ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Малака ошириш /

Олий маълумотга эга бўлган шахсларни юридик мутахассисликка қайта тайёрлаш курслари тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 14.06.2018 й. 453-сон қарорига 3-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 14 июндаги

453-сон қарорига

3-ИЛОВА



Олий маълумотга эга бўлган шахсларни

юридик мутахассисликка қайта тайёрлаш

курслари тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Тошкент давлат юридик университети ҳузуридаги юридик кадрларни халқаро стандартлар бўйича профессионал ўқитиш марказида (кейинги ўринларда Марказ деб аталади) олий маълумотга эга шахсларни юридик мутахассисликка қайта тайёрлаш курсларини ташкил этиш ва ўтказиш тартибини белгилайди.


2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


олий маълумотга эга бўлган шахсларни юридик мутахассисликка қайта тайёрлаш курслари (кейинги ўринларда - қайта тайёрлаш курслари) - давлат органлари ва ташкилотларнинг юридик маълумот ҳамда билим талаб этадиган касб ва лавозимларида фаолият олиб бориш учун етарли даражадаги билим олиш ва кўникма шакллантиришни назарда тутадиган олий таълимдан кейинги ўқитиш шакли;


қайта тайёрлаш курсларида бевосита таълим шаклида ўқиш - таълим дастурларини ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда, қайта тайёрлаш курсларида бевосита иштирок этиш орқали ўзлаштириш;


қайта тайёрлаш курсларида масофавий таълим шаклида ўқиш - таълим дастурларини ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда онлайн (реал вақт режимида) ҳамда офлайн (видеомаърузалар, мавзуга доир маърузалар матни, ассесмент топшириқлари, амалиёт материаллари таҳлили, кичик назорат ишини бажариш орқали тегишли ўқув-методик ресурсларни мустақил равишда ўзлаштириш) тарзда ўзлаштириш;


талабгорлар - қайта тайёрлаш курсларида таълим олишни хоҳловчи олий маълумотга эга бўлган шахслар;


тингловчилар - кириш имтиҳонларидан муваффақиятли ўтган, ўқиш учун контракт тўловини амалга оширган ва қайта тайёрлаш курсларига қабул қилинган шахслар.

3. Тингловчиларни қабул қилиш Тошкент давлат юридик университети (кейинги ўринларда ТДЮУ деб аталади) Кенгаши томонидан курсни ташкил этиш шакли бўйича белгиланган ўринларга мувофиқ, тўлов-контракт асосида амалга оширилади.

4. Тингловчиларни қабул қилиш суҳбат шаклида ўтказиладиган кириш имтиҳонлари натижасига кўра амалга оширилади.


5. Кириш имтиҳонлари юридик касбни танлашнинг асослантирилиши, ҳуқуқ соҳасидаги таянч билимлар ва таҳлилий фикрлашни аниқлаш нуқтаи назаридан ўтказилади.


6. Қайта тайёрлаш курсларида ўқиш бевосита, масофавий ёки бошқа таълим шаклида давлат ва рус тилларида амалга оширилади.

7. Кириш имтиҳонлари қайта тайёрлаш курсларига қабул қилиш ҳақидаги аризада кўрсатилган, тингловчи қайта тайёрлаш курсларида таълим оладиган тилда ўтказилади.


8. Қайта тайёрлаш курсларида ўқитишнинг давомийлиги олти ойни ташкил этади.

Иш берувчининг розилигига кўра, қайта тайёрлаш курсларида ишдан ажралган ҳолда ўқиш давомида Марказ тингловчиларининг асосий иш жойидаги ўртача ойлик иш ҳақи сақланади.

9. Қайта тайёрлаш курсларида ўқиш иккинчи олий маълумот олиш ҳисобланмайди.


10. Қайта тайёрлаш курсларини ташкил этиш ва ўтказиш мазкур Низомнинг 2-иловасидаги схемага мувофиқ амалга оширилади.



2-БОБ. ҲУЖЖАТЛАРНИ ҚАБУЛ ҚИЛИШ

ВА ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ КУРСЛАРИГА

ҚАБУЛНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


11. Қайта тайёрлаш курсларига қабулни ташкил этиш Марказнинг маслаҳат комиссиясига (кейинги ўринларда Маслаҳат комиссияси деб аталади) юклатилади.

Тегишли йил учун Маслаҳат комиссиясининг таркиби Марказ ходимлари орасидан шакллантирилади ва ТДЮУ ректорининг буйруғи билан тасдиқланади. Марказ директори лавозими бўйича Маслаҳат комиссиясининг раиси ҳисобланади.


12. Маслаҳат комиссияси курсни ташкил этиш шаклидан келиб чиқиб ҳужжатларни қабул қилиш муддатлари ва ўқиш учун ажратилган ўринларнинг умумий сони ҳақидаги маълумотларни, қоида тариқасида, ҳужжатларни қабул қилиш бошланишидан бир ой олдин Марказнинг расмий веб-сайти ҳамда ижтимоий тармоқдаги расмий саҳифаларига жойлаштиради.

13. Қайта тайёрлаш курсларига қабул пайтида талабгорлар мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шаклдаги таълим олиш тили кўрсатилган ҳолда, қайта тайёрлаш курсларига қабул қилиш ҳақидаги электрон аризани онлайн режимда тўлдирадилар.


14. Қабул қилиш тўғрисидаги аризага паспорт ёки унинг ўрнини босувчи ҳужжат электрон шаклда илова қилинади.

Аризага илова қилинаётган ҳар бир ҳужжат ҳақиқийлиги сақланишини таъминловчи (ҳар бир дюймга 200 нуқтадан кам бўлмаган) алоҳида файл кўринишида бўлиши керак. Ҳар бир файл ўлчами 10 Мбдан ошмаслиги лозим.

Аризани ҳужжатлар PDF (portable document format) форматида сканер қилинган нусхалари кўринишида илова қилинган ҳолда жўнатишга йўл қўйилади.

15. Мазкур Низомнинг 13 ва 14-бандларида назарда тутилган талабларга мувофиқ барча ҳужжатлар тақдим этилган тақдирда, ариза 48 соат ичида ноёб рақам бериш орқали рўйхатга олинади ва талабгорга белгиланган муддатда ҳужжатларнинг асл нусхаларини тақдим этиш ҳақида хабар берилади.

Аризага ноёб рақам бериш пайти Маслаҳат комиссияси томонидан ҳужжатлар қабул қилинган вақт ҳисобланади.


16. Тақдим қилинган ҳужжатлар мазкур Низомнинг 13 ва 14-бандларида назарда тутилган талабларга мувофиқ бўлмаган тақдирда, бир кун ичида аризада кўрсатилган электрон почта манзили бўйича талабгорга тегишли хабарнома юборилади. Бунда талабгорга кўрсатиб ўтилган камчиликларни тузатиш ва ҳужжатларни қабул қилишнинг белгиланган муддати тугагунга қадар уларни такроран тақдим этиш имкони берилади.

Ҳужжатларни қабул қилишнинг белгиланган муддати тугагандан сўнг уларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тақиқланади.


17. Қабул қилиш тўғрисидаги рўйхатга олинган аризалар сони ҳар куни Марказнинг расмий веб-сайтида жойлаштирилади.


18. Кириш имтиҳонлари ТДЮУ ректори буйруғи билан тузилган Имтиҳон комиссияси томонидан ўтказилади. Имтиҳон комиссияси таркибига ТДЮУ ва Марказ ходимлари билан бир қаторда бошқа ташкилотларнинг вакиллари ҳам, уларнинг раҳбарлари билан келишилган ҳолда, киритилиши мумкин.

Имтиҳон комиссиясига комиссия аъзолари фаолиятини умумий мувофиқлаштирувчи раис бошчилик қилади. Имтиҳон комиссияси фаолиятининг ташкилий жиҳатдан таъминланиши унинг котибига юкланади.

Жалб қилинган имтиҳон комиссияси аъзоларига шартнома асосида ҳақ тўланади.

19. Суҳбат саволларини тузиш учун эксперт гуруҳи ташкил этилади. Эксперт гуруҳи шартнома асосида жалб қилинган тегишли соҳанинг малакали мутахассислари орасидан шакллантирилади. Эксперт гуруҳи фаолиятига Маслаҳат комиссияси раиси раҳбарлик қилади.

Кириш имтиҳонлари учун саволлар мазкур Низомнинг 5-бандида кўрсатилган мезонлар бўйича тузилади.


20. Тузиладиган саволларнинг сифати ва мазмуни юзасидан масъулият эксперт гуруҳи аъзоларига юкланади.


21. Кириш имтиҳонлари билетлари эксперт гуруҳи томонидан тузилган саволлардан шакллантирилади. Ҳар бир билет учта саволдан (ушбу Низомнинг 5-бандида кўрсатилган ҳар бир мезон бўйича биттадан) иборат бўлиши лозим.


22. Кириш имтиҳонларини ўтказиш жадваллари Марказ директори томонидан тасдиқланади ва Марказнинг расмий веб-сайтида, қоидага кўра, суҳбат бошланишидан бир ҳафта олдин жойлаштирилади.

23. Кириш имтиҳонлари ўтказилишига қадар консультациялар ташкил этилади, консультациялар жадвали Марказ директори томонидан тасдиқланади.


24. Талабгорлар кириш имтиҳонлари ўтказиладиган кунда Маслаҳат комиссиясига мазкур Низомнинг 14-бандида кўрсатилган ҳужжатларнинг аслини тақдим этади.

Ҳужжатларнинг сохта ёки қалбакилиги аниқланган тақдирда, талабгор кириш имтиҳонларидан четлаштирилади.


25. Кириш имтиҳонлари бошланишидан олдин талабгор паспорт ёки унинг ўрнини босувчи ҳужжатни кўрсатиши шарт.


26. Кириш имтиҳонларига мобил телефон ҳамда бошқа алоқа ва телекоммуникация воситаларини, шунингдек, имтиҳон жараёнларининг шаффоф ва адолатли ўтишига таъсир қиладиган бошқа ҳар қандай материалларни олиб кириш ва улардан фойдаланиш тақиқланади.

Кириш имтиҳони жараёнида талабгорнинг тақиқланган материаллардан фойдаланиши, фойдаланишга уриниши, бошқа талабгорлар билан мулоқот қилиши, шунингдек, имтиҳон ўтказиш тартибига зид бошқа хатти-ҳаракатлар содир қилиши унга нисбатан баённома расмийлаштирилиб, имтиҳондан четлаштирилишига асос бўлади.

27. Кириш имтиҳонларида талабгор саволлар берилган билетни танлайди. Талабгорга тайёрланиш учун йигирма дақиқа ажратилади.

Суҳбат жараёнида талабгорга билет мазмуни доирасида қўшимча саволлар берилиши мумкин. Битта талабгор билан суҳбат йигирма дақиқагача давом этади.


28. Кириш имтиҳонлари натижаларини аниқлаш учун Имтиҳон комиссиясининг ҳар бир аъзоси бошқа аъзолардан мустақил равишда ҳар бир талабгор учун алоҳида баҳолаш варақасини тўлдиради ва уни Имтиҳон комиссияси котибига тақдим этади.

Имтиҳон комиссиясининг котиби Имтиҳон комиссияси аъзолари томонидан талабгорга қўйилган ўртача баллни ҳисоблайди.

Кириш имтиҳонлари натижалари рейтинг тизимига мувофиқ номзодга қўйилган балларни (0 дан 100 гача бўлган доирада) назарда тутган ҳолда аниқланади ва ТДЮУ ректори томонидан тасдиқланадиган Имтиҳон комиссияси мажлиси баённомасига киритилади.

Кириш имтиҳонлари курсни ташкил этиш шакли ва белгиланган ўринлар сонини инобатга олган ҳолда алоҳида ўтказилади.

29. Кириш имтиҳонлари натижалари Марказнинг расмий веб-сайтида суҳбат жараёнининг сўнгги босқичи бўлиб ўтгандан кейинги иш кунидан кечиктирмасдан жойлаштирилади.


30. Талабгор кириш имтиҳонларига келмаган тақдирда унга 0 балл қўйилади. Суҳбат якуни бўйича белгиланган максимал баллнинг 55 фоизи ва ундан кам балл тўплаган тақдирда талабгор қайта тайёрлаш курсларига қабул қилинмайди.


31. Қайта тайёрлаш курсларига тингловчиларни қабул қилиш учун қайта кириш имтиҳонлари ўтказишга йўл қўйилмайди.


32. Кириш имтиҳонлари натижалари юзасидан шикоят қилиниши ва апелляция тартибида кўриб чиқилиши мумкин эмас.


33. Қайта тайёрлаш курсларига қабул қилиш қуйидаги ҳолатларда амалга оширилади:

мазкур Низомнинг 3-бандига мувофиқ белгиланган ўринлар сонини инобатга олган ҳолда кириш имтиҳонидан муваффақиятли ўтганда (суҳбатда белгиланган максимал баллнинг 55 фоизидан юқори балл тўплаганда);

кириш имтиҳонлари натижалари эълон қилингандан сўнг ўн беш иш кунидан кеч бўлмаган муддатда контракт тўлови суммаси ўтказилганда.


34. Кириш имтиҳонларидан муваффақиятли ўтган ва ўқиш учун маблағларни тўлаган талабгор Марказ директорининг буйруғи билан ўқишга қабул қилинади.


35. Мазкур Низом 33-бандининг иккинчи ва учинчи хатбошиларида кўрсатилган шартлар бажарилмаган тақдирда, қайта тайёрлаш курсларига қабул қилиниш ҳуқуқи ўқиш шаклидан келиб чиқиб белгиланган максимал баллнинг 55 фоиздан ортиғини тўплаган кейинги талабгорга берилади.

Марказ имкониятларидан келиб чиққан ҳолда, кириш имтиҳони натижаларига кўра қабул қилинмаган талабгорлар қўшимча равишда табақалаштирилган тўлов-контракт асосида қабул қилиниши мумкин.

Қўшимча равишда табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқиш истагида бўлган талабагорлар ТДЮУ томонидан белгиланган муддатларда тўлов-контракт шартлари тўлиқ бажарилгандан сўнг Марказ директорининг буйруғи билан ўқишга қабул қилинади.

36. Тасдиқланган намунадаги шартнома бланкалари Маслаҳат комиссияси томонидан кириш имтиҳонлари натижалари эълон қилинган кундан бошлаб юридик шахслар учун уч нусхада, жисмоний шахслар учун икки нусхада берилади ҳамда Марказ директори ва бухгалтери имзолари билан тасдиқланади.

Қайта тайёрлаш курсларида ўқиш учун контракт суммаси миқдори таълим шаклини инобатга олган ҳолда ТДЮУ Кенгаши томонидан тасдиқланади.


3-БОБ. ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ КУРСЛАРИДА

ЎҚУВ ЮКЛАМАСИ ҲАЖМИ


37. Аудитория машғулотларининг максимал ҳажми ҳафтасига 30 соат миқдорида белгиланади. Ўқув жараёни давомийлиги 28 ҳафтани ташкил этади.

38. Умумий ўқув вақти ҳажми қуйидагича тақсимланади:

назарий таълим - 1824 ҳафта;

аттестация - 24 ҳафта;

Давлат аттестацияси - 12 ҳафта.


4-БОБ. ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ КУРСЛАРИДА

ЎҚУВ ЖАРАЁНИ


39. Ўқув жараёнининг ташкил этилиши ТДЮУ Кенгаши томонидан таълим шакллари бўйича тасдиқланган малака талаблари, ўқув режалари ва дастурларига мувофиқ амалга оширилади.

40. Ўқув жараёнида ўқув машғулотларининг қуйидаги асосий турлари қўлланилади - маъруза ва семинар.

Ўқув жараёнида, шунингдек ўқув машғулотларининг қўшимча турлари - клиник таълим, суд мажлислари имитацияси (moot court), сайёр машғулотлар ва бошқалар ҳам қўлланилиши мумкин.

Масофавий таълим шаклидаги қайта тайёрлаш курсларида ўқув жараёни Марказнинг ҳамда масофавий таълимга оид бошқа махсус таълим платформаларида, онлайн (реал вақт режимида) ҳамда офлайн (видеомаърузалар, мавзуга доир маърузалар матни, ассесмент топшириқлари, амалиёт материаллари таҳлили, кичик назорат ишини бажариш орқали тегишли ўқув-методик ресурсларни мустақил равишда ўзлаштириш) режимда ташкил қилинади.

41. Ўқув жараёнида асосан дарс машғулотларини ташкил этишнинг амалиётга йўналтирилган замонавий шакллари - кейс-стади, илмий презентациялар, жамоада ишлаш ва бошқалар қўлланилади.


42. Барча турдаги аудитория машғулотларининг давомийлиги 80 дақиқани, ўқув машғулотлари ўртасидаги танаффус камида 10 дақиқани ташкил этади.


