ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Лицензиялаш. Рухсат бериш тартиб-таомиллари / Таълим. Маданият. Ноширлик фаолияти /

Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ҳамда қайта тайёрлаш бўйича нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги Низом (ЎзР ВМ 31.05.2018 й. 408-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 31 майдаги

408-сон қарорига

1-ИЛОВА



Автомототранспорт воситалари ва шаҳар

электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини

тайёрлаш ҳамда қайта тайёрлаш бўйича нодавлат

таълим хизматлари кўрсатиш фаолиятини

лицензиялаш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ҳамда қайта тайёрлаш бўйича нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолиятини лицензиялаш тартибини белгилайди.

2. Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ҳамда қайта тайёрлаш бўйича нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолиятини ташкил этиш учун юридик шахсларга лицензия бериш, лицензия амал қилишини тўхтатиб туриш ёки тўхтатиш, шунингдек, уни бекор қилиш ва қайта расмийлаштириш Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги (кейинги ўринларда - Ички ишлар вазирлиги) томонидан амалга оширилади.

3. Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш ҳамда автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун имтиҳонларни ўтказиш бўйича нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия чекланмаган муддатга берилади.


3-БОБ. ЛИЦЕНЗИЯ ОЛИШ УЧУН

ЗАРУР БЎЛГАН ҲУЖЖАТЛАР


7. Лицензия олиш учун лицензия даъвогари қуйидаги ҳужжатларни давлат хизматлари марказларига тақдим этади ёки электрон шаклда Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёхуд "Лицензия" ахборот тизими орқали юборади:

мазкур Низомга 1-иловада келтирилган Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ҳамда қайта тайёрлаш бўйича нодавлат таълим хизматларини кўрсатиш фаолиятини лицензиялаш паспортининг 4-позициясида кўрсатилган ҳужжатлар;

ушбу Низомга 2-иловада келтирилган Автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун назарий ва амалий имтиҳонларни ўтказишда фойдаланиладиган объектларнинг жиҳозланишига қўйиладиган талабларнинг бажарилганлигини тасдиқловчи маълумотлар;

лицензия даъвогари томонидан аризани кўриб чиққанлик учун йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат.

Лицензия бериш тўғрисидаги аризада лицензия даъвогарининг электрон манзили кўрсатилгани унинг аризаси бўйича қабул қилинган қарор ҳақидаги электрон шаклда хабарнома олишга бўлган розилиги ҳисобланади.

Лицензия олишга даъвогар юридик шахс мазкур Низомга 1-иловага мувофиқ Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ҳамда қайта тайёрлаш бўйича нодавлат таълим хизматларини кўрсатиш фаолиятини лицензиялаш паспортида белгиланган лицензия талаблари ва шартларига риоя қилиши лозим.

8. Ишончсиз ёки нотўғри маълумотлар тақдим этилганлиги учун лицензия даъвогари қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.



4-БОБ. АРИЗАЛАРНИ КЎРИБ ЧИҚИШ,

ЛИЦЕНЗИЯ БЕРИШ ЁКИ ЛИЦЕНЗИЯ

БЕРИШНИ РАД ЭТИШ ТЎҒРИСИДА

ҚАРОР ҚАБУЛ ҚИЛИШ ТАРТИБИ


9. Лицензия даъвогарининг аризасини кўриб чиқиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари миқдорида йиғим ундирилади.

Лицензия олиш учун Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат этилганда, ушбу банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилган йиғим суммасининг 90 фоизи ундирилади.

Йиғим суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:

а) давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этганда:

18 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасининг шахсий ҳисобварағига;

0,5 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги "Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази" давлат муассасасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Ғазначилик хизмати қўмитасидаги махсус ҳисобварағига (ягона биллинг тизими орқали тасдиқланганлиги учун);

қолган маблағлар тўлиқ миқдорда лицензияловчи орган ҳисобварағига ўтказилади;

б) ЯИДХП ёки "Лицензия" ахборот тизими орқали мурожаат этилганда:

10 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасининг шахсий ҳисобварағига;

11,75 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги "Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази" давлат муассасасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Ғазначилик хизмати қўмитасидаги махсус ҳисобварағига (шу жумладан, 0,5 фоизи - ягона биллинг тизими орқали тасдиқланганлиги учун);

қолган маблағлар тўлиқ миқдорда лицензияловчи орган ҳисобварағига ўтказилади.

Лицензия даъвогари берилган аризадан воз кечган тақдирда, тўланган йиғим суммаси қайтарилмайди.

10. Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўйича нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолияти ушбу Низомга 3-иловадаги схемага мувофиқ лицензияланади.

Ариза давлат хизматлари марказлари орқали топширилганда, масъул ходим лицензия бериш учун ариза ва бошқа зарур ҳужжатларни рўйхат асосида қабул қилади. Давлат хизматлари марказларининг масъул ходими лицензия даъвогарининг аризасини зарур ҳужжатлар билан бирга Ички ишлар вазирлигига ариза қабул қилинган куни юборади.

Ариза Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёки "Лицензия" ахборот тизими орқали юборилганда, лицензия даъвогарининг аризаси қабул қилинганлиги ҳақидаги электрон хабар Ички ишлар вазирлигининг масъул ходими томонидан лицензия даъвогарининг электрон манзилига юборилади.

Ички ишлар вазирлиги ариза қабул қилгандан сўнг 15 иш куни ичида ҳужжатларнинг лицензия талаблари ва шартларига мувофиқлигини ўрганади.

Ички ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Транспорт вазирлиги ҳамда Рақамли технологиялар вазирлиги ёки уларнинг ҳудудий бўлинмаларидан малакали мутахассисларни жалб этган ҳолда, лицензия даъвогарининг давлат таълим талабларида назарда тутилган моддий-техник ва ўқув-методик базага эга эканлиги тўғрисидаги экспертиза хулосаларини тайёрлаш жараёнини ташкил этади.

Тайёрланган экспертиза хулосалари ўрганиш жараёнида иштирок этган давлат органларининг масъул мутахассислари томонидан имзоланади.

Ижобий қарор қабул қилинган тақдирда, электрон лицензия расмийлаштирилади, электрон рақамли имзо билан тасдиқланади ҳамда давлат божи тўлангандан кейин давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёхуд "Лицензия" ахборот тизими орқали лицензия даъвогарига юборилади.

Лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, 1 иш куни мобайнида лицензия даъвогарига рад этиш сабаблари ва лицензия даъвогари уларни бартараф этган ҳолда қайта кўриб чиқиш учун ариза бериши мумкин бўлган муддат кўрсатилган билдиришнома давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари ёхуд "Лицензия" ахборот тизими портали орқали юборилади.

Лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги қарор лицензия даъвогарининг аризаси олинган кундан бошлаб 15 иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда қабул қилинади.

11. Лицензиялар қонунчиликда белгиланган тартибда расмийлаштирилади.

Берилган, тўхтатиб турилган, янгиланган, қайта расмийлаштирилган ва бекор қилинган лицензиялар "Лицензия" ахборот тизимлари комплекси реестрига киритилади.


12. Лицензия бериш "Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида назарда тутилган сабаблар бўйича рад этилиши мумкин.

Лицензия даъвогари лицензия беришнинг рад этилиши тўғрисидаги қарор, шунингдек, Ички ишлар вазирлиги ходимларининг хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эга.

13. Лицензия беришнинг рад этилишига асос бўлган сабаблар лицензия даъвогари томонидан бартараф этилган тақдирда, ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш лицензия даъвогарининг аризаси олинган кундан бошлаб 10 иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда кўриб чиқилади.

Лицензия даъвогарининг аризасини қайта кўриб чиқишда лицензия беришни рад этиш тўғрисида аввалги билдиришномада кўрсатилмаган янги асослар бўйича лицензия беришни рад этишга йўл қўйилмайди.

Лицензия даъвогарларининг аризаларини такроран кўриб чиқиш учун йиғим ундирилмайди.

Лицензия бериш рад этилгани тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган муддат ўтгандан кейин берилган ариза янгидан берилган ариза ҳисобланади.



5-БОБ. ЛИЦЕНЗИЯЛАРНИ ҚАЙТА

РАСМИЙЛАШТИРИШ ТАРТИБИ


14. Лицензиат қайта ташкил этилган, унинг номи ёки жойлашган жойи (почта манзили), ташкилий-ҳуқуқий шакли ўзгарган тақдирда, лицензиат ёки унинг ҳуқуқий вориси қайта рўйхатдан ўтганидан кейин бир ой муддатда лицензияловчи органга, кўрсатиб ўтилган маълумотларни тасдиқловчи тегишли ҳужжатларни илова қилган ҳолда, лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисида Давлат хизматлари марказларига ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали электрон шаклда лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза бериши шарт.


15. Лицензиат таълим фаолиятини олиб бориш манзили ўзгарса, қўшимча манзилда фаолият олиб борса, қўшимча таълим йўналишлари бўйича фаолият олиб бормоқчи бўлса, қайта рўйхатдан ўтганидан кейин бир ой муддатда лицензияловчи органга, кўрсатиб ўтилган маълумотларни тасдиқловчи тегишли ҳужжатларни илова қилган ҳолда, лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисида Давлат хизматлари марказларига ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали ариза бериши шарт.


16. Лицензиат лицензия қайта расмийлаштирилгунга қадар унда кўрсатилган фаолиятни аввал берилган лицензия асосида амалга оширади.


17. Лицензия Ички ишлар вазирлиги томонидан тегишли ҳужжатлар илова қилинган ҳолда, лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисидаги ариза олинган кундан бошлаб 5 иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда қайта расмийлаштирилади.

18. Лицензияни қайта расмийлаштиришда лицензия бериш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғимнинг 50 фоизи миқдорида йиғим ундирилади.

Лицензияни қайта расмийлаштириш учун Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат этилганда, ушбу банднинг биринчи хатбошида кўрсатилган йиғим суммасининг 90 фоизи ундирилади.

Йиғим суммаси ушбу Низомнинг 9-бандида кўрсатилган тартибда тақсимланади.

19. Лицензиат лицензия бериш тўғрисида қарор қабул қилингани ҳақида билдиришнома юборилган (топширилган) вақтдан бошлаб икки ой мобайнида, лицензияловчи органга лицензия берилгани учун давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этмаса, Ички ишлар вазирлиги лицензияни бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақли.


6-БОБ. ЛИЦЕНЗИЯ ТАЛАБЛАРИ ВА

ШАРТЛАРИГА РИОЯ ЭТИЛИШИНИ

НАЗОРАТ ҚИЛИШ ТАРТИБИ


20. Лицензия даъвогарининг нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш мақсадида лицензия олиш учун ариза топширгани лицензия шартлари ва талабларига риоя этишига бўлган розилиги ҳисобланади.


21. Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси (кейинги ўринларда - ЙҲХХ), таълимни бошқариш тизими органлари ва бошқа ваколатли органлар лицензия шартлари ва талабларига лицензиат томонидан риоя этилишини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда назорат қилади.

ЙҲХХ автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тизимида даврий равишда ўқув ҳамда назарий ва амалий имтиҳонлар жараёнининг мониторингини олиб боради.

22. Лицензияловчи орган лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини назорат қилишда ўз ваколатлари доирасида қуйидаги ҳуқуқларга эга:

лицензия талаблари ва шартларига лицензиат томонидан риоя этилишини режали текшириш;

лицензия талаблари ва шартлари лицензиат томонидан бузилганлигидан далолат берувчи ҳоллар мавжуд бўлган тақдирда, лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда текшириш;

лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини текшириш чоғида пайдо бўладиган масалалар бўйича зарур ахборотни лицензиатдан сўраш ва олиш;

текширишлар натижалари асосида лицензия талаблари ва шартларининг лицензиат томонидан бузилишларини аниқ кўрсатган ҳолда далолатномалар (маълумотномалар) расмийлаштириш;

лицензиатга лицензия талаблари ва шартларининг бузилишларини бартараф этиш мажбуриятини юкловчи қарорлар чиқариш, уларни бартараф этиш муддатларини белгилаш;

идоравий мансублиги ва ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, лицензиатларни аттестация ва давлат аккредитациясидан ўтказиш;

қонун бузилишининг қўпол ҳолатлари аниқланганда лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш ва тўхтатиш ёхуд лицензияни бекор қилиш тўғрисида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қарор чиқариш.


23. Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ҳамда қайта тайёрлаш бўйича хизмат кўрсатиш фаолияти учун лицензия талаблари ва шартларига лицензиат томонидан риоя этилишини текшириш таълимни бошқариш тизими органлари ва бошқа ваколатли органларнинг тажрибали вакиллари иштирокида амалга оширилади.

24. Лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини текширишда лицензияловчи орган ходимлари томонидан икки нусхада далолатнома тузилади, уларнинг биттаси лицензиатга берилади, иккинчи нусхаси Ички ишлар вазирлигида қолади.


7-БОБ. ЛИЦЕНЗИЯНИНГ АМАЛ ҚИЛИШИНИ

ТЎХТАТИБ ТУРИШ, ТЎХТАТИШ ВА

ЛИЦЕНЗИЯНИ БЕКОР ҚИЛИШ

ТАРТИБИ


25. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тўхтатиш, лицензияни бекор қилиш Ўзбекистон Республикасининг "Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида"ги Қонунида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда Ички ишлар вазирлигининг қарорига мувофиқ амалга оширилади.

