язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Таълим. Фан. Маданият/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Маданият/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 17.03.2004 й. 126-сон "Ўзбеккино" миллий агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

17.03.2004 й.

N 126



"ЎЗБЕККИНО" МИЛЛИЙ АГЕНТЛИГИ

ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Кинематография соҳасида бошқаришни такомиллаштириш тўғрисида" 2004 йил 16 мартдаги ПФ-3407-сон Фармонига мувофиқ ҳамда кинематография соҳасидаги республика ва ҳудудий органлар фаолиятининг самарадорлигини таъминлаш, кино ва видео маҳсулотларини ишлаб чиқариш, кўпайтириш ҳамда намойиш этиш тизимининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

"Ўзбеккино" Миллий агентлигининг ташкилий тузилмаси, марказий аппарати тузилмаси ва ҳудудий бўлимларининг намунавий тузилмалари 1 - 3-иловаларга;

"Ўзбеккино" Миллий агентлигининг Низоми 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. "Ўзбеккино" Миллий агентлиги марказий аппарати ходимларининг чекланган умумий сони 41 нафар, шу жумладан бошқарув ходимлари сони 22 нафар этиб белгилансин.

"Ўзбеккино" Миллий агентлигига Агентлик бош директорининг икки нафар ўринбосари, шу жумладан, бир нафар биринчи ўринбосар ва шахсий таркиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган етти кишидан иборат Ҳайъат бўлишига рухсат берилсин.

Агентлик бош директорига марказий аппарат тузилмасига ходимларнинг белгиланган сони доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.


3. "Ўзбеккино" Миллий агентлиги ҳуқуқ ва мажбуриятлар бўйича "Ўзбеккино" давлат-акциядорлик компаниясининг ҳуқуқий вориси ҳисоблансин.

"Ўзбеккино" Миллий агентлигига соҳа акциядорлик жамиятларидаги давлат акциялари пакетларини (улар белгиланган тартибда инвестиция активларини ишончли бошқарувчиларга топширилгунга қадар) бошқариш ваколати берилсин.

4. "Ўзбеккино" Миллий агентлиги:

мамлакатимизда яратилаётган бадиий ва ҳужжатли кино-видеофильмларнинг  маънавий ва бадиий савиясини ошириш, миллий ҳамда умуминсоний  қадриятлар ва талабларни акс эттириш мақсадида профессионал етук, талабчан мутахассислардан иборат Бадиий кенгаш тузсин, унинг Низомини бир ой муддатда белгиланган тартибда тасдиқласин;

ҳудудий бўлимлар тўғрисидаги намунавий Низомни икки ҳафта муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;

Давлат мулки қўмитаси билан биргаликда “Ўзбеккино” давлат-акциядорлик компаниясини “Ўзбеккино” Миллий агентлиги этиб қайта ташкил қилиш билан боғлиқ бўлган ташкилий ва мулкий масалаларни бир ой муддатда ҳал қилсин.


5. "Ўзбеккино" Миллий агентлиги учун 2005 йилдан бошлаб қуйидаги йиллик ишлаб чиқариш ҳажмларининг истиқболли кўрсаткичлари белгилансин:

15 та тўла метражли бадиий кинофильм яратиш;

40 қисмдан иборат 20 та ҳужжатли ва илмий-оммабоп, 10 та мультипликацион кинофильм ва 60 соатлик маънавий-маърифий, ўқув-услубий видеофильмлар ишлаб чиқариш;

ҳар бир яратилган бадиий кинофильмдан дубль-негатив тайёрлаш ва вилоятларда кенг намойиш этиш учун 15 нусхадан, жаҳон бозорига чиқариш учун чет тиллардаги субтитрлар билан 2 нусхадан кўпайтириш.

"Ўзбеккино" Миллий агентлиги Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси билан ҳамкорликда 2005 йилдан бошлаб қўшимча равишда ўз даромадлари ва ҳомийлик маблағларини жалб этган ҳолда, замондошларимиз ҳаёти, ижтимоий ва маърифий соҳаларда амалга оширилаётган туб ислоҳотлар тўғрисида ҳикоя қилувчи бадиий кино ва видеофильмлар, телесериаллар ишлаб чиқариш ва намойиш қилишни йўлга қўйсин.

