язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси/ Ер ости бойликлари тўғрисидаги қонунчилик/ Ер ости бойликларидан фойдаланиш ва муҳофаза қилишни бошқариш/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 11.06.2018 й. 436-сон "Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ҳузуридаги Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекцияси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

11.06.2018 й.

N 436



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ ГЕОЛОГИЯ ВА МИНЕРАЛ

РЕСУРСЛАР ҚЎМИТАСИ ҲУЗУРИДАГИ

КОН-ГЕОЛОГИЯ ФАОЛИЯТИНИ НАЗОРАТ

ҚИЛИШ ИНСПЕКЦИЯСИ ТЎҒРИСИДАГИ

НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 1 мартдаги ПҚ-3578-сон қарорига мувофиқ ҳамда ер қаърининг геологик ўрганилиши, ундан оқилона фойдаланилиши ва муҳофаза этилишининг тегишли назоратини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ҳузуридаги Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекцияси тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси (кейинги ўринларда "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекцияси деб аталади) икки ҳафта муддатда ер қаърини геологик ўрганиш, ундан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилишга доир барча архив ҳужжатларини белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ҳузуридаги Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекциясига топширсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Иқтисодиёт вазирлиги Ўзбекистон Республикасининг 2018 йилги ва кейинги йиллар учун Давлат бюджети параметрларида Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ҳузуридаги Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекциясини сақлаб туришга молиявий маблағларни назарда тутсинлар.


4. Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекциясининг юкланган вазифаларга мувофиқ самарали фаолияти юритишини таъминласин.


5. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - "Ўзбекнефтгаз" АЖ бошқаруви раиси А.С. Султанов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси раиси Б.Ф. Исломов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                           А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 11 июнь