Умная подшивка

"Соликлар ва божхона хабарлари" газетаси / 2018 йил / 2018 йил N 25 (1245) 19 июнь /

Бухгалтерга ёрдам

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ИШЛАБ ЧИҚАРИШ

ХАРАЖАТЛАРИ ҲИСОБИ


Ишлаб чиқариш харажатларини ҳисобга олишнинг бир нечта методи мавжуд. Метод харажатларни баҳолаш усули (ҳақиқий, норматив ёки режали таннарх), ишлаб чиқарилаётган маҳсулот номенклатураси, ишлаб чиқариш хусусияти, тугалланмаган қурилишнинг мавжудлиги, ишлаб чиқариш циклининг давомийлиги ва бошқа омилларга қараб танланади.



ИШЛАБ ЧИҒАРИШ ХАРАЖАТЛАРИ

ҲИСОБИНИНГ АСОСИЙ МЕТОДЛАРИ

       

Метод

Тавсифи

Оддий


Ҳисобот давридаги барча ишлаб чиқариш харажатлари ишлаб чиқарилган маҳсулот таннархига киритилади. Маҳсулот бирлиги таннархи ишлаб чиқариш харажатлари суммасини ишлаб чиқарилган маҳсулот бирликлари умумий сонига бўлиш йўли билан аниқланади.

Битта турдаги маҳсулот ишлаб чиқарувчи ҳамда ярим тайёр маҳсулотларга ва тугалланмаган ишлаб чиқаришга эга бўлмаган корхоналар томонидан қўлланилади.

Афзаллиги - ҳисоб-китобнинг оддийлигида.

Камчиликлари: фойдаланилган ресурслар сонини ва уларнинг нархларини назорат қилиш учун нормативларнинг мавжуд эмаслиги, фарқланишларни таҳлил қилиб бўлмаслик, харажатларнинг фақат ҳисобот даври сўнгида ҳисоб-китоб қилиниши ва б.

Норматив


Харажатлар хом ашё, материаллар, меҳнат ва ишлаб чиқариш қувватидан фойдаланишнинг белгиланган нормалари бўйича ҳисобга олинади. Нормативлар вақти-вақти билан таҳлил қилиниб, жорий шароитга қараб қайта кўриб чиқилади.

Оммавий ва серияли ишлаб чиқариш корхоналарида қўлланилади. Аввалгиси билан солиштирганда ушбу метод нафақат қандай харажатлар қилинганлигини, балки норма бўйича қанча бўлиши кераклигини ҳам баҳолаш имконини беради. Бунинг учун дастлаб маҳсулотнинг ҳар бир тури бўйича норматив калькуляция тузилади. У ҳисобот даври (одатда, ой) бошида амал қилувчи харажатлар нормалари асосида ҳисобланади. Давр якунида ушбу нормалардан фарқланишлар таҳлил қилинади - яъни тежам ёки ортиқча сарфиёт аниқланади.

Афзаллиги - харажатлар устидан самарали назорат, ҳақиқий харажатларнинг норматив харажатлардан фарқланиши сабабларини таҳлил қилиш имконияти, нафақат ҳисобот даври якунида, балки ишлаб чиқариш жараёнида ҳам оператив чора-тадбирлар кўриш имконияти ва б.

Камчиликлари: ҳисоб-китоб қийинлашиб боради, нормалар бўйича харажатлар ва улардан фарқланишлар ҳисобини ташкил этиш зарур 

Қайта ишлов бериш


Технологик цикл давомида маҳсулоти кетма-кет бир нечта босқичдан (қайта ишлов беришдан) ўтадиган корхоналарда қўлланилади. Ҳар бир қайта ишлов бериш натижасида оралиқ маҳсулот (ярим тайёр маҳсулот) олинади, у кейинчалик ишлов бериш учун технологик занжир бўйича берилиши ёки четга сотилиши мумкин. Тегишинча, қайта ишлов берилишига қараб, уларнинг ичида эса - калькуляция моддалари ва маҳсулот турлари бўйича харажатлар ҳисоби юритилади. Бевосита харажатлар - ҳар битта қайта ишлов бериш бўйича, билвосита харажатлар эса цех, ишлаб чиқариш, умуман корхона бўйича, кейинчалик қабул қилинган базага мувофиқ тақсимлаган ҳолда ҳисобга олинади.

Методнинг 2 та - ярим тайёр маҳсулотли ва ярим тайёр маҳсулотсиз варианти мавжуд

Ярим тайёр маҳсулотли - ҳар бир олдинги қайта ишлов бериш маҳсулоти кейинги қайта ишлов беришлар учун ярим тайёр маҳсулот ҳисобланади ёки четга сотилиши мумкин. Ярим тайёр маҳсулотларни ҳақиқий ёки норматив таннархи бўйича ёхуд ҳисобдаги нархлари бўйича баҳолаш зарурати юзага келади. Маҳсулот ишлаб чиқариш харажатлари ҳар битта қайта ишлов бериш бўйича ортиб борган ҳолда белгиланади. Яъни сўнгги қайта ишлов бериш маҳсулотининг таннархи бутун тайёр маҳсулотнинг таннархи ҳисобланади 

Ярим тайёр маҳсулотсиз - ишлаб чиқариш харажатлари фақат сўнгги қайта ишлов бериш бўйича белгиланади. Бунда ҳар битта қайта ишлов бериш бўйича фақат ишлов бериш харажатлари ҳисобга олинади. Тайёр маҳсулот таннархи хом ашё, материалларга харажатлар, барча қайта ишлов беришларнинг уларга ишлов беришга харажатлари ва умумишлаб чиқариш харажатлари суммаси сифатида белгиланади. Яъни ярим тайёр маҳсулотлар қиймати баҳоланмай, фақат тайёр маҳсулот таннархи калькуляция қилинади


Буюртма


Индивидуал, майда серияли ва тажриба-синов ишлаб чиқаришларда қўлланилади. Харажатлар битта буюм ёки бир хил буюмларнинг кичик туркумини тайёрлашга буюртмалар бўйича ҳисобга олинади. Ҳар бир буюртмага карточка очилиб, у бажариладиган бутун муддат мобайнида буюртма бўйича барча харажатлар ҳисобга олинади.

Бевосита харажатлар ҳар бир буюртмага алоҳида расмийлаштириладиган бошланғич ҳужжатлар асосида ҳисобга олинади. Билвосита харажатлар корхона қабул қилган базага мувофиқ тақсимлаш йўли билан таннархга киритилади.

Буюртма бажарилаётган даврда харажатлар тугалланмаган ишлаб чиқариш сифатида ҳисобга олинади. Буюртма бажарилгандан кейин карточка ёпилади ва уни бажаришга қилинган харажатлар ҳисобланади. Бир нечта бир хил буюмлар тайёрланган бўлса, харажатлар суммасини буюмлар сонига бўлиш йўли билан бирлик таннархи аниқланади

          

АСОСИЙ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ

ХАРАЖАТЛАРИ ҲИСОБИ


Ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг ҳақиқий таннархи 2010-"Асосий ишлаб чиқариш" счётида акс эттирилади. Ой давомида ушбу счёт дебети бўйича қуйидаги технологик жараён тақозо этган бевосита харажатлар жамланади:

q маҳсулот тайёрлашда бевосита иштирок этувчи асосий воситалар ва номоддий активлар амортизацияси;

q маҳсулотга кирувчи материаллар қиймати;

q ишлаб чиқариш ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш харажатлари;

q ижтимоий суғуртага ажратмалар;

q технологик мақсадларга ёқилғи ва энергия.

Бошланғич ҳужжатларда (лимит белгиловчи карталар, нарядлар, рапортлар ва б.) харажатлар юзага келган жойлар, ишлаб чиқарилаётган

...
Время: 0.0038
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск