язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Ёқилғи-энергетика комплекси/ Нефть ва газ маҳсулотларини реализация қилиш (етказиб бериш). Ҳисоб-китобларни амалга ошириш/ Табиий газ етказиб бериш, транспортировка қилиш, тақсимлаш ва сотишдаги йўқотишларни аниқлаш тартиби тўғрисидаги Йўриқнома (АВ томонидан 01.06.2018 й. 3018-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 21.05.2018 й. 5-сон буйруғи билан тасдиқланган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2018 йил 1 июнда 3018-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Вазирлар Маҳкамаси

ҳузуридаги Ўзбекистон

нефть маҳсулотлари ва

газдан фойдаланишни

назорат қилиш давлат

инспекцияси бошлиғининг

2018 йил 21 майдаги

5-сон буйруғига

ИЛОВА



Табиий газ етказиб бериш, транспортировка

қилиш, тақсимлаш ва сотишдаги йўқотишларни

аниқлаш тартиби тўғрисидаги

ЙЎРИҚНОМА


Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 майдаги N ПФ-5059-сонли "Электр энергияси ва табиий газ етказиб бериш ҳамда истеъмол қилиш соҳасида тўлов интизомини янада мустаҳкамлаш, шунингдек, ижро иши юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ газ етказиб бериш, транспортировка қилиш, тақсимлаш ва сотишда табиий газ сарфи ва йўқотишларни ҳисоблашнинг асосий усулларини белгилайди.



1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Йўриқнома табиий газни магистрал газ транспорт тизими орқали транспортировка қилишдаги эҳтиёж ва технологик йўқотишлар ҳамда табиий газ етказиб бериш, тақсимлаш ва сотишдаги эҳтиёж ва технологик йўқотишларга сарфланадиган газ сарфини ҳисоблашни белгилайди.


2. Газдан оқилона фойдаланиш мақсадида, ўз эҳтиёжлари, технологик эҳтиёжлар ва йўқотишларга газ сарфини режалаштиришда, газни ҳисобга олиш приборлари йўқлиги ёки носозлигида ҳамда газ сарфи бўйича ҳисоботларни юритишда ушбу ҳужжатни қўллаш мажбурийдир.



2-БОБ. АСОСИЙ ТУШУНЧАЛАР


магистрал газ қувури (МГҚ) - лупинглар, отводлар, компрессор ва газни тақсимлаш станцияларидан иборат, газни ташиш ва истеъмолчиларга етказиш учун мўлжалланган газ қувури.


компрессор станцияси (КС) - магистрал газ қувурининг газни сиқиш (компресслаш) учун мўлжалланган иншоатлари мажмуаси.


компрессор цехи (КЦ) - магистрал газ қувури орқали газни режалаштирилган ҳажмда босим остида етказиб берилишини таъминлаш мақсадида газни тортиб чиқарувчи агрегатларга хизмат кўрсатиш учун мўлжалланган цех.


газни тақсимлаш станцияси (ГТС) - магистрал газ қувурининг истеъмолчига етказиб беришдан аввал газ босимини пасайтириш, тозалаш, одоризациялаш ва ҳисобга олиш учун мўлжалланган иншоатлар мажмуаси.


ўз эҳтиёжлари ва технологик йўқотишлар - газ қувурларидан фойдаланиш режими ва ускунанинг техник кўрсаткичлари билан белгиланадиган, газни ташишда технологик жараёнлар учун зарур табиий газнинг сарфланиши.


ёқилғи эҳтиёжлари учун газнинг сарфланиши - газни босим остида сиқиш (компресслаш) агрегатлари учун ёқилғи сифатида сарфланадиган табиий газ ҳажми.


газни технологик эҳтиёжлар учун сарфланиши - магистрал газ қувуридан фойдаланишнинг зарур режимини таъминлаш бўйича бошқа технологик операцияларни ўтказиш учун зарур бўлган табиий газ ҳажми.


газ технологик йўқотишлари - газ ташишнинг белгиланган схемаси ва технологияси билан боғлиқ бўлган ҳамда технология мукаммаллик даражаси, асбоб-ускуна аҳволи ва газ сарфини пасайтириш бўйича чора-тадбирларни ўтказилиши билан белгиланадиган табиий газнинг муқаррар йўқотиши.


газни еростида сақлаш омборлари (ГЕСО) -табиий газни ер остида сақлаш учун мўлжалланган табиий жойлар.


ёқилғи газнинг сарфланишининг индивидуал меъёри - конкрет русумдаги ускуна учун амалдаги иш режимларига нисбатан табиий газнинг энг юқори истеъмол қилинишини тавсифловчи, илмий ва техник асослантирилган табиий газни сарфлаш меъёри кўрсаткичи.


продувка (сиқилган газ оқими билан тозалаш) учун газ сарфланиши индивидуал меъёри - босим фарқи 0,98 MРa ва ўртача мутлақ ҳарорат ва босим шароитида, диаметри 1400 mm дан ортиқ бўлмаган газ қувурининг бир километрини продувка қилиш учун газнинг энг юқори сарфланишини ҳисобга оладиган, илмий ва техник асослантирилган газни сарфлаш меъёри.


газ баланси - газ манбаларини ҳамда газнинг магистрал газ қувурлари тизимлари доирасида етказиб бериш бошланиш нуқтасидан ташишнинг энг якуний нуқтасига қадар газ ҳаракатланишини кўрсатадиган газ ташиш йўналишларини тавсифловчи кўрсаткичлар тизими.


трубопроводлар тизимида газ қолдиқлари ўзгариши - трубопроводлар тизимида ҳисоб-китоб ойининг боши ва охири учун газ захиралари кўрсаткичлари ўртасидаги тафовут.


ҳисоб-китоб ойи - йилнинг газни етказиб бериш ва қабул қилиш далолатномалари расмийлаштирилиши ҳамда хўжалик юритувчи субъектлар, унинг тузилмалари хўжалик фаолияти (товар-транспорт иши, газни ўз эҳтиёжларига сарфлаш ва ҳок.) баҳоланиши, шунингдек етказиб берувчи ва истеъмолчи ўртасида етказиб берилган газ учун ўзаро ҳисоб-китоблар амалга оширилиши шарт бўлган ойи.


газ таъминоти ташкилоти - 1,2 МРа гача босимдаги газ тармоқларининг эгаси.


ташкилот - табиий газни магистрал газ транспорт тармоқлари ҳамда босими 1,2 МРа гача бўлган газ тармоқлари тизимига хизмат кўрсатувчи ташкилот.


газ таъминоти тизими - газ таъминоти тармоқларидаги барча газ тармоқлари, ўлчов узеллари, беркитувчи-созловчи зулфинлар ва бошқа қурилмалар.


ўлчов узели - газнинг миқдорини ҳисобга олиш, ҳамда унинг кўрсаткичларини назорат қилиш ва қайд этишни таъминловчи ўлчаш воситалари ва мосламалар мажмуаси.


мосламалар (арматура) - газ қувурлари, резервуарлар, аппаратлар, асбобларга ўрнатилган ва ишчи муҳитнинг оқимларини бошқариш учун мўлжалланган турли хил мосламалар.


газ тартиблаш пункти (ГТП) ва газни тартиблаш қурилмаси (ГТҚ) - газнинг босимини пасайтириш ва уни газ тақсимлаш тармоқларида белгиланган даражада ушлаб туриш учун мўлжалланган технологик қурилмалар.


сақлагич-беркитиш клапани (СБК) - созланган босим меъёридан ўзгарганда, газ берилишини тўхтатишни таъминловчи мослама.


сақлагич-ташлаш клапани (СТК) - тармоқдаги созланган газ босимини ҳаддан ортиқ кўтарилиб кетишидан ҳимоялашни таъминловчи мослама.


етказувчи газ қувури - кириш газ қувуридан олдин, узиб қўйиш мосламасигача ёки ер остидан бинога олиб киришда ҳимоя ғилофигача, бинодан ташқарида ётқизилган ер ости ва ер устида жойлашган газ қувури.


газ билан тозалаш (продувка) - технологик коммуникациялар, газ қувурлари ва ундаги қурилмаларни ишга тушириш, созлаш ва ишлатишда, газни ташқарига чиқариш свечаси орқали атмосферага чиқариш билан бажариладиган, доимий босим остидаги табиий газ билан тозалаш технологик жараёни.


ташлаш мосламаси (свеча) - газни атмосферага тартибли чиқариб ташлашни амалга ошириш учун хизмат қилувчи, каллакли вертикал қувур кўринишидаги, техник мослама.


табиий газни чиқариб ташлаш - сиғим ускуналари,технологик коммуникациялар, газ қувурлари қисмларини ускунани тўхтатиш ёки газ қувурининг қисмини узиб қўйишда, газни ташлаш мосламаси "свеча" орқали атмосферага бирданига ташлаш билан борадиган, газдан бўшатиш технологик жараёни.


ишлатиш эҳтиёжларига газнинг сарфи - ишлатувчи ташкилотга тегишли бўлган бинолар ва технологик газ ускуналари ўрнатилган иморатларни иситиш, иссиқ сув билан таъминлаш ва бошқа (лаборатория, стенд, механик-таъмирлаш устахонаси ва пўлатни кесиш ва ишлаш)ларга сарфланадиган газнинг ҳажми.


технологик эҳтиёжларга газнинг сарфи - газ тақсимлаш тармоғи объектларини талаб этилган иш режимини бир маромда ушлаб туриш бўйича мажбурий технологик (таъмирлаш-тиклаш, созлаш-ишга тушириш ва профилактика) ишларни олиб боришда сарфланадиган газнинг ҳажми.


авария ҳолатларида газнинг йўқотишлари - газ қувурлари, уй ичидаги газ қувурлари ва ускуналарнинг шикастланишида (коррозия натижасида ҳосил бўлган тирқишлар, узилишлар, тешиклар орқали) шунингдек, газ таъминоти тизимидаги техник қурилма ва уланмаларда об-ҳавонинг кескин таъсирида фойдаланиш жараёни бузилиши билан боғлиқ газ қурилмаларининг ишдан чиқиши ёки бузилиши натижасида газнинг меъёрлаб бўлмайдиган йўқотишлари.


газнинг мавҳум йўқотиши - алоҳида танланган давр оралиғида охирги истеъмолчида ўрнатилган ўлчов ускунасининг конструктив хатолиги оқибатида, тармоқ оператори ўлчов ускунасининг хатолиги, газ таркиби ўзгариш ҳолатидаги ўзгаришларни ҳисобга олмаслик, ГТПнинг сақловчи-ташлаш клапанларини ишга тушиши, микро ёриқлар ва бошқа юзага келган йўқотишларни газ тақсимлаш тармоқларининг аниқ ҳудудларида ўтказилган мониторинглари натижасида аниқланадиган, аввалги ҳисоб-китобларда аниқланмаган газ ҳажми.


ҳисобот даври - етказиб берилган газ учун, етказиб берувчи ва истеъмолчи ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китоблар амалга оширилиши лозим бўлган йилнинг ойи.


Мазкур ҳужжатда фойдаланилган қисқартмалар Йўриқноманинг 1-иловасида келтирилган.



3-БОБ. МАГИСТРАЛ ГАЗ ТРАНСПОРТИДА

ЎЗ ЭҲТИЁЖЛАРИ ВА ТЕХНОЛОГИК ЙЎҚОТИШЛАРГА

ТАБИИЙ ГАЗ САРФИНИ ҲИСОБЛАШ (БОСИМИ

1,2МРА ДАН ЮҚОРИ)


3. Магистрал газ ташишнинг ўз эҳтиёжлари учун газ сарфланиши асосий йўналишлари:

газни ёқилғи эҳтиёжлари учун сарфлаш;

газни технологик эҳтиёжлар учун сарфлаш.


4. Магистрал газ ташишнинг ўз эҳтиёжлари ҳамда технологик йўқотишлари учун газ сарфланиши қисмлари Йўриқноманинг 2-иловасида келтирилган.


5. Табиий газни ўз эҳтиёжлари учун сарфлашнинг алоҳида йўналишлари бўйича индивидуал меъёрларини аниқлаш ҳисоблаш-таҳлил услуби, ҳисоблаш-статистик услуби ва охирги уч йил учун ҳисобот маълумотларига асосланиб, ускунанинг паспорт кўрсаткичлари ва турли фойдаланиш шароитларида ҳақиқий газ сарфланиши тажриба-статистик маълумотларидан (Йўриқноманинг 3-иловасидаги 1-8-жадваллар) фойдаланилади.


6. Ёқилғи ва технологик эҳтиёжлар учун газ сарфини ҳисоблаш 3-иловага мувофиқ амалга оширилади.


7. Газнинг технологик йўқотишини ҳисоблаш Йўриқноманинг 5-иловасига мувофиқ амалга оширилади.


8. Чангтутгичлар, фильтр-сепараторларни тозалашда ва газ қувурларидан поршен ўтказилишида тўкилган суюқлик ҳажмини ҳисоблаш Йўриқноманинг 7-иловасига мувофиқ амалга оширилади.


9. Ўз эҳтиёжлари ва технологик йўқотишларга газ сарфини режалаштириш ва ҳисобини юритиш Йўриқноманинг 8-иловасига мувофиқ амалга оширилади.



4-БОБ. МАГИСТРАЛ ГАЗ ҚУВУРЛАРИДА

ГАЗ БАЛАНСИНИ ТУЗИШ


10. Магистрал газ қувурлари тизимлари доирасида табиий газнинг етказиб берилиши ва тақсимланиши солиштирма балансини шакллантириш, "Ўзтрансгаз" АЖ таркибига кирадиган таркибий тузилмалар ахборот базаси негизида яратилади.


11. Магистрал газ қувурлари тизимлари орқали табиий газнинг етказиб берилиши ва тақсимланиши солиштирма баланси бевосита бўйсунуви остидаги ташкилотларнинг, шунингдек, ер остида сақлаш станциялари бўйича газнинг етказиб берилиши ва тақсимланиши баланслари асосида тузилади.


Газ транспорт тизимида газ балансининг математик тенгламаси:


Qп + Qотгесо + Qност = Qр+ Qзгесо +Qкост + Qсн + (Qтп+Qрас)   (58)


бунда, Qп - тузилган етказиб бериш шартномаларига мувофиқ ГТСга келиб тушган газ ҳажми, 1х10 m-3;


Qотгесо - ҳисобот ойида ГЕСО дан олиб қўйилган газ ҳажми, 1х10 m-3;

Qност - ҳисобот ойи бошида ГТСда қолган газ ҳажми, 1х10 m-3;

- истеъмолчиларга, шу жумладан экспортга етказиб берилган газ ҳажи, 1х10 m-3;

Qзгесо - ГЕСОга босим остида киритилган газ ҳажми, 1х10 m-3;

Qкост - ГТСда ҳисобот ойи охирида қолган газ ҳажми, 1х10 m-3;

Qсн - ўз эҳтиёжлари

Qтп - технологик йўқотишлар

Qрас - ҳисоботдаги нуқсонлар ҳисобидан баланснинг даромад ва харажат қисми ўртасидаги тафовут.


12. Ўз технологик эҳтиёжлари учун сарфланган, ҳисоб-китоб асбоблари ва мазкур тартибга мувофиқ аниқланадиган газ ҳажми, қуйидаги формула бўйича аниқланади:


Qсн = Qттн + Qптн,  (59)


бунда,

Qттн - ёқилғи технологик эҳтиёжларга сарфланган газ ҳажми, m-3;

Qптн - бошқа технологик эҳтиёжларга сарфланган газ ҳажми, m-3 .


13. Баланснинг кирим ва чиқим қисми ўртасидаги тафовут йўл қўйилиши мумкин бўлган 1,5 % хатолик даражасидан ортиб кетиши мумкин эмас.


14. Агар тафовут 13-бандда кўрсатиб ўтилган йўл қўйиш мумкин бўлган хатолик даражасидан ошмаса, газ етишмовчилиги тузилманинг шу даврдаги сарф-харажатларига ўтади.


15. Агар тафовут йўл қўйиш мумкин бўлган нуқсон даражасидан ортиб кетса, газ етишмовчилиги айбдор шахслар зиммасига юкланади.

Агар айбдор шахслар аниқланмаса ёки суд зарарни уларнинг ҳисобидан ундиришни рад этса, газ етишмовчилиги бўйича зарарлар ташкилотнинг молиявий натижалари ҳисобидан чиқарилади.



5-БОБ. ГАЗ БОСИМИ 1,2 МРА ГАЧА БЎЛГАН

ГАЗ ТАРМОҚЛАРИДАГИ ЕТКАЗИБ БЕРИШ,

ТАҚСИМЛАШ ВА СОТИШДАГИ ГАЗ

ЙЎҚОТИШЛАРНИ ҲИСОБЛАШ


§ 1. Йўқотишларни ҳисоблашдаги асосий мезонлар


16. Газ қувурлари газ тақсимлаш тизимининг асосий таркибий қисми ҳисобланади. Газ қувурлари, улардаги максимал ишчи босимга боғлиқ ҳолда, қуйидагиларга бўлинади:

паст босим остидаги (0,05·10-5 Ра гача ёки 0,05 kgf/cm-2 гача);

ўртача босим остидаги (0,05·10-5 дан юқори 3,0·105 Ра гача ёки 0,05 kgf/cm-2 дан юқори 3,0 kgf/cm-2 гача);

II категория юқори босим остидаги (3,0·10-5 дан юқори 6,0·10-5 Ра гача ёки 3,0 kgf/cm-2 дан юқори 6,0 kgf/cm-2 гача);

I категория юқори босим остидаги (6,0·105 дан юқори 12,0·10-5 Ра гача ёки 6,0 kgf/cm-2 дан юқори 12,0 kgf/cm-2 гача).


17. Газ қувурларининг асосий тавсифи, унинг материали (металл ёки полиэтилен) ишлатишдаги ишчи кўрсаткичлари (босим, температура, тезлик) газнинг маълум миқдорини ўтиши учун зарур бўлган, унинг ўтказиш қобилиятини белгиловчи қувурларнинг ички диаметри ҳисобланади.


18. Ҳар хил босим остидаги газ қувурлари, тармоқдаги газ босимини тартибга солиш учун хизмат қилувчи ГТП ва ГТҚ орқали ўзаро боғланади.

ГТП ва ГТҚларида фильтр, сақлагич-беркитиш клапани (СБК), газ босими тартиблагичи, сақлагич-ташлаш клапани (СТК), беркитиш мослама (арматура)си, назорат ўлчаш асбоблари, зарур бўлганда газ сарфини ҳисобга олиш асбобларини ўрнатиш, ҳамда айланма газ қувурлари (байпаслар) бўлиши кўзда тутилади.

Айланма газ қувури (байпас)да кетма-кет жойлашган икки беркитиш мосламасини ўрнатиш кўзда тутилади.


19. Ташкилот бўйича ишлатиш ва регламентга асосланган технологик эҳтиёжлар ва йўқотишларга газнинг сарфи, Йўриқноманинг 9-иловасидаги 9.1 жадвалга мувофиқ расмийлаштирилади.


20. Сарфлар қуйидагиларга бўлинади:

ўз эҳтиёжларига ишлатиш;

регламентга асосланган технологик эҳтиёжлар;

табиий газни тақсимлаш ва етказиб беришдаги технологик йўқотишлар;

авария ҳолатларидаги йўқотишлар;

мавҳум газ йўқотишлар.



§ 2. Табиий газ тақсимлашдаги ташкилотнинг

ўз эҳтиёжлари ва газ тармоқларидаги

йўқотишларига табиий газ сарфлари таркиби


21. Ўз эҳтиёжлари (маиший) ва фойдаланишдаги таъмирлаш-профилактика жараёнидаги газ сарфлари ҳисобга олиш приборлари кўрсаткичлари бўйича аниқланади.

Ўз эҳтиёжлари (маиший) қуйидаги сарфларни ўз ичига олади:

ташкилотнинг бўлинмаларида (хизматлар, идоралар, бўлинмалар, бўлимлар, устахоналар, цехлар, лабораториялар ва бошқа) жойлашган биноларни иситиш;

ишчи ходимларга таом тайёрлашда (ташкил этилган ишчилар ошхоналари).

Фойдаланиш эҳтиёжлари қуйидагилардан иборат:

лабораториялар, стендлар, хоналар ва газ қувурларини изоляциялаш ишларини бажарувчи бўлинманинг эҳтиёжлари;

устахонанинг эҳтиёжлари;

металлни пайвандлаш ва кесиш бўлинмаларининг эҳтиёжлари;

печлар ва бошқа металлга ишлов бериш.

Газни ҳисобга олиш прибори йўқлиги (таъмирлаш, алмаштириш ёки қиёслашдан ўтказиш вақтида) ўз эҳтиёжлари (маиший) ва фойдаланишдаги (таъмирлаш-профилактика) газ сарфлари белгиланган меъёрларга асосан ҳисобланади.


22. Регламентга асосланган технологик эҳтиёжлар учун газнинг сарфлари таркибига қуйидагилар киради:

сақлагич клапанларни созлашда газни чиқариб ташлаш;

уй ичидаги газ ускуналарига хизмат кўрсатиш ва ишлатишда технологик эҳтиёжлар (фақат газни ҳисобга олиш асбоби мавжуд бўлмаган ёки ишдан чиққан ҳолатда ҳисоблаш усули билан аниқланади);

газ қувурлари, БТМ, ГТПнинг боғловчи қувурлари ва ускуналарини ишга туширишда, уларни газ билан тозалаш ва тўлдириш;

профилактик ва таъмирлаш ишларини олиб боришда, газ қувурлари, БТМ, ГТПнинг боғловчи қувурлари ва ускуналаридан газни чиқариб ташлаш, уларни газ билан тозалаш ва тўлдириш;

Регламентга асосланган технологик эҳтиёжлар сарфларининг таркиби ташкилот ишининг аниқ шароитларидан келиб чиқиб аниқланади.

Технологик эҳтиёжлар учун сарфланган газ сарфи мазкур Йўриқноманинг 10-иловасида белгиланган усулда ҳисоб-китоб орқали аниқланади.


23. Технологик йўқотишлар таркиби ўз ичига газ тармоқларининг ташқи экстремал об-ҳаво ҳарорати таъсири ва фойдаланиш параметрлари бузилиши билан боғлиқ технологик жараённинг белгиланган режимдан чекиниши натижасида газ тармоқларининг герметиклигини бузилиши билан боғлиқ йўқотишларни олади, булар:

тармоқдаги босим рухсат этилганидан ортиб кетганда, сақлагич ташлаш клапанлари орқали газни атмосферага чиқариб ташлаш;

газ қувурлари, ГТП нинг иншоатлари ва ускуналаридан, одатдаги шароитларда ишлатишда газ қувурларининг (фланецли ва резбали бирикмалар, салниклар) герметиклигини бузилиши билан боғлиқ бўлган газ йўқотишлари;

Технологик йўқотишларга сарфланган газ ҳажми уларнинг келиб чиқиш сабаблари бўйича белгиланган тартибда тузилган далолатнома асосида ҳисобдан чиқарилади.

Технологик йўқотишларда сарфланган газ ҳажмлари мазкур Йўриқноманинг 12-23 иловаларида келтирилган ҳисоблаш усуллари орқали аниқланади.


24. Аварияларда газ йўқотишларга газ тармоқларидаги авариялар, уй ичи ва қурилмаларидаги коррозия ёки бошқа механик таъсирлар натижасида вужудга келган ёриқлар, узилишлар, носозликлар киради.

Авария натижасида йўқотилган газ ҳажми авария келиб чиқиш сабаби бўйича белгиланган тартибда расмийлаштирилган далолатномалар асосида ҳисобдан чиқарилади.

Аварияда йўқотилган газ ҳажми мазкур Йўриқноманинг 24-26-иловаларида келтирилган ҳисоб-китоб усуллари орқали аниқланади.


25. Газнинг мавҳум йўқотишларига қуйидагилар киради:

газ тармоқларининг алоҳида участкаларидаги хар хил ўлчов узеллари ва (ёки) приборларнинг аниқлик даражасидаги фарқ натижасида (газ миқдорини ўлчашдаги ноаниқликлар сабабли) юзага келган, ҳисобга олинмаган (йўқотилган) газ ҳажми;

газ тармоқларининг алоҳида участкаларига киришдаги ҳисоб узеллари ёки замонавий газни ҳисобга олиш приборлари билан тармоқдаги истеъмолчиларда ўрнатилган босим ва (ёки) ҳароратга нисбатан коррекция қилиш имконияти бўлмаган газни ҳисобга олиш приборлари орасидаги ҳисобга олинмаган (йўқотилган) газ ҳажми;

истеъмолчидаги ўлчаш қурилмасининг конструктив хатолигидан ҳосил бўлган ҳисобга олинмаган (йўқотилган) газ ҳажми;

газ таркибидаги ўзгаришларни ҳисобга олмаслик натижасида ҳосил бўлган ҳисобга олинмаган (йўқотилган) газ ҳажми;

микро ёриқлар ва бошқалар натижасида вужудга келган ҳисобга олинмаган (йўқотилган) газ ҳажми.

Мавҳум йўқотишлар улар аниқланганлиги юзасидан белгиланган тартибда расмийлаштирилган далолатномалар асосида ҳисобдан чиқарилади.

Мавҳум йўқотишлар ҳажми асосланган ўтказилган мониторинг натижалари асосида аниқланади.

Газ тармоқларининг маълум бир алоҳида участкасидаги мавҳум йўқотишлар ҳажми мазкур Йўриқноманинг 27-иловасида келтирилган ҳисоб-китоб усули орқали аниқланади.


26. Ишлатиш ва технологик эҳтиёжлар ва йўқотишларга газнинг сарфини таҳлил ва назорат қилиш учун сарфланган газнинг умумий ҳажми, истеъмолчилардан газни қабул қилиш-топшириш далолатномаси бўйича, қабул қилинган газнинг умумий ҳажмига нисбатан, қуйидаги формула бўйича фоизлар кўринишида Рг, (%), тақдим этилади:


,    (1)


бунда:

Vэ.н.- ишлатиш эҳтиёжларига сарфланган газнинг ҳажми, m-3;

Vт.н.- технологик эҳтиёжларга сарфланган газнинг ҳажми, m-3;

Vпот. - газнинг йўқотишлари, m-3;

Vобщ - етказиб берувчилардан олинган ва икки томонлама қабул қилиш-топшириш далолатномаси билан расмийлаштирилган газнинг умумий миқдори, m-3.


27. Ҳисобот даври учун, ташкилот бўйича газни тақсимлаш ва етказиб беришдаги ишлатиш ва регламентга асосланган технологик эҳтиёжлар ва йўқотишларга сарфланган табиий газ ҳажмининг (Vэ.н., Vт.н., Vпот.) ҳисоб-китоби (кейинги ўринларда - "Ҳисоб-китоб") ташкилотнинг газ тармоқлари, газ тақсимлаш пунктлари ва қурилмалардан фойдаланиш хизматининг етакчи муҳандиси томонидан амалга оширилади.


28. "Ҳисоб-китоб" Ташкилот бўйича ишлатиш ва регламентга асосланган технологик эҳтиёжлар ва йўқотишлар учун газ сарфларининг йиғиндиси, унинг сўнгги варағида ташкилотининг қуйидаги ходимлари томонидан имзоланади:

истеъмолчилар газ тармоқлари, қурилмаларига хизмат кўрсатиш ва метрологик таъминот бригадаси муҳандиси;

газ тармоқлари, газ тақсимлаш пунктлари ва қурилмалардан фойдаланиш хизматининг етакчи муҳандиси .


29. "Ҳисоб-китоб" ташкилотнинг бош муҳандиси томонидан "ТАСДИҚЛАЙМАН" грифи остида, муҳр билан тасдиқланган унинг шахсий имзоси билан, "Ҳисоб-китоб"нинг биринчи варағида тасдиқланади.


30. Имзоланган ва тасдиқланган ҳисоб-китоблар ташкилот газни ҳисобга олиш ва газ балансини ишлаб чиқиш хизматига тақдим этилади. Ҳисоб-китобларга тегишли далолатномалар ва бошқа ҳужжатлар ташкилотда сақланади.



6-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


31. Мазкур Йўриқнома талабларини бузган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгардир.


32. Мазкур Йўриқнома "Ўзбекнефтегаз" АЖ, "Ўзтрансгаз" АЖ ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси билан келишилган.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 1 июнь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 4 июнь, 22-сон, 465-модда