Умная подшивка
"Норма маслахатчи" газетаси / 2018 йил / 2018 йил N 25 (674) 19 июнь /Қонунчиликдаги янги
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
Янги ҳужжатларни тақдим этамиз
Тақдим этилаётган, шунингдек сўнгги пайтда қабул қилинган бошқа ҳужжатларнинг тўлиқ матни билан "Norma" АҚТ ва nrm.uz сайтида танишиб чиқишингиз мумкин.
АВТОТАШИШЛАР СОҲАСИДАГИ
МУАММОЛАР ҲАЛ ЭТИЛАДИ
Вазирлар Маҳкамасининг 9.06.2018 йилдаги "Ўзбекистон Республикасида автомобиль транспортини бошқариш тизимини такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги 434-сон қарори қабул қилинди.
"Ўзавтотранс" агентлигига (собиқ Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги) минтақавий ҳокимликлар ҳамда ваколатли идоралар билан биргаликда бир қатор топшириқлар берилди.
Биринчидан, автовокзал ва авто-станциялар фаолиятини бошқариш ва тартибга солишнинг марказлаштирилган тизими ишлаб чиқилиши зарур. У 2019 йилнинг иккинчи ярим йиллигида жорий этилиши керак.
Бунда қуйидагилар таъминланиши лозим:
- уларни илғор АКТ билан таъминлаш, автовокзаллар, автостанциялар ҳамда "Ўзавтотранс" агентлиги ўртасида ахборот-тармоқ алоқасининг замонавий инфратузилмасини шакллантириш;
- автовокзал ва автостанцияларга уларнинг имкониятларидан тўлиқ фойдаланиш мақсадида йўловчилар йўналишларини бириктириш;
- йўловчиларга хизмат кўрсатиш бўйича, шу жумладан аҳолини йўналишлар, вариантлар ва белгиланган манзилга етиб борувчи транспорт турлари ҳақида хабардор қилиш юзасидан хизматларнинг кенг миқёсдаги рўйхатини тақдим этиш.
Иккинчидан, йўловчиларни
...