Умная подшивка

"Соликлар ва божхона хабарлари" газетаси / 2018 йил / 2018 йил N 27 (1247) 3 июль /

Бухгалтерга ёрдам

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

КОРХОНАДАГИ УЯЛИ АЛОҚА


Деярли ҳар битта корхона алоқа хизматларига харажат қилади. Ушбу харажатларда уяли алоқа хизматлари улуши тобора ошиб бормоқда. Айни у амалий масалаларни тезкор ҳал этиш, иш вақтидан самарали фойдаланиш имконини беради. Қатнов тусидаги ишларда ёки тез-тез хизмат сафарига чиққанда ходимлар учун  уяли алоқа жуда зарур. Шу сабабли иш берувчилар кўпинча ўз ходимларини у билан таъминлайдилар. Бухгалтернинг эса ҳисобда ва солиқ солишда уяли алоқа харажатларини тўғри акс эттириши муҳим аҳамиятга эга.


Ходимларни уяли алоқа хизматлари билан бир нечта усулда таъминлаш мумкин:

q корхона оператор билан шартнома тузади, ходимлар фойдаланиши учун уяли алоқа телефонларини беради;

q корхона оператор билан шартнома тузади, ходимлар фойдаланиши учун сим-карталарни беради. Бунда улар ўз уяли алоқа телефонларидан фойдаланадилар;

q ходимлар мустақил равишда оператор билан шартнома тузадилар, ўз телефонларидан фойдаланадилар. Корхона уларнинг уяли алоқа харажатларини компенсациялайди.

Ҳар бир вариантни кўриб чиқамиз.



I вариант. Корхона ходимларни уяли алоқа билан таъминлайди


Уяли алоқа харажатларини қуйидаги ҳужжатлар билан тасдиқлаш лозим:

q уяли алоқа оператори билан тузилган шартнома;

q уяли алоқа ҳақини тўлашга счётлар, ҳар бир телефон рақами бўйича харажатлар расшифровкаси берилган ҳисобварақ-фактуралар;

q корхона раҳбари томонидан тасдиқланган, меҳнат мажбуриятларини бажариш учун уяли алоқадан фойдаланувчи ходимлар лавозимлари рўйхати. Рўйхат алоҳида буйруқ билан тасдиқланиши ёки корхонанинг локал ҳужжатида (жамоа шартномаси, алоҳида Низомда) қайд этилиши мумкин;

q ходимларга сим-карталар, уяли алоқа телефонларини бериш қайдномалари.

Корхона уяли алоқа оператори билан хизматлар кўрсатиш шартномасини тузади ва унинг счётларига ҳақ тўлайди. У ҳолда ходимларнинг хизмат телефонларидан "шахсий" мулоқотлари билан қандай йўл тутиш керак?

Амалиётда ходимлар учун уяли алоқа харажатлари лимитлари белгиланади. Улар бир ой учун алоҳида буйруқ билан ёки уяли алоқадан фойдаланувчи ходимлар лавозимлари рўйхати сингари ҳужжат билан тасдиқланади. Бунда хизмат мақсадлари учун қанчалик кўп фойдаланилишига қараб, турли лавозимлар учун лимитлар ҳар хил бўлиши мумкин. Белгиланган лимитдан ошувчи харажатларни (бундан кейин - лимитдан ортиқ харажатлар) ҳисобга олиш тартиби ҳам (қандай маблағлар ҳисобидан) шу ерда белгиланиши зарур.



Лимитлар қандай белгиланади


Уяли алоқа компаниялари корпоратив мижозлар учун кўплаб тарифларни таклиф этадилар. Булар вақтбай ҳақ тўланадиган ёки лимитсиз тарифлар бўлиши мумкин.

Лимитсиз тарифда қўнғироқлар сони ва давомийлигига боғлиқ бўлмаган абонент тўлови белгиланади. Бу ҳолда лимит сифатида абонент тўловини тасдиқлаган маъқул. Тарифдан ортиқ харажатни ходим тўлайди.

Бухгалтерия ҳисобида акс эттириш учун лимитсиз тариф қулай, сабаби ҳар битта рақам бўйича алоқа хизматлари расшифровкасида абонент тўлови доим ажратиб кўрсатилади.

Вақтбай ҳақ тўланадиган тариф сарфланган вақт учун ҳақ тўланиши билан қулай. Корхона камхарж бўлса ёки дастлабки босқичда у ёки бу ходимга телефон орқали хизмат масалаларини ҳал этиш учун қанча вақт талаб этилиши ҳали номаълум бўлса, бундай тариф фойдали бўлиши мумкин.

Бундай тарифда уяли алоқадан фойдаланиш вақтига қараб лимит белгиланади. Сарфланган вақтнинг умумий ҳажми қийматини 2 қисмга - лимитланган ва лимитдан ортиққа бўлиш кераклиги сабабли бухгалтерия ҳисобида харажатларни акс эттириш мушкулроқ бўлса ҳам.

Ходим қуйидаги сабабга кўра лимитни ошириши мумкин:

q хизмат зарурати. Масалан, хизмат сафарида уяли алоқадан фойдаланиш;

q уяли алоқа телефонидан шахсий қўнғироқлари учун фойдаланиш.

Биринчи ҳолатда хизмат сафарига юбориладиган ойда ходимнинг уяли алоқа харажатлари лимитини ошириб, буни алоҳида буйруқ билан расмийлаштириш ўринли. Бунга ходимнинг ортиқча сарфиёт сабаблари кўрсатилган аризаси ёки хизмат хати, шунингдек хизмат юзасидан қўнғироқлар қилинганлигини тасдиқловчи алоқа хизматлари учун счёт детализацияси асос бўлиши мумкин.

Шахсий мулоқот учун лимитдан ортиқ харажатлар қилинган бўлса:

q ходим корхона кассасига ёки счётига пул маблағларини тўлаб, уларни қоплайди ёхуд бу сумма унинг иш ҳақидан ушлаб қолинади;

q ёки корхона уларни ўз харажатларига ҳисобдан чиқаради.


Эътибор беринг! Лимитдан ортиқ харажатлар фақат ходимларнинг ёзма розилиги билан уларнинг иш ҳақидан ушлаб қолиниши мумкин (МКнинг 164-моддаси). Бу ходимдан тилхат олган ҳолда корхонада уяли алоқага лимитдан ортиқ харажатларни ҳисобга олишнинг белгиланган тартиби билан таништирилганлиги тўғрисидаги корхона буйруғи ёки бошқа локал ҳужжат ёхуд ходимнинг аризаси бўлиши мумкин.


МИСОЛ. Корхона уяли алоқага 500 000 сўм сарфлади. Шундан хизмат мақсадлари учун - 400 000 сўм. Лимитдан ортиқ харажат - 100 000 сўм.

Бухгалтерия ҳисобида уяли алоқа харажатлари қуйидаги проводкалар билан акс эттирилади:

             

Хўжалик операциясининг

мазмуни

      

Сумма, сўм


Дебет


Кредит


Асос


Уяли алоқа хизматлари кўрсатилди


400 000


100 000

Харажатларни ҳисобга олувчи счётлар;

4790-"Ходимларнинг бошқа қарзлари"

...
Время: 0.0139
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск