Умная подшивка
"Норма маслахатчи" газетаси / 2018 йил / 2018 йил N 23 (672) 5 июнь /Қонунчиликдаги янги
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
Янги ҳужжатларни тақдим этамиз
Тақдим этилаётган, шунингдек сўнгги пайтда қабул қилинган бошқа ҳужжатларнинг тўлиқ матни билан "Norma" АҚТ ва norma.uz, nrm.uz сайтларида танишиб чиқишингиз мумкин.
ЯШАШ МИНИМУМИ ВА ИСТЕЪМОЛ
САВАТЧАСИ ҲИСОБЛАБ ЧИҚИЛАДИ
Президентнинг 29.05.2018 йилдаги ижтимоий-иқтисодий соҳадаги илмий-тадқиқот институтлари фаолиятини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирларга доир ПҚ-3752-сон қарори имзоланди.
1. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти Иқтисодиёт вазирлиги тасарруфига ўтказилди.
У:
q аҳоли фаровонлигини ошириш мақсадида иқтисодиётни либераллаштириш, мамлакатнинг интеллектуал, технологик ва инновацион потенциалини ошириш шароитида стратегик режалаштириш тизимининг илмий-методологик асосларини шакллантириш ҳамда мамлакатни қисқа муддатли, ўрта муддатли ва узоқ муддатли даврларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни таъминлашга йўналтирилган концепциялар, комплекс, мақсадли, тармоқ ва ҳудудий дастурларни ишлаб чиқиш;
q илғор хорижий тажриба асосида прогноз моделлаштиришнинг замонавий дастакларини ишлаб чиқиш, макроиқтисодий сиёсат чораларининг миллий иқтисодиёт, унинг алоҳида соҳалари ва
...