Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Фуқаролик ва оила қонунчилиги / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Никоҳ ва оила /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 26.03.2018 й. 230-сон "Оила институтини мустаҳкамлаш соҳасида кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича махсус ўқув курслари ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

26.03.2018 й.

N 230



ОИЛА ИНСТИТУТИНИ МУСТАҲКАМЛАШ

СОҲАСИДА КАДРЛАРНИ ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ

ВА УЛАРНИНГ МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ

БЎЙИЧА МАХСУС ЎҚУВ КУРСЛАРИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 2 февралдаги ПФ-5325-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 2 февралдаги ПФ-5325-сон Фармонига мувофиқ:

"Оила" илмий-амалий тадқиқот марказининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари томонидан ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, оиладаги низоли ҳолатларни ҳал қилишнинг ҳуқуқий ва психологик асосларини ўргатиш, ажрашишларнинг олдини олиш, шунингдек, оиладаги маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлашга оид бошқа масалалар соҳасида кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш бўйича махсус ўқув курслари (кейинги ўринларда махсус ўқув курслари деб аталади) ташкил этилганлиги;

махсус ўқув курсларида қайта тайёрлаш ва малака ошириш "Оила" маркази томонидан Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда ишлаб чиқиладиган ва тасдиқланадиган ўқув дастурлари асосида амалга оширилиши маълумот учун қабул қилинсин.


2. Оила институтини мустаҳкамлаш соҳасида кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича махсус ўқув курслари ташкил этиш тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Қуйидагилар махсус ўқув курсларининг асосий вазифалари этиб белгилансин:

ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, оиладаги низоли ҳолатларни ҳал қилишнинг ҳуқуқий ва психологик асосларини ўргатиш, ажрашишларнинг олдини олиш ҳамда оиладаги маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш соҳасида кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш;

оила институтини мустаҳкамлаш, оиланинг репродуктив саломатлиги ва демографик ривожланиши, унинг фаровонлиги ва хотиржамлигини ошириш;

эр-хотин, ота-она ва фарзандлар, эр-хотин ва уларнинг ота-оналари ўртасидаги муносабатлар, шунингдек замонавий оиланинг намунали шаклини ҳамда "Оила жамият ва давлат ҳимоясида" конституциявий принципини кенг тарғиб этиш ва жамиятга сингдириш;

замонавий намунали оиланинг мезонларини белгилашда иштирок этиш, замонавий оилани ривожлантириш муаммолари, оиланинг ички муносабатлари, шахслараро муносабатларни, бой маданий тарихий мерос ва анъанавий оилавий қадриятларни ўрганиш;

оила-никоҳ муносабатлари соҳасидаги Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги ва халқаро тажрибани ўрганиш;

оила институтини ривожлантириш ва унинг замонавий шаклини жорий этиш.


4. Белгилансинки:

махсус ўқув курслари ўтказиш бўйича ўқув-услубий раҳбарлик ва мониторинг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги "Оила" илмий-амалий тадқиқот маркази (кейинги ўринларда "Оила" маркази деб аталади) томонидан амалга оширилади;

махсус ўқув курслари "Оила" маркази, хотин-қизлар қўмиталари, фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишга йўналтирилади, шунингдек, оила институтини мустаҳкамлаш соҳасида фаолият юритаётган бошқа ташкилотлар ходимларининг малакаси оширилади;

махсус ўқув курслари тингловчилари таркибини шакллантириш ҳамда қайта тайёрлаш ва малака ошириш режа-жадвалини тузиш "Оила" марказининг бошқармалари томонидан "Оила" маркази билан келишилган ҳолда амалга оширилади;

махсус ўқув курсларида ўқув машғулотларини ўтказиш учун соатбай ҳақ тўлаш шарти билан етакчи таълим, тадқиқот ва илмий муассасаларнинг ходимлари, шунингдек амалиётчи мутахассислар жалб этилади;

қайта тайёрлаш ва малака оширишнинг тасдиқланган режасига киритилган ва махсус ўқув курсларига ўқишга йўлланган тингловчиларнинг асосий иш жойи бўйича ўртача ойлик иш ҳақи ўқиш даврида сақланиб қолади;

малака ошириш учун махсус ўқув курсларига юборилган бошқа шаҳарлик тингловчиларга тўланадиган суткалик пул ва таълим олиш жойига бир марта бориб келиш бўйича сарфланган харажатлар уларни юбораётган томон ҳисобидан белгиланган тартибда қопланади;

махсус ўқув курсларини ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ харажатларни, шу жумладан ўқув машғулотларига жалб этиладиган мутахассислар меҳнатига ҳақ тўлаш, курслар тингловчилари учун ўқув, тарқатма материаллар ва канцелярия анжомларини харид қилиш харажатларини молиялаштириш Хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағлари ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади;

махсус ўқув курслари ташкил этиш учун "Оила" марказининг бошқармаларига Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги тиббиёт касб-ҳунар коллежларидан ижара тўловининг "нул" қиймати бўйича, тегишли коммунал ва фойдаланиш харажатларини қоплаш шартисиз ўқув хоналари ажратилади.


5. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда 2018 йил 1 майгача "Оила" маркази бошқармаларининг буюртмаларига асосан тиббиёт касб-ҳунар коллежларидан махсус ўқув курсларини ташкил этиш ва ўтказиш учун зарур хоналар ажратилишини таъминласин.


6. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари "Оила" маркази бошқармаларининг буюртмаларига асосан:

махсус ўқув курсларини ташкил этиш учун ажратиладиган хона ва аудиторияларда, зарур ҳолларда, таъмирлаш-тиклаш ишларини бажарсин, шунингдек, Хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағлари ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан уларни зарур мебель ва жиҳозлар, компьютер техникаси ва ўқув техникаси воситалари билан жиҳозласин;

махсус ўқув курсларига юборилган тинловчиларга таълим муассасаларининг талабалар уйларидан жой ажратилишини таъминласин.


7. "Оила" маркази:

бир ой муддатда Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда - қайта тайёрлаш ва малака ошириш бўйича ўқув режалари ва дастурларини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин, уларнинг мунтазам янгилаб борилишини таъминласин;

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда - махсус ўқув курсларида ўқув машғулотларини ўтказиш учун олий таълим муассасаларининг юқори малакали профессор-ўқитувчилар таркиби жалб этилишини таъминласин;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда - ўқув жараёни ўқитишнинг замонавий шакл ва усуллари, илғор педагогик, ахборот-коммуникация ва инновацион технологиялардан фойдаланган ҳолда ташкил этилишини таъминласин.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси Т.К. Нарбаева, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири А.Қ. Шадманов ва "Оила" маркази директори зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 27 март


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 2 апрель, 13-сон, 245-модда







































Время: 0.0050
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск