язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари/ Инвестициялар/ Умумий қоидалар/ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 20.06.2018 й. ПҚ-3794-сон "Инвестиция ва инфратузилма лойиҳаларини жадал амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

20.06.2018 й.

N ПҚ-3794



ИНВЕСТИЦИЯ ВА ИНФРАТУЗИЛМА

ЛОЙИҲАЛАРИНИ ЖАДАЛ АМАЛГА ОШИРИШ

БЎЙИЧА ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Инвестиция ва инфратузилма лойиҳаларини ўз вақтида амалга ошириш, давлат активларини ва давлат стратегик корхоналарини бошқариш самарадорлигини ошириш, шунингдек, миллий иқтисодиётнинг муттасил ўсишини таъминлаш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига иловага мувофиқ ўзгартишлар ва қўшимча киритилсин.


2. Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 20 февралдаги "Лойиҳаолди, лойиҳа, тендер ҳужжатлари ва контрактларни экспертизадан ўтказиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3550-сон қарорининг амал килиши халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари иштирокида амалга ошириладиган лойиҳаларга татбиқ этилмайди.


3. Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг Ислоҳотларни ҳуқуқий таъминлаш ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятини мувофиқлаштириш хизмати икки ҳафта муддатда:

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги билан биргаликда Агентликнинг давлат органлари ва ташкилотлари жорий фаолиятини тартибга солувчи функциялари такрорланишига йўл қуймаслик, уларни чиқариб ташлаш, Агентликнинг бошқа давлат органлари ва ташкилотлари, айниқса, жойлардаги давлат органлари ва ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорлик механизмларини такомиллаштириш, шунингдек, лойиҳа бошқаруви, лойиҳаларни экспертиза қилиш ва аккредитация, кўрсатиладиган хизматлардан фойдаланиш имкониятини таъминлаш соҳасидаги фаолияти самарадорлигини ошириш мақсадида Агентлик олдига қўйилган вазифаларнинг бажарилишини унинг ваколатлари ва функцияларини аниқлаштиришни инобатга олган ҳолда чуқур таҳлил қилсин;

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Ҳисоб палатаси ва бошқа идоралар билан биргаликда инвестиция ва инфратузилма лойиҳаларини тўлиқ амалга оширишга ҳамда тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб қилишга тускинлик килаётган тизимли камчиликларни аниклаш максадида мазкур лойихалар шакллантирилиши ва амалга оширилишининг боришини ўргансин, якуни бўйича мазкур йўналишлардаги ишларни янада такомиллаштириш юзасидан аник таклифлар киритсин.


4. Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси:

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги билан биргаликда Жаҳон банки, Осиё тараққиёт банки, Европа тикланиш ва тараққиёт банки хамда бошқа халқаро молия институтлари экспертларини жалб қилган холда икки ҳафта муддатда умумқабул қилинган баҳолаш, экспертиза, тасдиқлаш, харид қилиш ва лойиҳаларни амалга ошириш тартиб-таомиллари асосида халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари иштирокидаги лойиҳаларни тайёрлаш хамда амалга оширишнинг такомиллаштирилган механизмини назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳасини киритсин;

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда инвестиция ва инфратузилма лойиҳаларининг лойиҳаолди, лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш, экспертизадан ўтказиш ва тасдиқлашнинг янгиланган тартибини тасдиқлашни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳасини киритсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги бир ой муддатда қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


6. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги директори Ш.М. Садиков, Ўзбекистон Республикасининг Бош прокурори О.Б. Муродов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Б.М. Мавлонов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                     Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2018 йил 20 июндаги

ПҚ-3794-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартишлар ва қўшимча


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 июлдаги ПҚ-3150-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги тўғрисидаги низомнинг 7-1-банди, 8-банди "к", "л", "м" кичик бандлари ва 10-1-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 20 февралдаги "Лойиҳаолди, лойиҳа, тендер ҳужжатлари ва контрактларни экспертизадан ўтказиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3550-сон қарорида:


а) 1-банднинг бешинчи хатбошисидаги "Лойиҳаларнинг дастлабки техник-иқтисодий асосланишини ёки дастлабки техник-иқтисодий ҳисобкитобини, техник-иқтисодий асосланишини ёки техник-иқтисодий ҳисобкитобини хамда молиявий-иқтисодий ҳисоботини" деган сўзлар "Лойиҳаларнинг дастлабки техник-иқтисодий асосланишини ёки дастлабки техник-иқтисодий ҳисоб-китобини, техник-иқтисодий асосланишини ёки техник-иқтисодий ҳисоб-китобини" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


б) 2-банднинг "а" кичик бандидан "молиявий-иқтисодий ҳисоботларни" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


в) 3-бандда:

"лойиҳаларнинг дастлабки техник-иқтисодий асосланишини ёки дастлабки техник-иқтисодий ҳисоб-китобини, техник-иқтисодий асосланишини ёки техник-иқтисодий ҳисоб-китобини хамда молиявий иқтисодий ҳисоботини" деган сўзлар "лойиҳаларнинг дастлабки техник иқтисодий асосланишини ёки дастлабки техник-иқтисодий ҳисоб-китобини, техник-иқтисодий асосланишини ёки техник-иқтисодий ҳисоб-китобини" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:

"инфратузилмавий лойиҳалар, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ҳукуматининг қарорлари асосида амалга ошириладиган лойиҳалар бўйича лойиҳаолди хамда лойиҳа ҳужжатлари;

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети, давлат мақсадли жамғармалари, Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси, Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати кафолати остида жалб этиладиган кредит (қарз) маблағлари ҳисобига амалга ошириладиган товарлар (ишлар, хизматлар)нинг давлат харидлари бўйича тендер ҳужжатлари ва импорт контрактлари";


г) Инвестициявий ва инфратузилмавий лойиҳаларнинг лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш, комплекс экспертизадан ўтказиш ва тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг рус тилидаги матнида:


1-банддаги "финансово-экономических отчетов" деган сўзлар "а также" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


4-бандда:

ўн учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

ўн тўртинчи - ўн саккизинчи хатбошилар тегишинча ўн учинчи - ўн еттинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


8-банднинг учинчи хатбошисидан "финансово-экономического отчета проекта и" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


9-банднинг учинчи ва тўртинчи хатбошилари қуйидаги мазмундаги хатбоши билан алмаштирилсин:

"на основании решения о реализации проекта представляет в Центр на проведение экспертизы техническое задание на разработку ТЭО/ТЭР";


3-бўлим ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


16-бандда:

тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

бешинчи хатбоши тўртинчи хатбоши деб ҳисоблансин;


17-бандда:

"а" кичик банднинг иккинчи хатбошисидаги "4 - 6" рақамлари "4-5" рақамларига алмаштирилсин;

"б" кичик банднинг биринчи хатбошисидаги "ПТЭО/ПТЭР, ТЭО/ТЭР и финансово-экономического отчета" деган сўзлар "ПТЭО/ПТЭР и ТЭО/ТЭР" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


19-банднинг бешинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;


20-банднинг учинчи хатбошисидаги "ПТЭО/ПТЭР, ТЭО/ТЭР и финансово-экономического отчета" деган сўзлар "ПТЭО/ПТЭР и ТЭО/ТЭР" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


26-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"26. В случае наличия замечаний, инициатор (заказчик) устраняет их и вносит в Центр доработанную документацию для повторной экспертизы с приложением, при необходимости, соответствующих документов.

За рассмотрение доработанной документации оплата за проведение экспертизы не взимается",


28-банднинг "г" кичик банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


29-банднинг бешинчи ва еттинчи хатбошиларидан "проекта, финансово-экономического отчета" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


33-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"33. В случае внесения изменений в ПТЭО/ПТЭР или ТЭО/ТЭР проекта, осуществленные в соответствии с отдельными решениями Президента Республики Узбекистан или Кабинета Министров в части уменьшения стоимости проекта (при сохранении основных технико-технологических параметров проекта), внесение изменений (корректировок) в ПТЭО/ПТЭР или ТЭО/ТЭР проекта не требуется, за исключением случаев, связанных с погашением кредитных ресурсов МФИ/ИПФО и Фонда реконструкции и развития Республики Узбекистан";


2-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


3-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"СХЕМА

разработки, экспертизы и утверждения

предпроектной и проектной документации

инвестиционных и инфраструктурных проектов,

реализация которых предусмотрена в

одностадийном порядке

       

Этапы

     

N

Мероприятия

Сроки

Ответственные за исполнение

1-этап. Разработка и экспертиза технического здания на разработку ТЭО (ТЭР) проектов

1.

