Умная подшивка

"Соликлар ва божхона хабарлари" газетаси / 2018 йил / 2018 йил N 26 (1246) 26 июнь /

Бухгалтерга ёрдам

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ИШЛАБ ЧИҚАРИШДАГИ ҲИСОБ


МАҲСУЛОТ ТАННАРХИНИ

КАЛЬКУЛЯЦИЯЛАШ


Калькуляция - маҳсулот бирлиги таннархини ҳисоблаш усули. Маҳсулот таннархини бошқариш, унинг даражасини назорат қилиш, пасайтириш захираларини аниқлаш ва нархларни белгилаш мақсадида унинг маълумотларидан фойдаланилади.


Калькуляциялаш жараёнини қуйидаги босқичларга бўлиш мумкин:

q ҳисоб объектлари бўйича калькуляция моддалари кесимида бошланғич харажатларни жамлаш, гуруҳлаш ва деталлаштириш;

q тўлиқ яроқсиз маҳсулот таннархини аниқлаш;

q ишлаб чиқариш чиқиндилари ва қўшимча маҳсулотни баҳолаш;

q тугалланмаган ишлаб чиқаришни баҳолаш;

q маҳсулот бирлиги таннархини ҳисоблаб чиқариш.

Харажатлар ҳисоби ва маҳсулот таннархини калькуляциялаш ўзаро алоқадор ва бир-бирига боғлиқ ҳисобланади. Ишлаб чиқариш харажатлари бухгалтерия ҳисоби маълумотлари таннархни ҳисоблаш учун асос бўлади. Айни пайтда харажатлар ҳисоби таннархни калькуляциялаш, назорат қилиш ва бошқариш учун зарур бўлган тартибда ташкил этилади.



Таннархни калькуляциялаш усуллари

     

Усул

Тавсифи


Норматив


Нормалар ва норматив харажатлар, маҳсулот бирлиги таннархининг норматив калькуляциясини тузиш, тўғри расмийлаштириш ҳамда амалдаги нормалар ва улардан фарқланишлар бўйича харажатлар ҳисобига асосланган  

Тўғридан-тўғри

ҳисоб-китоб қилиш

Бутун маҳсулот таннархи харажатларни тўғридан-тўғри ҳисобга олиш асосида аниқланади, бирлик таннархи эса ушбу маҳсулот бўйича харажатларнинг умумий ҳажмини унинг сонига бўлиш йўли билан ҳисобланади.

Харажатларни ҳисобга олиш объектлари калькуляциялаш объекти билан мос келганда қўлланилади

Харажатларни қўшиш


Маҳсулот таннархи маҳсулотнинг айрим қисмлари ёки уни тайёрлаш жараёнлари бўйича харажатлар суммаси сифатида белгиланади.

Харажатларни ҳисобга олиш учун қайта ишлов бериш методидан фойдаланиладиган ишлаб чиқаришларда қўлланилади

Қўшимча маҳсулот харажатларини чиқариб ташлаш


Маҳсулотни асосий, қўшимча ва чиқиндиларга бўлишга асосланган. Асосий маҳсулот таннархини аниқлаш учун қўшимча маҳсулотлар ва чиқиндилар илгари аниқланган нархлар бўйича умумий харажатлардан чиқариб ташланади

Харажатларни мутаносиб тақсимлаш


Харажатларнинг жамлама ҳисоби чиқарилаётган маҳсулот гуруҳига қараб ташкил этилади, гуруҳлар ичидаги харажатлар эса танланган базага мутаносиб равишда унинг алоҳида турларига тақсимланади. Битта технологик циклда бир-бирига боғлиқ бўлган, уларга харажатларни тўғридан-тўғри киритиб бўлмайдиган маҳсулотларнинг бир нечта турларини бир вақтнинг ўзида ишлаб чиқарганда қўлланилади 

Аралаш


Ҳар бирини қўллашнинг имкони бўлмаса ёки таннархнинг асосли ҳисоблаб чиқарилишини таъминламаса, санаб ўтилган бир нечта усулни ўзида бирлаштиради

        

Калькуляциялаш усулларидан ташқари, калькуляция турлари фарқланади. Тузилган вақтига қараб дастлабки (маҳсулот тайёрлаш жараёнигача тузиладиган) ва кейинги (тайёрлангандан кейин тузилган) калькуляцияга ажратилади.

     

Калькуляция тури

Тавсифи


Дастлабки

Прогноз


Прогноз нормалар ва нормативлар асосида тузилади. Бир нечта вариантларда маҳсулотларни ишлаб чиқаришга эҳтимолий харажатларни тавсифлайди

Лойиҳа


Маҳсулотнинг янги турлари ишлаб чиқарилиши, янги технологик жараёнлар ишлаб чиқилиши, ихтиролар ва рационализаторлик таклифлари жорий этилишини иқтисодий асослаш учун тузилади

Режали


Бир йил ва чораклар бўйича йўл қўйиладиган прогноз нормалар ва нормативлар асосида тузилади. Маҳсулотнинг тегишли турларини ишлаб чиқариш харажатларининг чекланган ҳажми бўйича корхона ва унинг бўлинмаларига топширилган вазифадан иборат бўлади

Смета


Режалисининг бир тури ҳисобланади. Бир марта ишлаб чиқариладиган маҳсулотга тузилади. Харидорлар ва буюртмачилар билан ҳисоб-китоб қилишда нархларни белгилаш ҳамда ишлаб

...
Время: 0.0054
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск