язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар/ Транспорт/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 29.05.2018 й. 395-сон "Ўзбекистон Республикасида автомобиль транспортида юкларни ташиш қоидаларига қўшимчалар қиритиш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

29.05.2018 й.

N 395



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА

АВТОМОБИЛЬ ТРАНСПОРТИДА ЮКЛАРНИ

ТАШИШ ҚОИДАЛАРИГА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА



Автомобиль транспортида юкларни ташиш қоидаларини янада такомиллаштириш, шунингдек, юкларни ташишда экологик хавфсизликни ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 1 августдаги 213-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 8-сон, 77-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида автомобиль транспортида юкларни ташиш қоидаларига қуйидаги мазмундаги 88-1 ва 88-2-бандлар қўшилсин:

"88-1. Қурилиш материалларини‚ қишлоқ ҳўжалиги маҳсулотларини саноат ва озиқ-овқат товарларини, шунингдек, бошқа тўкиладиган (иссиқ асфальт, йирик габаритли ва оғир юклардан ташқари) юкларни очиқ автотранспорт воситаларида ташиш юкни мажбурий тартибда брезент ёки бошқа қалин материал билан қоплаган ҳолда амалга оширилади.

88-2. Автотранспорт воситаларининг қурилиш объектларидан кузовни ва автотранспорт воситаларининг ғилдиракларини ювмасдан умумий фойдаланиладиган йўлларга чиқишига йўл қўйилмайди".


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов ҳамда Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                          А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 29 май