Умная подшивка

"Соликлар ва божхона хабарлари" газетаси / 2018 йил / 2018 йил N 23 (1243) 5 июнь /

Солиқ солиш

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЖШДС: ЁШ ХОДИМЛАР УЧУН ИМТИЁЗ


Президент Ёшлар иттифоқининг таълим муассасасини тамомлаганига 3 йил бўлмаган, биринчи марта ишга қабул қилинган ёшларга даромад солиғини биринчи йил учун 50%, иккинчи ва учинчи йиллар учун эса 25%га камайтириш тўғрисидаги таклифини маъқуллади (5.07.2017 йилдаги ПФ-5106-сон Фармоннинг 13-банди).


Ўқувчиларда кўп саволлар юзага келганлиги муносабати билан "Norma" МЧЖ экспертлари мазкур имтиёзни қўллаш тартиби ҳақида тушунтириш олиш мақсадида Давлат солиқ қўмитасига расмий сўров юбордилар. 

Тошкент шаҳар ДСБ бошлиғининг биринчи ўринбосари Ш.Турдиев томонидан имзоланган расмий тушунтиришда (16.05.2018 йилдаги 13-06292-сон) берилган саволларнинг бир қисмига жавоб қайтарилган.


1. Имтиёзни қўллаш учун ёш ходимлар тоифасига кимлар киради? Ёш ходимнинг ёшига доир чеклов борми?

- "Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида"ги Қонунга мувофиқ, ёш мутахассис - олий ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасини битирган, таълим муассасасини битирганидан сўнг олган ихтисослиги бўйича 3 йил ичида ишга кирган ва маълумоти тўғрисидаги ҳужжатда кўрсатилган ихтисослиги бўйича ишлаётганига 3 йилдан кўп бўлмаган 30 ёшдан ошмаган ходим (14.09.2016 йилдаги ЎРҚ-406-сон Қонуннинг 3-моддаси).

Юқоридагилардан келиб чиқилса, ёш мутахассис - бир вақтнинг ўзида қуйидаги мезонларга жавоб берувчи шахсдир:

q 30 ёшдан ошмаган ходим;

q олий ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасининг битирувчиси;

q таълим муассасасини битирганидан сўнг олган ихтисослиги бўйича 3 йил ичида ишга кирган ва маълумоти тўғрисидаги ҳужжатда кўрсатилган ихтисослиги бўйича ишлаётганига 3 йилдан кўп бўлмаган.


2. Имтиёз таълим курслари битирувчилари, ўрта мактаб битирувчилари ёки олий таълим муассасалари талабалари учун қўлланиладими?

- Мазкур имтиёз таълим курслари битирувчиси, мактаб битирувчилари, талабаларга татбиқ этилмайди. 


3. Битирувчи хорижий таълим муассасасини битирган бўлса, имтиёз қўлланиладими?

- Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш ва нострификациялаш (эквивалентлигини қайд этиш) тартиби тўғрисидаги низомга (ВМнинг 25.07.2000 йилдаги 283-сон қарорига 2-илова) мувофиқ, хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни нострификациялаш (эквивалентлигини қайд этиш) деганда ваколатли давлат органлари томонидан ушбу ҳужжатлар эгалари тайёргарлиги даражаси мувофиқлигини белгилаш ва уларга Ўзбекистон Республикасининг таълим тўғрисидаги ҳужжатларига эга бўлган шахсларга берилгани каби академик ва (ёки) касбий ҳуқуқлар берилиши тушунилади.

Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни нострификациялаш (эквивалентлигини қайд этиш) қуйидаги ҳолларда тўғридан-тўғри (махсус синовларсиз) амалга оширилади:

q Ўзбекистон Республикасининг халқ

...
Время: 0.0162
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск