Умная подшивка

"Норма маслахатчи" газетаси / 2018 йил / 2018 йил N 28 (677) 10 июль /

Пенсия иши

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ПЕНСИЯ ИШИ*


Сайёр учрашувлар ва фуқароларнинг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига мурожаатлари таҳлили ўз натижасини бермоқда. Хусусан, Давлат пенсия таъминоти тизимини ислоҳ қилиш концепцияси лойиҳаси доирасида бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ишловчи пенсионерларнинг барчасига тўлиқ миқдорда пенсия тўлашни таклиф этмоқда. "Пенсия иши"нинг янги сонида шу ҳақда ўқинг. Ўқувчиларнинг саволларига "Норма маслаҳатчи" эксперти ва Пенсия жамғармаси мутахассисларининг жавоблари ҳам шу ерда.


Агар экспертларга саволингиз бўлса, уларни norma.uz сайтидаги "Жавоб берамиз" сервисига ёки газетамизнинг gazeta@norma.uz ва ntv@norma.uz электрон манзилларига йўлланг.



Пенсияга ҳам устама борми?

Қонун ҳужжатларида назарда тутилмаган

Хориждан бадаллар

Сақлаш учун - тадбиркорга

Давлат гранти асосида

Қисқартириш ёки ўз хоҳишига кўра

Банкдаги счётга

Ўз вақтида мурожаат қилиш керак

Ўқитувчи учун махсус стаж

Расмиятчиликларсиз

Бадалларни тўламоқчиман...

Ҳамкасбимнинг илтимосига кўра

Фақат шахсан

Пенсия жамғармаси таклиф этмоқда

Уруш ногиронларига тенглаштириладиган

шахслар доираси



Расмий жавоб



ПЕНСИЯГА ҲАМ УСТАМА БОРМИ?


Амаким вокалдан дарс беради. У кўп йил ишлаганлиги учун иш ҳақига устама олади. У пенсияни расмийлаштириб, ишлашда давом этса, пенсияга ушбу устамани олиши мумкинми?


Рустам К.

Тошкент ш.



- Пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун олинадиган иш ҳақига қонун ҳужжатларига мувофиқ суғурта бадаллари ҳисобланадиган меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги барча даромадлар қўшилади ("Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги Қонуннинг 32-моддаси).

Кўп йил ишлаганлик учун иш ҳақига устамадан суғурта бадаллари тўланган бўлса, пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун ўртача ойлик иш ҳақини аниқлашда бу сумма инобатга олинади.

Пенсия қонунчилигида кўп йил ишлаганлик учун пенсияга устама ҳисоблаш назарда тутилмаган.


Маълумот учун! Ўзбекистонда доимий яшовчи ХОРИЖИЙ фуқаро ёки ФУҚАРОЛИГИ БЎЛМАГАН ШАХСГА пенсия ва нафақа ЯШАШ ГУВОҲНОМАСИ АМАЛ ҚИЛАДИГАН МУДДАТ давомида тўланади.


* * *




ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИДА

НАЗАРДА ТУТИЛМАГАН


Менда давлат мукофоти - "Меҳнат шуҳрати" ордени бор. Пенсия жамғармасидагилар менга ҳеч қандай имтиёз ва устамалар белгиланмаганлигини айтдилар. Шу тўғрими?


З.К.



- Пенсия жамғармаси бўлими ходимлари ҳақлилар. Пенсия қонунчилигида "Меҳнат шуҳрати" давлат мукофоти учун пенсияга устама ҳисоблаш назарда тутилмаган.


* * *




ХОРИЖДАН БАДАЛЛАР


Меҳнат шартномаси бўйича хорижда ишламоқчиман. Ишлаётган давримда

...
Время: 0.0028
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск