язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Транспорт/ Автомобиль транспорти/ Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлашга қўйиладиган Давлат талаблари (ЎзР ВМ 31.05.2018 й. 408-сон қарорига 4-илова)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 31 майдаги

408-сон қарорига

4-ИЛОВА



Автомототранспорт воситалари ва шаҳар

электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини

тайёрлаш ва қайта тайёрлашга қўйиладиган

ДАВЛАТ ТАЛАБЛАРИ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлашга қўйиладиган давлат талаблари (кейинги ўринларда Давлат талаблари деб аталади) автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлашга қўйиладиган давлат талабларини белгилайди.


2. Мазкур Давлат талаблари тегишли ўқув режаларини ва фан дастурларини, шунингдек автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш соҳасидаги бошқа ички ҳужжатларни ишлаб чиқиш учун асос ҳисобланади.


3. Мазкур Давлат талабларида қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


анимация эффектлари ва видеоконтентга эга электрон ўқув-услубий қўлланма - ахборот-коммуникация технологиялари ёрдамида ўқув фанларига оид материалларни ушбу Давлат талаблари ва ўқув дастурларига мос равишда ёрита оладиган, ўқув фанларини самарали ўзлаштиришга, автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларининг мустақил таълим олишига кўмаклашувчи ҳамда видео, овоз, анимация, матн ва тест саволларини ўз ичига олган, билимларни назоратдан ўтказиш ва мустаҳкамлашга йўналтирилган, ўқув фанларининг асосий мазмунини бойитадиган қўшимча материалга эга бўлган ёки шу каби манбаларга мурожаатларни ўз ичига олган интерактив электрон ахборот-таълим манбаи (қўлланмаси);


анимация эффектларига эга ягона тест дастури - ҳар бир таълим олувчи (тингловчи)нинг билим даражасини адолатли, холис ва шаффофлик асосида тизимли равишда текшириш ва/ёки якуний имтиҳонни ўтказиш мақсадида қўлланадиган дастур;


ўқитиш мониторингини олиб бориш ва режалаштиришнинг автоматлаштирилган ахборот тизими - таълим олувчи (тингловчи)лар томонидан ўқув машғулотларини ўзлаштиришни оширишга йўналтирилган ўқув жараёнини ташкил этиш, режалаштириш, амалга ошириш ва натижаларини расмийлаштиришни ўз ичига олган ахборот базаси;


турли педагогик технологияларидан фойдаланиш йўриқномаларини ўз ичига олган батафсил технологик хариталар - ҳар бир мавзуни самарали ўқитиш методикаси, ҳар бир дарснинг мақсади, дарсда фойдаланиладиган воситалар ва улардан фойдаланиш усуллари, дарснинг мазмуни, амалий машғулотлар, қўшимча топшириқлар ва бошқалар ҳақида методик кўрсатмалар аниқ баён қилинган китоб шаклидаги ўқув нашри.



2-БОБ. ҚЎЛЛАНИШ ДОИРАСИ


4. Давлат талаблари автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини (кейинги ўринларда автомототранспорт воситалари ҳайдовчилари деб аталади) тайёрлаш ва қайта тайёрлаш соҳасидаги таълим фаолиятини ташкилий ва услубий таъминлаш учун қўлланади ва қуйидагиларни белгилайди:

автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тизимининг тузилмаси;

автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлашнинг асосий шакллари, классификация ва таърифлар;

автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш мазмуни ва сифатига қўйиладиган умумий талабларни;

автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тизимидаги ўқув, ўқув-услубий ва мультимедиали қўлланмалар, ишланмалар ва тизимларга қўйиладиган умумий талаблар;

автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тизимининг моддий-техник базасига қўйиладиган талаблар;

автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш курслари ўқув юкламасининг ҳажми;

автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тизимидаги педагог кадрларга қўйиладиган талаблар;

автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлашда таълим олувчи (тингловчи)лар тайёргарлигига қўйиладиган талаблар;

автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш сифатини баҳолашга қўйиладиган талаблар.



3-БОБ. АВТОМОТОТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИ

ҲАЙДОВЧИЛАРИНИ ТАЙЁРЛАШ ВА ҚАЙТА

ТАЙЁРЛАШ ШАКЛЛАРИ. КЛАССИФИКАЦИЯ

ВА ТАЪРИФЛАР


5. Автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш таълимнинг қуйидаги шакллари орқали таъминланади:

нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолияти билан шуғулланувчи юридик шахслар, шу жумладан давлат таълим муассасаларида (кейинги ўринларда ўқув ташкилотлари деб аталади) ҳайдовчиларни тўғридан-тўғри тайёрлаш ва қайта тайёрлаш;

жойларда тайёрлаш ва қайта тайёрлаш ўқув курсларини ташкил этиш.


6. Тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тизими бўйича ўқув ташкилотларида тўғридан-тўғри ўқитиш - автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш шаклларидан бири ҳисобланади.


7. Ўқув ташкилотлари:

ўқув ва илмий-услубий ишларни олиб бориш, маслаҳатлар бериш учун юқори малакали мутахассисларни ва педагог-ўқитувчиларни доимий асосда ёки шартномалар асосида жалб этади;

йўл ҳаракати қоидалари, йўл ҳаракатини бошқариш, йўл ҳаракати хавфсизлиги, йўлларда транспорт оқимини бошқариш, ҳайдовчи маданияти, автомототранспорт воситасини хавфсиз бошқариш маданияти, йўловчилар билан мулоқот маданияти, йўловчи ва юк ташишни хавфсиз амалга ошириш ва турдош соҳаларда илмий тадқиқотларни ташкил этиш борасида етакчи компаниялар, таълим, илмий-тадқиқот ташкилотлари билан шартномалар тузади ва ҳамкорликни амалга оширади;

замонавий халқаро ва миллий таълим стандартлари талабларини ҳисобга олган ҳолда тайёрланган таълим дастурлари бўйича ўқув жараёнини, шунингдек, илғор педагогик, ахборот-коммуникация ва инновацион технологиялардан, ўқитишнинг замонавий шакли ва услубларидан фойдаланишни (амалиётни таҳлил қилиш, ижтимоий ва реал видеолавҳалар, web муҳитида QR-тимсилларидан фойдаланган ҳолда ҳар кунлик кириш (pretest) ва чиқиш (posttest) тест синовларини ўтказиш, технологик хариталар, ишчи дафтарлар, мультимедияли электрон ўқув ва ўқув-услубий қўлланма ва бошқалар билан) таъминлайди.


8. Жойларда тайёрлаш ва қайта тайёрлаш ўқув курсларини ташкил этиш таълим олувчиларга қулайликлар яратиш мақсадида жойлардаги қонунчиликда белгиланган талабларга тўлиқ мос равишда махсус жиҳозланган, ёнғин хавфсизлиги ва санитария қоидаларига жавоб берувчи хоналарда олиб борилади.


9. Ўқув ташкилотларида номзодларни ҳайдовчиликка тайёрлаш ва қайта тайёрлаш қуйидаги ўқув курсларини ташкиллаштириш орқали амалга оширилади:

"А" тоифали мототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш;

"В" тоифали автотранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш;

"В" ва "С" тоифали автотранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш;

"С" тоифали автотранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш;

"В", "D", "В" ва "D" тоифали автотранспорт воситалари ҳайдовчиларини "С" тоифага қайта тайёрлаш;

"В", "С", "В" ва "С" тоифали автотранспорт воситалари ҳайдовчиларини "D" тоифага қайта тайёрлаш;

"В" тоифали автотранспорт воситалари ҳайдовчиларини "ВЕ" тоифага қайта тайёрлаш;

"С" ёки "В" ва "С" тоифали автотранспорт воситалари ҳайдовчиларини "СЕ" тоифага қайта тайёрлаш;

"D", "В" ва "D", "C" ва "D" ёки "В", "С" ва "D" тоифали автотранспорт воситалари ҳайдовчиларини "DЕ" тоифага қайта тайёрлаш;

автотранспорт воситаларининг амалий бошқаруви инструкторларини (кейинги ўринларда инструкторлар деб аталади) қайта тайёрлаш.


10. Автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш қуйидаги шаклларда амалга оширилади:

ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда ўқув гуруҳида ҳайдовчиларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш;

ишлаб чиқаришдан қисман ажралган ҳолда ўқув гуруҳида ҳайдовчиларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш;

ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда ўқув гуруҳида ҳайдовчиларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш.


11. Автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлашнинг қуйидаги турлари мавжуд:

"А" тоифали мототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш курси;

"В" автотранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш курси;

"В" ва "С" тоифали автотранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш курси;

"С" тоифали автотранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш курси;

"В", "D", "В" ва "D" тоифали автотранспорт воситалари ҳайдовчиларини "С" тоифага қайта тайёрлаш курси;

"В", "С", "В" ва "С" тоифали автотранспорт воситалари ҳайдовчиларини "D" тоифага қайта тайёрлаш курси;

"В" тоифали автотранспорт воситалари ҳайдовчиларини "ВЕ" тоифага қайта тайёрлаш курси;

"С" ёки "В" ва "С" тоифали автотранспорт воситалари ҳайдовчиларини "СЕ" тоифага қайта тайёрлаш курси;

"D", "В" ва "D", "С" ва "D" ёки "В", "С" ва "D" тоифали автотранспорт воситалари ҳайдовчиларини "DЕ" тоифага қайта тайёрлаш курси;

инструкторларни қайта тайёрлаш курси.


12. Ўқув ташкилотлари тайёрлаш ва қайта тайёрлаш курсларини муваффақиятли тамомлаган таълим олувчи (тингловчи)ларга белгиланган тартибда ва тасдиқланган шаклдаги ўқишни битирганлик ҳақида гувоҳнома беради.


13. Тайёрлаш ва қайта тайёрлаш курсларининг ўқув гуруҳлари автомототранспорт воситалари ҳайдовчиси йўналишлари бўйича таълим олувчи (тингловчи)лардан ташкил топади.


14. Автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш курсларининг якунлари бўйича таълим олувчилар якуний имтиҳон (ёзма ёки тест синовлари) ва автомототранспорт воситаларини амалий бошқариш бўйича якуний текширув топширадилар.


15. Автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш курсларини муваффақиятли тамомлагандан сўнг таълим олувчи (тингловчи)ларга белгиланган тартибда тасдиқланган шаклдаги ўқишни битирганлик ҳақида гувоҳнома берилади.



4-БОБ. АВТОМОТОТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИ

ҲАЙДОВЧИЛАРИНИ ТАЙЁРЛАШ ВА ҚАЙТА

ТАЙЁРЛАШ МАЗМУНИ ҲАМДА СИФАТИГА

ҚЎЙИЛАДИГАН УМУМИЙ ТАЛАБЛАР


16. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси бозор талаблари ва эҳтиёжлари, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармон ва қарорлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорларида белгиланган талаблар асосида ҳайдовчиларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш даражасини ва мазмунини шакллантиради, талабларни илгари суради ва шартларни қўяди.


17. Автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш мазмуни ушбу Давлат талаблари асосида касбий маҳорат доимий равишда ўсиб боришини таъминлайдиган касбий билимлар, малака ва кўникмаларни мунтазам равишда янгилаб бориш ва чуқурлаштиришга йўналтирилган.


18. Автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўйича курслар 25 нафаргача бўлган ўқув гуруҳларида ташкил этилади.


19. Автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш сифати таълим олувчи (тингловчи)ларнинг зарурий ва етарли тайёргарлик даражаси, уларнинг билимлари, амалий кўникмалари, ҳайдовчиларга қўйиладиган малакавий талабларга мослиги билан белгиланади.


20. Автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш мазмуни ва сифатига қўйиладиган талаблар тегишли ўқув дастурлари билан белгиланади.


21. Автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш йўналишлари бўйича ўқув жараёнини ташкиллаштириш учун ўқув ташкилотлари ушбу Давлат талаблари асосида ўқув режаси ва ўқув дастурларини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди.


22. Ўқув ташкилотлари томонидан ишлаб чиқилган ва тасдиқланган ўқув режаси ва ўқув дастурлари қуйидагилардан ташкил топади:

тегишли тоифадаги автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш бўйича ўқув режалари ва фанларнинг ўқув дастурлари;

тегишли тоифадаги автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини қайта тайёрлаш бўйича ўқув режалар ва фанларнинг ўқув дастурлари.


23. Ўқув ташкилотлари томонидан ишлаб чиқилган (яратилган) ёки шартномавий асосда эгалик қилиш (фойдаланиш) ҳуқуқига эга ўқув-услубий тизим қуйидагилардан ташкил топади:

ўқув жараёнига дарслар ўзлаштирилишини оширишга йўналтирилган ўқитиш мониторингини олиб бориш ва режалаштиришнинг автоматлаштирилган ахборот тизими;

ҳар бир таълим олувчи (тингловчи)ни бутун ўқув жараёнини қамраб оладиган давлат талабларига мувофиқ уч ўлчамли анимация эффектлари ва видеоконтентга эга электрон ўқув-услубий қўлланмалар билан таъминлаш;

ҳар бир ўқитувчини ўқув дастурлари, турли педагогик технологиялардан фойдаланиш йўриқномаларини ўз ичига олган батафсил технологик хариталар;

ўқув режаси ва фанларнинг ўқув дастурлари асосида ишлаб чиқилган ва тасдиқланган автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлашнинг турли тоифалари бўйича ишчи режалар ва фанларнинг ишчи дастурлари;

ўқув ташкилоти раҳбарияти томонидан тасдиқланган жорий, оралиқ ва якуний назорат ва синовларни ўтказиш учун ишланмалар.



5-БОБ. АВТОМОТОТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИ

ҲАЙДОВЧИЛАРИНИ ТАЙЁРЛАШ ВА ҚАЙТА

ТАЙЁРЛАШ ТИЗИМИНИНГ МОДДИЙ-ТЕХНИКА

БАЗАСИГА ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР


24. Барча тоифадаги автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлашни амалга оширувчи ўқув ташкилотларининг моддий базаси қуйидагиларни ўз ичига олади:

ўқув хоналарининг мавжудлиги ва уларнинг жиҳозланиши;

кўргазмали қуроллар ва жиҳозлар билан таъминланганлиги;

техник воситалар билан таъминланганлиги;

ўқув транспорт воситалари билан таъминланганлиги.


25. Ўқув хоналари ва уларнинг жиҳозланишига умумий талаблар:

ҳар бири камида 40 m-2 майдонга эга бўлган ва битта ҳудудда жойлашган икки ёки ундан кўп аудиторияларнинг мавжуд бўлиши;

ҳар бир аудиторияда видеопроектор ёки диоганали 50 дюймдан кам бўлмаган интерактив монитор ёки телевизор, компьютер, аудио ва видеокузатув тизими, Йўл ҳаракати қоидалари бўйича кўргазмали қўлланмалар, шунингдек, ўқув жараёни ва якуний тест синовининг ошкоралигини таъминлаш учун жараённи ёзиб олиш тизимининг мавжуд бўлиши;

таълим олувчи (тингловчи)лар билимларини жорий, оралиқ ва якуний тест синовларидан ўтказиш учун анимация эффектларига эга ягона тест дастури билан таъминланган компьютерлар билан жиҳозланган алоҳида аудиториянинг мавжуд бўлиши;

ўқув аудиторияларидаги стол ва стуллар (пюпитрли стуллар) сонининг ўқув гуруҳларида таълим олаётган таълим олувчи (тингловчи)лар сонидан кам бўлмаслиги;

ўқув аудиторияларининг санитария ва гигиена ҳолати, ёритилганлиги ва қишда иситилишининг санитария қоидалари ва нормаларига жавоб бериши;

ўқув аудиторияларининг белгиланган тоифадаги автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўйича машғулотларни ўтказишга тайёрлиги;

белгиланган тоифали автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўйича машғулотларни ўтказиш учун ўқув-услубий ва бошқа ишланмалар билан таъминланганлиги.


26. Йўл ҳаракати қоидалари, йўл ҳаракати хавфсизлиги асослари ва биринчи ёрдам кўрсатиш бўйича ўқув аудиториясининг жиҳозланишига талаблар:

йўл белгилари ва улардан фойдаланиш бўйича кўргазмали ўқув-қўлланмалар, ўқитувчи учун металл негизидаги турли хил чорраҳалар ва серқатнов майдон тасвирлари ҳамда транспорт воситаларининг йўналишлари бўйича масалалар ечиш учун транспорт воситалари, тартибга солувчи, светофор ва йўл белгиларининг магнитли макетлари тўплами;

таълим олувчи (тингловчи)лар учун чорраҳа ва майдонларнинг (ўқитувчидаги тасвирларга ўхшаш) чизмаси, транспорт воситалари йўналишларини ифодалаш ва масалаларни ечиш учун транспорт воситалари, светофор ва йўл белгилари макетларининг камида 3 та тўплами;

йўл ҳаракатини тартибга солувчи воситалар (светофор, йўл белгилари, йўл ҳаракатини тартибга солувчи), хавфли чорраҳа ҳамда майдон, темир йўл кесишмаси ва шу кабилардан иборат бўлган аҳоли яшайдигаи жойларнинг ягона макети ёки уларнинг уч ўлчовли электрон геометрик модели;

йўл ҳаракатини тартибга солувчининг кўрсатмалари бўйича кўргазмали ўқув қўлланма;

транспорт воситаларини йўлнинг қатнов қисмида жойлашиши, темир йўл кесишмаларидан ўтиши, сафланиб ҳаракатланиши ҳамда йўловчи ва юкларни ташиши, таниқли белги, огоҳлантириш ишоралари, ёзувли белгилар билан жиҳозланиши бўйича кўргазмали ўқув қўлланмалар;

автомобиль ҳаракатининг назарияси ва автомобилни бошқариш психофизиологик асослари бўйича кўргазмали ўқув қўлланмалари;

автомобилни турли хил йўл ва гидрометеорологик шароитларда бошқаришнинг хавфсиз усуллари техникаси бўйича кўргазмали ўқув қўлланмалар;

автомобил (автобус)ни ҳаракат хавфсизлигига таъсир этувчи механизм ва асбоблари билан кўрсатилган тасвирий чизмаси;

йўл-транспорт ҳодисалари жароҳатланувчиларига биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш ва ҳайдовчининг тиббий дори қутиси таркиби бўйича кўргазмали ўқув қўлланмалар.


27. Йўл ҳаракати қоидалари, йўл ҳаракати хавфсизлиги асослари ва биринчи ёрдам кўрсатиш бўйича ўқув аудиторияси автотренажёр билан қўшимча жиҳозланади.

Ўқув жараёнида фойдаланиладиган автотренажёр қуйидагиларни таъминлаши лозим:

ҳайдовчининг транспорт воситасига тўғри ўтириш ва тушиш кўникмалари;

бошқарув воситалари ва назорат-ўлчов асбоблари билан танишиш;

бошқаришнинг бошланғич кўникмалари;

транспорт воситасини бошқаришнинг ҳар хил вазиятлари.


28. Автомототранспорт воситаларининг тузилиши, ишлатилиш асослари, уларга техник (сервис) хизмат кўрсатиш ва меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ўқув аудиториясининг жиҳозланишига талаблар:

ўрганилаётган транспорт воситаларининг русуми негизидаги қирқимли асосий йиғма қисмлар (двигатель, илашиш қурилмаси (сцепление), узатмалар қутиси, олдинги, ўрта ва ортги кўприкларнинг бошқариш механизмлари) билан йиғмаси ёки уларнинг уч ўлчовли электрон геометрик модели;

ўрганилаётган транспорт воситаларининг айрим механизм, таркиб ва қисмлари ёки уларнинг уч ўлчовли электрон геометрик модели;

намойишдаги кўргазмалар (двигателнинг ишлаш тартиби, кривошип - шатунь ва газ тақсимлаш механизмлари ҳамда мойлаш, совутиш, таъминлаш ва ўт олдириш тизимлари) ёки уларнинг уч ўлчовли электрон геометрик модели;

автотранспорт корхоналарининг, транспорт воситаларининг ва очиқ жойда двигателнинг турли иситгич воситалари билан жойлашиши, автомобилга техник (сервис) хизмат кўрсатиш бўйича технологик жараёни, автомобилда юк ташишни марказлаштирилган бошқариш тузилишларининг тасвирий чизмалари;

автомобилни қабул қилиш-топшириш далолатномасини, йўл варақаси, товар-транспорт юк хати, автомобилни жорий таъмирлаш учун ариза, эҳтиёт қисм ва ашёлар учун талабнома, автомобилни туриб қолиши, юк ўлчаганда етишмаган камомат юзасидан тузилган далолатномаларни расмийлаштириш бўйича кўргазмалар тўплами, автомобиль воситаларига юкни ортиш-тушириш вақтида меҳнат хавфсизлиги ва уни муҳофаза қилиш бўйича қўлланмалар;

транспорт воситаларига техник (сервис) хизмат кўрсатиш учун қўлланиладиган асбоб-анжом ва мосламалар, шахсий ҳимоя воситалари ва махсус кийимларнинг намунавий кўргазмаси;

транспорт воситаларига техник (сервис) хизмат кўрсатиш регламенти бўйича деворий кўргазмалар;

тиббий дори қутиси ва ёнғинга қарши воситалар.


29. Автомототранспорт воситаларининг тузилиши, ишлатилиш асослари, уларга техник (сервис) хизмат кўрсатиш ва меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ўқув аудиторияси автотранспорт воситаларининг тузилиши бўйича амалий машғулотларни ўтказиш учун жиҳозланиши:

кўзда тутилган ҳар бир мавзуларни гуруҳ бўлиб бажаришни ҳисобга олган ҳолда, ўрганилаётган транспорт воситаси механизм, қисм ва асбоблари;

ажратиш-йиғиш ишларини бажариш учун қўлланиладиган асбоб-анжом ва мосламалар тўплами.


30. Ўқув транспорт воситаларини жиҳозлашга қўйиладиган талаблар:

илашиш механизми (автомат узатмалар қутиси билан жиҳозланган транспорт воситаси бундан мустасно) ва ишчи тормозининг қўшимча тепкилар билан жиҳозланганлиги;

инструктор учун орқа томонни кўрсатувчи қўшимча кўзгулар билан жиҳозланганлиги;

"Бошқаришни ўргатиш транспорт воситаси"нинг таниқлик белгилари билан жиҳозланганлиги.


31. "А" тоифадаги мототранспорт воситаларида бошқаришни ўргатиш бўйича амалий машғулотлар ҳаракатланиш учун ёпиқ майдонларда ёки автодромларда ўтказилиши муносабати билан ушбу тоифадаги мототранспорт воситаларига қўшимча жиҳозларнинг ўрнатилиши талаб этилмайди.


32. Соғлиғи чегараланган шахсларнинг бошқаришни ўргатиш машғулотлари учун транспорт воситалари қўл ёки бошқа воситалар ёрдамида бошқариладиган жиҳозлар билан жиҳозланиши лозим.


33. Ўқув транспорт воситалари ЙҲХБнинг ҳудудий бўлинмаларида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган бўлиши лозим.


34. Автомототранспорт воситаларини амалий бошқаришни ўргатиш учун ёпиқ майдончаларни жиҳозлашга қўйиладиган талаблар:

ёпиқ майдонча сатҳининг текис ва қаттиқ қопламали бўлиши;

қиялиги 16 фоиздан кам бўлмаган нишабликка эга бўлган баландлик участкаси (изли эстакададан фойдаланиш тақиқланади);

транспорт воситасини тўхтаб туриш жойига қўйиш участкалари (бокслар);

қайрилиб олиш участкаси;

илонизи йўл участкаси.


35. Автомототранспорт воситаларини амалий бошқаришни ўргатиш учун автодромни жиҳозлашга қўйиладиган талаблар:

автодром сатҳининг текис қаттиқ қопламага ҳамда йил давомида ҳаракатни ташкил қилишни таъминлайдиган техник воситаларга эга бўлиши;

қиялиги 16 фоиздан кам бўлмаган нишабликка эга бўлган баландлик участкаси (изли эстакададан фойдаланиш тақиқланади);

транспорт воситасини тўхтаб туриш жойига қўйиш участкалари (бокслар);

қайрилиб олиш участкаси;

илонизи йўл участкаси.

Ҳаракатланишнинг ўхшаш шароитларини вужудга келтириш мақсадида автодром чорраҳалар, пиёдалар ўтиш жойлари ва темир йўл кесишмалари ҳамда Давлат стандартларига биноан йўл белгилари, йўл чизиқлари ва светофорлар билан жиҳозланади.


36. Автодромнинг ўлчамлари ва ҳаракатни ташкил қилишнинг техник воситалари автотранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш дастурларида кўзда тутилган ҳар бир машқни бажариш ва турли тоифали автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқи учун синовлар қабул қилишда кўзда тутилган бўлиши лозим.


37. Автомототранспорт воситаларини бошқаришни ўргатиш йўналишларига қўйиладиган умумий талаблар:

автомототранспорт воситаларини бошқаришни ўргатиш бўйича йўналишлар таълим олувчи (тингловчи)нинг ҳайдовчиларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўйича тасдиқланган ўқув режаси ва ўқув дастурларида кўзда тутилган машқларни тўлиқ бажаришни таъминлайдиган, йўл белгилари, йўл чизиқлари, светофорлар ва бошқа йўл элементларини ўз ичига олган бўлиши лозим;

автомототранспорт воситаларини бошқаришни ўргатиш бўйича барча йўналишлар ЙҲХБнинг ҳудудий бўлинмалари билан келишилган бўлиши лозим;

автомототранспорт воситаларини бошқаришни ўргатиш бўйича йўналишларнинг зарурий миқдори маҳаллий шароитлардан келиб чиқиб, камида иккита бўлиши лозим. Бунда автомототранспорт воситаларини бошқаришни ўргатиш бўйича ҳар бир йўналиш учун йўналиш харитаси расмийлаштирилиб, унга кетма-кетлик рақами берилади.


38. Автомототранспорт воситаларини бошқаришни ўргатиш бўйича йўналишлар таълим олувчи (тингловчи)нинг ҳайдовчиларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўйича тасдиқланган ўқув режаси ва ўқув дастурларида кўзда тутилган машқларни тўлиқ бажаришини таъминлаши учун унда қуйидагилар назарда тутилган бўлиши керак:

тартибга солинган чорраҳадан ўтиш;

тартибга солинмаган тенг аҳамиятли бўлмаган йўллар кесишган чорраҳадан ўтиш;

тартибга солинмаган тенг аҳамиятли бўлган йўллар кесишган чорраҳадан ўтиш;

чорраҳаларда чапга, ўнгга бурилиш ва қайрилиб олиш;

чорраҳадан ташқарида қайрилиб олиш;

темир йўл кесишмасидан ўтиш;

бир йўналишда икки ва ундан ортиқ бўлакли йўлларда қайта тизилиш;

қувиб ўтиш;

пиёдалар ўтиш жойлари ва йўналишли транспорт воситаларининг бекатларидан ўтиш.



6-БОБ. АВТОМОТОТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИ

ҲАЙДОВЧИЛАРИНИ ТАЙЁРЛАШ ВА ҚАЙТА

ТАЙЁРЛАШ КУРСЛАРИ ЎҚУВ

ЮКЛАМАСИНИНГ ҲАЖМИ


39. Машғулотларнинг ташкил этилиши шаклларидан қатъи назар, автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш курсларида умумий ўқув юкламасининг ҳажми ҳафтасига 54 соатгача, ўқув юкламасининг бажарилишидан келиб чиққан ҳолда, аудиторияда ўтказиладиган назарий ва амалий машғулотларнинг кундалик ҳажми 6 соатгача, машғулотларнинг ҳафталик ҳажми 36 соатгача режалаштирилади. Қолган соатлар ҳажми мустақил таълим учун ажратилади.

Аудитория машғулотларининг барча турлари учун 80 дақиқа давом этадиган дарс жуфтлиги белгиланади.


40. Автомототранспорт воситаларини бошқаришни ўргатиш учун ажратилган амалий машғулотларнинг кундалик ҳажми ҳар бир инструктор учун қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.


41. Автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлашда назарий ва амалий машғулотлар ҳамда автомототранспорт воситаларини бошқаришни ўргатиш бўйича амалий машғулотлар учун ўқув юкламасининг ҳажми ҳар бир тоифа бўйича алоҳида тузилиб, белгиланган тартибда тасдиқланган ўқув режаси ва фанларнинг ўқув дастурларидан келиб чиққан ҳолда қуйидаги ҳажмларда белгиланади:

"А" тоифали мототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш курсининг ўқиш муддати 8 ҳафтадан кам бўлмаган ва бунда аудиториядаги дарс юкламаси - 160 соатдан, "А" тоифали автотранспорт воситаларини амалий бошқаруви - 15 соатдан, якуний назоратга ажратилган юклама - 12 соатдан кам бўлмаслиги лозим;

"В" тоифали автотранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш курсининг ўқиш муддати 10 ҳафтадан кам бўлмаслиги ва бунда аудиториядаги дарс юкламаси - 170 соатдан, "В" тоифали автотранспорт воситаларини амалий бошқаруви - 52 соатдан, якуний назоратга ажратилган юклама - 12 соатдан кам бўлмаслиги лозим;

"С" тоифали автотранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш курсининг ўқиш муддати 13 ҳафтадан кам бўлмаслиги ва бунда аудиториядаги дарс юкламаси - 208 соатдан, "С" тоифали автотранспорт воситаларини амалий бошқаруви - 54 соатдан, якуний назоратга ажратилган юклама - 12 соатдан кам бўлмаслиги лозим;

"В" "С" тоифали автотранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш курсининг ўқиш муддати 15 ҳафтадан кам бўлмаслиги ва бунда аудиториядаги дарс юкламаси - 240 соатдан, "ВС" тоифали автотранспорт воситаларини амалий бошқаруви - 56 соатдан, якуний назоратга ажратилган юклама - 12 соатдан кам бўлмаслиги лозим;

автотранспорт воситалари ҳайдовчиларини "В" тоифага қайта тайёрлаш курсининг ўқиш муддати 6 ҳафтадан кам бўлмаслиги ва бунда аудиториядаги дарс юкламаси - 84 соатдан, "В" тоифали автотранспорт воситаларини амалий бошқаруви - 15 соатдан, якуний назоратга ажратилган юклама - 12 соатдан кам бўлмаслиги лозим;

автотранспорт воситалари ҳайдовчиларини "С" тоифага қайта тайёрлаш курсининг ўқиш муддати 8 ҳафтадан кам бўлмаслиги ва бунда аудиториядаги дарс юкламаси - 112 соатдан, "С" тоифали автотранспорт воситаларини амалий бошқаруви - 15 соатдан, якуний назоратга ажратилган юклама - 12 соатдан кам бўлмаслиги лозим;

автотранспорт воситалари ҳайдовчиларини "D" тоифага қайта тайёрлаш курсининг ўқиш муддати 12 ҳафтадан кам бўлмаслиги ва бунда аудиториядаги дарс юкламаси - 176 соатдан, "D" тоифали автотранспорт воситаларини амалий бошқаруви - 50 соатдан, якуний назоратга ажратилган юклама - 12 соатдан кам бўлмаслиги лозим;

"В" тоифали автотранспорт воситалари ҳайдовчиларини "ВЕ" тоифага қайта тайёрлаш курсининг ўқиш муддати 8 ҳафтадан кам бўлмаслиги ва бунда аудиториядаги дарс юкламаси - 108 соатдан, "ВЕ" тоифали автотранспорт воситаларини амалий бошқаруви - 12 соатдан, якуний назоратга ажратилган юклама - 12 соатдан кам бўлмаслиги лозим;

"С" ёки "В" ва "С" тоифали автотранспорт воситалари ҳайдовчиларини "СЕ" тоифага қайта тайёрлаш курсининг ўқиш муддати 8 ҳафтадан кам бўлмаслиги ва бунда аудиториядаги дарс юкламаси - 112 соатдан, "СЕ" тоифали автотранспорт воситаларини амалий бошқаруви - 15 соатдан, якуний назоратга ажратилган юклама - 12 соатдан кам бўлмаслиги лозим;

"D", "В" ва "D", "С" ва "В" ёки "В", "С" ва "D" тоифали автотранспорт воситалари ҳайдовчиларини "DЕ" тоифага қайта тайёрлаш курсининг ўқиш муддати 8 ҳафтадан кам бўлмаслиги ва бунда аудиториядаги дарс юкламаси - 120 соатдан, "DЕ" тоифали автотранспорт воситаларини амалий бошқаруви - 18 соатдан кам бўлмаслиги лозим;

инструкторларни тайёрлаш учун "Автомототранспорт воситаларини бошқаришни ўргатиш услуби" бўйича курснинг ўқиш муддати 2 ҳафтадан кам бўлмаслиги ва бунда аудиториядаги дарс юкламаси - 70 соатдан, малакавий амалиёт учун - 20 соатдан, якуний назоратга ажратилган юклама - 6 соатдан кам бўлмаслиги лозим.


42. Таълим олувчи (тингловчи)ларнинг тайёргарлигини такомиллаштириш ва таълим жараёнининг самарадорлигини ошириш мақсадида ўқув ташкилотларида ўқув машғулотларидан ташқари вақтда таълим олувчи (тингловчи)ларнинг мустақил иши (мустақил таълими) ташкил этилади.

Мустақил таълимнинг вазифалари жумладан, янги билимларни мустақил тарзда пухта ўзлаштириш кўникмаларига эга бўлиш;

электрон ўқув-услубий қўлланма ва мультимедияли адабиётлар билан ишлаш;

интернет тармоғидан оқилона ечимларни топиш;

электрон ўқув-услубий қўлланмалардан фойдаланиб уйга берилган вазифаларни бажаришдир.


43. Барча тоифалар бўйича ҳайдовчиларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш йўналишлари ўқув юкламасининг аудитория соатларининг 30 фоиз ҳажмида мустақил таълим учун қўшимча ажратилиши назарда тутилади.


44. Ўқув ташкилотларида таълим олувчи (тингловчи)ларнинг мустақил иши (мустақил таълими) аудиториядаги ўқишдан ташқари вақтда ташкил этилади. Янги билимларни мустақил тарзда пухта ўзлаштириш кўникмаларини шакллантириш мақсадида ўқув ташкилотлари ҳар бир таълим олувчи (тингловчи)ни бутун ўқув жараёнини қамраб оладиган анимация эффектлари ва видеоконтентга эга электрон ўқув-услубий қўлланмалар билан таъминлайди.


45. Ўқитувчилар анимация эффектлари ва видеоконтентга эга электрон ўқув-услубий қўлланмалар бўйича таълим олувчи (тингловчи)ларга топшириқ ва вазифалар бериб, улар томонидан ўқув дастурларида назарда тутилган билим, кўникма, малака ва компетенцияларга эга бўлишга эришишга йўналтирилган масалалар ишлашни назорат қилиб борадилар.



7-БОБ. АВТОМОТОТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИ

ҲАЙДОВЧИЛАРИНИ ТАЙЁРЛАШ ВА ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ

ТИЗИМИДАГИ ЎҚУВ-УСЛУБИЙ ВА МУЛЬТИМЕДИЯЛИ

ҚЎЛЛАНМАЛАР, ИШЛАНМАЛАР ВА ТИЗИМЛАРГА

ҚЎЙИЛАДИГАН УМУМИЙ ТАЛАБЛАР


46. Автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тизимида ўқув жараёнини ташкил этиш, амалга ошириш ва назорат қилиш мақсадида мультимедияли қўлланмалар, технологик хариталар, ахборот, ягона тест ва ёзиб олиш тизимлари тарзидаги ўқув-услубий, ахборот ва мультимедияли қўлланмалар, ишланмалар, тизимлар ва бошқалардан фойдаланиш мумкин.


47. Бутун ўқув жараёнини қамраб оладиган анимация эффектлари ва видеоконтентга эга электрон ўқув-услубий қўлланма - бу ахборот-коммуникация технологиялари ёрдамида ўқув фанларига оид материалларни ушбу давлат талаблари ва ўқув дастурларига мос равишда ёрита оладиган, ўқув фанларини самарали ўзлаштиришга, таълим олувчи (тингловчи)ларнинг мустақил таълим олишига кўмаклашувчи ҳамда видео, овоз, анимация, матн ва тест саволларини ўз ичига олган, билимларни назоратдан ўтказиш ва мустаҳкамлашга йўналтирилган, ўқув фанларининг асосий мазмунини бойитадиган қўшимча материалга эга бўлган ёки шу каби манбаларга мурожаатларни ўз ичига олган интерактив электрон ахборот-таълим манбаи (қўлланмаси)дир.


48. Автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тизимида ўқув жараёнини ташкил этиш ва амалга оширишда ҳар бир таълим олувчи (тингловчи) бутун ўқув жараёнини қамраб оладиган анимация эффектлари ва видеоконтентга эга электрон ўқув-услубий қўлланмалар билан таъминланиши лозим.


49. Бутун ўқув жараёнини қамраб оладиган анимация эффектлари ва видеоконтентга эга электрон ўқув-услубий қўлланмага қўйиладиган умумий талаблар:

электрон ўқув-услубий қўлланманинг Ўзбекистонда яратилганлиги ва электрон ҳисоблаш машиналари учун яратилган дастурнинг расмий рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг мавжудлиги;

электрон ўқув-услубий қўлланманинг Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг тегишли ўқув адабиёти учун бериладиган гувоҳномасининг мавжудлиги;

йўл ҳаракати қоидалари, автомототранспорт воситаларини хавфсиз бошқариш, ҳаракат хавфсизлиги асослари ва биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш бўлимларидан ташкил топиши;

йўл ҳаракати қоидалари, автомототранспорт воситаларини хавфсиз бошқариш, ҳаракат хавфсизлиги асослари, автомототранспорт воситаларининг тузилиши ва уларга техник (сервис) хизмат кўрсатиш ҳамда биринчи тиббий ёрдам бўйича ўқув режасида белгиланган аудитория соатларининг 10 фоиздан кам бўлмаган ҳажмдаги анимацияли видеоконтентнинг мавжудлиги;

қайта алоқа функциясини амалга оширишда продукцион қоиданинг жорий этилганлиги;

тингловчининг мустақил равишда ишлаши учун - локал ва ўқув хонаси (аудиторияда) тингловчиларнинг биргаликда ишлаши учун тармоқ тизимида ишлаш имкониятларининг мавжудлиги;

рус ва ўзбек тилларида ҳамда ўзбек тилида лотин ва кирил алифболарида ишлаш имкониятининг мавжудлиги;

700 тадан кам бўлмаган тест топшириқларини ўз ичига олиши ва бунда тест топшириқларининг камида учдан бир қисми анимация эффектларига эга бўлиши ва йўл белгилари билан боғлиқ тест топшириқлари йўл белгиларининг тасвири билан мустаҳкамланганлиги;

тренинг ва имтиҳон режимларида ишлай олиш имкониятининг мавжудлиги.


50. Ўқув жараёнига дарслар ўзлаштирилишини оширишга йўналтирилган ўқитиш мониторингини олиб бориш ва режалаштиришнинг автоматлаштирилган ахборот тизими - бу таълим олувчи (тингловчи)лар томонидан ўқув машғулотларини ўзлаштиришни оширишга йўналтирилган ўқув жараёнини ташкил этиш, режалаштириш, амалга ошириш ва натижаларини расмийлаштиришни ўз ичига олган автоматлаштирилган ягона ахборот тизимидир.


51. Ўқув ташкилотлари таълим олувчи (тингловчи)лар томонидан ўқув машғулотларини ўзлаштиришни оширишга йўналтирилган ўқув жараёнини ташкил этиш, режалаштириш, амалга ошириш ва натижаларини расмийлаштиришни ўз ичига олган автоматлаштирилган ягона ахборот тизимига эга бўлиши лозим.


52. Дарсларнинг ўзлаштирилишини оширишга йўналтирилган ўқитиш мониторингини олиб бориш ва режалаштиришнинг автоматлаштирилган ахборот тизимига қўйиладиган умумий талаблар:

ўқув жараёнининг барча босқичларини қамраб олиши;

таълим олувчи (тингловчи)лар ҳақида ахборотларнинг, шу жумладан таълим олувчи (тингловчи)нинг Ф.И.О., иш жойи, лавозими, ўқиш муддати, ўқув машғулотларига қатнашганлиги, ўқув машғулотларини ўзлаштирганлиги ва якуний имтиҳон (тест синовлари) натижаларининг мавжудлиги;

ўқитувчилар ҳақида маълумотларнинг мавжудлиги;

ўқув машғулотлари жадвали, шу жумладан сайёр ўқув машғулотлари жадвалининг киритилганлиги.


53. Турли педагогик технологиялардан фойдаланиш йўриқномаларини ўз ичига олган батафсил технологик хариталар - бу ҳар бир мавзуни самарали ўқитиш методикаси, ўқитувчининг дарсни қизиқарли ташкил этишига оид бошқа методик кўрсатмалар берилган, ҳар бир дарснинг мақсади, дарсда фойдаланиладиган воситалар ва улардан фойдаланиш усуллари, дарснинг мазмуни, амалий машғулотлар, қўшимча топшириқлар ва бошқалар ҳақида методик кўрсатмалар аниқ баён қилинган китоб шаклидаги ўқув нашридир.


54. Ўқув ташкилотлари ҳар бир ўқитувчини ўқув дастурлари, турли педагогика технологияларидан фойдаланиш йўриқномаларини ўз ичига олган батафсил технологик хариталар билан таъминлаши лозим.


55. Технологик хариталарни ишлаб чиқиш қуйидаги принциплар асосида амалга оширилади:

таълим соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий принциплари асосида яратилганлиги;

таълим олувчи (тингловчи)ларнинг ақлий ва жисмоний имкониятлари, ёши, психофизиологик хусусиятлари, билим даражаси, қизиқишлари ва лаёқатлари ҳисобга олинганлиги;

автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш учун ушбу давлат талабларида белгиланган таълимнинг зарур ҳажми берилганлиги, таълим олувчи (тингловчи)ларда мустақил ижодий фикрлаш, ташкилотчилик қобилияти ва амалий тажриба кўникмаларини ривожлантиришга йўналтирилганлиги.


56. Технологик хариталарни ишлаб чиқишга қўйиладиган талаблар:


а) дидактик талаблар:

таълим олувчи (тингловчи) томонидан ўқув материалларининг тўлиқ ўзлаштирилишини таъминлаш;

ахборот беришга эмас, балки ўқув фанининг мазмун-моҳиятини тушунтириш мақсадларига хизмат қилиши;

қизиқарли, лўнда, қулай ва табақалаштирилган бўлиши;

расмлар кўринишидаги иллюстрациялар: хариталар, чизмалар, схемалар, жадваллар, диаграммалар ва фотосуратлар билан безатилган бўлиши лозим;


б) илмий-методик талаблар:

фан-техниканинг сўнгги ютуқларини ўзида акс эттириши;

мавзуларнинг мазмунан яхлитлиги таъминланган бўлиши;

мантиқий кетма-кетликка ва изчилликка амал қилиниши;

миллий ғоя ва Ўзбекистон халқининг менталитетига зид бўлмаган тегишли иллюстрациялар билан бойитилиши;

савол ва топшириқлар аниқ ифодаланган бўлиши;

таълим олувчи (тингловчи)ларни фикрлашга, ёзишга, тасвирлашга, чизма чизишга, ҳисоблашга, амалий ишларни бажаришга, тажрибалар ўтказишга ўргатишда педагогик технологиялардан фойдаланиш назарда тутилган бўлиши;

бир тушунчанинг икки хил атама билан ифодаланишига, саналарни келтиришда мавҳумликка йўл қўйилмаслиги лозим;


в) педагогик-психологик талаблар:

кенг жамоатчилик томонидан тан олинган илмий асосланган маълумотлар, таълим олувчи (тингловчи)ларнинг билим даражалари, эслаб қолиш қобилиятлари, тафаккури ҳисобга олинган ҳолда воқеа ва ҳодисаларнинг моҳиятини англашга ва амалий қизиқишларини ривожлантиришга, билим олишга ва амалий фаолият билан шуғулланишга бўлган эҳтиёжларини тўлақонли қондиришга йўналтирилган бўлиши;

мавзуларнинг ўқувчи ёши ва психофизиологик хусусиятларига мос ҳолда берилиши, маълум фактлар, тушунчалар, қоидалар ва фанлараро боғлиқликни ҳисобга олган ҳолда тушунарли баён қилиниши;

таълим олувчи (тингловчи)ларнинг янгиликларни қабул қилиш қобилиятлари, олдин олган билимларини ўзлаштирганлик даражаси ҳисобга олинган бўлиши лозим;


г) эстетик талаблар:

таълим олувчи (тингловчи)га муайян ижобий ҳиссий таъсирларни ўтказиши ва малака ошириш йўналишига қизиқиш уйғотиши;

бўлим, боб, параграф ва мавзулар матнларининг турли шакл ва ранглар билан ажратилиши, мутаносиблиги таъминланиши;

расм ва тасвирларнинг бадиий эстетик талабларга жавоб бериши, аниқ ва тиниқ ифодаланиши лозим;


д) гигиеник талаблар:

матн ва иллюстрациялар санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мос бўлиши;

ҳарфларнинг катталиги ва қоғознинг сифати (оғирлиги, қалинлиги, оқлиги ва шаффофлиги) Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 3 июндаги "Таълим муассасалари учун хавфсиз полиграфия маҳсулотлари ҳақидаги Умумий техник регламентни тасдиқлаш тўғрисида" 146-сон қарори талабларига мос бўлиши лозим.


57. Технологик хариталарни ишлаб чиқиш қонун ҳужжатлари ҳамда ушбу Давлат талабларига мувофиқ амалга оширилади.



8-БОБ. АВТОМОТОТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИ

ҲАЙДОВЧИЛАРИНИ ТАЙЁРЛАШ ВА ҚАЙТА

ТАЙЁРЛАШ ТИЗИМИДАГИ ПЕДАГОГ

КАДРЛАРГА ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР


58. Автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш учун ўқитувчилар ва мутахассислар таркибини танлаб олиш асосий мезонлар бўйича амалга оширилади.


59. Ўқитувчининг маълумоти, мутахассислиги ва шахсий фазилатларига бўлган талаблар:

автомототранспорт воситаларининг тузилиши ва уларга техник хизмат кўрсатиш, эксплуатация қилиш фанларидан дарс берувчилар автотранспорт мутахассислиги бўйича олий ёки ўрта махсус маълумотга эга бўлишлари керак;

йўл ҳаракати қоидалари, автомототранспортни бошқариш асослари ва йўл ҳаракати хавфсизлиги фанларидан дарс берувчи ўқитувчилар, қўшимча равишда, автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлишлари;

йўл-транспорт ҳодисасида биринчи ёрдам фанидан дарс берувчилар тиббиёт ихтисослиги бўйича олий ёки ўрта махсус маълумотга эга бўлган ёки "Шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш" бўйича инструктор (парамедик) малакаси ва автотранспорт воситаларини бошқаришга тайёрловчи ўқув масканларида ушбу ўқув курсини ўргатиш ҳуқуқи берилган сертификатга эга бўлишлари;

таълим олувчиларда йўл ҳаракати қоидалари, йўл ҳаракатини бошқариш, йўл ҳаракати хавфсизлиги, йўлларда транспорт оқимини бошқариш, ҳайдовчи маданияти, автотранспорт воситасини хавфсиз бошқариш маданияти, йўловчилар билан мулоқот маданияти, йўловчи ва юк ташишни хавфсиз амалга ошириш, йўл-транспорт ҳодисасида биринчи ёрдам бериш, транспорт воситаларининг тузилиши, уларга техник хизмат кўрсатиш, эксплуатация қилиш соҳасида пухта билимларни шакллантириш, уларга касбий кўникмаларни, автотранспорт воситаларини бошқаришга оид қарорларни қабул қилиш назарияси ҳамда амалиёти асосларини, йўл ҳаракати қоидалари ва йўл ҳаракати хавфсизлигининг ҳуқуқий ва қонунчилик асослари соҳасида кўникмаларни сингдириш бўйича қобилиятларнинг мавжудлиги;

уларда давлат таълим стандартларига, замонавий халқаро таълим стандартлари талабларига мувофиқ ўзларининг ўқув режаларини ва дастурларини тузиш, шунингдек, ўқитишнинг замонавий шакллари ва методларидан, илғор педагогика, ахборот-коммуникация ва инновация технологияларидан оқилона фойдаланиш қобилиятларининг мавжудлиги;

таълим дастурлари бўйича ўқув жараёнини ташкил этиш (амалий вазифаларни, кичик гуруҳларда ишлаш, мураккаб йўл вазиятлари ва шу кабиларни таҳлил қилиш) маҳорати;

ахборот-коммуникация технологиялари тизимларида эркин ишлаш маҳорати кўникмаларининг мавжудлиги;

таълим жараёнининг юқори самарадорлигини таъминлаш, таълим олувчиларда ташаббускорликни, ижодий қобилиятни ва мустақил изланишга бўлган интилишни ривожлантириш;

йўл ҳаракати қоидалари, йўл ҳаракати хавфсизлиги, йўлларда транспорт оқимини бошқариш, ҳайдовчи маданияти, автотранспорт воситасини хавфсиз бошқариш маданияти, йўловчилар билан мулоқот маданияти, йўловчи ва юк ташишни хавфсиз амалга ошириш, йўл-транспорт ҳодисасида биринчи ёрдам кўрсатиш, транспорт воситаларининг тузилиши, уларга техник хизмат кўрсатиш, эксплуатация қилишнинг долзарб муаммолари бўйича илмий, фундаментал ва татбиқий тадқиқотлар ўтказиш, ишлаб чиқаришда замонавий инновация технологияларини жорий этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш кўникмаларининг мавжудлиги.

Ўқитувчи махсус дастурлар бўйича уч йилда камида бир марта ўз малакасини ошириши лозим.


60. Инструкторга қўйиладиган талаблар:

тўлиқ ўртадан кам бўлмаган маълумотга эга экани;

тегишли тоифадаги автомототранспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномасига ҳамда тегишли тоифадаги автомототранспорт воситасини бошқариш бўйича уч йил ("D" тоифасидаги транспорт воситаси бўйича - беш йил) ҳайдовчилик фаолиятига эга бўлиши;

автомототранспорт воситасини бошқаришни ўргатиш услуби бўйича курсларни тугатганлиги тўғрисидаги гувоҳномага эга бўлиши.

Инструктор махсус дастурлар бўйича уч йилда камида бир марта ўз малакасини ошириб, малака имтиҳонларини топшириши керак.


61. Инструктор қуйидагиларни бажаришни билиши шарт:

бошқаришни ўргатиш фаолиятини режалаштириш, ташкил этиш ва амалга ошириш;

бошқариш кўникмаларини мукаммаллаштириш ва мустаҳкамлаш мақсадида тренажерлар ва ўқув транспорт воситасида машғулотларни ўтказиш;

транспорт воситасига кундалик қаров кўрсатиш бўйича машғулотларни ўтказиш;

транспорт воситасининг техник ҳолати ва жиҳозланишини текшириш;

оралиқ ва якуний назорат текширувларини баҳолаш;

машғулотнинг мақсади, моҳияти, усули ва воситаларини аниқ танлаш;

замонавий ўқув-услубий қўлланмаларни танлаш ва улардан машғулотларда фойдаланиш;

таълимдаги замонавий ахборот ва педагогик технологияларни ўрганиш, баҳолаш ва татбиқ этиш;

ёнғин ва меҳнат хавфсизлиги ҳамда санитария меъёрларига амал қилиш;

таълим олувчи ва транспорт воситасининг хавфсизлигини таъминлаш;

транспорт воситасига ўз вақтида ва сифатли техник хизмат кўрсатиш.


62. Инструктор қуйидагиларни билиши керак:

транспорт воситаларининг асосий механизм ва тизимларининг вазифаси, жойлашиши ва ишлаш принциплари;

йўл ҳаракати қоидаларига, транспорт воситаларини хавфсиз бошқариш қоидаларига амал қилиш;

турли хил йўл ва об-ҳаво шароитларида транспорт воситаларини хавфсиз бошқариш;

ўзининг эмоционал ҳолатини бошқара олиш;

йўлга чиқишдан олдин транспорт воситаларини кўрикдан ўтказишни ва ҳаракатланиш жараёнида транспорт воситаларининг техник ҳолатини назорат қилиш;

йўловчи ва юкларни ташиш қоидаларини;

замонавий экологик талабларга риоя қилган ҳолда транспорт воситасига ёнилғи-мойлаш материаллари ва бошқа суюқликлар қуйиш;

юкларни қабул қилиш, жойлаштириш ва ташиш, йўловчиларни транспорт воситаларига хавфсиз чиқиш ва тушишини, уларни ташишни таъминлаш;

йўл варақаси ва бошқа транспорт ҳужжатларини қабул қилиш, расмийлаштириш ва топшириш;

ҳаракатланиш назорати, диспетчерлик алоқаси техник воситалари ҳамда тахографдан фойдаланиш қоидаларини билиш;

йўл ёки йўналиш варақаси ва бошқа транспорт ҳужжатларини қабул қилиш, расмийлаштириш ва топшириш;

меҳнатни муҳофаза қилиш ва хавфсизлик техникаси қоидалари ва меъёрларини, меҳнат ва дам олиш тартиби талабларини билиш;

йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлганда жабрланганларга биринчи ёрдам кўрсатиш кетма-кетлиги ва усулларини билиш;

фавқулодда вазиятларда йўловчиларни шошилинч эвакуация қилиш;

фойдаланишда юзага келган, транспорт воситаларининг қисм ва агрегатларини ажратиш билан боғлиқ бўлмаган майда носозликларни хавфсизлик техникаси талабларига риоя этган ҳолда бартараф этиш тартибини билиш;

юзага келган носозликларни бартараф этиш бўйича мутахассисларга ўз вақтида мурожаат этиш;

транспорт воситаларининг техник қаровида ҳамда юк ортиш ва туширишда хавфсизлик техникаси қоидаларига риоя этишни, носозликларни бартараф этиш ва техник хизмат кўрсатиш тартибини ва фойдаланиладиган материаллар билан ишлаш;

йўл ҳаракати қоидалари ва транспорт воситаларидан фойдаланиш қоидаларига риоя этмаслиги ҳамда атроф муҳитни ифлослантиргани учун белгиланган жавобгарликни билиш;

транспорт воситаларини бошқариш бўйича ўзининг кўникмаларини такомиллаштириб бориш.



9-БОБ. АВТОМОТОТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИ

ҲАЙДОВЧИЛАРИНИ ТАЙЁРЛАШ ВА ҚАЙТА

ТАЙЁРЛАШДА ТАЪЛИМ ОЛУВЧИ

(ТИНГЛОВЧИ)ЛАР ТАЙЁРГАРЛИГИГА

ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР


63. Автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш курсларининг тингловчилари учун қўйиладиган талаблар:

соғлиғининг ҳолати бўйича махсус тиббий талабларга жавоб бериши;

маълумоти умумий ўрта маълумотдан кам бўлмаслиги;

ўқув машғулотлари таълим муддати якунида "А" тоифали мототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқига эга бўлиш учун - 16 ёшга, "В", "В" ва "С" тоифали транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқига эга бўлиш учун - 18 ёшга, "D" тоифали транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқига эга бўлиш учун - 21 ёшга тўлганлиги, "ВЕ", "СЕ" ва "DЕ" тоифаларига эга бўлиш учун "В", "В" ва "С", "С", "D" тоифалардаги транспорт воситаларини бошқариш бўйича камида ўн икки ой ҳайдовчилик стажига эга бўлган шахслар.


64. "А" тоифали мототранспорт воситасининг ҳайдовчиси қуйидагиларни бажаришни билиши керак:

йўл ҳаракати қоидаларига амал қилиши, турли хил йўл ва об-ҳаво шароитларида транспорт воситасини хавфсиз бошқариш;

ўзининг эмоционал ҳолатини бошқара олиши ва йўл ҳаракати бошқа иштирокчиларининг ҳуқуқларини ҳурмат қилиш;

йўлга чиқишдан олдин транспорт воситасини кўрикдан ўтказишни ва ҳаракатланиш жараёнида транспорт воситасининг техник ҳолатини назорат қилиш;

махсус бош кийимини кийиш, мослаштириш ва тугмалашни ҳамда бошқа ҳимоя воситаларидан фойдаланиш;

замонавий экологик талабларга риоя қилган ҳолда транспорт воситасига ёнилғи-мойлаш материаллари ва бошқа хилдаги суюқликларни қуйиш;

йўловчиларнинг транспорт воситасига чиқиб-тушишларида, уларни ташишда, юкларни мустаҳкамлаш ва ташишда хавфсизлик чораларини кўриш;

алоҳида вазиятларда ишончли ҳаракат қилиш;

йўл-транспорт ҳодисасида жабрланганларга биринчи ёрдам кўрсатишни ҳамда уларни ташиш қоидаларига риоя қилиш;

фойдаланишда юзага келган, транспорт воситасининг қисм ва агрегатларини ажратиш билан боғлиқ бўлмаган майда носозликларни хавфсизлик техникаси талабларига риоя этган ҳолда бартараф этиш тартибини билиш;

юзага келган носозликларни тўғри баҳолай олиш ва уларни бартараф этиш бўйича мутахассисларга ўз вақтида мурожаат қилиш;

транспорт воситасини бошқариш бўйича ўзининг кўникмаларини такомиллаштириб бориш.


65. "А" тоифали мототранспорт воситасининг ҳайдовчиси қуйидагиларни билиши керак:

транспорт воситасининг асосий механизм ва тизимларининг вазифаси, жойлашиши ва ишлаш принциплари;

йўл ҳаракати қоидалари;

транспорт воситасини хавфсиз бошқариш қоидалари;

ҳаракатланишни тақиқловчи носозликлар ҳамда транспорт воситасидан фойдаланишни тақиқловчи шартлар;

йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлганда жабрланганларга биринчи ёрдам кўрсатиш кетма-кетлиги ва усулларини билиш;

транспорт воситасини йўлга чиқишидан олдин назорат кўригидан ўтказиш ва унга кундалик қаров тартибини билиш;

транспорт воситасини техник қаровида хавфсизлик техникаси қоидаларига риоя этиш, носозликларни бартараф этиш ва техник хизмат кўрсатиш тартибини ва фойдаланиладиган материаллар билан ишлашни билиш;

йўл ҳаракати қоидалари ва транспорт воситаларидан фойдаланиш қоидаларига риоя этмаслиги ҳамда атроф муҳитни ифлослантиргани учун белгиланган жавобгарликни билиш.


66. "В" тоифали транспорт воситасининг ҳайдовчиси қуйидагиларни бажаришни билиши керак:

йўл ҳаракати қоидаларига амал қилиш, турли хил йўл ва об-ҳаво шароитларида транспорт воситасини хавфсиз бошқариш;

ўзининг эмоционал ҳолатини бошқара олиш ва йўл ҳаракати бошқа иштирокчиларининг ҳуқуқларини ҳурмат қилиш;

йўлга чиқишдан олдин транспорт воситасини кўрикдан ўтказиш ва ҳаракатланиш жараёнида транспорт воситасининг техник ҳолатини назорат қилиш;

замонавий экологик талабларга риоя қилган ҳолда транспорт воситасига ёнилғи-мойлаш материаллари ва бошқа суюқликларни қуйиш;

йўловчиларнинг транспорт воситасига чиқиб-тушишларида, уларни ташишда, юкларни мустаҳкамлаш ва ташишда хавфсизлик чораларини кўриш;

алоҳида вазиятларда ишончли ҳаракат қилиш;

йўл-транспорт ҳодисасида жабрланганларга биринчи ёрдам кўрсатишни ҳамда уларни ташиш қоидаларига риоя қилиш;

фойдаланишда юзага келган, транспорт воситасининг қисм ва агрегатларини ажратиш билан боғлиқ бўлмаган майда носозликларни хавфсизлик техникаси талабларига риоя этган ҳолда бартараф этиш тартибини билишни;

юзага келган носозликларни тўғри баҳолай олиш ва уларни бартараф этиш бўйича мутахассисларга ўз вақтида мурожаат этиш;

транспорт воситасини бошқариш бўйича ўзининг кўникмаларини такомиллаштириб бориш.


67. "В" тоифали транспорт воситасининг ҳайдовчиси қуйидагиларни билиши керак:

транспорт воситасининг асосий механизм ва тизимларининг вазифаси, жойлашиши ва ишлаш принциплари;

йўл ҳаракати қоидалари;

транспорт воситасини хавфсиз бошқариш қоидалари;

ҳаракатланишни тақиқловчи носозликларни ҳамда транспорт воситасидан фойдаланишни тақиқловчи шартларни билиш;

йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлганда жабрланганларга биринчи ёрдам кўрсатиш кетма-кетлиги ва усулларини билиш;

транспорт воситасини йўлга чиқишидан олдин назорат кўригидан ўтказиш ва унга кундалик қаров тартибини билиш;

транспорт воситасини техник қаровида хавфсизлик техникаси қоидаларига риоя этиш, носозликларни бартараф этиш ва техник хизмат кўрсатиш тартибини ва фойдаланиладиган материаллар билан ишлашни билиш;

йўл ҳаракати қоидалари ва транспорт воситаларидан фойдаланиш қоидаларига риоя этмаслиги ҳамда атроф муҳитни ифлослантиргани учун белгиланган жавобгарликни билиш.


68. "В" ва "С" тоифали транспорт воситасининг ҳайдовчиси қуйидагиларни бажаришни билиши керак:

йўл ҳаракати қоидаларига амал қилиш, турли хил йўл ва об-ҳаво шароитларида транспорт воситасини хавфсиз бошқариш;

ўзининг эмоционал ҳолатини бошқара олиши ва йўл ҳаракати бошқа иштирокчиларининг ҳуқуқларини ҳурмат қилиш;

йўлга чиқишдан олдин транспорт воситасини кўрикдан ўтказиш ва ҳаракатланиш жараёнида транспорт воситасининг техник ҳолатини назорат қилиш;

замонавий экологик талабларга риоя қилган ҳолда транспорт воситасига ёнилғи-мойлаш материаллари ва бошқа суюқликларни қуйиш;

юкларни қабул қилиш, жойлаштириш ва ташиш, йўловчиларни транспорт воситасига хавфсиз чиқиш ва тушишини, уларни ташишни таъминлаш;

йўл варақаси ва юк-транспорт ҳужжатларини қабул қилиш, расмийлаштириш ва топшириш;

меҳнат ва дам олиш тартибига амал қилиш;

алоҳида вазиятларда ишончли ҳаракат қилиш;

йўл-транспорт ҳодисасида жабрланганларга биринчи ёрдам кўрсатиш ҳамда уларни ташиш қоидаларига риоя қилиш;

фойдаланишда юзага келган, транспорт воситасининг қисм ва агрегатларини ажратиш билан боғлиқ бўлмаган майда носозликларни хавфсизлик техникаси талабларига риоя этган ҳолда бартараф этиш;

юзага келган носозликларни тўғри баҳолай олиш ва уларни бартараф этиш бўйича мутахассисларга ўз вақтида мурожаат этиш;

транспорт воситасини бошқариш бўйича ўзининг кўникмаларини такомиллаштириб бориш.


69. "В" ва "С" тоифали транспорт воситасининг ҳайдовчиси қуйидагиларни билиши керак:

транспорт воситасининг асосий механизм ва тизимларининг вазифаси, жойлашиши ва ишлаш принциплари;

йўл ҳаракати қоидалари;

транспорт воситасини хавфсиз бошқариш қоидалари;

йўловчи ва юкларни ташиш қоидалари;

ҳаракатланишни таъқиқловчи носозликларни ҳамда транспорт воситасидан фойдаланишни таъқиқловчи шартлар;

йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлганда жабрланганларга биринчи ёрдам кўрсатиш кетма-кетлиги ва усуллари;

транспорт воситасидан фойдаланиш қоидалари;

транспорт воситасини йўлга чиқишидан олдин назорат кўригидан ўтказиш ва унга кундалик қаров тартиби;

меҳнатни муҳофаза қилиш ва хавфсизлик техникаси қоидалари ва меъёрлари, меҳнат ва дам олиш тартибининг талаблари;

йўл варақаси ва юк-транспорт ҳужжатларини расмийлаштириш тартиби;

транспорт воситасини техник қаровида ҳамда юк ортиш ва туширишда хавфсизлик техникаси қоидаларига риоя этиш, носозликларни бартараф этиш ва техник хизмат кўрсатиш тартибини ва фойдаланиладиган материаллар билан ишлаш;

йўл ҳаракати қоидалари ва транспорт воситаларидан фойдаланиш қоидаларига риоя этмаслиги ҳамда атроф муҳитни ифлослантиргани учун белгиланган жавобгарликни билиш.


70. "D" тоифали транспорт воситасининг ҳайдовчиси қуйидагиларни бажаришни билиши керак:

йўл ҳаракати қоидаларига амал қилиш, турли хил йўл ва об-ҳаво шароитларида транспорт воситасини хавфсиз бошқариш;

ўзининг эмоционал ҳолатини бошқара олиш ва йўл ҳаракати бошқа иштирокчиларининг ҳуқуқларини ҳурмат қилиш;

йўлга чиқишдан олдин транспорт воситасини кўрикдан ўтказиш ва ҳаракатланиш жараёнида транспорт воситасининг техник ҳолатини назорат қилиш;

замонавий экологик талабларга риоя қилган ҳолда транспорт воситасига ёнилғи-мойлаш материаллари ва бошқа суюқликларни қуйиш;

йўловчиларни транспорт воситасига хавфсиз чиқиш ва тушишини, уларни ташишни ҳамда юкларни қабул қилиш, жойлаштириш ва ташишни билиш;

йўл ёки йўналиш варақаси ва бошқа транспорт ҳужжатларини қабул қилиш, расмийлаштириш ва топшириш;

меҳнат ва дам олиш режимига амал қилиш;

алоҳида вазиятларда ишончли ҳаракат қилиш;

йўл-транспорт ҳодисасида жабрланганларга биринчи ёрдам кўрсатиш ҳамда уларни ташиш қоидаларига риоя қилиш;

фавқулодда вазиятларда йўловчиларни шошилинч эвакуация қилиш;

йўловчиларни хабардор қилиш учун радиоқурилмадан фойдаланиш;

фойдаланишда юзага келган, транспорт воситасининг қисм ва агрегатларини ажратиш билан боғлиқ бўлмаган майда носозликларни хавфсизлик техникаси талабларига риоя этган ҳолда бартараф этиш;

юзага келган носозликларни тўғри баҳолай олиш ва уларни бартараф этиш бўйича мутахассисларга ўз вақтида мурожаат қилиш;

транспорт воситасини бошқариш бўйича ўзининг кўникмаларини такомиллаштириб бориш.


71. "D" тоифали транспорт воситасининг ҳайдовчиси қуйидагиларни билиши керак:

транспорт воситасининг асосий механизм ва тизимларининг вазифаси, жойлашиши ва ишлаш принциплари;

йўл ҳаракати қоидалари;

транспорт воситасини хавфсиз бошқариш қоидалари;

йўловчиларни чиқиши ва тушиши учун транспорт воситасини бекатларга киритиш ва қўйиш қоидалари;

йўловчи ва юкларни ташиш қоидалари;

йўловчиларни хабардор қилиш учун радиоқурилмадан фойдаланиш қоидалари;

ҳаракатланиш назорати, диспетчерлик алоқаси техник воситалари ҳамда тахографдан фойдаланиш қоидалари;

ҳаракатланишни тақиқловчи носозликларни ҳамда транспорт воситасидан фойдаланишни тақиқловчи шартлар;

йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлганда жабрланганларга биринчи ёрдам кўрсатиш кетма-кетлиги ва усуллари;

транспорт воситасидан фойдаланиш қоидалари;

фавқулодда вазиятларда йўловчиларни шошилинч эвакуация қилиш қоидалари;

транспорт воситасини йўлга чиқишидан олдин назорат кўригидан ўтказиш ва унга кундалик қаров тартиби;

меҳнатни муҳофаза қилиш ва хавфсизлик техникаси қоидалари ва меъёрлари, меҳнат ва дам олиш режимининг талаблари;

йўл ва йўналиш варақаси ва бошқа транспорт ҳужжатларини расмийлаштириш тартиби;

транспорт воситасини техник қаровида хавфсизлик техникаси қоидаларига риоя этиш, носозликларни бартараф этиш ва техник хизмат кўрсатиш тартибини ва фойдаланиладиган материаллар билан ишлаш;

йўл ҳаракати қоидалари ва транспорт воситаларидан фойдаланиш қоидаларига риоя этмаслиги ҳамда атроф муҳитни ифлослантиргани учун белгиланган жавобгарликни билиш.


72. "ВЕ", "СЕ" ҳамда "DЕ" тоифали транспорт воситалари таркибининг ҳайдовчиси қуйидагиларни бажаришни билиши керак:

йўл ҳаракати қоидаларига амал қилиши, турли хил йўл ва об-ҳаво шароитларида транспорт воситалари таркибини хавфсиз бошқариш;

ўзининг эмоционал ҳолатини бошқара олиш ва йўл ҳаракати бошқа иштирокчиларининг ҳуқуқларини ҳурмат қилиш;

йўлга чиқишдан олдин транспорт воситалари таркибини кўрикдан ўтказиш ва ҳаракатланиш жараёнида транспорт воситалари таркибининг техник ҳолатини назорат қилиш;

замонавий экологик талабларга риоя қилган ҳолда транспорт воситасига ёнилғи-мойлаш материаллари ва бошқа суюқликларни қуйиш;

юкларни қабул қилиш, жойлаштириш ва ташиш, йўловчиларни транспорт воситалари таркибига хавфсиз чиқиш ва тушиш, уларни ташишни таъминлаш;

йўл варақаси ва бошқа транспорт ҳужжатларини қабул қилиш, расмийлаштириш ва топшириш;

меҳнат ва дам олиш тартибига амал қилиш;

алоҳида вазиятларда ишончли ҳаракат қилиш;

йўл-транспорт ҳодисасида жабрланганларга биринчи ёрдам кўрсатиш ҳамда уларни ташиш қоидаларига риоя қилиш;

фойдаланишда юзага келган, транспорт воситалари таркибининг қисм ва агрегатларини ажратиш билан боғлиқ бўлмаган майда носозликларни хавфсизлик техникаси талабларига риоя қилган ҳолда бартараф этиш;

юзага келган носозликларни тўғри баҳолай олиш ва уларни бартараф этиш бўйича мутахассисларга ўз вақтида мурожаат этиш;

транспорт воситаларининг таркибини бошқариш бўйича ўзининг кўникмаларини такомиллаштириб бориш.


73. "ВЕ", "СЕ" ҳамда "DЕ" тоифали транспорт воситалари таркибининг ҳайдовчиси қуйидагиларни билиши керак:

транспорт воситалари таркибининг асосий механизм ва тизимларининг вазифаси, жойлашиши ва ишлаш принциплари;

йўл ҳаракати қоидалари;

транспорт воситалари таркибини хавфсиз бошқариш қоидалари;

автопоездларни ҳаракатланиш назариясининг асослари;

йўловчи ва юкларни ташиш қоидалари;

ҳаракатланишни тақиқловчи носозликларни ҳамда транспорт воситалари таркибидан фойдаланишни тақиқловчи шартлар;

йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлганда жабрланганларга биринчи ёрдам кўрсатиш кетма-кетлиги ва усуллари;

транспорт воситалари таркибидан фойдаланиш қоидалари;

транспорт воситалари таркибини йўлга чиқишидан олдин назорат кўригидан ўтказиш ва унга кундалик қаров;

меҳнатни муҳофаза қилиш ва хавфсизлик техникаси қоидалари ва меъёрлари, меҳнат ва дам олиш тартибининг талаблари;

йўл ёки йўналиш варақаси ва бошқа транспорт ҳужжатларини расмийлаштириш тартиби;

транспорт воситалари таркибининг техник қаровида ҳамда юк ортиш ва туширишда хавфсизлик техникаси қоидаларига риоя этишни, носозликларни бартараф этиш ва техник хизмат кўрсатиш тартибини ва фойдаланиладиган материаллар билан ишлашни;

йўл ҳаракати қоидалари ва транспорт воситаларидан фойдаланиш қоидаларига риоя этмаслиги ҳамда атроф-муҳитни ифлослантиргани учун белгиланган жавобгарликни билиш.


74. Автомототранспорт воситасини бошқариш бўйича амалий машғулотлар инструктори қуйидагиларни бажаришни билиши керак:

бошқаришни ўргатиш фаолиятини режалаштириш, ташкил этиш ва амалга ошириш;

бошқариш кўникмаларини мукаммаллаштириш ва мустаҳкамлаш мақсадида тренажерлар ва ўқув транспорт воситасида машғулотларни ўтказиш;

транспорт воситасига кундалик қаров кўрсатиш бўйича машғулотларни ўтказиш;

транспорт воситасининг техник ҳолати ва жиҳозланишини текшириш;

оралиқ ва якуний назорат текширувларини баҳолаш;

машғулотнинг мақсади, моҳияти, усули ва воситаларини аниқ танлашни;

замонавий ўқув - услубий қўлланмаларни танлаш ва улардан машғулотларда фойдаланиш;

амалий бошқарув машғулотларини ўтказиш бўйича ўқув-услубий қўлланмаларни ишлаб чиқиш;

таълимдаги замонавий ахборот ва педагогик технологияларни ўрганиш, баҳолаш ва татбиқ этиш;

ёнғин ва меҳнат хавфсизлиги ҳамда санитария меъёрларига амал қилиш;

таълим олувчи ва транспорт воситасининг хавфсизлигини таъминлаш;

транспорт воситасига ўз вақтида ва сифатли техник хизмат кўрсатиш.


75. Автомототранспорт воситасини бошқариш бўйича амалий машғулотлар инструктори қуйидагиларни билиши керак:

транспорт воситаларининг асосий механизм ва тизимларининг вазифаси, жойлашиши ва ишлаш принциплари;

йўл ҳаракати қоидаларига амал қилишни, транспорт воситаларини хавфсиз бошқариш қоидалари;

турли хил йўл ва об-ҳаво шароитларида транспорт воситаларини хавфсиз бошқариш;

ўзининг эмоционал ҳолатини бошқара олиш;

йўлга чиқишдан олдин транспорт воситаларини кўрикдан ўтказишни ва ҳаракатланиш жараёнида транспорт воситаларининг техник ҳолатини назорат қилиш;

йўловчи ва юкларни ташиш қоидалари;

замонавий экологик талабларга риоя қилган ҳолда транспорт воситасига ёнилғи-мойлаш материаллари ва бошқа суюқликларни қуйиш;

юкларни қабул қилиш, жойлаштириш ва ташиш, йўловчиларни транспорт воситаларига хавфсиз чиқиш ва тушишини, уларни ташишни таъминлаш;

йўл варақаси ва бошқа транспорт ҳужжатларини қабул қилиш, расмийлаштириш ва топшириш;

ҳаракатланиш назорати, диспетчерлик алоқаси техник воситалари ҳамда тахографдан фойдаланиш қоидалари;

йўл ёки йўналиш варақаси ва бошқа транспорт ҳужжатларини қабул қилиш, расмийлаштириш ва топшириш;

меҳнатни муҳофаза қилиш ва хавфсизлик техникаси қоидалари ва меъёрлари, меҳнат ва дам олиш тартибининг талаблари;

йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлганда жабрланганларга биринчи ёрдам кўрсатиш кетма-кетлиги ва усуллари;

фавқулодда вазиятларда йўловчиларни шошилинч эвакуация қилиш;

фойдаланишда юзага келган, транспорт воситаларининг қисм ва агрегатларини ажратиш билан боғлиқ бўлмаган майда носозликларни хавфсизлик техникаси талабларига риоя қилган ҳолда бартараф этиш;

юзага келган носозликларни тўғри баҳолай олиш ва уларни бартараф этиш бўйича мутахассисларга ўз вақтида мурожаат этиш;

транспорт воситаларининг техник қаровида ҳамда юк ортиш ва туширишда хавфсизлик техникаси қоидаларига риоя қилишни, носозликларни бартараф этиш ва техник хизмат кўрсатиш ва фойдаланиладиган материаллар билан ишлашни;

йўл ҳаракати қоидалари ва транспорт воситаларидан фойдаланиш қоидаларига риоя этмаслиги ҳамда атроф муҳитни ифлослантиргани учун белгиланган масъулиятни билиш;

транспорт воситаларини бошқариш бўйича ўзининг кўникмаларини такомиллаштириб бориш.



10-БОБ. АВТОМОТОТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИ

ҲАЙДОВЧИЛАРИНИ ТАЙЁРЛАШ ВА ҚАЙТА

ТАЙЁРЛАШ СИФАТИНИ БАҲОЛАШ


76. Ички назорат-ўқув ташкилотларида тасдиқланган йўриқномалар асосида ўрнатилган тартибда юқоридаги ташкилотлар томонидан амалга оширилади.

Давлат-жамоатчилик назорати - ваколатли давлат органи томонидан, тармоқлар бошқаруви ваколатига эга бўлган давлат органи томонидан, жамоатчилик ташкилотлари ва кадрлардан фойдаланувчилар томонидан, ўрнатилган тартибда амалга оширилади.

Якуний назорат - ўқув курслари якуни бўйича якуний имтиҳонлар (тест синовлари, ёзма имтиҳон) ва автотранспорт воситаларини амалий бошқариш шаклида амалга оширилади.

Ташқи назорат - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ва Ички ишлар вазирлигининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси томонидан, ўрнатилган тартибда амалга оширилади.


77. Ўқув ташкилотларининг таълим соҳасидаги фаолиятини баҳолаш Ўзбекистон Республикасининг таълим фаолиятига оид қонунчилиги асосида амалга оширилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 6 июнь