язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Фуқаролик ва оила қонунчилиги/ Никоҳ ва оила/ Умумий қоидалар/ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 27.06.2018 й. ПҚ-3808-сон "Ўзбекистон Республикасида оила институтини мустаҳкамлаш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

27.06.2018 й.

N ПҚ-3808



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА

ОИЛА ИНСТИТУТИНИ МУСТАҲКАМЛАШ

КОНЦЕПЦИЯСИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистонда оилани ривожлантиришга глобал даражада Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Барқарор тараққиёт мақсадлари доирасида, шунингдек, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси доирасида қаралади.

Шу билан бирга, ушбу соҳада давлат сиёсатини муваффақиятли олиб боришни тўхтатиб турувчи бир қатор тизимли муаммо ва камчиликлар оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги ислоҳотларни тўлиқ рўёбга чиқаришга ва белгиланган мақсадларга эришишга тўсқинлик қилмоқда. Чунончи:

биринчидан, тегишли идора ва ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ҳамда мониторинг қилишнинг таъсирчан тизими мавжуд эмас, оилани ривожлантириш масалалари бўйича давлат, фуқаролик жамияти институтлари ва хусусий сектор ҳамкорлиги паст даражада;

иккинчидан, оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги илмий тадқиқотлар ихтисослиги тор, ҳозирги ҳаёт воқелигидан узилиб қолган, илмий тадқиқотлар натижалари амалиётга суст жорий этилмоқда;

учинчидан, оиланинг демографик ривожланишида ўзгаришлар юз бермоқда, оила ажралишлари сони ўсмоқда, мазкур соҳада салбий тенденциялар ва муаммолар сабабларини асословчи тадқиқотлар етишмаяпти;

тўртинчидан, оилада, таълим муассасаларида маданий-тарихий мерос салоҳиятидан суст фойдаланилмоқда, миллий менталитетимизга ёт бўлган ғоя ва қарашлар таъсирининг олдини олиш борасидаги ишлар самарасиз;

бешинчидан, оила институтини мустаҳкамлашнинг қонунчилик асослари мукаммал эмас, ҳуқуқни қўллаш амалиётини ва илғор хориж амалиётини ўрганиш асосида оилани ҳимоя қилиш ва қўллаб-қувватлаш соҳасида мустаҳкам ҳуқуқий асос мавжуд эмас;

олтинчидан, мутахассислар етишмайди ва кадрлар малакаси паст даражада, таълим тизимида мутахассисларга бўлган эҳтиёжни прогнозлаштириш механизми йўлга қўйилмаган, оила институтини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш бўйича ўқув дастурлари мукаммал эмас.

Оила институтини такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш, бу жараёнда давлат органлари, фуқаролик жамияти институтлари ва фуқароларнинг яқин ҳамкорлигини ҳамда фаол ролини таъминлаш мақсадида, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 февралдаги "Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5325-сон Фармонига мувофиқ:


1. Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига биноан оила жамиятнинг асосий бўғини ҳамда жамият ва давлат муҳофазасида бўлиш ҳуқуқига эга эканлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагилар Ўзбекистон Республикасида оила институтини мустаҳкамлаш бўйича асосий йўналишлар этиб белгилансин:

оила институтини мустаҳкамлашнинг институционал ва ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш, ижтимоий шерикликни кучайтириш;

замонавий оилани мустаҳкамлаш ва ривожлантириш масалалари бўйича фундаментал, амалий ва инновацион тадқиқотлар олиб бориш;

демографик ривожланишни рағбатлантириш ва оила фаровонлиги даражасини ошириш;

оиланинг тарбиявий-таълим салоҳиятини мустаҳкамлаш, жамиятда анъанавий оилавий қадриятларни сақлаш, оилаларда маънавий-ахлоқий муҳитни яхшилаш;

оилаларга таъсирчан методик, консультатив ва амалий ёрдам кўрсатишнинг самарали тизимини яратиш.


3. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикасида оила институтини мустаҳкамлаш концепцияси (кейинги ўринларда Концепция деб юритилади) 1-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикасида оила институтини мустаҳкамлаш концепциясини амалга ошириш бўйича "Йўл харитаси" (кейинги ўринларда "Йўл харитаси" деб юритилади) 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Вазирликлар, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар раҳбарлари "Йўл харитаси"да назарда тутилган тадбирлар сифатли ҳамда тўлиқ бажарилиши учун шахсан жавобгар эканлиги белгилаб қўйилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги "Оила" илмий-амалий тадқиқот маркази (кейинги ўринларда "Оила" маркази деб юритилади):

Концепция ва "Йўл харитаси"ни амалга ошириш жараёнининг самарали мувофиқлаштирилиши ҳамда тизимли мониторинги, уларнинг ижроси тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ҳар чоракда ахборот берилишини таъминласин;

Концепция ва "Йўл харитаси"ни амалга оширишга бағишланган ахборот-таҳлилий шарҳларни аниқ кўрсаткич ва натижаларни кўрсатган ҳолда мунтазам равишда тайёрлаш ва оммавий ахборот воситаларида эълон қилиб борилиши чораларини кўрсин;

зарур ҳолларда, фуқаролик жамияти институтлари, илмий доиралар, халқаро ташкилотлар вакилларини, хорижий экспертларни Концепция ва "Йўл харитаси"ни амалга оширишда иштирок этишга, шунингдек, оила институтини мустаҳкамлаш бўйича долзарб масалаларни муҳокама қилишга жалб қилсин.


5. "Оила" маркази, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, "Маҳалла" хайрия жамоат фонди, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ва кенг жамоатчиликнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 1993 йил 20 сентябрдаги A/RES/47/237-сон резолюцияси билан эълон қилинган Халқаро оила кунини республиканинг барча ҳудудларида ҳар йили нишонлаш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.

"Оила" маркази республикада 2019 йилда ва кейинги йилларда Халқаро оила кунини нишонлаш тўғрисидаги Ҳукумат фармойиши лойиҳасини 2018 йил 1 сентябрга қадар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Маданият вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда мунтазам равишда спорт ва маданий тадбирларни ташкил қилсин ҳамда уларни Халқаро оила куни арафасида ўтказишга алоҳида эътибор қаратсин.


7. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги оммавий ахборот воситаларида мазкур қарорнинг мақсад, вазифалари ва Концепциянинг амалга оширилишини ёритиб бориш бўйича мақолалар эълон қилинишини ва мавзуга оид кўрсатувлар эфирга узатилишини ташкил қилсин.


8. "Оила" маркази Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, Адлия вазирлиги ва бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


9. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси Т.К. Нарбаева, Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Б.М. Мавлонов ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги "Оила" илмий-амалий тадқиқот маркази директори Д.Г. Ташмуҳамедова зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                    Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2018 йил 27 июндаги

ПҚ-3808-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикасида оила институтини мустаҳкамлаш

Концепциясини амалга ошириш бўйича

"ЙЎЛ ХАРИТАСИ"

Т/р

Тадбирларнинг номланиши

Амалга ошириш шакли

Амалга ошириш муддатлари

Масъул ижрочилар

I. ОИЛА ИНСТИТУТИНИ МУСТАҲКАМЛАШНИНГ ИНСТИТУЦИОНАЛ ВА ҲУҚУҚИЙ

АСОСЛАРИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ, ИЖТИМОИЙ ШЕРИКЧИЛИКНИ КУЧАЙТИРИШ

1.

Тадқиқотларни молиялаштиришнинг мослашувчан тизимини жорий этиш, шу жумладан, оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш учун грантлар ажратиш, олиб борилаётган тадқиқотларнинг оилалар реал эҳтиёжлари билан ўзаро боғлиқлигини таъминлаш.

Аниқ таклифлар

билан таҳлилий

маълумот

2018 йил

ноябрь

"Оила" маркази (Д.Тошмуҳамедова),

Хотин-қизлар қўмитаси (Т.Нарбаева),

Инновация вазирлиги (И.Абдурахманов),

Молия вазирлиги (Ж.Қўчқоров)

2.

Оилаларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳолати статистикасини юритиш тизимини такомиллаштириш.

"Ўзбекистонда оила" статистик тўпламини нашр этиш.

Янги статистик

шаклларни

тасдиқлаш

2018 йил

декабрь

Давлат статистика қўмитаси (Б.Бегалов),

"Оила" маркази (Д.Тошмуҳамедова),

Хотин-қизлар қўмитаси (Т.Нарбаева),

"Маҳалла" фонди (Ш.Жавлонов)

3.

Қийин ҳаётий шароитга эга ва ижтимоий хавфли гуруҳларга мансуб оилалар, уларнинг аҳволи ва манзилли ёрдам хизматининг ҳар хил турларига эҳтиёжлари тўғрисидаги маълумотларни ўз вақтида олиш мақсадида "Оила" марказининг ягона идоралараро ахборот базасини яратиш.

"Оила" маркази идоралараро ахборот базасининг концепциясини ишлаб чиқиш.

"Оила" маркази идоралараро ахборот базасининг техник талабларини ишлаб чиқиш.

"Оила" марказининг идоралараро ахборот базасини ишга тушириш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2019 йил




1 январгача


1 мартгача


1 декабргача

"Оила" маркази (Д. Тошмуҳамедова),

Хотин-қизлар қўмитаси (Т. Нарбаева),

Ахборот технологиялари вазирлиги

А.Ахмедходжаев), ИИВ (П.Бобожонов),

Молия вазирлиги (Ж.Қўчқоров), Соғлиқни

сақлаш вазирлиги (А.Шадманов), Меҳнат

вазирлиги (Ш.Қудбиев), "Маҳалла" фонди

(Ш.Жавлонов), манфаатдор вазирлик ва

идоралар

4.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар нормаларини оила институтининг мустаҳкамланиши ва ривожланишига салбий таъсирини таҳлил қилиш.

Аниқ таклифлар

билан таҳлилий

маълумот

2019 йил

февраль

"Оила" маркази (Д.Тошмуҳамедова),

Хотин-қизлар қўмитаси (Т.Нарбаева), Адлия

вазирлиги (Р.Давлетов), Инсон ҳуқуқлари

бўйичамиллий марказ (А.Саидов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

5.

Оилани мустаҳкамлаш ва ривожлантириш масалалари бўйича идоралараро ҳамкорликни ҳамда давлат, фуқаролик жамияти институтлари ва хусусий секторнинг ўзаро ҳамкорлигини ривожлантириш.



Оилани қўллаб-қувватлаш ва мустаҳкамлаш соҳасида давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга ошириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш.

Ҳамкорлик

меморандумлари ва

чора-тадбирлар

дастури


Аниқ таклифлар

билан таҳлилий

маълумот

2019 йил

февраль




2019 йил

июль

"Оила" маркази (Д.Тошмуҳамедова),

Хотин-қизлар қўмитаси (Т.Нарбаева),

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(А.Шадманов),Меҳнат вазирлиги

(Ш.Қудбиев), Молия вазирлиги (Ж.Қўчқоров),

Адлия вазирлиги (Р.Давлетов), ИИВ

(П.Бобожонов), "Маҳалла" фонди

(Ш.Жавлонов), Савдо-саноат палатаси

(А.Икрамов)

6.

Оилавий бизнесни янада ривожлантириш орқали оилалар фаровонлиги ва хотиржамлигини ошириш учун қулай шароит яратишни назарда тутувчи "Оилавий тадбиркорлик тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш.

Қонун лойиҳаси

2019 йил

апрель

Меҳнат вазирлиги (Ш.Кудбиев), Иқтисодиёт

вазирлиги (Б.Ходжаев), Тадбиркорларнинг

ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил

(Д.Касимов), Савдо-саноат палатаси

(А.Икрамов), "Тадбиркор аёл"

ассоциацияси (Г.Махмудова)

7.

Оилаларни қўллаб-қувватлаш учун ижтимоий хизматлар кўламини кенгайтириш, оилаларга кўрсатиладиган ижтимоий хизматлар сифатининг стандарти ҳамда оилаларнинг ижтимоий ҳимояси бўйича хизматлар тақдим этиш сифатининг мониторинги тизимини яратишни назарда тутувчи "Ўзбекистон Республикасининг "Кексалар, ногиронлар ва аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож бошқа қатламларига ижтимоий хизмат кўрсатиш тўғрисида"ги Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш.

Қонун лойиҳаси

2019 йил

июнь

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А.Шадманов),

"Оила" маркази (Д.Тошмуҳамедова),

"Нуроний" жамғармаси (Ш.Жалилов),

Ногиронлар жамияти (К.Абдуллаев),

Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий

марказ (А.Саидов)

8.

Оила масалалари бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни, шунингдек, ривожланган давлатлар тажрибасини ўрганиш ва умумлаштириш асосида "Ўзбекистон Республикасининг Оила кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги қонуни лойиҳасини мазкур кодекснинг оилавий ҳуқуқий муносабатларнинг жавобгарлик мезонларини аниқлаш, алиментларни белгилаш, ажрашиш вақтида аёллар ва болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга оид нормаларини янада такомиллаштириш нуқтаи назаридан ишлаб чиқиш.

Қонун лойиҳаси

2019 йил

сентябрь

Адлия вазирлиги (Р.Давлетов),

Олий суд (К.Камилов),"Оила" маркази

(Д.Тошмуҳамедова), Хотин-қизлар

қўмитаси (Т.Нарбаева), Инсон ҳуқуқлари

бўйича миллий марказ (А.Саидов)

9.

Кўп болали оилаларга ва ижтимоий-маиший шароитини яхшилашга муҳтож оилаларга имтиёзли кредитлар (ипотека, истеъмол ва бошқа) беришни ва ер майдонларини тақдим этишни назарда тутадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатни ишлаб чиқиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2019 йил

ноябрь

Адлия вазирлиги (Р.Давлетов), Марказий

банк (М.Нурмуратов), Иқтисодиёт вазирлиги

(Б.Ходжаев), Молия вазирлиги

(Ж.Қўчқоров),Қорақалпоғистон Республикаси

Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент

шаҳар ҳокимликлари

II. ЗАМОНАВИЙ ОИЛАНИ МУСТАҲКАМЛАШ ВА РИВОЖЛАНТИРИШ МАСАЛАЛАРИ

БЎЙИЧА ФУНДАМЕНТАЛ, АМАЛИЙ ВА ИННОВАЦИОН ТАДҚИҚОТЛАР ОЛИБ БОРИШ

10.

Ҳуқуқбузарликлар, жиноятчилик, оиладаги можаро ва зўравонликлар, оилалар ажрашиши ҳамда уларнинг ижтимоий оқибатларини комплекс тадқиқ қилиш асосида уларнинг олдини олиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш.

Комплекс

тадбирлар

2018 йил

ноябрь

"Оила" маркази (Д.Тошмуҳамедова), Бош

прокуратура (О.Муродов), ИИВ

(П.Бобожонов), Олий суд (К.Камилов),

Хотин-қизлар қўмитаси (Т.Нарбаева),

Дин ишлари бўйича қўмита (Ж.Акрамов),

"Маҳалла" фонди (Ш.Жавлонов)

11.

Оила институтини мустаҳкамлаш билан боғлиқ материалларни чоп этиш бўйича илмий журнални таъсис этиш.


Хорижий тадқиқот муассасалари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш, оилани мустаҳкамлаш бўйича тадқиқотлар натижаларини республика ва хорижда кенг жамоатчилик эътиборига етказиш тизимини такомиллаштириш.

Илмий журнални таъсис этиш


"Оила" марказининг чора-тадбирлар дастури

2018 йил

декабрь

"Оила" маркази (Д.Тошмуҳамедова),

Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги

(Л.Тангриев), "ЎзА" агентлиги (А.Кўчимов),

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

(И.Маджидов), илмий муассасалар

12.

Ахборот-коммуникация технологиялари ва Интернет тармоғининг оила мустаҳкамлигига ва ривожига таъсирини ўрганиш.

Оилавий турмуш тарзи қадриятларини тарғиб қилишда, оилалардаги салбий ижтимоий ҳолатларнинг профилактикаси, болаларни уларнинг соғлиғи ва ахлоқига зарар етказувчи маълумотлардан ҳимоя қилишда ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш.

Тегишли вазирлик

ва идораларга

тавсиялар

киритиш

2019 йил

июнь

"Оила" маркази (Д.Тошмуҳамедова),

Ахборот технологиялари вазирлиги

(А.Ахмедходжаев),  Олий ва ўрта махсус

таълим вазирлиги (И.Маджидов),

Халқ таълими вазирлиги (Ш.Шерматов),

Мактабгача таълим вазирлиги (А.Шин),

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи (Қ.Куранбаев)

13.

Оилавий муаммолар бўйича магистрлик ва докторлик диссертациялари мавзулари доирасини кенгайтириш ҳамда чуқурлаштириш, жаҳон илм-фанида маҳаллий ишланмаларнинг рақобатдошлигини ошириш.

Тегишли вазирлик

ва идораларга

тавсиялар

киритиш

2019 йил

сентябрь

"Оила" маркази (Д.Тошмуҳамедова),

Фанлар академияси (Б.Юлдашев), Инновация

вазирлиги (И.Абдурахманов), Олий аттестация

комиссияси (А.Юсупов), Олий ва ўрта махсус

таълим вазирлиги (И.Маджидов), илмий

муассасалар

14.

Муқобил оилавий васийликни танлаш, қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш (бола асраб олувчи ота-оналарни топиш ва тайёрлашни йўлга қўйиш, фарзанд асраб олган оилаларни профессионал қўллаб-қувватлаш ва васийлик сифатини мониторинг қилиш тизимини яратиш) ҳамда хориж амалиётини Ўзбекистон шароитига мослаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.

Таҳлилий маълумот,

зарурат бўлганда

норматив-ҳуқуқий

ҳужжат лойиҳаси

2019 йил

октябрь

Халқ таълими вазирлиги (Ш.Шерматов),

"SOS - Ўзбекистон болалар маҳаллалари"

уюшмаси (Г.Абидова), Республика болалар

ижтимоий адаптацияси маркази (В.Алимова),

"Оила" маркази (Д.Тошмуҳамедова), Адлия

вазирлиги (Р.Давлетов)

III. ДЕМОГРАФИК РИВОЖЛАНИШНИ РАҒБАТЛАНТИРИШ

ВА ОИЛА ФАРОВОНЛИГИ ДАРАЖАСИНИ ОШИРИШ

15.

Никоҳдан олдин тиббий кўрикдан ўтиш ва унинг самарадорлигини мониторинг қилиш тизимини такомиллаштириш, шунингдек, эрта ва қариндошлар ўртасидаги никоҳларнинг, туғма нуқсонлар билан болалар туғилишининг олдини олиш бўйича чора-тадбирларни кучайтириш.

Таҳлилий маълумот,

зарурат бўлганда

норматив-ҳуқуқий

ҳужжат лойиҳаси

2019 йил

март

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А.Шадманов),

Хотин-қизлар қўмитаси (Т.Нарбаева), "Оила"

маркази (Д.Тошмуҳамедова), Адлия вазирлиги

(Р.Давлетов), илмий муассасалар

16.

Оила аъзоларини тадбиркорлик асосларига ўқитиш, оилавий тадбиркорликни, касаначиликни, ҳунармандчиликни, ёрдамчи хўжаликларни ривожлантиришни давлат томонидан қўллаб-қувватлашни кучайтириш.

Вояга етмаган фарзандларни, ногиронлиги бўлган фарзандларни тарбиялаётган ёлғиз ва кўп болали ота-оналарга қўшимча даромад олиш учун ўзларига тегишли ер участкаларидан самарали фойдаланишида кўмаклашиш.

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш бўйича электрон материаллар тайёрлаш ҳамда электрон оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқлар орқали тарқатиш.

Комплекс

тадбирлар

2019 йил

январь







2019 йил

май

Хотин-қизлар қўмитаси (Т.Нарбаева),

Савдо-саноат палатаси (А.Икрамов),

"Тадбиркор аёл" ассоциацияси (Г.Махмудова),

Меҳнат вазирлиги (Ш.Кудбиев), Иқтисодиёт

вазирлиги (Б.Ходжаев), Қорақалпоғистон

Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар

ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

17.

Ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш бўйича ягона ёндашувни ишлаб чиқиш ва ўқув дастурларини тизимлаштириш.

Аҳолининг оқилона репродуктив ахлоқини ва оилани режалаштиришни шакллантириш, болалар ногиронлигининг, бепуштликнинг олдини олиш, шунингдек, соғлом турмуш тарзи ва овқатланиш маданиятин тарғиб қилиш.

Методик ва амалий

қўлланмалар

2019 йил

июль

"Оила" маркази (Д.Тошмуҳамедова),

Хотин-қизлар қўмитаси (Т.Нарбаева),

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А.Шадманов),

Спорт вазирлиги (Ш.Исроилов), Олий ва ўрта

махсус таълим вазирлиги (И.Маджидов), Халқ

таълими вазирлиги (Ш.Шерматов), "Соғлом

авлод учун" фонди (С.Инамова)

18.

Оиланинг репродуктив саломатлигига ва демографик ривожланишига доир масалаларни, оилаларнинг фаровонлик ва хотиржамлик даражасини комплекс тадқиқ этиш ҳамда муаммоларни омилли асосда таҳлил қилиш.

Аниқ таклифлар

билан таҳлилий

маълумот

2019 йил

октябрь

"Оила" маркази (Д.Тошмуҳамедова),

Давлат статистика қўмитаси (Б.Бегалов),

Хотин-қизлар қўмитаси (Т.Нарбаева),

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А.Шадманов),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар

Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар

ҳокимликлари, илмий муассасалар

19.

Оилани давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, манзилли ижтимоий ёрдам кўрсатиш тизимини такомиллаштириш, шу жумладан, вояга етмаган фарзандларни, ногиронлиги бўлган фарзандларни тарбиялаётган ота-оналарни ишга жойлаштиришда кўмаклашиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2019 йил

декабрь

Меҳнат вазирлиги (Ш.Кудбиев), Хотин-қизлар

қўмитаси (Т.Нарбаева), Молия вазирлиги

(Ж.Қўчқоров), Қорақалпоғистон Республикаси

Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент

шаҳар ҳокимликлари

IV. ОИЛАНИНГ ТАРБИЯВИЙ-ТАЪЛИМ САЛОҲИЯТИНИ МУСТАҲКАМЛАШ,

ЖАМИЯТДА АНЪАНАВИЙ ОИЛАВИЙ ҚАДРИЯТЛАРНИ САҚЛАШ, ОИЛАЛАРДА

МАЪНАВИЙ-АХЛОҚИЙ МУҲИТНИ ЯХШИЛАШ

20.

