Умная подшивка

"Норма маслахатчи" газетаси / 2018 йил / 2018 йил N 23 (672) 5 июнь /

Мавзувий нашр

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

БИЗ ЯШАЙДИГАН УЙ*


Бизга жавоб бердилар

Қибрай "газга босди"

Ҳисоб-китобларни солиштирамиз

Бадалларни ошириш таклиф қилинди.

Қонунлар қаерда қолди?

Кесиш мумкин эмасми

Пойтахт ҳокимлиги дарахтлар

ноқонуний кесилишига қарши



Бевосита алоқа



БИЗГА ЖАВОБ БЕРДИЛАР


Газета муаммо кўтарилган мақолани чоп этди. Хўш, ундан наф бўладими? Таҳририят қатори ўқувчиларни ҳам масалани ҳал этадиганларнинг унга билдирган муносабати қизиқтиради. Бундай мақолаларда одатда далил қайд этиб қўя қолинмайди. Уларда муаммо ўрганилиб, уни ечиш йўллари таклиф этилади, қонунчилик таҳлил қилинади, истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари бузилганда қандай йўл тутишлари лозимлиги тавсия этилади. Ўқувчилар бундай материалларни кўп ўқийдилар.


Мақола эълон қилингандан кейин кўриб чиқиш ва унда белгиланган муаммолар юзасидан жавоб олиш учун ваколатли органларга юборилади. Ҳар хил тузилмаларнинг мурожаатларимизга муносабатини таҳлил қилиб, "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида"ги Қонун амалга оширилмаётганининг гувоҳи бўламиз. Қонун тўлақонли ишламаяпти. Хусусан, мурожаатларни кўриб чиқишнинг белгиланган муддатларига риоя этилмаяпти. Жавоблар қониқарли эмас. Давлат тузилмалари раҳбарлари кўпинча муаммонинг моҳияти билан қизиқмай, умумий сўзлар билан чекланиб қўя қоладилар. Баъзан мурожаатлар асоссиз равишда бошқа давлат органларига кўриб чиқиш учун берилади. Бунда уларнинг ижроси лозим даражада назорат остига олинмайди. Яъни белгиланган механизм Қонуннинг лозим даражада ижро этилмаслигига келиб тақалади.

Бугунги махсус сонимиз "Бизга жавоб бердилар" мавзусига бағишланади. Бу ўтган ярим йил давомида газеталаримиз саҳифаларида кўтарилган уй-жой соҳасидаги муаммолар ҳақидаги мақолаларга давлат тузилмаларининг муносабатлари ҳақидаги таҳририят ҳисоботидир.  


* * *




ҚИБРАЙ "ГАЗГА БОСДИ"


("Норма маслаҳатчи", 5.12.2017 йилдаги 49 (646)-сони)


Қибрай тумани аҳолиси хусусий турар жойда ёки кўп квартирали уйда яшовчи деярли ҳар бир мулкдор истеъмол қилинган газ учун қарздор бўлиб чиқаётганидан шикоят қилиб таҳририятга мурожаат қилди. Тумангаз идорасида навбат кутувчилар сони кўпайди. 1,5, 2, 3, 4 млн сўмлик асоссиз ҳисобланмалар қаердан пайдо бўлганлигининг тагига етиш мақсадида одамлар саҳарги соат 4 дан бошлаб навбат эгаллар эдилар. Навбат катталиги боис кўп фуқаролар абонент бўлимига бир неча кунлаб кира олмасдилар. Аксарият истеъмолчиларга 8 ва ҳатто 10 йил аввалги, сохта қарзлари борлиги рўкач қилинарди. Уларнинг сохталиги қарздорлик йўқлиги ҳақида илгари газчилар берган маълумотномалар, тўлов квитанциялари билан тасдиқланган эди.


Махсус мухбиримиз жойига чиқиб, мавжуд бўлмаган ҳисобланмалар ҳисобдаги тартибсизлик: инсофли истеъмолчиларга катта суммадаги сохта қарзлар ёзилиб, реал қарздорлардан эса қонунга хилоф равишда ҳисобдан чиқарилганлиги, - яъни етказиб берувчининг айби сабабли юзага келганлигини аниқлади. Абонентлар масалага ойдинлик киритиш мақсадида сохта қарз ёзиб, уларнинг ҳуқу

...
Время: 0.0042
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск