ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Тадбиркорлик субъектларини ташкил этиш, давлат рўйхатидан ўтказиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш /Адлия вазирлигининг 4-сон, Давлат статистика қўмитасининг 2-мб-сон "Юридик шахсларнинг номига давлатнинг расмий номини, шунингдек ундан ҳосила сўзларни қўшиш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг 2-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида"ги 05.04.2018 й. Қарори (АВ томонидан 09.04.2018 й. 2633-3-сон билан рўйхатга олинган)
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
09.04.2018 й.
N 2633-3
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ 05.04.2018 й. N 4 |
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СТАТИСТИКА ҚЎМИТАСИНИНГ 05.04.2018 й. N 2-мб |
ҚАРОРИ
Юридик шахсларнинг номига давлатнинг
расмий номини, шунингдек ундан ҳосила сўзларни
қўшиш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг
2-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 декабрдаги ПФ-5278-сон "Аҳолига давлат хизматлари кўрсатишнинг миллий тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Давлат статистика қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Давлат статистика қўмитасининг 2014 йил 9 декабрдаги 6 ва 5-мб-сон қарори (рўйхат рақами 2633, 2014 йил 10 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 50-сон, 601-модда) билан тасдиқланган Юридик шахсларнинг номига давлатнинг расмий номини, шунингдек ундан ҳосила сўзларни қўшиш тартиби тўғрисидаги йўриқнома 2-бандининг иккинчи ва учинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"адлия органлари - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари;
рўйхатга олувчи органлар - Давлат хизматлари марказлари;".
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Савдо-саноат палатаси билан келишилган.
Адлия вазири |
Р. Давлетов |
|
|
Давлат статистика қўмитаси раиси |
Б. Бегалов |
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2018 йил 10 апрель
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2018 йил 16 апрель, 15-сон, 316-модда