26. Лицензиат лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш ёки тўхтатиш, шунингдек лицензияни бекор қилиш тўғрисидаги қарор юзасидан судга шикоят қилиш ҳуқуқига эга.



8-БОБ. ЛИЦЕНЗИЯЛАР РЕЕСТРИНИ

ЮРИТИШ ТАРТИБИ


27. Лицензияловчи орган таълим турлари бўйича "Лицензия" ахборот тизимлари комплексида лицензиялар реестрини юритади.

Лицензиялар реестрида қуйидагилар кўрсатилиши зарур:

лицензиатлар тўғрисидаги асосий маълумотлар, шу жумладан, юридик шахснинг номи, ташкилий-ҳуқуқий шакли, ташкилот раҳбарининг фамилияси, исми, отасининг исми, почта манзили, телефон, факс;

нодавлат таълим фаолиятининг тури, лицензияланаётган таълим йўналиши, фаолият амалга ошириладиган манзил, хизмат телефони, факс;

лицензиянинг берилган сана ва тартиб рақами;

лицензияни қайта расмийлаштириш, тўхтатиб туриш ва қайта тиклаш асослари ва саналари;

лицензиянинг амал қилишини тўхтатиш асоси ва санаси;

лицензияни бекор қилишнинг асоси ва санаси.


28. Лицензиялар реестридаги маълумотлар "Лицензия" ахборот тизимлари комплексидаги веб-сайтда жойлаштирилади ва танишиш учун очиқ ҳисобланади.



9-БОБ. ДАВЛАТ БОЖИНИ УНДИРИШ ТАРТИБИ


29. Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ҳамда қайта тайёрлаш бўйича нодавлат таълим хизматини кўрсатиш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияни олиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн баравари миқдорида давлат божи ундирилади.

Лицензия олиш учун Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат этилганда, ушбу банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилган давлат божининг 90 фоизи ундирилади.

30. Давлат божи суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:

а) давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этганда:

18 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасининг шахсий ҳисобварағига;

0,5 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги "Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази" давлат муассасасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Ғазначилик хизмати қўмитасидаги махсус ҳисобварағига (ягона биллинг тизими орқали тасдиқланганлиги учун);

20 фоизи - ахборот-коммуникация хизматларидан фойдаланган ҳолда хизматлар кўрсатиш ҳамда моддий-техник базасини мустаҳкамлаш учун лицензияловчи органнинг махсус ҳисобварағига;

давлат божи суммасининг қолган қисми Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ўтказилади;

б) Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёки "Лицензия" ахборот тизими орқали мурожаат этилганда:

10 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасининг шахсий ҳисобварағига;

11,75 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги "Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази" давлат муассасасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Ғазначилик хизмати қўмитасидаги махсус ҳисобварағига (шу жумладан 0,5 фоизи - ягона биллинг тизими орқали тасдиқланганлиги учун);

28,125 фоизи - ахборот-коммуникация хизматларидан фойдаланган ҳолда хизматлар кўрсатиш ҳамда моддий-техника базасини мустаҳкамлаш учун лицензияловчи органнинг махсус ҳисобварағига;

давлат божи суммасининг қолган қисми Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ўтказилади.


10-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


31. Мазкур Низом қоидалари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.






Низомга

1-ИЛОВА


Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр

транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ҳамда

қайта тайёрлаш бўйича нодавлат таълим хизматларини

кўрсатиш фаолиятини лицензиялаш

ПАСПОРТИ

         

1.

Лицензия номи:

   

Автомототранспорт воситалари ва шаҳар

электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини

тайёрлаш ҳамда қайта тайёрлаш

         

2.

Ариза берувчилар тоифаси:


Юридик шахс

3.

Лицензияловчи орган:


Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

4.

Лицензияни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар:

а) ариза.

Аризада қуйидагилар кўрсатилади:

юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, почта манзили, электрон почтаси (мавжуд бўлса), таълим фаолиятини амалга ошириш манзили, банк муассасасининг номи ва банк ҳисобварағи, солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР), фаолиятнинг лицензияланаётган тури, таълим фаолияти йўналишлари рўйхати, ариза тўлдириш сабаби (янги лицензия олиш, қайта расмийлаштириш), лицензия даъвогарининг лицензия талаблари ва шартларига риоя қилишга розилиги;

лицензия олмоқчи бўлган даъвогарлар аризада лицензияланадиган фаолият билан бирга автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун назарий ва амалий имтиҳонларни ўтказиш фаолияти билан шуғулланмоқчи бўлса, бу ҳақида алоҳида кўрсатиб ўтади;

б) ёнғин ва санитария-эпидемиология хизмати органларининг мавжуд бинолар ва хоналарнинг ёнгин хавфсизлиги талабларига ва санитария-гигиена нормаларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулосалари;

в) педагог кадрлар (ҳайдовчи-йўриқчилар) ҳақида маълумот;

г) ўқув режаси ва дастурларининг электрон нусхалари.

Лицензияловчи орган қуйидаги маълумотларни "Ягона миллий меҳнат тизими" идоралараро дастурий-аппарат комплекси орқали автоматик равишда мустақил тарзда текширади:

олий педагогик маълумот тўғрисидаги диплом ёки хорижий давлатда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатни тан олиш ҳақидаги гувоҳнома (ҳайдовчи-йўриқчилар учун талаб қилинадиган маълумотни тасдиқловчи ҳужжат) нусхаси;

педагог кадрлар (ҳайдовчи-йўриқчилар) иш стажини тасдиқловчи "Электрон меҳнат дафтарчаси" тизимидан кўчирма;

д) ўзлаштиришни кўтаришга йўналтирилган, ўқитишни мониторинг қилиш ва режалаштириш имконини берувчи автоматлаштирилган ахборот тизимини мулкий ёки бошқа ашёвий ҳуқуқ билан юридик шахсга тегишлилиги ҳақидаги ҳужжат;

е) бутун ўқув жараёнини қамраб оладиган давлат таълим талабларига мувофиқ уч ўлчамли анимация эффектлари ва видеоконтентга эга автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш учун ишлаб чиқилган электрон ўқув-услубий қўлланмалар билан аккредитация муддатига мулкий ёки бошқа ашёвий ҳуқуқ билан таъминланганлиги ҳақидаги ҳужжат;

ж) ҳайдовчиликка номзодларни назарий имтиҳондан ўтказиш учун ўқув дастурини қамраб олган электрон (анимацион) тест саволлари тўпламининг мулкий ёки бошқа ашёвий ҳуқуқ билан юридик шахсга тегишлилиги ҳақидаги ҳужжат (автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун назарий ва амалий имтиҳонларни ўтказиш фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари - юридик шахслар учун);

з) назарий имтиҳонларни ўтказиш учун техник ва технологик воситалар билан махсус жиҳозланган зал (хоналар), автомототранспорт воситаларининг барча тоифалари бўйича амалий имтиҳонларни ўтказиш учун автоматлаштирилган автодром ва махсус жиҳозланган автомототранспорт воситаларининг мулкий ёки бошқа ашёвий ҳуқуқ билан юридик шахсга тегишлилиги ҳақидаги ҳужжат (автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун назарий ва амалий имтиҳонларни ўтказиш фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари - юридик шахслар учун);

и) автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун назарий ва амалий имтиҳонларни ўтказишда фойдаланиладиган автоматлаштирилган тизимларнинг қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқлиги тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг (кейинги ўринларда - ЙҲХХ) экспертиза хулосаси нусхаси (автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун назарий ва амалий имтиҳонларни ўтказиш фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари - юридик шахслар учун).


