ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари / 2004 й. /Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.03.2004 й. 121-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
12.03.2004 й.
N 121
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА
ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР
КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Кичик тадбиркорлик субъектларини молиявий қўллаб-қувватлаш механизмини такомиллаштириш тўғрисида" 2003 йил 23 декабрдаги ПФ-3367-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. Мирзиёев
2004 йил 12 мартдаги
121-сон қарорига
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг
айрим қарорларига киритилаётган
ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг "Айрим корхоналар ва мол-мулкни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришнинг баъзи масалалари тўғрисида" 1995 йил 4 декабрдаги 448-сон қарорига 1-илова III бўлимининг 8-банди биринчи хатбошининг иккинчи жумласи чиқариб ташлансин.
5. Вазирлар Маҳкамасининг "Кичик ва ўрта тадбиркорликни ривожлантиришни рағбатлантириш механизмини такомиллаштириш тўғрисида" 1998 йил 27 майдаги 232-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1998 й., 5-сон, 20-модда):
б) 2-иловада:
"Кичик бизнесни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш бўйича вазифалари" устунининг учинчи позициясидаги "Бизнес-фонд" сўзлари чиқариб ташлансин;
бешинчи позициядаги "Органнинг номи" устуни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
"Бюджетдан ташқари жамғармалар";
в) 3-иловада:
11-банднинг бешинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
16-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
7. Вазирлар Маҳкамасининг 2003-2007 йиллар даврида Қорақалпоғистон Республикасида қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши барқарор ривожлантирилишини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2002 йил 1 августдаги 276-сон қарорининг 5-бандидаги "Бизнес-фонд"га" сўзлари "Ўзтадбиркорбанк"ка сўзи билан алмаштирилсин.
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 11-сон, 127-модда.
"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2004 й., N 3, 28-модда.