Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази" ДУКнинг ҳисоб рақамига;

қолган маблағлар тўлиқ Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармасининг банк ҳисоб рақамига ўтказилади.


17. Лойиҳа ташкилотлари ЭРИси мавжуд эмаслиги, сўровномада нотўғри маълумотлар кўрсатилиши, шунингдек давлат хизмати кўрсатиш учун йиғимни тўламаслик, зарур ҳолларда ушбу Регламентнинг 13-бандида назарда тутилган шартларга риоя этмаслик ҳамда давлат экспертизасидан ўтказиш қийматини тўламаслик давлат хизмати кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади.


18. Лойиҳа ташкилоти давлат хизматидан фойдаланишдан хизмат кўрсатилишининг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга.

Лойиҳа ташкилоти давлат хизматидан фойдаланишдан бош тортганда унинг сўровномаси кўрмасдан қолдирилади. Бунда, тўланган йиғим суммаси қайтарилмайди.

Объектнинг зилзилага бардошлилиги ва ёнғин хавфсизлиги бўйича лойиҳавий ечимларини экспертизадан ўтказишдан:

экспертиза хулосаси тақдим этилгунга қадар бош тортилган тақдирда, давлат экспертизасидан ўтказиш қиймати қайтариб берилади;

экспертиза хулосаси тақдим этилгандан сўнг экспертизадан ўтказишдан бош тортилган тақдирда, давлат экспертизасидан ўтказиш қиймати қайтарилмайди.


19. Лойиҳа ташкилоти давлат хизматидан фойдаланишдан бош тортган тақдирда, Давлат хизматлари маркази томонидан ушбу ҳақида автоматик тарзда Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш вазирлигига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармасига хабарнома жўнатилади.


20. Сўровнома (зарур ҳолларда оферта) ЭРИ билан тасдиқлангандан кейин, у автоматик тарзда қуйидагиларга:

архитектура қисмини келишиш учун Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш вазирлигига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармасига;

архитектура қисмини келишиш учун ҳудудий санитария-эпидемиология ва ёнғинга қарши назорат хизматлари ҳамда экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш органларига (кейинги ўринларда хулоса берувчилар деб аталади);

объектнинг зилзилага бардошлилиги ва ёнғин хавфсизлиги бўйича лойиҳавий ечимларини (белгиланган тартибда расмийлаштирилган лойиҳаларни ишлаб чиқиш топшириқномаси ҳамда буюртмачининг розилик хатини илова қилган ҳолда) экспертизадан ўтказиш учун экспертиза органига;

муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиш бўйича лойиҳа ҳужжатларини келишиш қисми эса муҳандислик-коммуникация тармоқларидан фойдаланувчи ташкилотларга жўнатилади.


21. Хулоса берувчилар уч иш куни мобайнида лойиҳа-смета ҳужжатларининг архитектура қисмини кўриб чиқадилар ва уларга эътирозлар бўлмаган ҳолатда ўз хулосаларини, давлат хизмати марказига ва маълумот учун Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармасига, тизим орқали электрон шаклда юборадилар.


22. Хулоса берувчиларнинг барчасидан ижобий хулосалар олингандан сўнг Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармаси лойиҳа-смета ҳужжатларини икки иш куни ичида келишиб беради.

Тарихий зоналарда, шу жумладан маданий ёдгорликларнинг қўриқлаш зоналарида қуриладиган объектларнинг ҳамда давлат объектларининг лойиҳа-смета ҳужжатлари навбатдаги Кенгаш йиғилишига Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармалари томонидан киритилади.


23. Кенгаш ўзининг навбатдаги йиғилишида лойиҳа-смета ҳужжатларини келишади ёки рад этишнинг аниқ асосларини ва қонунчилик нормаларини кўрсатган ҳолда келишишни рад этади.

Кенгаш йиғилишлари ҳар ҳафтада, шахсан иштирок этиш тартибида ўтказилади.

Кенгаш аъзоси келмаган ҳолларда Кенгаш йиғилиши унинг иштирокисиз ўтказилади. Бунда объектнинг лойиҳа-смета ҳужжатлари, ушбу банднинг олтинчи хатбошида назарда тутилган ҳолатни истисно қилган ҳолда, мажлисда қатнашмаган Кенгаш аъзоси вакил бўлган ташкилот билан келишилган ҳисобланади.

Бунда қатнашмаган Кенгаш аъзосининг ваколатларига кирадиган масалалар бўйича жавобгарлик тегишли ташкилотга юкланади.

Лойиҳа-смета ҳужжатларини Кенгаш аъзолари билан келишишни сўров усули билан ўтказиш тақиқланади.

Кенгаш қарорлари йиғилишда Кенгаш аъзоларининг камида учдан икки қисми иштирок этганда конуний ҳисобланади.

Лойиҳа-смета ҳужжатларини келишиш, уни Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармасининг ЭРИси билан тасдиқлаш йўли билан амалга оширилади.


24. Лойиҳа-смета ҳужжатларининг архитектура-режалаштириш топшириғига мувофиқ эмаслиги ҳамда сўровномада кўрсатилган маълумотларнинг нотўғрилиги аниқланиши уларни келишишни рад этиш учун асос бўлади.

Лойиҳа-смета ҳужжатларини келишишни бошқа асосларга кўра рад этиш қатъиян тақиқланади.

Лойиҳа ташкилоти лойиҳа-смета ҳужжатларини келишиш рад этилгандан кейин ўн кун мобайнида давлат хизмати кўрсатиш учун йиғимни ва давлат экспертизасидан ўтказиш қийматини тўламасдан лойиҳа-смета ҳужжатларини келишиш учун қайта мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.

Лойиҳа ташкилоти томонидан лойиҳа-смета ҳужжатларини келишишни рад этиш учун асос бўлган сабаблар бартараф этилганда, такроран келишиш:

Кенгаш томонидан такрорий сўровнома келиб тушгандан сўнг унинг кейинги навбатдаги мажлисида;

Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармаси томонидан икки иш кунида амалга оширилади.

Лойиҳа-смета ҳужжатларини такроран кўриб чиқишда Кенгаш ёки Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармаси томонидан аввалги рад этиш асосларида баён этилмаган сабабларнинг келтирилишига йўл қўйилмайди, аввал кўрсатилган сабаблар бартараф этилганлигини тасдиқловчи маълумотлар билан боғлиқ рад этиш сабабларининг келтирилиши бундан мустасно.


25. Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармаси лойиҳа-смета ҳужжатлари келишилган куни қуйидагиларга:

келишилган лойиҳа-смета ҳужжатларининг архитектура қисмини лойиҳа ташкилотига давлат хизматлари маркази (ўзи келиб мурожаат қилган тақдирда) ёки ЯИДХП орқали электрон шаклда;

экспертиза органига тизим орқали юборади.

Экспертиза органи келишилган лойиҳа-смета ҳужжатларининг архитектура қисмини келиб тушган кундан бошлаб бир ҳафталик муддатда объектнинг лойиҳа ҳужжатларининг зилзилага бардошлилиги ва ёнғин хавфсизлиги бўйича лойиҳавий ечимларини экспертизадан ўтказади ва уларга эътирозлар бўлмаган ҳолатда экспертиза ҳулосасини идоралараро электрон ўзаро ҳамкорлик тизими орқали давлат хизмати марказига юборади.


26. Хулоса берувчиларнинг ва экспертиза органининг хулосалари салбий бўлиши мумкин. Салбий хулосада (экспертиза ҳулосасида) лойиҳа-смета ҳужжатидаги камчиликлар асосланган ҳолда қайд этилади.

Агар салбий хулосада лойиҳа-смета ҳужжатига тузатишлар киритиш тўғрисида талаблар назарда тутилган бўлса, хулоса берувчилар ва экспертиза органи камчиликлар аниқлангандан кейин бир соат давомида салбий хулосани давлат хизмати маркази орқали тизимдан фойдаланган ҳолда электрон шаклда лойиҳа ташкилотига лойиҳа-смета ҳужжатини қайта ишлаш учун юборади.