Ёш авлодда маънавий-ахлоқий, одоб қадриятларни ва ота-онага ҳамда катта ёшдаги инсонларга ҳурматни шакллантириш, оиланинг тарбиявий ва маданий-илмий салоҳиятини ошириш.

Ташкилий

чора-тадбирлар

Доимий

"Оила" маркази (Д.Тошмуҳамедова),

Республика Маънавият ва маърифат маркази

(А.Қодиров),Олий ва ўрта махсус таълим

вазирлиги (И.Маджидов), Халқ таълими

вазирлиги (Ш.Шерматов), Мактабгача

таълим вазирлиги (А.Шин), Ўзбекистон

ёшлар иттифоқи (Қ.Куранбаев)

21.

Оиланинг бирдамлигини мустаҳкамлашга, оилада авлодлар ўртасидаги ўзаро алоқани сақлаш ва қўллаб-қувватлашга қаратилган оилавий анъаналарни ривожлантириш.

Комплекс

тадбирлар

2018 йил

август

"Оила" маркази (Д.Тошмуҳамедова),

Хотин-қизлар қўмитаси (Т.Нарбаева),

Республика Маънавият ва маърифат маркази

А.Қодиров),"Нуроний" жамғармаси

(Ш.Жалилов), Ўзбекистон ёшлар

иттифоқи (Қ.Куранбаев)

22.

Оилавий нотинчлик, болаларнинг назоратсизлиги ва қаровсизлиги, шунингдек, болалар орасидаги ҳуқуқбузарликлар ва жиноятларнинг олдини олишга доир самарали механизмларни жорий қилиш.

Комплекс

тадбирлар

2019 йил

январь

ИИВ (П.Бобожонов), Бош прокуратура

(О.Муродов), Олий ва ўрта махсус таълим

вазирлиги (И.Маджидов), Халқ таълими

вазирлиги (Ш.Шерматов), "Оила" маркази

(Д.Тошмуҳамедова), Ўзбекистон ёшлар

иттифоқи (Қ.Куранбаев), Республика

Маънавият ва маърифат маркази

(А.Қодиров)

23.

Оилаларда ички оилавий ва шахсий муносабатларни, хусусан ота-она ва фарзандлар, эр ва хотин, қайнона ва келин ўртасидаги муносабатларни яхшилаш, оилада можароли ва оғир турмуш шароитини амалий ҳал қилиш механизмларини жорий этиш.

Аниқ таклифлар

билан таҳлилий

маълумот

2019 йил

апрель

"Оила" маркази (Д.Тошмуҳамедова),

Хотин-қизлар қўмитаси (Т.Нарбаева),

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш

органлари фаолиятини мувофиқлаштириш

бўйича республика кенгаши (Ш.Жавлонов)

24.

Ота-оналари ёки васийлари фуқаролик, маъмурий ва жиноий жавобгарликка тортилган вояга етмаган болаларни ҳуқуқий ва ижтимоий ҳимоя қилиш, руҳий қўллаб-қувватлаш тизим ва механизмлари самарадорлигини ошириш.

Таҳлилий маълумот,

зарурат бўлганда

норматив-ҳуқуқий

ҳужжат лойиҳаси

2019 йил

май

Республика болалар ижтимоий мослашуви

маркази (В.Алимова), "Оила" маркази

(Д.Тошмуҳамедова), Адлия вазирлиги

(Р.Давлетов), Олий суд (К.Камилов), Бош

прокуратура (О.Муродов), ИИВ

(П.Бобожонов)

25.

Ўсмирлар, ёшлар, ёш ота-оналар билан уларнинг ибратли ота-оналик кўникмаларига оид билим даражасини ошириш бўйича ишларнинг самарадорлигини ошириш.

Ота-оналар учун ногиронлиги бўлган фарзандларни тўғри парваришлаш ва тарбиялаш бўйича методик ҳамда амалий қўлланмаларни ишлаб чиқиш, патронаж ва ижтимоий хизматлар ёрдамида уларнинг кўникмаларини ошириш.

Болалар ва ёшлар учун оила, маданият ва тарбия масалалари бўйича ўқув дастурларини тайёрлаш ва жорий қилиш.

Методик ва амалий қўлланмалар





Таълим

муассасалари

учун факультатив

машғулотларнинг

ўқув дастурлари

2019 йил

май





2019 йил

август

"Оила" маркази (Д.Тошмуҳамедова),

Республика болалар ижтимоий мослашуви

маркази (В.Алимова), Соғлиқни сақлаш

вазирлиги (А.Шадманов), Олий ва ўрта

махсус таълим вазирлиги (И.Маджидов),

Халқ таълими вазирлиги (Ш.Шерматов)

V. ОИЛАЛАРГА ТАЪСИРЧАН МЕТОДИК, КОНСУЛЬТАТИВ ВА АМАЛИЙ

ЁРДАМ КЎРСАТИШНИНГ САМАРАЛИ ТИЗИМИНИ ЯРАТИШ

26.

Оилалар билан ишлайдиган мутахассислар учун оилаларга таъсирчан услубий, консультатив ва амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида профессионал супервизия тизимини ишлаб чиқиш.

Тегишли вазирлик

ва идораларга тавсиялар

киритиш

2018 йил

сентябрь

"Оила" маркази (Д.Тошмуҳамедова),

Хотин-қизлар қўмитаси (Т.Нарбаева),

Республика болалар ижтимоий мослашуви

маркази (В.Алимова)

27.

Оилаларга тадбиркорлик фаолияти асосида ижтимоий ва психологик ёрдам беришга қаратилган хизмат кўрсатиш соҳаларини ривожлантириш учун шарт-шароит яратиш.

Таҳлилий маълумот,

зарурат бўлганда

норматив-ҳуқуқий

ҳужжат лойиҳаси

2018 йил

декабрь

Иқтисодиёт вазирлиги (Б.Ходжаев),

Хотин-қизлар қўмитаси

(Т.Нарбаева),"Тадбиркор аёл" ассоциацияси

(Г.Махмудова),Савдо-саноат палатаси

(А.Икрамов),манфаатдор вазирлик

ва идоралар

28.

Демография, социология, оилавий психология, ижтимоий фаолият бўйича кадрларни тайёрлаш ва мутахассислар малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш.

Аниқ таклифлар

билан таҳлилий

маълумот

2019 йил

январь

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

И.Маджидов), Иқтисодиёт вазирлиги

(Б.Ходжаев), "Оила" маркази

(Д.Тошмуҳамедова),илмий муассасалар

29.

Фуқаролар йиғинининг яраштириш комиссияси фаолиятини тубдан қайта кўриб чиқиш, низолашиш арафасида ва низоли вазиятда бўлган оилалар билан ишни ташкил қилишнинг янги шакллари ва усулларини жорий этиш.

Комплекс

тадбирлар

2019 йил

февраль

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш

органлари фаолиятини мувофиқлаштириш

бўйича республика кенгаши (Ш.Жавлонов),

Хотин-қизлар қўмитаси (Т.Нарбаева),

"Оила" маркази (Д.Тошмуҳамедова)

30.

Оғир турмуш шароитида қолган шахсларга мўлжалланган ижтимоий мослашув марказлари ва "Ишонч телефонлари" тажрибасини ўрганиш ва фаолиятини такомиллаштириш.

Аниқ таклифлар

билан таҳлилий

маълумот

2019 йил

март

Хотин-қизлар қўмитаси (Т.Нарбаева),

"Оила" маркази (Д.Тошмуҳамедова),

Республика болалар ижтимоий мослашуви

маркази (В.Алимова), манфаатдор

вазирлик ва идоралар

"Халқ сўзи", 2018 йил 28 июнь


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 29 июнь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 2 июль, 26-сон, 514-модда