"Соликлар ва божхона хабарлари" газетаси
"Соликлар ва божхона хабарлари" газетаси/ 2018 йил/ 2018 йил N 24 (1244) 12 июнь/ Бухгалтерга ёрдамПолный текст документа доступен в платной версии.
ИШЛАБ ЧИҚАРИШ
КОРХОНАСИДАГИ ҲИСОБ
Ишлаб чиқариш бирор-бир маҳсулот яратиш жараёнини англатади. Ушбу жараён натижасида ресурслар (хом ашё, материаллар, ярим тайёр маҳсулотлар ва ҳ.к.) муайян техник ва сифат тавсифларига мувофиқ келувчи тайёр маҳсулотга айланади.
Ишлаб чиқариш ҳисобдаги мураккаб участкалардан бири ҳисобланади. Бу кўп миқдордаги ресурслар (ҳам номенклатура бўйича, ҳам ҳажмлар бўйича) сарфланиши билан боғлиқ. Бунда ишлаб чиқариш харажатларини тўғри ҳисоблаб чиқариш, уларни назорат қилиш, таннархни калькуляциялаш, амалдаги харажатларнинг режалаштирилганидан фарқланишини ҳисобга олиш ва бошқа зарурат юзага келади.
Давлат айрим турдаги маҳсулотларга қуйидаги тарзда алоҳида талаблар қўяди:
q ваколатли органлар томонидан рухсатномалар бериш (Рўйхат, ВМнинг 15.08.2013 йилдаги 225-сон қарорига 1-илова);
q мажбурий сертификатлаштириш (Рўйхат, ВМнинг 28.04.2011 йилдаги 122-сон қарорига 1-илова);
q хавфсизлик бўйича ягона талабларни белгилаш.
Ишлаб чиқариш корхонасидаги ҳисоб қуйидаги ҳужжатларга мувофиқ ташкил этилади:
q "Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида"ги Қонун;
q 4-сон БҲМС "Товар-моддий захиралар" (АВ томонидан 17.07.2006 йилда 1595-сон билан рўйхатдан ўтказилган);
q 5-сон БҲМС "Асосий воситалар" (АВ томонидан 20.01.2004 йилда 1299-сон билан рўйхатдан ўтказилган);
q 21-сон Б
...

