язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Тураржой ва нотурар жойлар. Коммунал хўжалик/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Коммунал хўжалик/ Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлигининг к-9-сон, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекциясининг А-2-сон "Газни ҳисобга олиш приборларини текширувдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 7-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида"ги 12.12.2017 й. Қарори (АВ томонидан 21.12.2017 й. 2604-2-сон билан рўйхатга олинган)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

21.12.2017 й.

N 2604-2

ЎЗБЕКИСТОН

СТАНДАРТЛАШТИРИШ, МЕТРОЛОГИЯ

ВА СЕРТИФИКАТЛАШТИРИШ

АГЕНТЛИГИНИНГ

12.12.2017 й.

N к-9


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ

ЎЗБЕКИСТОН НЕФТЬ МАҲСУЛОТЛАРИ

ВА ГАЗДАН ФОЙДАЛАНИШНИ НАЗОРАТ

ҚИЛИШ ДАВЛАТ ИНСПЕКЦИЯСИНИНГ

12.12.2017 й.

N А-2


ҚАРОРИ



Газни ҳисобга олиш приборларини текширувдан

ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг

7-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида


Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 6 сентябрдаги ЎРҚ-442-сон "Суриштирув институти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекцияси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекциясининг 2014 йил 7 июлдаги к-3 ва к-1-сон қарори (рўйхат рақами 2604, 2014 йил 30 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 31-сон, 387-модда) билан тасдиқланган Газни ҳисобга олиш приборларини текширувдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 7-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"7. Газни ҳисобга олиш приборлари эксперт текширувидан ўтказиш учун терговга қадар текширувни амалга оширувчи органлар, суриштирув, тергов, прокуратура органлари ёхуд суднинг қарори ёки ажримига асосан ечиб олиниши мумкин.".


2. Мазкур қарор "Ўзбекнефтгаз" АЖ, "Ўзтрансгаз" АЖ ҳамда Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан келишилган.


3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология

ва сертификатлаштириш агентлигининг

бош директори

А. Каримов

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги нефть

маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни

назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғи

Н. Агзамов

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2017 йил 22 декабрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 25 декабрь, 51-сон, 1251-модда