5.

Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори:


Базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари


6.

Лицензия берилганлиги учун давлат божи миқдори:


Базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари


7.

Аризани кўриб чиқиш муддати:


15 иш кунида


8.

Лицензия талаблари ва шартлари:

I. Умумий лицензия талаблари ва шартлари:

а) Ўзбекистон Республикасининг таълим соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларига мажбурий риоя қилиш;

б) таълим-тарбия фаолияти юритиладиган бинога (хоналарга) мулкий ёки бошқа ашёвий ҳуқуқнинг мавжудлиги (олди-сотди шартномаси ёки кўчмас мулк ижараси шартномаси (агар бино ижарага олинган бўлса), кўчмас мулк объекти кадастр паспорти, кўчмас мулк объектига эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ҳамда уни тасарруф этиш ҳуқуқини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар)*;

в) таълим-тарбия жараёнини давлат таълим стандартларига (давлат таълим талабларига), ўқув режаси ва дастурларига, автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлашга қўйиладиган давлат таълим талабларига, ўқув режаларига ва фанларнинг ўқув дастурларига, шунингдек, таълим ташкилотлари томонидан мустақил ишлаб чиқилиб, лицензия олиш пайтида тақдим этилган ўқув дастурларига мувофиқ ташкил этиш;

г) таълимнинг мажбурий равишда дунёвий характерда бўлиши, таълим жараёнида урушни, зўравонликни тарғиб қилишдан фойдаланишга, фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқлари ва эркинлиги камситилишига, мамлакатдаги хавфсизлик ва ижтимоий-сиёсий барқарорликка, жамиятнинг ҳуқуқий ва маънавий асосларига, фуқаролар осойишталигига, миллатлараро ва динлараро тотувликка рахна солинишига, Ўзбекистон Республикаси тўғрисида ишончсиз маълумотлар тарқатилишига ва халқнинг тарихий, маданий ва маънавий қадриятлари бузиб кўрсатилишига йўл қўймаслик;

д) илғор халқаро тажрибаларни инобатга олган ҳолда, ўқитишнинг инновацион шакллари, усуллари ва замонавий технологиялардан фойдаланиш асосида таълим соҳасида фаолият самарадорлиги ва натижадорлигини ошириш;

е) таълим ташкилоти, таълим олувчилар ва педагог кадрлар (ҳайдовчи-йўриқчилар) тўғрисидаги тўғри, тўлиқ ва ишончли маълумотларни "Узлуксиз таълим" ахборот тизимига киритиш ва ҳар чоракда янгилаб бориш*;

ж) ҳар бир аудиторияда видеопроектор ёки диагонали 50 дюймдан кам бўлмаган интерактив монитор (телевизор), компьютер, аудио ва видеокузатув тизими, йўл ҳаракати қоидалари бўйича кўргазмали қўлланмалар, шунингдек, ўқув жараёни ва якуний тест синовларининг ошкоралигини таъминлаш учун ёзиб олиш тизимининг мавжуд бўлиши;

з) ўқув гуруҳлари фаолиятини самарали ташкил этиш ҳамда якуний имтиҳонларнинг шаффоф ўтказилиши ва натижаларининг холислигини назорат қилиш бўйича маълумотларни ЙҲХХнинг Ягона автоматлаштирилган ахборот тизимига реал вақт режимида киритиб бориш имкониятининг яратилганлиги;

и) лицензия даъвогарида лицензияланаётган фаолиятни амалга ошириш учун мўлжалланган, унга мулкий ёки бошқа ашёвий ҳуқуқ билан тегишли бўлган, белгиланган тартибда қайта жиҳозланган ва рўйхатга олинган ўқув автомототранспорт воситалари ёки шаҳар электр транспорти воситаларининг мавжудлиги;

к) автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш ҳамда ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун назарий ва амалий имтиҳонларни ўтказиш бўйича давлат таълим талабларига мувофиқ ўқитувчилар ва инструкторлар таркибининг мавжуд бўлиши;

л) таълим жараёнини қонунчилик ҳужжатлари билан давлат таълим муассасалари учун белгиланган кийиниш талабларига ҳамда таълим ташкилотининг ички тартиб-қоидаларига ва одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилган ҳолда ташкил қилиш;

м) битирувчиларга белгиланган тартибда таълим тўғрисида ҳужжат бериш.

        

II. Автотранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўйича таълим хизматларини кўрсатиш юзасидан алоҳида лицензия талаблари ва шартлари:

       

Т/р

    

Лицензия талаблари

ва шартлари

        

Бажарилиши лозим

бўлган кўрсаткичлар

      

1.

Таълим фаолиятини амалга ошириш учун қайта жиҳозланган ва рўйхатга олинган ўқув автомототранспорт воситалари ёки шаҳар электр транспорти воситаларининг мавжудлиги:*


олди-сотди шартномаси;

автомототранспорт ижараси шартномаси (агар автомототранспорт воситаси ижарага олинган бўлса);

автомототранспорт воситаларини қайд этиш гувоҳномалари ва қайта жиҳозланганлиги тўғрисидаги гувоҳномалар. Бунда "В" тоифа учун ишлаб чиқарилганлигига 10 йилдан ортиқ бўлмаган, бошқа тоифалар учун ишлаб чиқарилганлигига 20 йилдан ортиқ бўлмаган автомототранспорт воситалари бўлиши лозим;

автомототранспорт воситасига эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ҳамда уни тасарруф этиш ҳуқуқини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар.


2.

Ўқув ва ўқув-методик адабиётлар ҳамда ахборот-ресурс базаси билан таъминланганлиги:*


камида 5 та компьютер техникаси, сканер ва нусха кўчириш аппарати билан жиҳозланган ахборот-ресурс маркази;

таълим олувчилар учун электрон ўқув-методик қўлланма;

ҳар бир ўқитувчига ўқув қўлланмаси ва қўшимча адабиётлар.


3.

Таълим олувчиларнинг максимал сони:*


гуруҳда - 24 нафар.

4.

Таълим олувчилар сонига тўғри келадиган ўқитувчилар ва ҳайдовчи-йўриқчилар штат бирликлари:*


ўқитувчи - 24 нафаргача таълим олувчига 1 штат бирлиги;

ҳайдовчи-йўриқчи - 12 нафаргача таълим олувчига 1 штат бирлиги.


5.

Ўқитувчиларнинг минимал сони:*


автотранспорт мутахассислиги бўйича олий маълумотга эга ўқитувчилар сони - 1 нафар;

шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш ёки тиббиёт ихтисослиги бўйича олий ёки ўрта махсус маълумотга эга йўриқчилар (парамедиклар) сони - 1 нафар;

автотранспорт воситасини бошқариш бўйича уч йил ("D" тоифаси учун беш йил) стажга эга ҳайдовчи-йўриқчилар сони - 1 нафар.


6.

Ҳайдовчиларни тайёрлаш таълим ташкилоти ва унинг ҳудудига қўйиладиган талаблар:*


тунги ёритгичлар ўрнатилганлиги;

ичимлик сув ва канализация билан таъминланганлиги;

ҳожатхона билан таъминланганлиги;

ҳар бири камида 40 кв.м майдонга эга бўлган ва битта ҳудудда жойлашган камида иккита хонанинг (аудитория) мавжудлиги;

йўл ҳаракати қоидалари, йўл ҳаракати хавфсизлиги асослари ва биринчи ёрдам кўрсатиш бўйича ўқув аудиториясини автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлашга қўйиладиган давлат таълим талабларида белгиланган мезонларга мувофиқ жиҳозланганлиги;

автомототраспорт воситаларининг тузилиши, ишлатилиш асослари, уларга техник (сервис) хизмат кўрсатиш ва меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ўқув аудиториясининг мавжудлиги;

ўқув автодромининг ҳажми, ҳайдовчиликка номзодларнинг сони ҳамда ушбу ўқув автодромидан фойдаланувчи бошқа шахслар сонидан келиб чиқиб, унумдорлиги (сиғими) амалий машғулотларни ўтказиш учун етарли бўлган ҳамда Ички ишлар вазирлиги томонидан белгиланган тартибда жиҳозланган, ўзига мулкий ёки бошқа ашёвий ҳуқуқ билан (ижара, фойдаланиш ёки бошқа ҳуқуқ асосида) тегишли бўлган ўқув автодромининг мавжудлиги;

таълим олувчиларнинг билимларини якуний тест синовларидан ўтказиш учун камида 10 та компьютер техникаси билан жиҳозланган алоҳида хонанинг мавжудлиги.


7.

Ахборот технологиялари билан таъминланганлик даражаси:*


камида 75 фоиз компьютер техникалари 10 мбит/сек тезликдаги Интернет жаҳон ахборот тармоғига уланганлиги;

камида 30 фоиз ҳудудда Wi-Fi зоналар ташкил этилиши.

турникет ҳамда аудио ва видеокузатув тизими;

ўқув жараёнига ўзлаштиришни оширишга йўналтирилган ўқитиш мониторингини олиб бориш ва режалаштиришнинг автоматлаштирилган ахборот тизимини жорий этилганлиги;

ҳар бир таълим олувчи (тингловчи)ни бутун ўқув жараёнини қамраб оладиган давлат таълим талабларига мувофиқ уч ўлчамли анимация эффектлари ва видеоконтентга эга электрон ўқув-услубий қўлланмалар билан таъминланганлиги;

таълим олувчи (тингловчи)ларнинг билимларини якуний тест синовларидан ўтказиш учун уларни идентификация қилиш, улардан назарий имтиҳонни инсон омилисиз, автоматлаштирилган ҳолда қабул қилиш, натижаларини баҳолаш, электрон баённомаларни шакллантириш ва узатиш тизимларига эга бўлган дастурий таъминот ўрнатилган компьютерлар билан жиҳозланган алоҳида аудиториянинг мавжудлиги.


8.

Ўқув аудиторияларида таълим фаолияти учун яратилган шароитларга қўйиладиган минимал талаблар:*


ўлчами 1500х1000, 1500х2000 ёки 2500х2000 бўлган электрон ёки оддий доска - 1 та;

видеопроектор ёки экран ўлчами камида 50 дюйм бўлган интерактив монитор (телевизор) - 1 та;

видеокузатув тизими видеокамералари - 4 та;

аудиториянинг ёритилиш даражаси - 400 люкс.


          

III. Автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик

гувоҳномасини олиш учун назарий ва амалий имтиҳонларни ўтказиш фаолияти билан

шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари - юридик шахсларга қўйиладиган лицензия

талаблари ва шартлари:

         

Т/р

   

Лицензия талаблари

ва шартлари

        

Бажарилиши лозим

бўлган кўрсаткичлар

       

1.

Автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун назарий ва амалий имтиҳонларни ўтказиш учун ўқув автомототранспорт воситаларининг мавжудлиги:*


8 нафар таълим олувчига - тегишли "В" тоифадаги 1 та автомототранспорт воситаси.

12 нафар таълим олувчига - тегишли "С" тоифадаги 1 та автомототранспорт воситаси.

24 нафар таълим олувчига - тегишли "D" тоифадаги 1 та автомототранспорт воситаси.


2.

Автомототранспорт воситаларини (троллейбус ва трамвайдан ташқари) бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун назарий ва амалий имтиҳонларни ўтказиш бўйича таълим ташкилотига қўйиладиган талаблар (ушбу талаблар автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун назарий ва амалий имтиҳонларни ўтказиш фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари учун татбиқ этилади):*


ҳайдовчиликка номзодларни имтиҳондан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатиш учун электрон буюртма (мурожаат)ларни қабул қилиш тизимининг мавжудлиги;

ҳайдовчиликка номзодларнинг электрон рўйхатини шакллантириш, имтиҳонларни ўтказиш муддатларини белгилаш ва ҳайдовчиликка номзодларни ҳамда ЙҲХХ масъул ходимини олдиндан хабардор қилиш тизимининг шакллантирилганлиги;

ҳайдовчиликка номзодларни назарий имтиҳондан ўтказиш учун ўқув дастурини қамраб олган электрон (анимацион) тест саволлари тўпламининг шакллантирилганлиги;

имтиҳонларни ўтказиш тизимлари унумдорлигининг хизмат кўрсатиш ҳудуди (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри)да имтиҳон топширувчилар сонига мувофиқлиги;

диспетчерлик (назорат) пункти ҳайдовчиликка номзодларнинг ҳаракатларини кўрсатиб турадиган компьютер ва мониторлар, автоматлаштирилган автодром тизимининг элементи сифатида ишлайдиган ахборотни доимий қабул қилиш, узатиш ва қайта ишлаш ускуналари, овозли алоқа воситалари билан тўлиқ жиҳозланган бўлиши;

ҳайдовчиликка номзодларни идентификация қилиш, улардан назарий ва амалий имтиҳонларни инсон омилисиз, автоматлаштирилган ҳолда қабул қилиш, натижаларини баҳолаш, электрон баённомаларни шакллантириш ва узатиш бўйича ахборот тизимининг мавжудлиги;

назарий ва амалий имтиҳонларни муваффақиятли топширган шахсларга ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун асос бўладиган махсус ҳимояланган сертификатларни шакллантириш, сертификатлар реквизитларини давлат хизматлари маркази ҳамда ички ишлар органларига автоматлаштирилган ҳолда тақдим этиш имкониятининг мавжудлиги;

ўтказилган имтиҳон натижалари бўйича электрон маълумотлар базасини шакллантириш, уларнинг таҳлилларини ЙҲХХга мунтазам тақдим этиб бориш;

имтиҳонлар жараёнини ЙҲХХ ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан онлайн режимда назорат қилиш ҳамда жамоатчилик эътиборига видеотрансляция қилиш имкониятининг мавжудлиги.

имтиҳонларни ўтказиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишга доир тартиб-таомиллар (мурожаатларни қабул қилиш, қайд этиш, кўриб чиқиш, имтиҳонларни ташкил этиш, ўтказиш, баҳолаш мезонлари, ахборот алмашинуви, иш юритиш ва бошқа маъмурий тартиб-таомиллар) ЙҲХХ билан 15 иш куни мобайнида келишилган ҳолда тасдиқланганлиги.


3.

Ҳайдовчиларни тайёрлаш таълим ташкилотининг ҳудудига қўйиладиган талаблар:*


тунги ёритгичлар ўрнатилганлиги;

ичимлик сув ва канализация билан таъминланганлиги;

ҳожатхона билан таъминланганлиги;

автомототранспорт воситаларининг тоифа(лар) йўналиши бўйича амалий имтиҳонларни ўтказиш учун камида 10000 кв.м ер майдонига эга бўлган, автоматлаштирилган автодром ва махсус жиҳозланган автомототранспорт воситаларининг мавжудлиги, уларнинг белгиланган талабларга мувофиқлиги;


4.

Ахборот технологиялари билан таъминланганлик даражаси:*


аудио ва видеокузатув тизими мавжудлиги;

назарий имтиҳонларни ўтказишнинг ошкоралигини таъминлаш учун видео ёзиб олиш тизими мавжудлиги;

имтиҳонлар жараёнини ЙҲХХ ва унинг бўлинмалари томонидан онлайн режимда назорат қилиш ҳамда жамоатчилик эътиборига видеотрансляция қилиш имкониятининг мавжудлиги;

ҳайдовчиликка номзодларни идентификация қилиш, улардан назарий ва амалий имтиҳонларни инсон омилисиз, автоматлаштирилган ҳолда қабул қилиш, натижаларини баҳолаш, электрон баённомаларни шакллантириш ва узатиш тизимларининг мавжудлиги;

назарий имтиҳонларни ўтказиш учун 20 мбит/сек тезликдаги Интернет жаҳон ахборот тармоғига уланган камида 25 та компьютер техникаси билан жиҳозланган алоҳида кабиналарга ажратилган (оператор ва номзодлар махсус ойна билан ажратилган), шунингдек, техник воситалар (камералар) билан махсус жиҳозланган зал (хоналар)нинг мавжудлиги;


5.

Имтиҳон топширувчиларнинг максимал сони:*


Гуруҳда - 24 нафар



9.

Лицензия беришда келишиладиган органлар:


а) давлат ёнғин назорати органлари томонидан мавжуд бинолар ва хоналарнинг ёнгин хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулоса (5 иш куни ичида);

б) санитария-эпидемиология хизмати органлари томонидан санитария-гигиена нормаларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулоса (5 иш куни ичида).


10.

Лицензиянинг амал қилиш муддати:


Чекланмаган


11.

Изоҳ.


* ) Қўпол равишда бузиш деб ҳисобланадиган талаб ва шартлар.





   




Низомга

2-ИЛОВА


Автомототранспорт воситаларини

бошқариш ҳуқуқини берувчи миллий ҳайдовчилик

гувоҳномасини олиш учун назарий ва амалий

имтиҳонларни ўтказишда фойдаланиладиган

объектларнинг жиҳозланишига қўйиладиган

ТАЛАБЛАР


I. АВТОМАТЛАШТИРИЛГАН АВТОДРОМГА

ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР


1. Автоматлаштирилган автодром қуйидаги асосий элементлардан иборат бўлиши керак:

ҳайдовчиликка номзоднинг автотранспорт воситасини амалий бошқариш бўйича кўникмаларини автоматлаштирилган ҳолда синовдан ўтказишга мўлжалланган, йўл ҳаракатини ташкил этишнинг техник воситалари билан жиҳозланган, умумий фойдаланишдаги йўллардан ажратилган ёпиқ ҳудуддаги махсус майдонча;

диспетчерлик (назорат) пункти;

махсус жиҳозланган автомототранспорт воситалари ҳамда йўл ҳаракатини ташкил этишнинг техник воситаларини ўзаро боғловчи марказий дастурий мажмуа;

ҳайдовчиликка номзодлар томонидан амалга оширилган ҳар бир синов машқлари натижаларини инсон омилисиз баҳолаш учун автоматлаштирилган назорат тизими.


2. Автоматлаштирилган автодром махсус майдончасининг лойиҳа параметрлари ва элементлари ваколатли давлат органлари томонидан белгиланадиган талабларга мувофиқ бўлиши керак.

Бунда автоматлаштирилган автодром махсус майдончасида:

а) "А" тоифаси учун "Ҳаракатни бошлаш (старт)", "Илон изи", "Тор йўлак", "Тезлашиш-секинлашиш", "Габаритли ярим айлана", "Габаритли коридор", "Паст тезликда ҳаракатланиш", "Габаритли саккиз", "Ҳаракатни якунлаш (Финиш)";

б) "В", "С", "D" тоифалари учун "Ҳаракатани бошлаш (Старт)", "Пиёдалар ўтиш жойи", "Тўхташ ва тик баландликка кўтарилиш (эстакада)", "90 градус бурчак остида бурилишлар", "Тор жойда қайрилиб олиш учун боксга кириш", "Ҳаракат тартибга солинган чорраҳа", "Илон изи", "Орқага ҳаракатланиб параллель тўхташ (парковка)", "Темир йўл кесишмаси" (тартибга солинмаган), "Тезлашиш бўлаги", "Авария ҳолатда тўхташ", "Ҳаракатни якунлаш (Финиш)";

в) "ВЕ", "СЕ", "DЕ" тоифалари учун "Ҳаракатани бошлаш (Старт)", "Орқа бортни платформага қўйиш", "Платформадан йўлга чиқиш", "Габаритли коридорда орқа томонга тўғри чизиқда ҳаракатланиш", "Ҳаракатни якунлаш (Финиш)" элементларининг мавжудлиги мажбурийдир.


3. Автоматлаштирилган автодром тизими орқали назорат қилинадиган синов машқларининг жойлари ва элементларини белгилаш учун махсус йўл чизиқларидан фойдаланилиши мумкин.


4. Автоматлаштирилган автодром ундаги йўл-кўча тармоғи элементларининг автоматлаштирилган автодром тизими элементи сифатида фаолият кўрсатишини таъминлаш учун қўшимча равишда сезгир датчиклар (узатгичлар), электр таъминоти ва алоқа линияларига эга бўлиши керак.


5. Датчиклар (узатгичлар) стационар ўрнатилган бўлиши, механик ёки об-ҳаво омиллари таъсирида ўз жойини ёки техник хусусиятини ўзгартирмаслиги ва транспорт воситалари ҳаракатига халақит бермаслиги керак.


6. Диспетчерлик (назорат) пунктининг жойлашуви автоматлаштирилган автодромдаги вазиятни бевосита кузатиш имконини бериши лозим.


7. Диспетчерлик (назорат) пункти ҳайдовчиликка номзодларнинг ҳаракатларини кўрсатиб турадиган компьютер ва мониторлар, автоматлаштирилган автодром тизимининг элементи сифатида ишлайдиган ахборотни доимий қабул қилиш, узатиш ва қайта ишлаш ускуналари, овозли алоқа воситалари билан жиҳозланган бўлиши лозим.


8. Диспетчерлик (назорат) пунктининг электр таъминоти ускуналари ҳимояланган ва барқарор ишлашини таъминловчи тизим билан жиҳозланади.


9. Автоматлаштирилган автодром тизими қуйидаги талабларга жавоб бериши керак:

ҳайдовчиликка номзоднинг амалий бошқариш кўникмаларини инсон омилисиз баҳолаш;

ўтказилган амалий имтиҳон натижаларини автоматик тарзда шакллантириш;

ўрнатилган дастурий таъминот ва маълумотларга рухсатсиз киришдан ҳимояланиш;

имтиҳон жараёнида олинган маълумотларга ҳамда имтиҳон натижаларига ўзгартириш киритиш имкониятини чеклаш;

ўтказилган амалий имтиҳон натижаларини автоматлаштирилган имтиҳон тизимига автоматик тарзда узатиш учун интеграциялаш;

автоматлаштирилган автодром ва унинг таркибий тизимларининг созлигини автоматик тарзда узлуксиз назорат қилиш, носозликлар юзага келганда бу ҳақидаги маълумот (ахборот, ишора)ни автодром диспетчерлик пунктидаги мониторга чиқариш, амалий имтиҳонларни носозлик бартараф этилгунга қадар тўхтатиш, якунланмаган синов машқлари натижаларини бекор қилиш.


10. Автоматлаштирилган автодромда ўтказиладиган амалий имтиҳонлар жараёнида автомототранспорт воситаларининг ҳаракатланиш схемаси (синов машқларининг бажарилиш кетма-кетлиги) ҳақидаги маълумотлар тадбиркорлик субъектининг веб-сайтида ва бевосита объект ҳудудидаги ахборот стендларида жойлаштирилади.


II. АМАЛИЙ ИМТИҲОНЛАРНИ ЎТКАЗИШ УЧУН

ФОЙДАЛАНИЛАДИГАН АВТОМОТОТРАНСПОРТ

ВОСИТАЛАРИГА ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР


11. Автоматлаштирилган автодромда амалий имтиҳонларни ўтказиш учун етарли миқдорда "А", "В", "С", "D", "ВЕ", "СЕ" ва "DE" тоифадаги махсус транспорт воситалари мавжуд бўлиши керак.

Амалий имтиҳонлар трансмиссияси (узатмалар қутиси) механик узатмали бўлган транспорт воситаларида ўтказилади.

12. Амалий имтиҳонлар:

"А" тоифа учун - икки ғилдиракли мотоциклларда;

"В" тоифа учун рухсат этилган тўла вазни 3 500 kg дан ошмайдиган ҳамда ҳайдовчининг ўриндиғидан ташқари ўриндиқлар сони саккизтадан ортиқ бўлмаган, узунлиги 3,8 m дан, кенглиги 1,6 m дан, ғилдираклар базаси 2,2 m дан, бурилиш радиуси 4,2 m дан кам бўлмаган автомобилларда;

"C" тоифа учун - рухсат этилган тўла вазни 3 500 kg дан ортиқ бўлган, узунлиги 6,0 m дан, кенглиги 2,0 m дан, ғилдираклар базаси 3,3 m дан ва минимал бурилиш радиуси 5,8 m дан кам бўлмаган юк автомобилларида;

"D" тоифа учун - ўриндиқлар сони ёки йўловчилар сиғими 28 тадан, узунлиги 6,9 m дан, кенглиги 2,0 m дан, ғилдираклар базаси 3,5 m дан, минимал бурилиш радиуси 7,8 m кам бўлмаган автобусларда;

"ВЕ" тоифа учун - тиркамасининг рухсат этилган тўла вазни 750 kg дан ортиқ бўлган "В" тоифадаги автотранспорт воситаларида;

"СЕ" тоифа учун - тиркамасининг рухсат этилган тўла вазни 750 kg дан ортиқ бўлган "С" тоифадаги автотранспорт воситаларида;

"DЕ" - тиркамасининг рухсат этилган тўла вазни 750 kg дан ортиқ бўлган "D" тоифадаги автотранспорт воситалари ёки бўғимли автобусларда ўтказилади.


13. Ногиронлиги бўлган шахслардан амалий имтиҳонларни қабул қилиш тиббий жиҳатдан тегишли тоифадаги транспорт воситаларини чекловлар билан бошқаришга рухсат берилганлар учун махсус жиҳозланиши мазкур тиббий талабларга жавоб берадиган тегишли тоифадаги транспорт воситаларида амалга оширилади.


14. Амалий имтиҳонларни ўтказишда фойдаланиладиган махсус транспорт воситалари:

а) Йўл ҳаракати қоидалари талаблари асосида таниқли белгилар ҳамда қўшимча ускуналар билан жиҳозланади;

б) автоматлаштирилган автодром тизимининг таркибий элементи сифатида қўлланилишини таъминлайдиган қуйидаги ускуналар билан жиҳозланади:

ахборотларни қабул қилиш-узатиш тизимлари;

ёруғлик ва/ёки овозли авария тўхташ ишораси датчиклари;

ҳайдовчиликка номзод томонидан бажариладиган синов машқларини қайд этиш воситалари;

ҳар бир машқнинг ҳамда имтиҳоннинг якуний натижаси бўйича ахборот берувчи дисплей.


15. Амалий имтиҳон ўтказишда фойдаланиладиган махсус транспорт воситаларининг конструкцияларига қўшимча ускуналарни ўрнатиш билан боғлиқ ўзгартиришларнинг киритилиши қонунчилик ҳужжатларида белгиланган талаблар асосида амалга оширилади.


16. Амалий имтиҳон ўтказишда фойдаланиладиган махсус транспорт воситасининг салони имтиҳон олиш жараёнида 360 градус кўринишда узлуксиз ишлайдиган, маълумотларни диспетчерлик (назорат) пунктига узатиб турадиган ва сақлаш имконини берадиган видеокузатув тизими мосламаси билан жиҳозланади.



III. АВТОМАТЛАШТИРИЛГАН ИМТИҲОН

ТИЗИМИГА ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР


17. Автоматлаштирилган имтиҳон тизими (кейинги ўринларда - АИТ) компьютер жамланмаси (клавиатура ва монитор), марказий бошқарув пульти (кейинги ўринларда - МБП), махсус ускуналар ва интеграциялашган дастурий таъминотдан иборат.


18. АИТ қуйидаги функционал талабларга жавоб бериши керак:

ҳайдовчиликка номзодларни имтиҳондан ўтказиш бўйича давлат хизмати кўрсатиш учун электрон буюртма (мурожаат)ларни қабул қилиш тизимининг мавжудлиги;

ҳайдовчиликка номзодларнинг электрон рўйхатини шакллантириш, имтиҳонларни ўтказиш муддатларини белгилаш ва ҳайдовчиликка номзодларни олдиндан хабардор қилиш тизимининг шакллантирилганлиги;

ҳайдовчиликка номзодларни назарий имтиҳондан ўтказиш учун ўқув дастурини қамраб олган электрон (анимацион) тест саволлари тўпламининг шакллантирилганлиги;

ҳайдовчиликка номзодларни идентификация қилиш, назарий ва амалий имтиҳонларни автоматлаштирилган ҳолда қабул қилиш, имтиҳон натижаларини инсон омилисиз баҳолаш, ўтказилган имтиҳон натижалари бўйича электрон баённомаларни шакллантириш ва узатиш тизимларининг мавжудлиги;

имтиҳонлар жараёнини ДЙҲХХ органлари томонидан онлайн режимида назорат қилиш ҳамда жамоатчилик эътиборига видеотрансляция қилиш имкониятининг мавжудлиги;

назарий ва амалий имтиҳонларни муваффақиятли топширган шахсларга ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун асос бўладиган махсус ҳимояланган сертификатларни шакллантириш, сертификатлар реквизитларини давлат хизматлари маркази ҳамда ДЙҲХХ органларига автоматлаштирилган ҳолда тақдим этиш имкониятларининг мавжудлиги;

амалий имтиҳон ўтказишда фойдаланиладиган автоматлаштирилган махсус транспорт воситалари дастури натижаларининг автоматлаштирилган автодром тизими билан интеграция қилинганлиги;

онлайн тўлов тизимлари билан интеграция қилинганлиги;

ўрнатилган дастурий таъминот ва маълумотларнинг ҳимояланганлиги;

имтиҳонлар жараёнида олинган маълумотларга ҳамда имтиҳон натижаларига ўзгартириш киритиш имкониятининг чекланганлиги;

ўтказилган имтиҳон натижалари бўйича электрон маълумотлар базасини шакллантириш, сақлаш, уларнинг таҳлилларига кўра ўқув муассасалари рейтингини юритиш механизмининг яратилганлиги;

мазкур бандда назарда тутилган тизимларнинг ДЙҲХХ автоматлаштирилган Ягона ахборот тизимига интеграция ва назорат қилиниши учун имконият яратилганлиги.

19. АИТ мурожаат қабул қилинган кундан бошлаб етти иш куни давомида талабгорларга хизмат кўрсатилишини таъминлаши лозим.






Низомга

3-ИЛОВА



Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр

транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш

ҳамда қайта тайёрлаш бўйича нодавлат таълим

хизматлари кўрсатиш фаолиятини лицензиялаш

СХЕМАСИ

             

    

Босқичлар

   

    

Субъектлар

    


     

Чора-тадбирлар

      


   

Бажариш

муддатлари

      









1-босқич

Лицензия

даъвогари

(юридик шахс)


     

Нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш соҳасида лицензия олиш учун ҳужжатларни давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёхуд "Лицензия" ахборот тизими орқали юбориш.

         


Лицензия

даъвогарининг

хоҳишига кўра







2-босқич

Давлат хизматлари марказлари ходимлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёхуд "Лицензия" ахборот тизимига киритиш

учун масъул ходим


        

1. Лицензия бериш учун ариза ва рўйхатда кўрсатилган маълумотларни қабул қилиш.


2. Лицензия даъвогарига ариза қабул қилинган сана қайд этилган рўйхатга олиш нусхасини бериш ёки даъвогарнинг электрон почта манзилига юбориш.


3. Лицензия даъвогаридан қабул қилинган барча ҳужжатларни Ички ишлар вазирлигининг электрон почта манзилига юбориш.

        


Ариза қабул

қилинган кун







3-босқич

Ички ишлар

вазирлиги


      

1. Ички ишлар вазирлиги Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Транспорт вазирлиги ҳамда Рақамли технологиялар вазирлиги ёки уларнинг ҳудудий бўлинмалари малакали мутахассисларидан иборат экспертлар гуруҳининг хулосасини тайёрлаш.


Ариза қабул

қилинган

вақтдан

бошлаб 15 иш

куни ичида



2. Лицензия даъвогари лицензия талаблари ва шартларига мувофиқлигини ўрганиш.


3. Электрон лицензияни рақамли имзо билан тасдиқлаб, давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёхуд "Лицензия" ахборот тизимига юбориш.


4. Лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинганида, лицензия даъвогарига рад этиш сабаблари ва лицензия даъвогари уларни бартараф этган ҳолда қайта кўриб чиқиш учун ариза бериши мумкин бўлган муддат кўрсатилган билдиришномани юбориш.

         


Ҳужжатлар

ўрганилгандан

сўнг 1 иш куни

ичида







4-босқич

   

Давлат хизматлари марказлари ходимлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёхуд "Лицензия" ахборот тизимига киритиш

учун масъул ходим

      


           

1. Лицензиатнинг банк ҳисобварағи реквизитлари ва давлат божини тўлаш муддати ҳақида хабардор қилиш.


     

Электрон

лицензия келиб

тушган кун


2. Давлат божи тўлангандан сўнг лицензияни тақдим этиш.


Давлат божи

тўлангандан

сўнг бир иш

куни ичида

        

 

 

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 6 июнь












































Время: 0.2124
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск