язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Қишлоқ ва сув хўжалиги/ Ветеринария. Зоотехника тадбирлари. Ҳайвонлар карантини/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 22.05.2018 й. 381-сон "2019-2022 йилларда давлат ветеринария хизматларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш бўйича чора-тадбирлар дастурини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

22.05.2018 й.

N 381




2019-2022 ЙИЛЛАРДА ДАВЛАТ ВЕТЕРИНАРИЯ

ХИЗМАТЛАРИНИНГ МОДДИЙ-ТЕХНИКА БАЗАСИНИ

МУСТАҲКАМЛАШ БЎЙИЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР

ДАСТУРИНИ ТАСДИҚЛАШ ЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 1 июндаги ПҚ-3026-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек давлат ветеринария хизматининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. 2019-2022 йилларда давлат ветеринария хизматларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш бўйича чора-тадбирлар дастури иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Белгилансинки:

а) 2019-2022 йилларда давлат ветеринария хизматларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш бўйича чора-тадбирлар дастурида назарда тутилган тадбирларни молиялаштириш:

Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитасининг ветеринария хизматини ривожлантириш жамғармаси маблағлари;

республика бюджети, Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари маблағлари;

халқаро молия институтлари ва хорижий ташкилотларнинг грантлари;

қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар;

б) 2019 йилдан бошлаб давлат ветеринария хизматларини зарур ветеринария дори воситалари, диагностикумлар, тест тўпламлари, кимёвий реактивлар, сарфланувчи материаллар билан узлуксиз таъминлаш ҳамда лабораторияларни белгиланган тартибда аккредитациядан ўтказиш:

Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари;

халқаро молия институтлари ва хорижий ташкилотларнинг грантлари;

Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитасининг ветеринария хизматини ривожлантириш жамғармасининг маблағлари;

қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига молиялаштирилади.


3. Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитаси, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, "Ўзстандарт" агентлиги 2019-2022 йиллар учун Ўзбекистон Республикасининг ривожланиш давлат дастурлари кўрсаткичларини шакллантиришда асосланган ҳисоб-китобларга мувофиқ давлат ветеринария хизматлари объектларини реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш, уларни ветеринария хизмати назорати остидаги маҳсулотларнинг хавфсизлиги ва сифатини аниқлаш учун зарур асбоб-ускуналар билан жиҳозлашни назарда тутувчи лойиҳаларни инобатга олсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитаси "Ўзстандарт" агентлиги билан биргаликда халқаро стандартларга мувофиқ синовлар ўтказилишини назарда тутган ҳолда, давлат ветеринария хизмати тизимидаги синов лабораторияларини босқичма-босқич аккредитациядан ўтказилишини таъминласин.


5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитаси билан биргаликда бозорлардаги ветеринария-санитария экспертиза лабораторияларини тегишли бинолар билан таъминлаш ва уларнинг самарали фаолият олиб бориши билан боғлиқ бошқа ташкилий масалаларни ҳал этсин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари З.Т. Мирзаев ва Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитаси раиси вазифасини бажарувчи Б.Т. Норқобилов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                           А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 22 майдаги

381-сон қарорига

ИЛОВА



2019-2022 йилларда давлат ветеринария хизматларининг

моддий-техника базасини мустаҳкамлаш бўйича

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ДАСТУРИ

         

Т/р

Тадбирлар номи

Ижро

муддати

Молиялаштириш

манбаи

Масъул

ижрочилар

1. ҲАЙВОНЛАР КАСАЛЛИКЛАРИ ТАШХИСИ ВА ОЗИҚ-ОВҚАТ

МАҲСУЛОТЛАРИ ХАВФСИЗЛИГИ ДАВЛАТ МАРКАЗЛАРИНИНГ БИНО

ВА ИНШООТЛАРИНИ РЕКОНСТРУКЦИЯ ҚИЛИШ


1.

Ветеринария илмий-тадқиқот институти, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ҳамда туман ва шаҳарлар ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги давлат марказларининг бино ва иншоотларини реконструкция қилиш, замонавий асбоб-ускуналар ва жиҳозларни жойлаштириш учун хоналарни мослаштириш.

2019-2022 йиллар

Ўзбекистон Республикасининг ривожланиш давлат дастурларини молиялаштириш жамғармаси, Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари маблағлари

Давлат ветеринария қўмитаси,

Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги,

Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар

Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳар,

туман (шаҳар) ҳокимликлари

2. ҲАЙВОНЛАР КАСАЛЛИКЛАРИ ТАШХИСИ ВА ОЗИҚ-ОВҚАТ

МАҲСУЛОТЛАРИ ХАВФСИЗЛИГИ ДАВЛАТ МАРКАЗЛАРИНИ

ЗАМОНАВИЙ АСБОБ-УСКУНАЛАР БИЛАН ЖИҲОЗЛАШ

2.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар туман (шаҳар) лари, Тошкент шаҳри туманларининг деҳқон бозорларидаги ветеринария-санитария экспертиза лабораторияларини замонавий асбоб-ускуналар, жиҳозлар билан тўлиқ таъминлаш, талаб даражасидаги бино ёки етарли хоналар ажратиш ва зарур шароитлар яратиш.

2019-2022 йиллар

1. Замонавий асбоб-ускуналар, жиҳозлар билан тўлиқ таъминлаш бўйича - Давлат ветеринария қўмитасининг ветеринария хизматини ривожлантириш жамғармаси маблағлари;


2. Бино ёки етарли хоналар ажратиш бўйича - Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети ва Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари маблағлари.

Қорақалпоғистон Республикаси

Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва

Тошкент шаҳар ҳокимликлари,

Давлат ветеринария қўмитаси

3.

Республика ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги давлат маркази тизимидаги барча ташхис марказларини замонавий асбоб-ускуна ва жиҳозлар билан таъминлаш.

2019-2022 йиллар

Давлат ветеринария қўмитасининг ветеринария хизматини ривожлантириш жамғармаси маблағлари, халқаро молия институтлари, донор ташкилотлар маблағлари ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар

Давлат ветеринария қўмитаси,

Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги,

Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар

Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳар,

туман (шаҳар) ҳокимликлари

4.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туман (шаҳар) ларнинг деҳқон бозорларидаги ветеринария-санитария экспертиза лабораторияларни замонавий асбоб-ускуналар ва жиҳозлар билан таъминлаш.

2019 йил якунига қадар

Давлат ветеринария қўмитасининг ветеринария хизматини ривожлантириш жамғармаси маблағлари, ижрочиларнинг ўз маблағларива қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар

Давлат ветеринария қўмитаси,

Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги,

Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар

Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент

шаҳар ҳокимликлари

5.

Ветеринария илмий-тадқиқот институтини замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш.

2019-2022 йиллар

Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети маблағлари ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар

Давлат ветеринария қўмитаси,

Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги,

Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси

6.

Республика ва вилоятлар ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги давлат марказларини аккредитациядан ўтказиш.

2019-2022 йиллар

Аккредитация талабгорларининг ўз маблағлари ҳисобидан

Давлат ветеринария қўмитаси,

"Ўзстандарт" агентлиги

3. ВЕТЕРИНАРИЯ МУТАХАССИСЛАРИНИ ТАЙЁРЛАШ

ВА УЛАРНИНГ МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ

7.

Республика ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги давлат маркази, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри ва туман (шаҳар) ларнинг деҳқон бозорларидаги ветеринария-санитария экспертиза лабораторияларида лаборатория текширувлари ва таҳлиллари натижасида қўйилган ташхисларнинг ветеринария-санитария экспертизаси хулосалари ягона электрон базасини яратиш.

2019-2022 йиллар

Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети маблағлари, Давлат ветеринария қўмитасининг ветеринария хизматини ривожлантириш жамғармаси маблағлари, ижрочиларнинг ўз маблағлари ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар

Давлат ветеринария қўмитаси,

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини

ривожлантириш вазирлиги, Молия вазирлиги,

Иқтисодиёт вазирлиги, Инвестициялар

бўйича давлат қўмитаси

8.

Етакчи хорижий ветеринария марказлари ва илмий текшириш институтлари билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш орқали ҳайвонлар касалликларига ташхис қўйиш ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлигини таъминлаш, ветеринария-санитария экспертизасидан ўтказиш бўйича замонавий жаҳон тажрибасини маҳаллий ветеринария марказлари ва лабораторияларида амалиётга жорий этиш.

2019-2022 йиллар

Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети маблағлари, қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар

Давлат ветеринария қўмитаси,

Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар

Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар

ҳокимликлари

9.

Хорижий мамлакатларнинг етакчи ветеринария марказлари ва институтлари мутахассислари иштирокида илмий конференциялар, тренинглар ва маҳорат дарсларини ташкил этиш ва ўтказиш.

2019-2022 йиллар

Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети маблағлари, қонунда тақиқланмаган бошқа манбалар

Давлат ветеринария қўмитаси,

Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар

Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар

ҳокимликлари

10.

Ташхис марказлари ва Ветеринария илмий-тадқиқот институти мутахассисларини хорижий ветеринария ташхис марказлари билан ҳамкорликда хорижда малакасини ошириш.

2019-2022 йиллар

Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети маблағлари, халқаро ташкилотлар ва молия институтлари маблағлари

Давлат ветеринария қўмитаси,

Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар

Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар

ҳокимликлари

       


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 25 май