43. Ўқув жараёни, қоидага кўра, 25 кишидан ортиқ бўлмаган тингловчилардан иборат академик гуруҳларда ташкил қилинади.


44. Тингловчиларнинг билими қуйидаги 3 та турдаги - жорий, оралиқ ва якуний назорат турлари бўйича баҳоланади.

Масофавий таълим шаклида ташкил этилган қайта тайёрлаш курсларида якуний назорат имтиҳонлари тингловчининг бевосита иштирокида, Марказ аудиторияларида ўтказилади.

Асосий иш жойидан ажралмаган ҳолда масофавий тарзда таълим олаётган тингловчиларга бевосита Марказга келиши талаб этиладиган назорат имтиҳонларини топшириш вақтида, тасдиқланган назорат имтиҳони жадвалига асосан, мос равишда, ўртача ойлик маоши сақланган қўшимча таътил берилади.

Тингловчиларнинг билимларини назорат қилиш ёзма ишларни текшириш ва баҳолашда анонимликни таъминлайдиган, асосан ёзма шаклда ўтказилади.

Муайян назорат турларидан ўтолмаган тингловчиларга фақат бир марта қайта топшириш имконияти берилади.


45. Тингловчиларнинг фанларни ўзлаштириши ТДЮУ томонидан тасдиқланадиган билимларни баҳолашнинг рейтинг тизими асосида назорат қилинади. Фанларни ўзлаштириш назорати электрон тизимни қўллаган ҳолда амалга оширилади.


46. Ўқув режасига киритилган фанларни ўзлаштирмаган тингловчилар Давлат аттестациясига қўйилмайди.



5-БОБ. ТИНГЛОВЧИЛАРНИНГ

ДАВЛАТ АТТЕСТАЦИЯСИ


47. Тингловчилар Давлат аттестациясига ўқув режасига киритилган фанларни ўзлаштиргандан сўнг қўйилади.


48. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг буйруғи билан тингловчиларнинг Давлат аттестациясини ўтказиш бўйича Давлат аттестация комиссияси тузилади.


49. Тингловчиларнинг Давлат аттестациясини ташкил этиш ва ўтказишга доир талаблар ТДЮУ Кенгаши томонидан тасдиқланади.

50. Давлат аттестация комиссиясининг қарори Марказ директори томонидан ўқув курсини муваффақиятли тугатган тингловчиларга белгиланган намунадаги дипломларни бериш тўғрисидаги буйруқни расмийлаштириш учун асос ҳисобланади.


51. Қайта тайёрлаш курслари якунлари бўйича тингловчиларга ушбу Низомнинг 4-иловасида белгиланган шаклда давлат намунасидаги диплом берилади.


52. Давлат аттестацияси якунлари бўйича қониқарсиз баҳо олган шахсларга кейинги қайта тайёрлаш курсида такроран топширишга имконият берилади. Бундай ҳолатда такроран топшириш имконияти фақат бир марта берилади.


53. Давлат аттестацияси комиссияси аъзолари меҳнатига ҳақ тўлаш меҳнатга соатбай ҳақ тўлашнинг белгиланган миқдорларидан келиб чиққан ҳолда белгиланган тартибда амалга оширилади.



6-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


54. Қайта тайёрлаш курсларидаги педагоглик фаолиятига, шу жумладан, суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари, адвокатлар меҳнатига соатбай ҳақ тўлаш тартибида шартнома асосида жалб этилади.


55. Тингловчилар қуйидаги ҳолатларда ўқув курсидан четлаштирилади:

ўз хоҳишига кўра;

тингловчининг вафоти муносабати билан;

дарс машғулотларини сабабсиз 30 академик соатдан ортиқ қолдирганда;

ўқув режасидаги фанларни ўзлаштирмаганда;

Марказ одоб-аҳлоқ ва ички тартиб-қоидаларини қўпол равишда бузганда.

Тингловчилар ўқишдан четлаштирилганда ўқиш учун тўланган контракт суммаси қайтарилмайди.


56. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.






Н изомга

1-ИЛОВА



Юридик мутахассисликка қайта тайёрлашга

рухсат этиладиган шахсларнинг олий

таълим йўналишлари

РЎЙХАТИ

    

N

Таълим йўналишининг номи

Таълим

йўналишининг

коди

1

Математика ўқитиш методикаси

5110100

2

Тарих ўқитиш методикаси

5110600

3

Педагогика ва психология

5110900

4

Ўзбек тили ва адабиёти

5111200

5

Она тили ва адабиёти (тиллар бўйича)

5111300

6

Хорижий тил ва адабиёти (тиллар бўйича)

5111400

7

Миллий ғоя, маънавият асослари ва ҳуқуқий таълим

5111600

8

Филология ва тилларни ўқитиш (тиллар бўйича)

5120100

9

Таржима назарияси ва амалиёти (тиллар бўйича)

5120200

10

Тарих (мамлакатлар ва минтақалар бўйича)

5120300

11

Фалсафа

5120500

12

Диншунослик

5120600

13

Жаҳон сиёсати (минтақалар бўйича)

5120700

14

Шарқ фалсафаси ва маданияти

5120800

15

Математика

5130100

16

Амалий математика ва информатика

5130200

17

Физика

5140200

18

Социология

5210100

19

Психология (фаолият турлари бўйича)

5210200

20

Журналистика ва ахборот

220 000

21

Журналистика (фаолият турлари бўйича)

5220100

22

Архившунослик

5220300

23

Иқтисодиёт (тармоқлар ва соҳалар бўйича)

5230100

24

Менежмент (тармоқлар ва соҳалар бўйича)

5230200

25

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ташкил этиш (тармоқлар бўйича)

5230300

26

Маркетинг (тармоқлар ва соҳалар бўйича)

5230400

27

Божхона иши (фаолият турлари бўйича)

5230500

28

Молия

5230600

29

Банк иши

5230700

30

Солиқлар ва солиққа тортиш

5230800

31

Бухгалтерия ҳисоби ва аудит (тармоқлар бўйича)

5230900

32

Хорижий мамлакатлар иқтисодиёти ва ўлкашунослик (мамлакатлар ва ҳудудлар бўйича)

5231000

33

Жаҳон иқтисодиёти ва халқаро иқтисодий муносабатлар (минтақалар ва фаолият турлари бўйича)

5231100

34

Суғурта иши

5231200

35

Пенсия иши

5231300

36

Статистика (тармоқлар ва соҳалар бўйича)

5231400

37

Баҳолаш иши

5231500

38

Иқтисод ва меҳнат социологияси

5231600

39

Кадрлар менежменти

5231700

40

Ижтимоий соҳа менежменти ва инсон ресурслари

5231800

41

Ахборот тизимларининг математик ва дастурий таъминоти

5330100

42

Ахборот хавфсизлиги (соҳалар бўйича)

5330300

43

Компьютер инжиниринги ("Компьютер инжиниринги", "АТ - Сервис", "Ахборот хавфсизлиги", "Мультимедиа технологиялари")

5330500

44

Ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида иқтисодиёт ва менежмент

5350300

45

Меҳмонхона хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш

5610200

46

Туризм (фаолият йўналишлари бўйича)

5610300

47

Ташишни ташкил этиш ва транспорт логистикаси (транспорт турлари бўйича)

5620100

Изоҳ.Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири меҳнат бозори талабларидан келиб чиқиб, мазкур рўйхатга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳуқуқига эга.






Низомга

2-ИЛОВА



Олий маълумотга эга бўлган шахсларни юридик

мутахассисликка қайта тайёрлаш курсларини

ташкил қилиш ва ўтказиш

СХЕМАСИ

   

Босқичлар


Субъектлар


Тадбирлар


Бажариш муддатлари

1-босқич


ТДЮУ


Марказ



ТДЮУ



1. Тегишли йил учун Маслаҳат комиссияси таркибини тасдиқлайди.


2. Ҳужжатларни қабул қилиш муддатлари ва ўқишга қабул қилиш учун умумий ўриннинг сони тўғрисида эълон беради.


3. Имтиҳон комиссияси ва Эксперт гуруҳини тузади.


ҳар йили 15 августга қадар


ҳужжатларни қабул қилиш бошланишидан 2 ой олдин









2-босқич


Марказ


1. Ҳужжатларни қабул қилади.


2. Суҳбат ўтказиш жадвалларини эълон қилади.


суҳбат бошланишидан

1 ой олдин

            

3-босқич


Имтиҳон комиссияси



Марказ


1. Суҳбат ўтказади.



2. Суҳбат натижаларини эълон қилади.




