язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари/ 2018 й./ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 28.05.2018 й. 392-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш киритиш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

28.05.2018 й.

N 392



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШ КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


("Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун

ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш

тўғрисида" Ўзбекистон Республикасининг

2017 йил 18 апрелдаги ЎРҚ-429-сон Қонуни)


"Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 18 апрелдаги ЎРҚ-429-сон Қонуни ҳамда санитария-эпидемиология хизмати тизимида маҳсулотларни сертификатлаштириш жараёнини соддалаштириш ва бу борадаги тўсиқларни бартараф этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири А.К. Шадманов зиммасига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Таълим, Соғлиқни сақлаш, жисмоний тарбия ва спорт масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                     А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 28 майдаги

392-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига ўзгартириш

киритиш тўғрисида


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 6 июлдаги 318-сон қарори билан тасдиқланган Маҳсулотларни сертификатлаштириш тартиби тўғрисидаги низомда (Ўзбекистон Республикаси ҚТ. 2004 й., 7-сон, 63-модда.):


а) 3-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошиларидаги "гигиеник сертификат" сўзлари "санитария-эпидемиологик хулоса" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) II-бўлимнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"II. Санитария-эпидемиологик, ветеринария ва фитосанитария хулосаларини расмийлаштириш ва бериш тартиби";


в) 6-банддаги "Гигиеник" сўзлари тегишли равишда "Санитария-эпидемиологик" сўзлари билан алмаштирилсин;


г) 7-банднинг биринчи ва учинчи хатбошиларидаги "гигиеник сертификат" сўзлари "санитария-эпидемиологик хулоса" сўзлари билан алмаштирилсин;


д) 8-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"8. Ўзбекистон Республикаси илгари ишлаб чиқарилмаган ва илк бор олиб келинган озиқ-овқат қўшимчалари, махсус жорий этиладиган биологик актив моддалар ёки озиқ-овқат хомашёси ва озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш технологияларини қўллаш билан боғлиқ ишлаб чиқаришни ташкил этишда ёхуд маҳсулотларни четдан келтиришда ариза берувчи тегишли рухсатномани олиш учун Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига мурожаат қилади.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги рухсатномани уч иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда беради. Лаборатория тадқиқотларини ўтказиш харажатларини қоплаш учун Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда белгиланадиган тарифлар бўйича тўлов ундирилади".


е) 11-банддаги "гигиеник сертификат" сўзлари "санитария-эпидемиологик хулоса" сўзлари билан алмаштирилсин;


ж) 12-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"12. Лаборатория тадқиқотларини ўтказиш, санитария-эпидемиологик хулосасини расмийлаштириш ва бериш харажатларини қоплаш учун давлат санитария эпидемиология назорати органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда белгиланадиган тарифлар бўйича тўлов ундирилади";


з) 14-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларидаги "Гигиеник сертификат" сўзлари тегишли равишда "Санитария-эпидемиологик хулоса" сўзлари билан алмаштирилсин;


и) 15-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларидаги "Гигиеник сертификат" ва "гигиеник сертификатлаштириш" сўзлари мос равишда "Санитария-эпидемиологик хулоса" ва "санитария-эпидемиологик экспертиза" сўзлари билан алмаштирилсин;


к) 16-банднинг биринчи ва учинчи хатбошиларидаги "гигиеник сертификат" сўзлари "санитария-эпидемиологик хулоса" сўзлари билан алмаштирилсин;


л) 19-банднинг тўртинчи ва еттинчи хатбошиларидаги "гигиеник сертификат" сўзлари "санитария-эпидемиологик хулоса" сўзлари билан алмаштирилсин;


м) 21-банднинг биринчи хатбошиларидаги "гигиеник сертификат" сўзлари "санитария-эпидемиологик хулоса" сўзлари билан алмаштирилсин;


н) 24-банднинг учинчи хатбошиларидаги "гигиеник сертификат" сўзлари "санитария-эпидемиологик хулоса" сўзлари билан алмаштирилсин;


о) Низомга иловада:


2-банддаги "гигиеник хулоса" сўзлари "санитария-эпидемиологик хулоса" сўзлари билан алмаштирилсин;


Изоҳларда:


1-банднинг биринчи хатбошидаги "гигиеник хулоса" сўзлари "санитария-эпидемиологик хулоса" сўзлари билан алмаштирилсин;


2-банддаги "гигиеник хулоса" сўзлари "санитария-эпидемиологик хулоса" сўзлари билан алмаштирилсин;


5-банддаги "гигиеник хулоса" сўзлари "санитария-эпидемиологик хулоса" сўзлари билан алмаштирилсин.

3. Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 7 сентябрдаги 190-сон қарори билан тасдиқланган (Ўзбекистон Республикаси ҚТ. 2006 й., 36-сон, 362-модда) Тамаки хом ашёсини ферментлаш ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолиятини лицензиялаш тўғрисида низомнинг 9-банди еттинчи хатбошидаги "гигиена сертификатлари" сўзлари "санитария-эпидемиологик хулосалар" сўзлари билан алмаштирилсин;


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Экспорт операцияларини "бир дарча" тамойили бўйича амалга ошириш механизмини босқичма-босқич жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2011 йил 17 ноябрдаги 305-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ. 2011 й., 45-46-сон, 478-модда):


а) 3-банддаги "гигиена сертификатлари" сўзлари "санитария-эпидемиологик хулосалар" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 1-иловада:


1-банднинг биринчи хатбошидаги "гигиена сертификатлари" сўзлари "санитария-эпидемиологик хулосалар" сўзлари билан алмаштирилсин;


2-банднинг иккинчи хатбошидаги "гигиена сертификатлари" сўзлари "санитария-эпидемиологик хулосалар" сўзлари билан алмаштирилсин;


6-банднинг "г" кичик бандидаги "гигиена сертификати" сўзлари "санитария-эпидемиологик хулоса" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 2-илованинг 7-бандидаги "гигиена сертификати" сўзлари "санитария-эпидемиологик хулоса" сўзлари билан алмаштирилсин.


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Ташқи савдо операцияларини амалга ошириш билан боғлиқ тартиботларни либераллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2012 йил 30 декабрдаги 379-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ. 2012 й., 12-сон, 96-модда ):


а) 3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"3. Санитария-эпидемиологик хулосага мос келадиган товарлар рўйхати 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин";


б) 1-илова рус тилидаги матнда берилган:

7. Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 3 июндаги 146-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ. 2015 й., 6-сон, 42-модда) киритилаётган ўзгаришлар рус тилидаги матнда берилган.


8. Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 6 ноябрдаги 319-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ. 2015 й., 45-сон, 574-модда) киритилаётган ўзгаришлар рус тилидаги матнда берилган.


9. Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 11 майдаги 148-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ. 2016 й., 19-сон, 213-модда) киритилаётган ўзгаришлар рус тилидаги матнда берилган.


10. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 январдаги 5-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ. 2017 й., 1-сон, 1-модда) киритилаётган ўзгаришлар рус тилидаги матнда берилган.


11. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 16 февралдаги 86-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ. 2017 й., 2-сон, 14-модда) киритилаётган ўзгаришлар рус тилидаги матнда берилган.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 28 май