Лойиҳа ташкилоти ўн иш куни мобайнида лойиҳа-смета ҳужжатларига тегишли тузатишлар киритади ва уни давлат хизмати маркази орқали хулоса берувчиларга такроран юборади.

Хулоса берувчилар (экспертиза органи) лойиҳа-смета ҳужжатларини икки иш кунида кўриб чиқадилар ва ижобий хулосани тизим орқали электрон шаклда давлат хизмати марказига ва маълумот учун Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармасига юборадилар.

Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармаси ижобий хулосаларга асосан ушбу Низомнинг 22-23-бандларида белгиланган тартибда лойиҳа ҳужжатларининг архитектура қисмини ўзининг ЭРИси билан келишади ва давлат хизмати марказига юборади.


27. Муҳандислик-коммуникация тармоқларидан фойдаланувчи ташкилотлар уч иш куни мобайнида муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиш бўйича лойиҳа ҳужжатларини белгиланган тартибда келишади ёки келишишни рад этади.

Келишилган муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиш бўйича лойиҳа ҳужжатлари у келишилган кунда электрон шаклда муҳандислик-коммуникация тармоқларидан фойдаланувчи ташкилотлар томонидан лойиҳа ташкилотига давлат хизматлари маркази (ўзи келиб мурожаат қилган такдирда) ёки ЯИДХП орқали электрон шаклда юборади.


28. Давлат хизматлари маркази, келишилган лойиҳа-смета ҳужжатлари (хулосалар, лойиҳа-смета ҳужжатларининг келишилган архитектура қисми, муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиш бўйича келишилган лойиҳа-смета ҳужжатлари) тушгандан сўнг бир соат мобайнида уни ариза берувчининг электрон манзилига юборади ва ариза берувчини бу ҳақда ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади.

Давлат хизматлари маркази ариза берувчи ўзи келиб мурожаат қилган такдирда ариза берувчининг сўровига кўра унга келишилган лойиҳа-смета ҳужжатларини (экспертиза ҳулосасини, муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиш бўйича келишилган лойиҳа-смета ҳужжатларини) электрон шаклда ёки қоғоз шаклда муҳрини босиб бериш йўли билан тақдим этиши мумкин.


29. Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармалари ва Кенгашлар аъзолари ўз фаолиятини амалга ошириш натижасида олинган маълумотларнинг махфийлигини таъминлаши шарт.


30. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги, унинг ҳудудий бошқармалари ва Давлат хизматлари марказлари ушбу Регламент талаблари ижроси бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолияти юзасидан, шу жумладан, ЯИДХП орқали доимий назорат ва мониторингни амалга оширадилар.


31. Лойиҳа ташкилоти давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан қонунчиликда белгиланган тартибда шикоят қилиши мумкин.


32. Ушбу Регламент талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.






Маъмурий регламентга

1а-ИЛОВА



Лойиҳа-смета ҳужжатларини келишиш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш

муддатлари


1-босқич

Лойиҳа ташкилоти

1. Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат этади ёки ЯИДХПда давлат хизматидан электрон шаклда фойдаланиш учун рўйхатдан ўтиш.


1. Ўз хоҳишига кўра


2. Архитектура-режалаштириш топшириғи реквизитларини кўрсатган ҳолда сўровномани тўлдириш ва зарур ҳужжатларни илова қилиш.


2. Мурожаат қилганда

2-босқич

Давлат хизматлари маркази ЯИДХП

1. Сўровнома, объектнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини архитектура қисмини Кенгашнинг ишчи органига ёки қурилиш органларига юбориш.


2. Сўровномани ва объектнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини ҳудудий санитария- эпидемиология ва ёнғинга қарши назорат хизматлари ҳамда экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш органларига юбориш.


Автоматик равишда


3-босқич

Ҳудудий санитария-

эпидемиология

хизмати, ҳудудий ёнғинга қарши назорат хизмати, ҳудудий экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш органи


Объектнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини архитектура қисми бўйича ижобий хулосани давлат хизмати марказига ва маълумот учун қурилиш органига юбориш.


3 иш кунида


4-босқич

Кенгашнинг ишчи органи


1. Ҳулоса берувчиларнинг объектнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини архитектура қисми бўйича ижобий хулосасига асосан объектнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини архитектура қисмини келишиш.


2. Лойиҳа-смета ҳужжатларини ЭРИ билан тасдиқлаш.


3. Объектнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этганда) ёки лойиҳа ташкилотига (электрон шаклда мурожаат қилинган тақдирда) ЯИДХП орқали электрон шаклда юбориш.


Анкета олинганидан кейин Кенгашнинг навбатдаги йиғилишида


Қурилиш органлари


2 иш кунида


5-босқич

Давлат хизматлари маркази

Объектнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини Лойиҳа ташкилотига электрон манзилига юбориш ва бу ҳақда ариза берувчини ахборот-коммуникация технологиялари орқали хабардор қилиш.


1 соат мобайнида


      





Маъмурий регламентга

1б-ИЛОВА



Лойиҳа-смета ҳужжатларини келишиш жараёни билан

бир вақтда объектларнинг зилзилага бардошлилиги

ва ёнғин хавфсизлиги бўйича лойиҳавий

ечимларини экспертизадан ўтказиш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар


Тадбирлар


Бажариш

муддатлари


1-босқич

Лойиҳа ташкилоти


1. Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат этади ёки ЯИДХПда давлат хизматидан электрон шаклда фойдаланиш учун рўйхатдан ўтиш.


1. Ўз хоҳишига кўра


2. Архитектура-режалаштириш топшириғи реквизитларини кўрсатган ҳолда сўровномани тўлдириш ва зарур ҳужжатларни илова қилиш.

Офертани қабул қилиш, давлат экспертизасидан ўтказиш қиймати ҳамда давлат хизмати кўрсатиш учун йиғимни тўлаш.


2. Мурожаат қилганда


2-босқич

Давлат хизматлари маркази ЯИДХП


1. Сўровнома, объектнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини архитектура қисмини Кенгашнинг ишчи органига ёки қурилиш органларига юбориш.


2. Сўровнома, объектнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини архитектура қисмини ҳудудий санитария-эпидемиология ва ёнғинга қарши назорат хизматлари ҳамда экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш органларига юбориш.


3. Объектларнинг зилзилага бардошлилиги ва ёнғин хавфсизлиги бўйича лойиҳавий ечимларини, белгиланган тартибда расмийлаштирилган лойиҳаларни ишлаб чиқиш топшириқномаси ҳамда буюртмачининг розилик хатини экспертиза органига юбориш.


Автоматик равишда


3-босқич

Ҳудудий санитария-

эпидемиология хизмати, ҳудудий ёнғинга қарши назорат хизмати, ҳудудий экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш органи


Объектнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини архитектура қисми бўйича ижобий хулосани давлат хизмати марказига ва маълумот учун қурилиш органига юбориш.


3 иш кунида


4-босқич

Кенгашнинг ишчи органи


1. Ҳулоса берувчиларнинг объектнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини архитектура қисми бўйича ижобий ҳулосасига асосан объектнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини архитектура қисмини келишиш.


2. Лойиҳа-смета ҳужжатларини ЭРИ билан тасдиқлаш.


3. Объектнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини архитектура қисмини Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этганда) ёки лойиҳа ташкилотига (электрон шаклда мурожаат қилинган тақдирда) ЯИДХП орқали электрон шаклда юбориш.


Анкета олинганидан кейин Кенгашнинг навбатдаги йиғилишида


қурилиш органлари


2 иш кунида

5-босқич

Экспертиза органи


1. Объектларнинг зилзилага бардошлилиги ва ёнғин хавфсизлиги бўйича лойиҳавий ечимлари бўйича экспертиза хулосасини тайёрлаш.


2. Экспертиза хулосасини ЭРИ билан тасдиқлаш ва давлат хизматлари марказига ҳамда маълумот учун қурилиш органига юбориш.


бир ҳафтада

6-босқич

Давлат хизматлари маркази

Объектнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини ва экспертиза хулосасини Лойиҳа ташкилотига электрон манзилига юбориш ва бу ҳақда ариза берувчини ахборот-коммуникация технологиялари орқали хабардор қилиш.


1 соат мобайнида

        





Маъмурий регламентга

1в-ИЛОВА



Лойиҳа-смета ҳужжатларини келишиш жараёнида

бир вақтда муҳандислик-коммуникация тармоқларига

уланиш бўйича лойиҳа ҳужжатларини келишиш

СХЕМАСИ

Босқичлар


Субъектлар


Тадбирлар


Бажариш

муддатлари


1-босқич

Лойиҳа ташкилоти


1. Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат этади ёки ЯИДХПда давлат хизматидан электрон шаклда фойдаланиш учун рўйхатдан ўтиш.


1. Ўз хоҳишига кўра


2. Архитектура-режалаштириш топшириғи реквизитларини кўрсатган ҳолда сўровномани тўлдириш ва зарур ҳужжатларни илова қилиш.


2. Мурожаат қилганда


2-босқич

Давлат хизматлари маркази ЯИДХП

1. Сўровнома, объектнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини архитектура қисмини Кенгашнинг ишчи органига ёки қурилиш органларига юбориш.


2. Сўровнома, объектнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини архитектура қисмини ҳудудий санитария-эпидемиология ва ёнғинга қарши назорат хизматлари ҳамда экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш органларига юбориш.


3. Сўровнома ҳамда муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиш бўйича лойиҳа ҳужжатларини муҳандислик-коммуникация тармоқларидан фойдаланувчи ташкилотларига юбориш.


Автоматик равишда


3-босқич

ҳудудий санитария-

эпидемиология хизмати, ҳудудий ёнғинга қарши назорат хизмати, ҳудудий экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш органи


Объектнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини архитектура қисми бўйича ижобий хулосани давлат хизмати марказига ва маълумот учун қурилиш органига юбориш.

3 иш кунида

4-босқич

Кенгашнинг ишчи органи

1. Ҳулоса берувчиларнинг объектнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини архитектура қисми бўйича ижобий хулосасига асосан объектнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини архитектура қисмини келишиш.


2. Лойиҳа-смета ҳужжатларини ЭРИ билан тасдиқлаш.


3. Объектнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этганда) ёки лойиҳа ташкилотига (электрон шаклда мурожаат қилинган тақдирда) ЯИДХП орқали электрон шаклда юбориш.


Анкета олинганидан кейин Кенгашнинг навбатдаги йиғилишида


қурилиш органлари

2 иш кунида


5-босқич

муҳандислик-

коммуникация тармоқларидан фойдаланувчи ташкилотлари


1. Муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиш бўйича лойиҳа ҳужжатларини кўриб чиқиш ва ЭРИ билан тасдиқлаш орқали келишиш.


2. Келишилган муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиш бўйича лойиҳа ҳужжатларини Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этганда) ёки лойиҳа ташкилотига (электрон шаклда мурожаат қилинган тақдирда) ЯИДХП орқали электрон шаклда юбориш.


3 иш кунида

6-босқич

Давлат хизматлари маркази


Объектнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини ва келишилган муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиш бўйича лойиҳа ҳужжатларини лойиҳа ташкилотига электрон манзилига юбориш ва бу ҳақда ариза берувчини ахборот-коммуникация технологиялари орқали хабардор қилиш.


1 соат мобайнида


     





Маъмурий регламентга

2-ИЛОВА

(сана)


(рақами)

Лойиҳа-смета ҳужжатларини келишиш (бир вақтда

объектнинг зилзилага бардошлилиги ва ёнғин хавфсизлиги

бўйича лойиҳавий ечимларини экспертизадан ўтказиш)

бўйича давлат хизмати олиш учун

СЎРОВНОМА


I. Бинолар, иншоотлар ва бошқа объектлар қурилишининг

келишиладиган лойиҳа-смета ҳужжатлари тўғрисида маълумот:

1. Лойиҳа-смета ҳужжатларининг номланиши:



2. Лойиҳа ташкилотининг номланиши:



3. Лойиҳа ташкилотининг СТИР:



4. Лойиҳа ташкилотининг юридик манзили:



5. Лойиҳа ташкилотининг телефон рақами:



6. Лойиҳа ташкилотининг электрон почта манзили:



7. Архитектура-режалаштириш топшириғининг реквизитлари:



II. Объектларнинг зилзилага бардошлилиги ва ёнғин хавфсизлиги

бўйича лойиҳавий ечимлари экспертизадан ўтказишда

буюртмачи тўғрисида маълумот:

1-А. Ф.И.О. (агар жисмоний шахс бўлса):



1-Б. Тўлиқ номи (агар юридик шахс бўлса):



2-А. Паспорт серияси ва рақами (агар жисмоний шахс бўлса):



2-Б. Ташкилий-ҳуқуқий шакли (агар юридик шахс бўлса):



3. СТИР:



4. Манзили (юридик манзили):



5. Телефон рақами:



6. Электрон почта манзили:



III. Муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиш

бўйича лойиҳалар тўғрисида маълумот:

А) Келишилаётган газ таъминоти лойиҳаси тўғрисида маълумот:

1. Газ таъминоти лойиҳасининг номи:



2. Лойиҳа ташкилотининг номи:



3. Лойиҳа ташкилотининг СТИР:



4. Лойиҳа ташкилотининг юридик манзили:



Б) Келишилаётган электр таъминоти лойиҳаси тўғрисида маълумот:

1. Электр таъминоти лойиҳасининг номи:



2. Лойиҳа ташкилотининг номи:



3. Лойиҳа ташкилотининг СТИР:



4. Лойиҳа ташкилотининг юридик манзили:



5. Уланаётган қувват:




В) Келишилаётган иссиқлик таъминоти лойиҳаси тўғрисида маълумот:

1. Иссиқлик таъминоти лойиҳасининг номи:



2. Лойиҳа ташкилотининг номи:



3. Лойиҳа ташкилотининг СТИР:



4. Лойиҳа ташкилотининг юридик манзили:



5. Иссиқлик энергияси истеъмоли ҳисоби:



Г) Келишилаётган сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш лойиҳаси тўғрисида маълумот:

1. Сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш лойиҳасининг номи:



2. Лойиҳа ташкилотининг номи:



3 Лойиҳа ташкилотининг СТИР:



4. Лойиҳа ташкилотининг юридик манзили:



5. Сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш истеъмоли ҳисоби:



IV. Илова қилинадиган ҳужжатлар:

А) Бинолар, иншоотлар ва бошқа объектлар қурилиши лойиҳа-смета ҳужжатларининг архитектурага оид қисми:


1. Фасад (асосий ва ён томон):



2. Бинолар, иншоотлар ва бошқа объектнинг бош режаси:



3. Объект жойлашувининг вазият режаси:



Б) Объектларнинг зилзилага бардошлилиги ва ёнғин хавфсизлиги бўйича лойиҳавий ечимларига оид қисми


1. Объектларнинг зилзилага бардошлилиги ва ёнғин хавфсизлиги бўйича лойиҳавий ечимлари:



2. Буюртмачининг розилик хати:



3. Белгиланган тартибда расмийлаштирилган лойиҳаларни ишлаб чиқиш топшириқномаси:



В) Газ таъминоти лойиҳасига оид қисми


1. Газ таъминоти лойиҳаси:



Г) Электр таъминоти лойиҳасига оид қисми


1. Электр таъминоти лойиҳаси:



Д) Иссиқлик таъминоти лойиҳасига оид қисми


1. Иссиқлик таъминоти лойиҳаси:



Е) Сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш лойиҳасига оид қисми


1. Сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш лойиҳаси:



Лойиҳа ташкилотининг ЭРИси



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 24 май