Принятие совместно с ОНТС решение по реализации проекта. Разработка технического задания на разработку ТЭО (ТЭР) проекта и внесение в Центр


Инициаторы (заказчики)

реализации проекта

2.

Экспертиза технического задания (ТЗ) с выдачей положительного заключения или замечаний

Не более 15 рабочих дней

Центр

3.

Устранение выданных замечаний и повторное внесение ТЗ в Центр


Инициаторы (заказчики)

реализации проекта

4.

Экспертиза откорректированного ТЗ с выдачей заключения

Не более 15 рабочих дней

Центр

2-этап. Разработка и экспертиза ТЭО (ТЭР) проекта с учетом осществления тендерных процедур и регистрации импортных контрактов

5.

Подготовка тендерной документации, проведение тендера и экспертиза контрактов на поставку оборудования, в том числе импортных


Инициаторы (заказчики)

реализации проекта, Центр

6.

Разработка ТЭО (ТЭР) проекта на основании утвержденного ТЗ, Отчета и тендерной документации

В соответствии с установленными сроками проектирования

Инициаторы (заказчики)

реализации проекта.

Проектные организации

7.

Внесение разработанного ТЭО (ТЭР) проекта на экспертизу в Центр


Инициаторы (заказчики)

реализации проекта

8.

Экспертиза ТЭО (ТЭР) проекта с выдачей положительного заключения или замечаний

Не более 20 рабочих дней

Центр

9.

Устранение замечаний и повторное внесение ТЭО (ТЭР) проекта в Центр


Инициаторы (заказчики)

реализации проекта,

Проектные организации

10.

Экспертиза откорректированного ТЭО (ТЭР) проекта с выдачей заключения

Не более 15 рабочих дней

Центр

11.

На основании положительного заключения Центра подготовка проекта соответствующего решения но утверждению параметров ТЭО/ТЭР проекта

В соответствии с установленными сроками

Инициаторы (заказчики)

реализации проекта

12.

Реализация проекта в установленном порядке


Инициаторы (заказчики)

реализации проекта

         

6-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


д) Давлат томонидан товарлар (ишлар, хизматлар) харид қилиш учун тендер ҳужжатларини ва техник вазифаларни комплекс экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг рус тилидаги матнида:


3-банднинг "б" кичик банди иккинчи хатбошисидаги "финансовоэкономических отчетов" деган сўзлар "а также" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


16-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"16. За повторную экспертизу тендерной документации плата не взимается",


17-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


23-банддан "в течение 30 дней с даты получения отказа" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


24-бандда:

"в установленный срок" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

"15" рақами "10" рақами билан алмаштирилсин;


е) Контрактларни экспертизадан ўтказиш ва рўйхатга олиш тартиби тўғрисидаги низомнинг рус тилидаги матнида:


38-банддан "в срок, не более тридцати дней со дня получения уведомления об отказе" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


39-бандда:

"в установленный срок" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

"десяти" деган сўз "пяти" деган сўз билан алмаштирилсин;


41-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


ж) Лойиҳаларнинг дастлабки техник-иқтисодий асосланишини ёки дастлабки техник-иқтисодий ҳисоб-китобини, техник-иқтисодий асосланишини ёки техник-иқтисодий ҳисоб-китобини хамда молиявий-иқтисодий ҳисоботини комплекс экспертизадан ўтказиш бўйича ишларнинг қийматини аниқлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномасининг рус тилидаги матнида:


номидаги ва муқаддиманинг биринчи хатбошисидаги "ПТЭО/ПТЭР, ТЭО/ТЭР и финансово-экономического отчета" деган сўзлар "ПТЭО/ПТЭР и ТЭО/ТЭР" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


II-бўлим ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


1-жадвал қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Таблица 1. Расчетные критерии по определению

стоимости работ по проведению комплексной экспертизы

      

Критерий расчета стоимости работ по проведению комплексной экспертизы

в процентах стоимости проекта (в эквиваленте долларов США (%)

0,030 (не менее в экв. 4 тыс. долларов США и не более 50 тыс. долларов США)



IV-бўлим ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 майдаги "Давлат активларини бошқариш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3720-сон қарорида:


а) муқаддима, 1-4 ва 6-8-бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


б) 9-банднинг биринчи хатбошисидаги "Лойиҳа офисига" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлигига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


в) 3-илованинг 2-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 21 июнь