ўқув цикли бошланишидан

бир ой олдин


суҳбат ўтказилганидан

кейинги иш куни



  





4-босқич


Марказ



Марказ



Давлат аттестация

комиссияси


1. Тингловчиларни профессионал ўқитиш курсларига қабул қилади.




2. Ўқув жараёнини ташкил этади.


3. Давлат аттестациясини ўтказади.


кириш имтиҳонлари

натижалари эълон

қилинишидан 15 кун кейин


ўқув даври давомида


ўқув жараёнининг

якуни бўйича








5-босқич


Марказ


Диплом беради.


курсларнинг якуни бўйича






Низомга

3-ИЛОВА


     



Тошкент давлат юридик университети ҳузуридаги

юридик кадрларни халқаро стандартлар бўйича

профессионал ўқитиш маркази директорига






(Ф.И.О.)





фуқаро:


дан



(фамилия, исми, отасининг исми)

АРИЗА


Менга олий маълумотга эга бўлган шахсларни юридик мутахассисликка қайта тайёрлаш курсларида ўқиш учун кириш имтиҳонларига рухсат беришингизни сўрайман.

Мен тугатган олий таълим йўналишининг номи:

Ўзим ҳақимда қуйидагиларни маълум қиламан:


Қайта тайёрлаш курсларига ҳужжатларни топширишгача бажарилган ишлар ва умумий меҳнат стажи:


(ташкилотнинг номи ва жойлашган жойи, эгаллаган лавозими, стаж)

    

    

Аризага илова қиламан:

1.

2.

3.

4.


Алоқа маълумотлари




(телефон рақами)


20___ йил "_____"________________





имзо

  





Низомга

4-ИЛОВА



Олий маълумотга эга бўлган шахсларни

юридик мутахассисликка қайта тайёрлаш

курсларини тугатганлиги тўғрисида

давлат намунасидаги

ДИПЛОМ

(тавсифи)

Диплом А4 форматли оқ қоғозда офсет усулида беш хил рангдан фойдаланган ҳолда: матн учун - қора рангда, расмлар тасвири учун - яшил, кўк, қизил рангларда, фон учун - оч пушти рангда босиб чиқарилади.

Дипломнинг чап қисмида четидан 10 мм чекинган ҳолда эни 32 мм бўлган Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи тасвирланган тасма жойлаштирилади. Тасманинг юқори қисмида диаметри 30 мм бўлган Ўзбекистон Республикаси Давлат герби, пастки қисмида эса - 35 мм ўлчамли иккита квадрат қўшилишидан ҳосил бўлган саккиз қиррали юлдуз, юлдузнинг ўртасида муҳр учун 25 мм диаметрли оқ айлана жойлашган.

Дипломнинг қолган юқори қисмида лотин ёзуви билан давлат тилида "O'ZBEKISTON RESPUBLIKASI. Qayta tayyorlash haqida DIPLOM" сўзлари босилади. Диплом икки лотин ҳарфи - QT ва олти рақамли сондан иборат тартиб рақами билан таъминланган. Барча матн нақшли растрдан иборат оч кулранг фонда босиб чиқарилади.

Диплом:

- босиб чиқаришнинг икки усули - офсет ва юқори усули;

- ёруғлик воситасида нусха кўчиришни қийинлаштириш учун очиқ ранглар;

- нақшли растр;

- ҳар хил рангли растрлардан фойдаланиш натижасида турли рангларни ҳосил қилиш;

- махсус қоғоз;

- ўзгарадиган рақамлардан иборат тартиб рақами қўлланган ҳолда олтита ҳимояга эга.



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ ГЕРБИНИНГ ТАСВИРИ



O'zbekiston Respublikasi



Qayta tayyorlash

haqida



DIPLOM

QT N 000000


  


(Tinglovchining familiyasi, ismi, otasining ismi)

  

20


yil


dan 20


yil


gacha

  


da

(Qayta tayyorlash ta`lim muassasasining nomi)


   

_____________________________________________________________________________________ soatga mo`ljallangan

  


(Qayta tayyorlash kursining nomi)

  

qayta tayyorlash kursida ta`lim olib,


  

                           

  

Davlat attestatsiyasida ball bilan baholandi va qayta tayyorlash o`quv kursini muvaffaqiyatli tamomladi.

  

Muhr o`rni





Rektor





Sana


Qayd raqami



   


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 18 июнь










































Время: 0.0055
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск