язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Қурилиш ва архитектура/ Қурилиш ва архитектура соҳасидаги бошқарув ва назорат/ Якка тартибда уй-жой қуришга (реконструкция қилишга) лойиҳа-смета ҳужжатларини келишиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг Маъмурий регламенти (ЎзР ВМ 18.05.2018 й. 370-сон қарорига 6-илова)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 18 майдаги

370-сон қарорига

6-ИЛОВА



Якка тартибда уй-жой қуришга (реконструкция

қилишга) лойиҳа-смета ҳужжатларини келишиш

бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг

МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Регламент якка тартибда уй-жой қуриш (реконструкция қилиш)ни (кейинги ўринларда ЯТУҚ деб аталади) амалга оширадиган қурувчилар ёки уй-жойни реконструкция қиладиган уй-жой мулкдорларига якка тартибда уй-жой қуриш (реконструкция қилиш) бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини келишиш тартибини белгилайди.


2. ЯТУҚ лойиҳа-смета ҳужжатлари қуйидагилардан иборат бўлади:

ер усти ва ер ости муҳандислик коммуникациялари акс эттирилган ер участкаси тарҳи;

якка тартибда уй-жойнинг пойдеворлари, ертўлалари, қаватлари, уларнинг кесимлари ва бинонинг олд томони тарҳлари;

молиявий смета ҳисоб-китоби (кредит олишга эҳтиёж бўлган тақдирда).


3. Лойиҳа-смета ҳужжатларини келишмасдан ЯТУҚ ва реконструкция қилиш тақиқланади.


4. ЯТУҚнинг келишилган лойиҳа-смета ҳужжатлари ЯТУҚ бўйича қурилиш ишларини бошлаш учун асос ҳисобланади.


5. Уй-жойлар, ёрдамчи-хўжалик қурилмалари ва ҳовлидаги иншоотларнинг қурилиши шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига риоя этган ҳолда амалга оширилиши керак.


6. Битта ер участкасида икки ва ундан ортиқ оилаларга тегишли бўлган бир нечта турар жой қуришга рухсат берилади.


7. ЯТУҚни молиялаштириш ариза берувчиларнинг ўз маблағлари, банкнинг ипотека кредитлари ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бошқа қарз маблағлари ҳисобига амалга оширилади.


8. ЯТУҚнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини кўриб чиқиш ва келишиш шаҳарлар (туманлар) қурилиш бўлимлари (кейинги ўринларда ваколатли органлар деб аталади) томонидан амалга оширилади.


9. Давлат хизматлари марказлари ва ваколатли органлар ўртасидаги ахборот алмашинуви электрон рақамли имзони (кейинги ўринларда ЭРИ деб аталади) мажбурий тартибда қўллаш орқали фақат идоралараро электрон ўзаро боғланиш ёрдамида амалга оширилади.


10. Лойиҳа-смета ҳужжатларини кўриб чиқиш ва келишиш ушбу Регламентнинг 1-иловасига мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.



2-БОБ. ДАВЛАТ ХИЗМАТИ

КЎРСАТИШ ТАРТИБИ


11. ЯТУҚнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ишлари якунлангандан сўнг, ариза берувчилар Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат этади ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (кейинги ўринларда ЯИДХП деб аталади) давлат хизматидан электрон шаклда фойдаланиш учун рўйхатдан ўтади.


12. Ўзи келиб мурожаат этган тақдирда Давлат хизматлари маркази ходими ариза берувчи номидан, ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда эса - ариза берувчи мустақил равишда ушбу Регламентнинг 2-иловасига мувофиқ шакл бўйича давлат хизматидан фойдаланиш учун сўровномани электрон шаклда тўлдиради.


13. Сўровномага қуйидагилар электрон шаклда илова қилинади:

ЯТУҚнинг лойиҳа-смета ҳужжатлари;

якка тартибда уй-жойга мулк ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар (реконструкция қилишда).

Ариза берувчилардан ушбу бандда кўрсатилмаган маълумотларни ва бошқа ҳужжатларни тақдим этишни талаб этиш қатъиян тақиқланади.


14. Ариза берувчи зарур маълумотларни расмийлаштиргандан ва сўровномага киритгандан сўнг уни ўз ЭРИ билан тасдиқлайди.

Ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, сўровномани ЭРИ билан тасдиқлаш имконияти бўлмаган ҳолларда тегишли имзолар идентификация қилишнинг бошқа воситалари (дактилоскопия, электрон имзо ва бошқалар) билан ҳам тасдиқланиши мумкин.

15. Давлат хизматлари кўрсатиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 фоизи миқдорида йиғим ундирилади.

Давлат хизмати кўрсатилиши учун ЯИДХП орқали мурожаат этилганда, ушбу банднинг биринчи хатбошида кўрсатилган йиғим суммасининг 90 фоизи ундирилади.

Давлат хизматини кўрсатиш учун йиғим тўланганлигини тасдиқлаш ахборот-коммуникация тизимлари орқали амалга оширилади.


16. Йиғимлар суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:

а) Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этганда:

20 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисоб рақамига ўтказилади;

қолган маблағлар тўлиқ миқдорда ваколатли органнинг банк ҳисоб рақамларига ўтказилади;

б) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда:

10 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисоб рақамига ўтказилади;

11,25 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази" ДУКнинг ҳисоб рақамига;

қолган маблағлар тўлиқ миқдорда ваколатли органнинг банк ҳисоб рақамларига ўтказилади.

17. Сўровномада нотўғри маълумотлар кўрсатилиши, шунингдек, давлат хизматлари кўрсатиш учун йиғимни тўламаслик давлат хизмати кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади.

Давлат хизматлари кўрсатишни бошқа асослар бўйича рад этиш қатъиян тақиқланади.


18. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан уни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга.

Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан бош тортганда унинг сўровномаси кўрмасдан қолдирилади. Бунда, тўланган йиғим суммаси қайтарилмайди.


19. Ўзи келиб мурожаат этганда Давлат хизматлари марказлари сўровнома тўлдирилган вақтдан бошлаб бир соат мобайнида уни ваколатли органга юборади.

ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса сўровнома автоматик тарзда ваколатли органга юборилади.


20. Ваколатли орган сўровнома тушган кундан бошлаб уч иш куни мобайнида ЯТУҚ лойиҳа-смета ҳужжатларини келишади ёки рад этишнинг аниқ асослари ва қонунчилик нормаларини кўрсатган ҳолда келишишни рад этади.


21. ЯТУҚнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини келишиш ваколатли органнинг уни ЭРИси билан тасдиқлаш йўли билан амалга оширилади.

22. ЯТУҚнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини келишиш шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига мувофиқ эмаслиги рад этиш учун асос бўлади.

ЯТУҚнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини келишишда бошқа асосларга кўра рад этиш қатъиян тақиқланади.

Ариза берувчи ЯТУҚнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини келишиш рад этилган кундан бошлаб ўн иш куни мобайнида давлат хизмати кўрсатиш учун йиғимни тўламасдан лойиҳа-смета ҳужжатларини келишиш учун қайта мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.

ЯТУҚнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини келишишни рад этиш учун асос бўлган сабаблар ариза берувчи томонидан бартараф этилган тақдирда, келишишга такрорий сўровнома тушгандан сўнг икки иш кунидан ошмаган муддат берилади.

ЯТУҚнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини келишишни такроран кўриб чиқишда ваколатли орган томонидан аввалги рад этиш асосларида баён этилмаган сабабларнинг келтирилишига йўл қўйилмайди, аввал кўрсатилган сабаблар бартараф этилганлигини тасдиқловчи маълумотлар билан боғлиқ рад этиш сабабларининг келтирилиши бундан мустасно.


23. Ваколатли орган ЯТУҚнинг лойиҳа-смета ҳужжатлари келишилган куни Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки ариза берувчига (электрон шаклда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП орқали келишилган лойиҳа-смета ҳужжатларини электрон шаклда юборади.

Давлат хизматлари маркази келишилган лойиҳа-смета ҳужжатлари тушгандан сўнг бир соат мобайнида уни ариза берувчининг электрон манзилига юборади ва бу ҳақда ариза берувчини ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади. Бунда, Давлат хизматлари маркази ариза берувчига ўзи келиб мурожаат қилганда келишилган лойиҳа-смета ҳужжатларини электрон шаклда бериши шарт.

Давлат хизматлари маркази техник имконияти мавжуд бўлганда ариза берувчининг сўровига кўра унга ЯТУҚнинг келишилган лойиҳа-смета ҳужжатларини қоғоз шаклида ўзининг муҳрини босиш йўли билан тақдим этади.



3-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


24. Давлат хизматлари марказлари ва ваколатли органлар ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида олинган ариза берувчи ҳақидаги маълумотларнинг махфийлигини таъминлаши керак.


25. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги, унинг ҳудудий бошқармалари ва Давлат хизматлари марказлари ушбу Регламент талаблари ижроси бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолияти юзасидан, шу жумладан, ЯИДХП орқали доимий назоратни ва мониторингни амалга оширадилар.


26. Ариза берувчи давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиши мумкин.


27. Ушбу Регламент талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.






Маъмурий регламентга

1-ИЛОВА



Якка тартибда уй-жой қуришга (реконструкция

қилишга) лойиҳа-смета ҳужжатларини келишиш

СХЕМАСИ

   

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш

муддатлари




1-босқич


Ариза берувчи

1. Якка тартибда уй-жой қуриш (реконструкция қилиш)нинг лойиҳа-смета ҳужжатларини келишиш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат қилиш ёки ЯИДХПда рўйхатдан ўтиш.


2. Давлат хизмати кўрсатиш учун йиғимни тўлаш.

1. Хоҳишига кўра



2. Мурожаат

қилинганда

  

  

  

2-босқич

1. Давлат

хизматлари

маркази


2. ЯИДХП

Сўровномани ваколатли органга юбориш.

1. 1 соат

мобайнида


2. Автоматик

равишда

  

  

  

3-босқич

Ваколатли орган

1. ЯТУҚ ёки реконструкция қилиш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини келишиш.


2. Келишилган лойиҳа-смета ҳужжатларини Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки ариза берувчига (электрон шаклда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП орқали юбориш.

3 иш куни

мобайнида

  

  

  

4-босқич

Давлат

хизматлари

маркази

Келишилган лойиҳа-смета ҳужжатларини электрон манзилига юбориш ва бу ҳақда ариза берувчини ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилиш.

1 соат

мобайнида

        





Маъмурий регламентга

2-ИЛОВА






(сана)


(рақами)

        

Якка тартибда уй-жой қуришга (реконструкция

қилишга) лойиҳа-смета ҳужжатларини келишиш учун

СЎРОВНОМА

    

I. Ариза берувчи тўғрисида маълумот:

           

1. Ф.И.О.:


2. Паспорт маълумотлари (серияси ва рақами):


3. СТИР:


4. Манзили:


5. Ер участкасига бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг санаси ва тартиб рақами (қурилишда):


5. Кадастр йиғмажилдининг рўйхатдан ўтказилган санаси ва тартиб рақами (реконструкция қилишда):


7. Телефон рақами:


8. Электрон почта манзили:



    


II. Объект тўғрисида маълумот:

   

1. Объектнинг жойлашуви (индекс, манзил, мўлжал):



2. Мурожаат мақсади:

қурилиш

реконструкция

III. Илова қилинадиган ҳужжатлар:


1. Қурилишда:


а) Лойиҳа-смета ҳужжатлари:


- Ер усти ва ер ости муҳандислик коммуникациялари акс эттирилган ер участкаси тарҳи лойиҳаси;



- Пойдеворлар, ертўлалар, қаватлар, уларнинг кесимлари ва бинонинг олд томони тарҳлари;


- Молиявий смета ҳисоб-китоби (кредит олишга эҳтиёж бўлган тақдирда).


2. Реконструкцияда:


а) Лойиҳа-смета ҳужжатлари:


- Ер усти ва ер ости муҳандислик коммуникациялари акс эттирилган ер участкаси тарҳи лойиҳаси;


- Пойдеворлар, ертўлалар, қаватлар, уларнинг кесимлари ва бинонинг олд томони тарҳлари;


- Молиявий смета ҳисоб-китоби (кредит олишга эҳтиёж бўлган тақдирда).


б) Якка тартибдаги уй-жойга мулк ҳуқуқини тасдиқлайдиган ҳужжатлар.

  



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 24 май