6. "Ўзбеккино" Миллий агентлиги Молия вазирлиги билан биргаликда:

2004 ва 2005 йилларда кино ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг замонавий кинотехнологик жиҳозларга бўлган эҳтиёжларини бир ой муддатда асосланган ҳисоб - китобини қилиб, зарур маблағларнинг миқдори ва молиялаштириш манбалари тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин;

йиллик ишлаб чиқариш ҳажмларини шакллантириш, молиялаштириш ҳамда ажратилган маблағлар мақсадли ва самарали сарфланишини назорат қилиш тартибини бир ой муддатда ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин.

"Ўзбеккино" Миллий агентлигига фильмлар ишлаб чиқариш учун ажратилган маблағлар доирасида сценарий муаллифларига қалам ҳақи ва ижодий гуруҳнинг бошқа аъзоларига мукофот миқдорини Молия вазирлиги билан келишган ҳолда белгилашга рухсат берилсин.


7. Республикадаги кинотеатрларнинг фаолияти ва мавжуд ҳолатини атрофлича ўрганиш мақсадида 5-иловага мувофиқ Махсус комиссия тузилсин.

Махсус комиссия Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг иқтисодиёт ва ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосарлари, Давлат мулки қўмитаси ва “Ўзбеккино” Миллий агентлиги ҳудудий бўлимлари мутахассисларидан иборат ҳудудий ишчи гуруҳлар тузсин.

Ҳудудий ишчи гуруҳлар икки ой муддатда:

мулкчилик шаклларидан қатъи назар, жойлардаги барча кинотеатрлардан мақсадли фойдаланилиши, уларнинг моддий-техника базасининг ҳолати ва асосий фаолият тури бўйича иш юритилишини инвентаризация қилсин;

мавжуд кинотеатрлардан самарали фойдаланиш, хусусий тадбиркорликни ривожлантириш негизида кинопрокат тизимини кенгайтириш ҳақидаги таклифларни Махсус комиссияга тақдим этсин.

Махсус комиссия бир ой муддатда кинотеатрлар тизимини ривожлантиришнинг аниқ йўналтирилган дастурини ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:

"Ўзбеккино" миллий агентлигининг марказий аппарати харажатларини Ўзбекистон Республикаси республика бюджети, ҳудудий бўлимларни маблағ билан таъминлашни Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳри маҳаллий бюджетлари ҳисобидан амалга оширсин;

2004 ва 2005 йилларда давлат бюджетидан кинематография соҳасини замонавий кинотехнологик жиҳозлар билан таъминлаш учун зарур бўлган маблағлар ажратсин;

2005 йилдан бошлаб йиллик режалаштирилган кино ва видео маҳсулотларини ишлаб чиқариш учун республика бюджетидан белгиланган маблағларни ажратишни кўзда тутсин;

"Ўзбеккино" Миллий агентлиги марказий аппарати учун учта енгил автомобиль харажатларига лимит ажратсин.


9. "Ўзбеккино" Миллий агентлиги марказий аппарати Тошкент шаҳар, Ўзбекистон кўчаси, 98-уйга жойлаштирилсин.


10. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасида ташқи савдо фаолиятини эркинлаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 1998 йил 31 мартдаги 137-сон қарорига 6-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


11. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбеккино” давлат-акционерлик компаниясини ташкил этиш ва унинг фаолияти масалалари тўғрисида” 1996 йил 12 июлдаги 247-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Х.Султонов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Азизхўжаев зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                            И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

2004 йил 17 мартдаги

126-сон қарорига

1-ИЛОВА



"Ўзбеккино" Миллий агентлигининг

ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ

"Ўзбеккино" Миллий агентлиги

Ўзбекистон киноарбоблари бирлашмаси

"Қорақалпоқкино" агентлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий бўлимлари

Республика кинофонди

"Ўзбекфильм" очиқ акциядорлик жамияти

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий  кинофондлари

"Ўзкинотехтаъминот" давлат унитар корхонаси

"Ўзбекистон Республикаси илмий-оммабоп ва ҳужжатли фильмлар киностудияси" очиқ акциядорлик жамияти

"Қорақалпоқфильм" киностудияси

Кинематографчилар уйи

Алишер Навоий номидаги кино саройи

Устав фондида 25 фоиз давлат улуши бўлган акциядорлик ва масъулияти чекланган жамиятлар - 30

Киносанъати музейи

"5-студия" ёшлар тажриба ижодий студияси

"Дўрмон" киноижодкорлар уйи


"Экофильм"







Вазирлар Маҳкамасининг

2004 йил 17 мартдаги

126-сон қарорига

2-ИЛОВА



"Ўзбеккино" Миллий агентлиги марказий аппаратининг

ТУЗИЛМАСИ


Бош директор

Бош директорнинг биринчи ўринбосари

Бош директор ўринбосари

Молия ва бухгалтерия ҳисоботи бўлими

5

Ҳудудий бўлимлар фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими

2

Халқаро алоқалар, кинофестиваллар, реклама-ахборот ва ноширлик фаолияти бўлими

2

Кадрлар бўйича инспектор

1

Ҳудудий бўлимлар фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими

3

Моддий-техника базасини ривожлантириш ва техник жиҳозлаш бўлими

3

Юрист

1



Ишлар бошқармаси

2

Жами: 41 киши, шу жумладан

бошқарув ходимлари 22 киши





Вазирлар Маҳкамасининг

2004 йил 17 мартдаги

126-сон қарорига

3-ИЛОВА



"Қорақалпоқкино" агентлигининг

ТУЗИЛМАСИ

Директор

Лицензиялаш фаолиятини назорати бўйича етакчи мутахассис

1

Кинорепертуар ва тематик режалаштириш бўйича етакчи мутахассис

1

Ҳисобчи-кассир

1


"Ўзбеккино" Миллий агентлиги ҳудудий бўлимларининг

НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ


Бошлиқ

Лицензиялаш фаолиятини назорати бўйича етакчи мутахассис

1

Ҳисобчи-кассир

1





Вазирлар Маҳкамасининг

2004 йил 17 мартдаги

126-сон қарорига

5-ИЛОВА



Республикадаги кинотеатрларнинг фаолияти ва

мавжуд ҳолатини ўрганиш бўйича Махсус комиссия

ТАРКИБИ

А. Азизхўжаев

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, комиссия раиси


М.Асқаров

-

Давлат мулки қўмитаси раиси, комиссия раисининг ўринбосари


лавозимига кўра

-

“Ўзбеккино” Миллий агентлиги Бош директори


Э.Эрназаров

-

Маданият ишлари вазирининг биринчи ўринбосари


Э.Гадоев

-

Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари


М.Абдураҳмонов

-

Молия вазирининг ўринбосари


М.Очилов

-

“Ўздавархитектқурилиш” қўмитаси раисининг ўринбосари


Қ. Аъзамов

-

Республика “Маънавият ва маърифат” маркази раҳбари


А.Исҳоқов

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонининг етакчи консультанти


Ш.Ризаев

-

Вазирлар Маҳкамасининг бош мутахассиси, комиссия масъул котиби


Комиссия таркибига Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг иқтисодиёт ва ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосарлари киритилади.






Вазирлар Маҳкамасининг

2004 йил 17 мартдаги

126-сон қарорига

6-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

“Ўзбекистон Республикасида ташқи савдо фаолиятини

эркинлаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар

тўғрисида” 1998 йил 31 мартдаги 137-сон қарорига

киритилаётган ўзгартириш ва қўшимча


Қарорга 2-иловада:


1. 2-банддаги “Кино, видео ва” сўзлари чиқариб ташлансин.


2. Қуйидаги таҳрирда 8-банд билан тўлдирилсин:

“8. “Кино, видео маҳсулотларини импорти ва экспорти -“Ўзбеккино” Миллий агентлиги”.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 11-сон, 128-модда.


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2004 й., N 3, 29-модда.