язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Давлат ҳуқуқий тизими асослари/ Электрон ҳукумат. Давлат хизматлари. Давлат органлари фаолиятининг очиқлиги/ Адлия вазирлигининг 5-сон, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 08/23-сон "Давлат хизматлари ягона реестрини тасдиқлаш тўғрисида"ги 01.06.2018 й. Қарори (АВ томонидан 01.06.2018 й. 3021-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

01.06.2018 й.

N 3021

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

01.06.2018 й.

N 5


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ

ВА КОММУНИКАЦИЯЛАРИНИ

РИВОЖЛАНТИРИШ ВАЗИРЛИГИНИНГ

01.06.2018 й.

N 08/23


ҚАРОРИ



Давлат хизматлари ягона реестрини

тасдиқлаш тўғрисида


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 декабрдаги ПФ-5278-сонҳолига давлат хизматлари кўрсатишнинг миллий тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ҳамда 2018 йил 22 январдаги ПФ-5308-сон "2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини "Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили"да амалга оширишга оид Давлат дастури тўғрисида"ги фармонларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Давлат хизматлари ягона реестри иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2018 йил 28 февралдаги 3, 164-мҳ-сон "Давлат хизматлари ягона реестрини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарори (рўйхат рақами 2976, 2018 йил 28 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2018 й., 9-сон, 163-модда) ўз кучини йўқотган деб топилсин.


3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Адлия вазири

Р. Давлетов

Ахборот технологиялари

ва коммуникацияларини

ривожлантириш вазири

А. Ахмедхаджаев

     


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 1 июнь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 4 июнь, 22-сон, 469-модда