язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Божхона қонунчилиги/ Алоҳида турдаги товарлар ва транспорт воситаларини олиб кириш ва олиб чиқиш, жойини ўзгартириш/ Жисмоний шахслар томонидан товарларни олиб кириш ва олиб чиқиш/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 22.06.2018 й. 463-сон "Жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикасига товарларни олиб ўтиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

22.06.2018 й.

N 463



ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАР ТОМОНИДАН

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИГА ТОВАРЛАРНИ

ОЛИБ ЎТИШ ТАРТИБИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШГА

ДОИР ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Божхона кодекси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Жисмоний шахслар томонидан божхона чегараси орқали товарларни олиб ўтишни янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 6 февралдаги ПҚ-3512-сон қарорига мувофиқ, шунингдек, жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасининг автойўл (йўловчи), темир йўл ва дарё ўтказиш пунктлари орқали товарларни олиб ўтиш тартибини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси давлат чегарасининг автойўл (йўловчи), темир йўл ва дарё ўтказиш пунктлари орқали божхона тўловлари ундирилмайдиган айрим товарларни олиб ўтишнинг миқдор нормалари иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Миллий телерадиокомпанияси, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигига босма ва электрон оммавий ахборот воситаларини, шу жумладан Интернет ахборот тармоғини кенг жалб этган ҳолда, аҳоли ўртасида ушбу қарорнинг мақсад ва вазифаларини мунтазам ҳамда ҳар томонлама ёритиш тавсия этилсин.

3. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


4. Ушбу қарор 2018 йил 1 июлдан кучга киради.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Н.С. Отажонов ва Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раиси М.Б. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                    А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 22 июндаги

463-сон қарорига

ИЛОВА



Жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси

Давлат чегарасининг автойўл (йўловчи), темир йўл

ва дарё ўтказиш пунктлари орқали божхона тўловлари

ундирилмайдиган айрим товарларни олиб ўтишнинг

МИҚДОР НОРМАЛАРИ*

N

Товарнинг номи

   

Сони

Даврийлик

1

Совутгич

1 дона

6 календарь ой

2

Музлатгич

1 дона

6 календарь ой

3

Кондиционер

1 дона

6 календарь ой

4

Кир ювиш машинаси

1 дона

6 календарь ой

5

Чанг ютгич

1 дона

6 календарь ой

6

Газ плитаси

1 дона

6 календарь ой

7

Электр плита

1 дона

6 календарь ой

8

Телевизор

1 дона

6 календарь ой

9

Микротўлқинли печь

1 дона

6 календарь ой

10

Духовкали печь

1 дона

6 календарь ой

11

Электр гўшт қиймалагич

1 дона

6 календарь ой

12

Дазмол

1 дона

6 календарь ой

13

Фен

1 дона

6 календарь ой

14

Ошхона комбайни

1 дона

6 календарь ой

15

Телефон аппарати, шу жумладан қўл телефони

1 дона

6 календарь ой

16

Компьютер техникаси

1 дона

6 календарь ой

17

Принтер ва кўп функцияли офис қурилмаси

1 дона

6 календарь ой

18

Планшет компьютер

1 дона

6 календарь ой

19

Ноутбук

1 дона

6 календарь ой

20

Ошхона идиши

1 тўплам

6 календарь ой

21

Бошқа товарлар* *

ҳар бир номдаги товардан 2 кг (бўлинмайдиган товарлар бундан мустасно), аммо умумий оғирлик 10 кг дан ошмаслиги керак


1 календарь ой


         

*) Ушбу товарлар қиймати республикага жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасининг автойўл (йўловчи), темир йўл ва дарё ўтказиш пунктлари орқали божхона тўловлари ундирилмайдиган товарларни олиб ўтишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Жисмоний шахслар томонидан божхона чегараси орқали товарларни олиб ўтилишини янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 6 февралдаги ПҚ-3512-сон қарорида белгиланган чекланган нормаларга киритилади.

Товарларни божхона тўловлари тўламасдан олиб ўтишнинг миқдор нормалари жисмоний шахс Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасининг ўтказиш пунктидан белгиланган даврда фақат биринчи марта ўтишида қўлланилади. Чегара хизматлари органлари томонидан жисмоний шахснинг божхона органига тақдим этиладиган паспортига қўйиладиган белги Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасидан ўтказиш пунктидан ўтишини аниқлаш учун асос ҳисобланади.

Юқорида қайд этилган ҳар қандай товарни белгиланган норма ва/ёки даврийликдан ортиқ олиб ўтилганда белгиланган тартибда божхона тўловлари ундирилади.


**) Ушбу тоифага Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 6 февралдаги ПҚ-3512-сон қарорига 1-иловада белгиланган товарлар кирмайди.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 25 июнь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 25 июнь, 25-сон, 501-модда