язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонлари ва Қарорлари/ 2018 й./ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 20.06.2018 й. ПФ-5459-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Фармони

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

20.06.2018 й.

N ПФ-5459



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ АЙРИМ ҲУЖЖАТЛАРИГА

ЎЗГАРТИШЛАР КИРИТИШ, ШУНИНГДЕК,

БАЪЗИЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН

ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини янада қисқартириш ва соддалаштириш, шунингдек, бизнес юритиш шарт- шароитларини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 11 апрелдаги ПФ-5409-сонли Фармонига мувофиқ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 15 декабрдаги ПФ-5286-сонли Фармони билан тасдиқланган, Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари асосида экспорт қилинадиган буюмлар ва маҳсулотлар рўйхатида:


10-бандининг "ТН ТИФ коди" графаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

  

"

4101-4107, 4112 00 000 0-4114, 4301-4302

".

  

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорлари иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Н.С. Отажонов ва Ўзбекистон Республикаси ташки савдо вазири Ж.А. Ходжаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                      Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2018 йил 20 июндаги

ПФ-5459-сонли Фармонига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

ўз кучини йўқотган айрим қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Экспорт-импорт операцияларини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2005 йил 11 мартдаги ПҚ-26-сонли қарорининг 3-банди.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш ва давлат хизматларини кўрсатиш билан боғлиқ тартиботларни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2014 йил 15 апрелдаги ПҚ-2164-сонли қарори 4-иловасининг 21-банди.


3. "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 17 июлдаги ПҚ-2213-сонли қарори иловасининг 1-банди.


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Маҳаллий экспорт қилувчи ташкилотларни янада қўллаб-қувватлаш ва ташки иқтисодий фаолиятни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 21 июндаги ПҚ-3077-сонли қарори 1-бандининг бешинчи хатбоши ва 3-банди.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 20 июнь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 25 июнь, 25-сон, 492-модда