Внимание!

NB! Айни вактда мазкур хужжатга ўзгартишлар киритилмокда.


Умная подшивка

"Соликлар ва божхона хабарлари" газетаси / 2018 йил / 2018 йил N 24 (1244) 12 июнь / Норматив ҳужжатлар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 21.05.2018 й. 379-сон "Энергия ресурсларини истеъмол қилиш, сув таъминоти ва сув чиқариш хизматлари кўрсатиш, шунингдек, ижро ишини юритиш соҳасида тўлов интизомини мустаҳкамлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

21.05.2018 й.

N 379



ЭНЕРГИЯ РЕСУРСЛАРИНИ

ИСТЕЪМОЛ ҚИЛИШ, СУВ ТАЪМИНОТИ

ВА СУВ ЧИҚАРИШ ХИЗМАТЛАРИ КЎРСАТИШ,

ШУНИНГДЕК, ИЖРО ИШИНИ ЮРИТИШ СОҲАСИДА

ТЎЛОВ ИНТИЗОМИНИ МУСТАҲКАМЛАШГА

ДОИР ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР

ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Прокуратура органларининг қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини таъминлашдаги фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2018 йил 15 февралдаги ПФ-5343-сон Фармони ижросини таъминлаш ҳамда энергия ресурсларини истеъмол қилиш, сув таъминоти ва сув чиқариш хизматлари кўрсатиш, шунингдек, ижро ишини юритиш соҳасида тўлов интизомини мустаҳкамлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Прокуратура органларининг қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини таъминлашдаги фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2018 йил 15 февралдаги ПФ-5343-сон Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Уй-жой-коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, "Ўзбекэнерго" АЖ, "Ўзтрансгаз" АЖ, шунингдек, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда 2018 йил 1 майдан бошлаб қарздорлар, шу жумладан, етказиб берилган энергия ресурслари, сув таъминоти ва сув чиқариш хизматлари ҳамда ижро ҳужжатлари бўйича қарздорлар тўғрисида барча учун очиқ маълумотлар базаси ишлаб чиқилаётгани маълумот учун қабул қилинсин.


2. Белгилаб қўйилсинки:

ушбу қарорга 1-иловада кўрсатилган йирик битимлар, айрим турдаги молия-кредит хизматлари, халқаро йўловчи ташиш хизматлари ва давлат хизматлари жисмоний ва юридик шахсларнинг электр энергияси, табиий газ етказиб бериш, сув таъминоти ва сув чиқариш хизматлари, қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари учун мажбурий тўловлар бўйича, шунингдек, ижро ҳужжатлари бўйича қарздорлиги (кейинги ўринларда қарздорликни текшириш деб аталади) мавжудлиги текширилганидан кейин амалга оширилади, ушбу банднинг олтинчи хатбошида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно;

қарздорлик мавжудлигини текшириш ушбу қарорга 1-иловада кўрсатилган ташкилотлар томонидан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси (кейинги ўринларда Бюро деб аталади) маълумотлар базаси орқали онлайн режимида тегишли йирик битимларни амалга ошириш ва хизматлар кўрсатишдан аввал амалга оширилади;

йирик битимларни амалга ошириш ва тегишли хизматлар кўрсатишга қарздорликни текшириш натижалари бўйича етказиб берилган энергия ресурслари, сув таъминоти ва сув чиқазиш хизматлари, қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари учун мажбурий тўловлар бўйича, шунингдек, мулкий тусдаги ижро ҳужжатлари бўйича

...
Время: 0.0058
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск