Умная подшивка

"Соликлар ва божхона хабарлари" газетаси / 2018 йил / 2018 йил N 23 (1243) 5 июнь /

Божхона

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Почта қутиси



ШАХСИЙ ФОЙДАЛАНИШ

УЧУН ДОРИ-ДАРМОН


Яқинда Россияда ўтказиладиган кўргазмага бораман. Сўнгги пайтда дорихоналаримизда отамнинг даволаниши учун зарур айрим импорт дориларни топа олмаяпман. Дориларни хориждан олиб киришда уларнинг миқдори ва номланиши бўйича муайян чекловлар мавжудми?


В. Шелепов.



- Вазирлар Маҳкамасининг 8.06.2016 йилдаги 191-сон қарори билан Дори воситалари ва тиббий буюмларни жисмоний шахслар томонидан шахсий фойдаланиш учун олиб кириш ҳамда олиб чиқиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланган. Агар дори воситалари мамлакатимизда бўлиш даврида улар томонидан шахсий фойдаланиш учун мўлжалланган бўлса, шунингдек Ўзбекистонда яшаб турган беморни даволаш муассасаси томонидан тасдиқланган тиббий кўрсатма асосида, даволаш курси доирасида даволаш учун мўлжалланган бўлса, давлат рўйхатидан ўтказмасдан ҳамда божхона расмийлаштирувисиз олиб киришга рухсат берилади.

Яшаш ёки бўлиш мамлакати тиббиёт муассасаси томонидан берилган ҳужжат тақдим этилмасдан турли номдаги 10 тагача дори препаратларидан иборат дори воситалари ва уларнинг ҳар бири учун 5 ўрамдан ортиқ бўлмаган дори воситалари, шунингдек 5 бирликдан ортиқ бўлмаган тиббий буюмларнинг жисмоний шахслар томонидан шахсий фойдаланиш учун олиб кирилишига рухсат берилган.

Бунда бир ўрамда қуйидагича бўлиши керак: қаттиқ (таблеткалар, дражелар, гранулалар, кукунлар, капсулалар) дори шакллари учун - 100 бирликдан ортиқ эмас; эритма тайёрлаш учун қўлланиладиган кукунлар учун - 500 граммдан ортиқ эмас; гранула шаклдаги гомеопатик дори воситалари учун - 50 граммдан ортиқ эмас; инфузион эритмалар ва орал (оғиз орқали) қўлланиладиган эритмалар учун - 500 миллилитрдан ортиқ эмас; инъекциялар учун эритмалар - 10 ампуладан ёки 10 флакондан ортиқ эмас; ташқи дорилар учун - 200 миллилитрдан ёки 200 граммдан ортиқ эмас.

Ёдингиздан чиқарманг, дори воситалари ва тиббий буюмлар ишлаб чиқарувчининг ўрамида бўлиши керак.

Дори воситаларини юқорида кўрсатилганидан ортиқ миқдорда олиб киришда жисмоний шахс ўтказиш пунктини кесиб ўтаётганда божхонага бўлиш ёки яшаш мамлакатининг тиббиёт муассасасидан унинг шахсий фойдаланиши учун мўлжалланган дори воситасининг номини, унинг доривор шаклини ва даволаш курсига тавсия қилинган миқдорини кўрсатган ҳолда берилган ҳужжатни тақдим этиши керак.

Шуни ҳам билиш лозимки, таркибида гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар бўлган дори воситаларини жисмоний шахслар томонидан шахсий фойдаланиш учун олиб кириш ВМнинг 12.11.2015 йилдаги 330-сон қ

...
Время: 0.0123
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск