Внимание!

NB! Мазкур Карорга 2024 йил 1 сентябрдан киритиладиган ўзгартиришларни ЎзР ВМ 06.05.2024 й. 266-сон Карорига каранг.


Умная подшивка

"Соликлар ва божхона хабарлари" газетаси / 2018 йил / 2018 йил N 23 (1243) 5 июнь / Норматив ҳужжатлар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 19.05.2018 й. 377-сон "Ўзбекистон Республикаси йўл хавфсизлигини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

19.05.2018 й.

N 377



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ЙЎЛ ХАВФСИЗЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ

ТИЗИМИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 11 июлдаги ПҚ-3127-сон қарорига мувофиқ йўл ҳаракати хавфсизлигини ишончли таъминлаш соҳасида комплекс ташкилий-амалий чора-тадбирлар амалга оширилган ҳолда салмоқли ишлар қилинди.

Жумладан, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, йўл-транспорт ҳодисалари профилактикаси тизимини такомиллаштириш, назоратнинг юқори самарадорлигини, ҳуқуқбузарликларни ўз вақтида аниқлаш ва уларга барҳам беришни таъминлайдиган йўл ҳаракатини автоматлаштирилган тартибга солиш тизимини кенгайтириш бўйича ички ишлар органлари ишини ташкил этишнинг сифат жиҳатидан янги тартиби белгиланди.

Шу билан бирга, кўрилаётган чора-тадбирларга қарамасдан, ўлимга олиб келган ҳуқуқбузарликлар сони ҳали ҳам юқорилигича қолмоқда - ўртача 100 минг кишига 8,3 ҳолат.

Манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда прокуратура органлари томонидан ўрганиб чиқиш давомида шаҳарлар ва туманларнинг инфратузилмаси йўл ҳаракати хавфсизлигини ишончли таъминлаш талабларига, айниқса, йўловчилар учун зарур шарт-шароитлар яратиш юзасидан тўлиқ жавоб бермаслиги, ушбу соҳада қоида бузишларнинг барвақт профилактикасига йўналтирилган аҳолини хабардор қилиш ва ахборот беришнинг самарали тизими йўлга қўйилмаганлиги аниқланди.

Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш, йўл инфратузилмасини тубдан яхшилаш, йўллар сифатини ошириш, шунингдек, йўл ҳаракати барча иштирокчиларининг хавфсиз ҳаракатланиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

2018-2022 йилларда Ўзбекистон Республикасида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш концепцияси (кейинги ўринларда Концепция деб аталади) 1-иловага мувофиқ;

2018-2022 йилларда Ўзбекистон Республикасида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш концепциясини 2018-2019 йилларда амалга ошириш бўйича "Йўл харитаси" (кейинги ўринларда Йўл харитаси деб аталади) 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Манфаатдор вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотларнинг раҳбарларига Концепциянинг асосий йўналишлари ва Йўл харитасида назарда тутилган тадбирлар ўз вақтида, сифатли ва самарали амалга оширилиши учун шахсий жавобгарлик юклансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ҳузурида Жамоатчилик кенгашини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин. Қуйидагилар Жамоатчилик кенгашининг асосий вазифалари этиб белгилансин:

йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилиш ва ушбу соҳада хавфсизликни таъминлаш масалалари бўйича жамоатчилик фикрини тизимли асосда ўрганиш;

Концепциянинг, Йўл харитасида назарда тутилган тадбирлар амалга оширилишининг бориши ва натижалари мониторингини олиб бориш;

йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўйича ички ишлар органлари фаолиятининг қонунчилик базасини янада такомиллаштиришга йўналтирилган таклифларни тайёрлаш ва киритиш.


4. Шундай тартиб амалиётга жорий этилсинки, унга мувофиқ:

ҳар ҳафтада жума куни "Йўл ҳаракати хавфсизлиги куни" ўтказилади, унинг доирасида барча вазирликлар ва идоралар ҳамда бошқа ташкилотлар томонидан йўл ҳаракати қоидаларига сўзсиз риоя қилишни таъминлаш ва йўл-транспорт ҳодисалари профилактикасини таъминлаш бўйича фаол чора-тадбирлар кўрилади;

йўлларда хавфсизлик муаммосига жамоатчилик эътиборини жалб этишга, автотранспорт воситаларисиз ҳаракатланиш мумкинлиги ва зарурлигини намойиш қилишга, унинг барча қатнашчилари томонидан йўл ҳаракати қоидаларига риоя этишга оммавий чақиришга йўналтирилган "Автомобилсиз кун" ойлик акцияси мунтазам асосда республиканинг барча ҳудудларида ташкил этилади.


5. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги:

а) Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши таркибини бир ой муддатда тасдиқласин;

б) қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда уч ой муддатда пиёдаларда йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилиш маданиятини оширишга, ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда пиёдалар қоидаларини бузувчиларнинг шахсини аниқлаш механизмини ва улар томонидан содир этилган ҳуқуқбузарликлар тўғрисида электрон протоколларни расмийлаштириш тартибини жорий этишга йўналтирилган амалий чора-тадбирлар кўрсин;

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан биргаликда 2018 йил 1 декабргача бўлган муддатда илғор хорижий тажрибани ўрганиш асосида ўз ичига биринчи навбатда транспорт воситасини бошқариш маданиятига перманент риоя қилмасликда, йўлда ўзини номуқобил тутишнинг бошқа шаклларида - ҳаракатнинг эгаллаб турилган полосасини бу ҳақда бурилиш сигнали билан огоҳлантирмасдан кескин ўзгартирган ҳолда тажовузкорона ҳайдашда, хавф тўғрисида огоҳлантирмасдан баланд товуш сигналидан бунга ҳожат бўлмаса ҳам фойдаланишда намоён бўладиган атайлаб қасддан ҳаракатларни содир этганлик учун ҳуқуқий таъсир кўрсатиш чораларини ўз ичига оладиган йўллардаги безорилик учун маъмурий жавобгарликни жорий этиш тўғрисида таклиф киритсин;

Миллий телерадиокомпания, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ва Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш республика кенгаши билан биргаликда хорижий тажрибани чуқур ўрганиш асосида ижтимоий роликлар туркуми мунтазам тайёрланишини ва эфирга узатилишини, шунингдек, биринчи навбатда, шу жумладан, бутунжаҳон Интернет ахборот тармоғининг имкониятларидан фойдаланган ҳолда йўл ҳаракати барча қатнашчиларининг маданияти ва онглилигини оширишга йўналтирилган тадбирлар ўтказилишини таъминласин.

6. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг:

3-иловага мувофиқ тугатиладиган йўл-патруль хизматининг стационар постлари ва патруль пост хизмати постлари рўйхатини;

4-иловага мувофиқ фаолиятни давом эттирадиган йўл-патруль хизматининг стационар постлари ва патруль пост хизмати постлари рўйхатини тасдиқлаш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


7. Белгилансинки:

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда фаолият кўрсатаётган йўл-патруль хизматининг стационар постлари ва патруль пост хизмати постлари фаолияти устидан доимий мониторинг олиб боради ва назорат қилади;

тугатилаётган йўл-патруль хизматининг стационар постлари ва патруль пост хизмати постларининг бинолари ва иншоотларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органларида оператив бошқариш ҳуқуқи сақланиб қолади.


8. Вазирлар Маҳкамасининг "Йўл-патруль хизмати стационар постларини босқичма-босқич қуриш, реконструкция ва модернизация қилиш тадбирлари дастурини тасдиқлаш тўғрисида" 2017 йил 23 октябрдаги 862-сон қарорига 5-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги:

Давлат йўл ҳаракати хизматининг йўл-патруль хизмати нарядларининг ягона жойлашишини бир ой муддатда танқидий қайта кўриб чиқсин, йўл ҳаракати хавфсизлигини ташкил этиш ва таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш бўйича аниқ амалий чора-тадбирлар амалга оширилишини назарда тутсин;

Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши тўғрисидаги низомни бир ой муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Автомобиль йўллари давлат қўмитаси, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 11 июлдаги ПҚ-3127-сон қарорининг 7-бандини амалга оширишнинг ҳолатини бир ой муддатда танқидий таҳлил қилсин. Пухта таҳлил қилиш якунлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорини бажаришда аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига аниқ чора-тадбирлар тўғрисида таклифлар киритсин;

Йўл-транспорт ҳодисаларини комплекс таҳлил қилсин, унинг якунлари бўйича йўл-транспорт ҳодисалари юз беришининг даражаси юқори бўлган йўлларнинг хавфли участкалари вазиятли харитасини, уларнинг асосий сабаблари ва хавф омиллари статистикасини икки ой муддатда тузсин, йўл-транспорт ҳодисалари юз беришининг энг кўп учрайдиган сабабларига эътиборни қаратсин ва уларни бартараф этиш юзасидан амалий чора-тадбирлар кўрсин;

уч ой муддатда жисмоний ва юридик шахсларнинг автотранспорт воситаларида ўрнатилган видеорегистраторларидан олинадиган видеоёзувларни тезкор тўплашнинг марказлаштирилган тизимини жорий этиш, содир этилган ҳуқуқбузарлик ҳолатлари тўғрисида таклиф киритсин, шахсий маълумотларнинг махфийлигини сақлаб қолиш имконияти таъминланган ҳолда уларни рағбатлантириш механизмларини жорий этишни назарда тутсин;

уч ой муддатда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда йўл-патруль хизматининг барча тугатиладиган ва фаолият кўрсатувчи стационар постларида ўрнатилган видеокузатиш қурилмалари тезкор хатловдан ўтказилишини, шунингдек, уларнинг кейинчалик "Маъмурий амалиёт" комплекс автоматлаштирилган ахборот тизимига уланишини таъминласин.


10. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов ва Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                                   А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 19 майдаги

377-сон қарорига

2-ИЛОВА



2018-2022 йилларда Ўзбекистон Республикасида

йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш концепциясини

2018-2019 йилларда амалга ошириш бўйича

"ЙЎЛ ХАРИТАСИ"

     

Т/р

Тадбирлар номи

Амалга ошириш

механизми

Ижро этиш

муддатлари

Масъул

ижрочилар

I. ЙЎЛ ҲАРАКАТИ ХАВФСИЗЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ СОҲАСИДАГИ

НОРМАТИВ-ҲУҚУҚИЙ БАЗАНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

1.

Жисмоний ва юридик шахсларнинг автотранспорт воситаларини видеорегистраторлар билан жиҳозлаш юзасидан қатор чоралар кўриш, Тошкент шаҳрида тўпланган тажрибани ҳисобга олиб, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш учун мазкур тажрибани қўллаш бўйича норматив тартиб белгилаш.

Қуйидагиларни ҳисобга олган ҳолда Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш:

жисмоний ва юридик шахсларнинг автотранспорт воситаларига ўрнатилган видеорегистраторлардан содир этилган ҳуқуқбузарликлар ҳолатлари тўғрисидаги видеоёзувларни тезлик билан тўпловчи марказлаштирилган тизимни жорий этиш;

электрон тизимга келиб тушаётган видеоёзувлар бўйича тизимли мониторинг юритиш ва процессуал ҳаракатларни амалга ошириш учун уларни ички ишлар органларига юбориш;

видеорегистраторларни ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар кўриш;

жамоат транспорти ва йўловчиларни ташувчи транспорт воситалари учун видеорегистраторлар ўрнатиш бўйича мажбурий тартибни жорий этиш;

суд томонидан ҳуқуқбузарлик белгиланган тартибда тасдиқланганда, тизимга видеоматериаллар тақдим этадиган фуқароларни рағбатлантириш механизмларини аниқлаш;

тизимга видеоматериаллар тақдим этадиган фуқароларнинг шахсий маълумотлари анонимлигини таъминлаш.

2018 йил

август

ИИВ, Адлия вазирлиги,

Ахборот технологиялари ва

коммуникацияларини ривожлантириш

вазирлиги, манфаатдор

вазирликлар ва идоралар

2.

...
Время: 0.0074
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск