язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари/ Лицензиялаш. Рухсат бериш тартиб-таомиллари/ Савдо. Спирт. Алкоголь маҳсулотлари. Тамаки маҳсулотлари/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 31.05.2018 й. 406-сон "Вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар ҳарбий хизматчилари ҳамда ходимларининг тасдиқланган намунадаги формали кийим-боши савдоси бўйича фаолиятни лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

31.05.2018 й.

N 406



ВАЗИРЛИКЛАР, ИДОРАЛАР ВА

ТАШКИЛОТЛАР ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАРИ

ҲАМДА  ХОДИМЛАРИНИНГ  ТАСДИҚЛАНГАН

НАМУНАДАГИ ФОРМАЛИ КИЙИМ-БОШИ САВДОСИ

БЎЙИЧА ФАОЛИЯТНИ ЛИЦЕНЗИЯЛАШ ТАРТИБИ

ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, идоралари ва ташкилотларининг формали кийим-бошларини ишлаб чиқиш, стандартлаштириш, тасдиқлаш ва тайёрлаш механизмини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 27 февралдаги ПҚ-2800-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар ҳарбий хизматчилари ҳамда ходимларининг тасдиқланган намунадаги формали кийим-боши савдоси бўйича фаолиятни лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига қўшимчалар киритилсин.


3. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


4. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - молия вазири Ж.А. Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири Р.К. Давлетов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                      А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 31 майдаги

406-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 28 июндаги 236-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 6-сон, 36-модда) билан тасдиқланган Фаолиятнинг айрим турларини лицензияловчи органлар рўйхатининг "Туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари" бўлимига қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"Вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар ҳарбий хизматчилари ҳамда ходимларининг тасдиқланган намунадаги формали кийим-боши савдоси".


2. Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 20 февралдаги 27-сон қарори билан тасдиқланган Давлат ахборот ресурслари ҳамда уларни шакллантириш, улардан фойдаланиш ва уларни қўллаб-қувватлаш учун масъул бўлган давлат органлари рўйхатига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 2-сон, 11-модда) қуйидаги мазмундаги 100-1-позиция қўшилсин:

"100-1. Вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар ҳарбий хизматчилари ҳамда ходимларининг тасдиқланган намунадаги формали кийим-боши савдоси бўйича фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқи учун берилган лицензиялар реестри".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 1 июнь