язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Саноат/ Автомобилсозлик/ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 05.06.2018 й. ПҚ-3773-сон "Жиззах аккумулятор заводи" АЖни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

05.06.2018 й.

N ПҚ-3773




"ЖИЗЗАХ АККУМУЛЯТОР ЗАВОДИ"

АЖНИ ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ишлаб чиқариш қувватларини модернизация қилиш, "Жиззах аккумулятор заводи" АЖ ишлаб чиқараётган маҳсулот турларини кенгайтириш мақсадида:


1. "Ўзавтосаноат" АЖ, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг "Жиззах аккумулятор заводи" АЖнинг устав капиталида "Ўзавтосаноат" АЖга тегишли улушнинг 51,78 фоизини (кейинги ўринларда - акциялар пакети) белгиланган тартибда хорижий инвесторларга сотиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


2. "Ўзавтосаноат" АЖ акциялар пакетининг бозор қийматини аниқлашни ва уларнинг биржа савдоларига қўйилишини белгиланган тартибда таъминласин.


3. Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига иловага мувофиқ ўзгартишлар киритилсин.


4. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Н.С. Отажонов ва "Ўзавтосаноат" АЖ бошқаруви раиси У.З. Салимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                              Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2018 йил 5 июндаги

ПҚ-3773-сонли қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон

Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига

киритиладиган ўзгартишлар


1. "Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 23 январдаги ПҚ-2737-сонли қарори иловаси 4-банди "б)" кичик бандининг иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 10 февралдаги "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Акциядорлик жамиятларига хорижий инвесторларни жалб этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2015 йил 21 декабрдаги ПҚ-2454-сон қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида"ги 33-сонли қарорининг 3-иловасида:


а) ""Ўзавтосаноат" АК" сўзлари ""Ўзавтосаноат" АЖ" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) ""Ўзавтосаноат" АЖ" бўлимидаги 8-1-позицияси чиқариб ташлансин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 6 июнь