Умная подшивка

"Соликлар ва божхона хабарлари" газетаси / 2018 йил / 2018 йил N 27 (1247) 3 июль / Норматив ҳужжатлар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 26.06.2018 й. ПҚ-3802-сон "Давлат солиқ хизмати органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

26.06.2018 й.

N ПҚ-3802



ДАВЛАТ СОЛИҚ ХИЗМАТИ ОРГАНЛАРИ

ФАОЛИЯТИНИ ТУБДАН ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


[Кўчирма]


Мамлакат иқтисодиётини узоқ муддатли ривожлантириш борасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилаётган шароитда самарали солиққа тортиш тизими ва давлат солиқ хизмати органларининг уйғунлашган фаолияти алоҳида аҳамият касб этади.

Шу билан бирга, солиқ назоратининг эскирган услуб ва принципларига асосланган давлат солиқ хизмати органлари фаолиятини ташкил этиш мазкур органлар олдига қўйилган янги вазифаларни ҳал қилиш, жумладан, солиқ солинадиган базани кенгайтириш ва солиқлар йиғилувчанлигининг оширилишини таъминлаш имконини бермайди, ўз ечимини топмаган сезиларли муаммоларнинг мавжудлиги ушбу ҳолатни янада оғирлаштирмоқда, хусусан:

биринчидан, солиқ солишнинг қўшимча манбаларини изламасдан солиқ ҳисоботи билан чекланиб қолган, асосан прогноз кўрсаткичларини бажариш билан боғлиқ бўлган солиқ маъмуриятчилигининг паст даражаси;

иккинчидан, солиқ маъмуриятчилигида коррупциявий муҳитни шакллантираётган, давлат солиқ хизмати органларининг деярли барча бўғинларида ходимлар коррупциялашувига олиб келаётган сезиларли шарт-шароитларнинг мавжудлиги;

учинчидан, солиқ маъмуриятчилигини тўлиқ амалга ошириш, солиқ солинадиган қўшимча базани аниқлаш, иқтисодиётда хуфиёна айланмалар даражасини қисқартиришга имкон бермайдиган ахборот-коммуникация технологияларидан оқилона фойдаланмаслик;

тўртинчидан, камерал назоратни, жумладан, солиқ имтиёзлари ва преференцияларидан мақсадли фойдаланилиши устидан камерал назоратни амалга ошириш учун ташқи манбаларни йиғишни таъминлайдиган таъсирчан дастурий маҳсулотларнинг мавжуд эмаслиги;

бешинчидан, солиқлар тўлашдан бўйин товлашнинг турли схемалари яратилишига олиб келаётган, савдо, умумий овқатланиш корхоналари, бозорлар ва савдо комплекслари фаолиятини назорат қилиш бўйича берилган ваколатлардан самарасиз фойдаланилиши;

олтинчидан, мақсадли текширувлар ташкил этиш учун солиқларни тўлашдан мунтазам равишда бўйин товлаётган шахсларни, шунингдек, солиққа оид ҳуқуқбузарликларни келтириб чиқарувчи омилларни аниқлашнинг аниқ мезонлари мавжуд эмаслиги;

еттинчидан, мавжуд ресурслардан давлат солиқ хизмати органлари ходимларини моддий рағбатлантириш учун етарлича фойдаланилмаётганлиги ва интизомий жавобгарликка тортиш даражаси ҳаддан ташқари юқорилиги умуман солиқ тизимининг самарадорлигига салбий таъсир кўрсатмоқда.

Мавжуд муаммоларни бартараф қилиш, Ўзбекистон Республикаси солиқ сиёсатини такомиллаштиришнинг асосий йўналишларини ва 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифаларни амалга ошириш мақсадида:


1. Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси солиқ маъмуриятчилиги тизимини такомиллаштиришнинг энг муҳим йўналишлари ҳисоблансин:

биринчидан, давлат солиқ хизмати органларини солиқ тўловчиларнинг бизнес-ҳамкори ва маслаҳатчиси сифатидаги янги имиджини яратиш орқали хизмат кўрсатишга йўналтирилган идорага айлантириш, ҳар бир ходим томонидан "Солиқ хизмати - инсофли солиқ тўловчиларнинг ишончли ҳамкори" деган мақсадли вазифани сўзсиз бажариш;

иккинчидан, экстерриториаллик принципи асосида солиқ тўловчилар ўз солиқ мажбуриятларини ихтиёрий бажариши, бизнесни қонуний, шаффоф ва қулай юритиш учун мақбул шарт-шароитлар яратиш, солиқ тўловчиларнинг қониқиш даражасининг ошишини таъминлаш;

учинчидан, солиқ маъмуриятчилиги ва назоратининг мутлақо янги тизимини яратиш, шунингдек, коррупциявий омилларга йўл қўймаслик бўйича превентив ва олдини олиш чораларини қўллаш;

тўртинчидан, солиқ тўловларининг ўз вақтида ва бир хилдаги тушумини таъминлаш, маъмурий тартиб-таомилларни максимал даражада камайтириш ва соддалаштириш, солиқ солинадиган базани кенгайтириш ва иқтисодиётда хуфиёна айланмаларни қисқартириш ҳисобига бюджетларнинг даромад қисмини барқарор шакллантириш;

бешинчидан, текширувдан олдинги таҳлил ва масофавий назорат-таҳлил ишларини амалга ошириш учун маълумотларни тўлиқ йиғиш ва қайта ишлашни таъминлайдиган замонавий, илғор ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш чораларини янада кучайтириш;

олтинчидан, давлат солиқ хизмати органлари ходимларига корпоратив этикани сингдириш, давлат солиқ хизмати органларининг стратегик мақсад ва вазифаларига эришиш учун ўз хизмат фаолияти самарадорлигини ошириш мотивацияси тизимини жорий этиш.

5. Давлат солиқ хизмати органлари фаолияти самарадорлигини баҳолашнинг қуйидаги асосий мезонлари белгилансин:

давлат солиқ хизмати органлари ишининг сифатини қониқарли баҳолайдиган солиқ тўловчилар, шунингдек, уларнинг ҳаракатлари ва қарорлари устидан шикоятларнинг сони;

камерал назорат натижаси бўйича ундирилган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг умумий суммаси;

хронометраж ва кўздан кечириш натижалари бўйича аниқланган давлат бюджети даромадларини ошириш захиралари суммаси ва уларни ундириш даражаси;

паспортлари тузилган солиқ тўловчиларнинг сони;

ҳисобланган солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар ундирилишининг тўлиқлиги ва солиқ қарздорлигининг пасайиш даражаси;

давлат солиқ хизмати органлари билан ўзаро муносабатларда "шахсий кабинет"дан фойдаланиш даражаси;

электрон ҳисобварақ-фактураларни ҳисобга олиш ва онлайн назорат-касса машиналарини автоматлаштирилган мониторинг қилиш бўйича дастурий маҳсулотларни қўллаётган солиқ тўловчиларнинг қамраб олиниши.


6. Давлат солиқ хизмати органлари ходимлари Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг Моддий ёрдам, ижтимоий ҳимоя, солиқ органларини ривожлантириш ва кўзда тутилмаган харажатлар махсус жамғармаси (кейинги ўринларда Махсус жамғарма деб юритилади) ҳисобидан қуйидаги суммаларнинг 10 фоизига қадар миқдорда мукофотланиши белгилансин:

камерал назорат натижаси бўйича ундирилган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар;

бир ой мобайнида хронометраж ва паспортлаштириш натижаси бўйича аниқланган, солиқ тўловчи томонидан тўланган солиқ;

солиқ текширувлари натижаси бўйича ундирилган солиқлар.

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси бир ой муддатда якуний натижаларга эришишдан келиб чиқиб давлат солиқ хизмати органлари фаолиятининг самарадорлигини баҳолаш мезонларини ва уларни моддий рағбатлантириш чора-тадбирларини тасдиқласин.

Махсус жамғармага солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун молиявий санкциялар ва маъмурий ҳуқуқбузарлик учун жарималар суммасидан ажратмалар миқдори 25 фоиздан 40 фоизга оширилсин, бунда қўшимча тушадиган маблағлар ходимларни шахсий мукофотлашга мақсадли йўналтирилсин.


7. Давлат солиқ хизмати органлари давлат улуши бўлган жамиятлардан дивидендлар ва давлат унитар корхоналарининг соф фойдасидан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ажратмалар йиғимини ундиришни амалга оширади.

8. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг "Республика ахборот-маслаҳат маркази" ва "Солиқ декларацияларини қайта ишлаш маркази" давлат унитар корхоналари негизида "Солиқ-сервис" давлат унитар корхонасини (кейинги ўринларда - "Солиқ-сервис" ДУК) унинг ҳудудий марказларини тузган ҳолда ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.

Қуйидагилар "Солиқ-сервис" ДУКнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

солиқ тўловчиларга солиқ мажбуриятларини бажаришда техник жиҳатдан кўмаклашиш, шунингдек, ҳисоботлар ва декларацияларни қабул қилиш бўйича солиқ тўловчиларга хизмат кўрсатиш юзасидан давлат солиқ хизмати органларига амалий ёрдам бериш;

давлат солиқ хизмати органларининг автоматлаштирилган ахборот тизимини техник, дастурий ва ахборот таъминотини бошқариш;

давлат солиқ хизмати органлари фаолияти натижасида юзага келадиган ҳужжатларни қоғоз ва электрон шаклда марказлашган ҳолда архивда сақлаш;

"call-марказ" махсус сервиси орқали аҳолига ахборот хизматларини кўрсатиш;

солиқ тўловчиларни электрон ҳисобварақ-фактураларни юритиш қоидалари бўйича ўқитиш, уларга солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатлари нормаларини етказиш;

ахборотни ҳимоя қилиш тадбирларини амалга ошириш;

давлат солиқ хизмати органлари ходимларининг билим ва малакасини ошириш.

Давлат солиқ қўмитаси:

давлат солиқ хизмати ҳудудий органларининг юқорида кўрсатилган функцияларни бажарадиган бошқарув ходимлари штат бирликларини қисқартириш;

Маълумотларни қайта ишлаш маркази ишини тубдан такомиллаштириш, жумладан, солиқ тўловчилар учун янги дастурий маҳсулотлар ва сервисларни ишлаб чиқиш бўйича комплекс чора-тадбирларни қабул қилишни назарда тутсин.


9. "Солиқ-сервис" ДУКнинг хизматлари бюджет маблағлари ва Махсус жамғарма маблағлари, шунингдек, қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан тўланиши белгилансин.

11. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси тузилмасида:

йирик солиқ тўловчиларга хизмат кўрсатиш, жумладан, солиқ ҳисоботларини қабул қилиш, солиқ назоратини амалга ошириш, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ундириш мажбурияти юклатилган Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекцияси;

солиқ маъмуриятчилиги соҳасида солиқ органлари томонидан амалга оширилаётган чора-тадбирлар самарадорлигини таҳлил қилиш вазифаси юкланган ҳолда Йиғма ахборот-таҳлил департаменти ташкил этилсин.

12. Давлат солиқ хизмати органлари ходимлари фаолиятида коррупциявий жиҳатларга барҳам бериш мақсадида Чакана савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасида ҳуқуқбузарликларни профилактика қилиш бош бошқармаси ҳамда унинг ҳудудий бўлинмалари тугатилсин.


13. Солиқ академияси Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Малака ошириш маркази этиб қайта ташкил қилинсин.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда:

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Малака ошириш маркази фаолиятини ташкил қилиш, унинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, ўқитишнинг замонавий услубларини, жумладан, малака оширишнинг масофавий шаклларини жорий этиш, шунингдек, ҳудудий филиалларини тузишни назарда тутган ҳолда ҳукумат қарорини қабул қилсин;

қайта ташкил этилаётган Солиқ академиясининг бакалавриат ва магистратура талабаларининг ўқишини тегишли йўналишлар бўйича Тошкент давлат иқтисодиёт университети ва Тошкент молия институтига кўчириш чораларини кўрсин.


14. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг ташкилий тузилмаси 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

16. Қуйидагилар:


а) Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раисининг:

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармаларига тушумлар прогнозининг бажарилиши;

солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг тўлиқ ва ўз вақтида тушишини таъминлаш устидан лозим даражада назорат ўрнатилиши;

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларининг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши;

давлат солиқ хизмати органларига юқори маънавий-ахлоқий сифатларга эга малакали ходимларни жалб этишга қаратилган, кадрларни танлаш, жой-жойига қўйиш ва рағбатлантиришнинг мутлақо янги тизими яратилиши;

ходимларнинг хизматга бўлган муносабатини тубдан ўзгартириш, қонун бузилишининг барча кўринишларига нисбатан муросасиз муносабатда бўлиш муҳити яратилиши, жамоада соғлом муҳит шакллантирилиши;

давлат солиқ хизмати органлари фаолиятининг очиқлиги таъминланиши, солиқ тўловчилар билан тўғридан-тўғри алоқасиз мулоқот ўрнатилиши;

солиқ маъмуриятчилигининг замонавий услубларини жорий этиш соҳасида халқаро экспертлар, грантларни жалб этиш ишлари;

давлат солиқ хизмати органларининг моддий-техника жиҳатдан таъминланиши учун;


б) Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси биринчи

...
Время: 0.0465
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск