ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Алоҳида ўқув юртларини ташкил этиш ва уларнинг фаолияти / Олий таълим / Ўзбекистон Миллий университети /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 25.06.2018 й. 468-сон "Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ҳузурида Яримўтказгичлар физикаси ва микроэлектроника илмий-тадқиқот институтини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

25.06.2018 й.

N 468



МИРЗО УЛУҒБЕК НОМИДАГИ

ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ УНИВЕРСИТЕТИ

ҲУЗУРИДА ЯРИМЎТКАЗГИЧЛАР ФИЗИКАСИ

ВА МИКРОЭЛЕКТРОНИКА ИЛМИЙ-ТАДҚИҚОТ

ИНСТИТУТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш сифатини оширишда иқтисодиёт соҳалари ва тармоқларининг иштирокини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 27 июлдаги ПҚ-3151-сон қарори ҳамда "Илмий-тадқиқот муассасаларининг инфратузилмасини янада мустаҳкамлаш ва инновацион фаолиятини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 1 ноябрдаги ПҚ-3365-сон қарорида белгиланган дастурий вазифаларни сифатли бажариш, шунингдек, мамлакат иқтисодиётининг реал секторлари эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда физика соҳасида чуқур фундаментал ва амалий тадқиқотлар ўтказиш, инновацион технологияларни ишлаб чиқиш ҳамда ёш олимлар ва талабаларни илмий жараёнга кенг жалб қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОРИ ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Инновацион ривожланиш вазирлигининг Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Физика факультетининг Яримўтказгичлар физикаси ва микроэлектроника лабораторияси негизида Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги Яримўтказгичлар физикаси ва микроэлектроника илмий-тадқиқот институтини (кейинги ўринларда Институт деб аталади) ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


2. Қуйидагилар Институтнинг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари этиб белгилансин:

яримўтказгичлар физикаси, яримўтказгичли микроэлектроника, материалшунослик, гелиофизика ва муқобил энергия манбалари соҳасида фундаментал ва амалий илмий тадқиқотларни, инновацион лойиҳаларни амалга ошириш ва бу борада устувор йўналишларни шакллантиришда иштирок этиш, жумладан, илмий тадқиқотлар лойиҳаларини кластер шаклини ташкил этиш орқали бажариш, шунингдек, яримўтказгичлар физикаси ва микроэлектроника соҳасини ривожлантиришнинг жаҳондаги замонавий тенденцияларини таҳлил қилиш;

янги яримўтказгичли материалларни яратиш технологияларини ишлаб чиқиш ва улар асосидаги микроэлектроника ҳамда фотониканинг таянч элементлари ҳисобланадиган кўп қатламли тузилмалар параметрларини тадқиқ этиш;

юқори технологик соҳалар ва республика иқтисодиёти тармоқларида талаб юқори бўлган турли функционал мақсадларга мўлжалланган барқарор ва қайта тикланувчи параметрли замонавий яримўтказгичли асбобларни яратиш;

яримўтказгичлар физикаси ва яримўтказгичли микроэлектроника соҳасида илмий тадқиқотлар ва инновацион лойиҳаларни амалга ошириш учун Институтни зарур замонавий ўқув ҳамда илмий лаборатория асбоб-ускуналари билан жиҳозлаш орқали унинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш;

олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари, хўжалик бошқаруви органлари, саноат ва бошқа манфаатдор ташкилотлар, шунингдек, хусусий секторнинг ўзаро ҳамкорлигини таъминлаш учун яримўтказгичлар физикаси ҳамда яримўтказгичли микроэлектроника соҳасида инновацияларни жорий этишга қаратилган тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

барча босқичларда фундаментал ва амалий илм-фаннинг таълим жараёни билан интеграциялашувини таъминлаш, бу борада ўқув-тажриба, лаборатория ва курс ишларини бажариш, ишлаб чиқариш ва дипломолди амалиётларини ўташ учун лаборатория базасидан фойдаланиш;

тегишли бакалавриат таълими йўналишлари ва магистратура мутахассисликларининг янги ўқув дастурлари, дарсликлари, ўқув қўлланмаларини яратишга амалий ёрдам кўрсатиш орқали ўқув-методик ишларнинг даражаси ҳамда сифатини ошириш;

яримўтказгичлар физикаси ҳамда яримўтказгичли микроэлектроника соҳасида халқаро алоқаларни ўрнатиш ва ривожлантириш, ҳамкорликдаги халқаро лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, шунингдек халқаро илмий анжуманлар ҳамда симпозиумларни ташкил этиш ва ўтказиш;

бакалаврлар ва магистрларни тайёрлашда илмий-методик ёрдам кўрсатиш, шунингдек, Институт негизида физиканинг тегишли ихтисосликлари бўйича олий таълимдан кейинги таълим институтларида таълим олишни ташкил этиш орқали олий малакали илмий-педагог кадрларни тайёрлаш;

яримўтказгичлар физикаси, микроэлектроника ва фотоника соҳасида илмий ҳажмдор технологияларни яратиш ҳамда инновацион ишланмаларни ишлаб чиқаришга жорий этиш, шунингдек, республика ташкилотлари ва иқтисодиёт тармоқларининг эҳтиёжларига мувофиқ илмий тадқиқотлар натижаларини тижоратлаштириш.

4. Белгилансинки:

Институт давлат муассасаси шаклидаги юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга ва бланкаларга, мустақил балансга ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилигида шахсий ғазначилик ҳисоб рақамларига эга бўлади;

Институт директори Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазири томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.


5. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг:

турли хил нурланишларнинг яримўтказгичли материаллар ва улар асосидаги асбобларнинг хусусиятларига таъсирини ўрганиш мақсадида "ЭГ-2 СОКОЛ электростатик тезлатгич" ноёб илмий объектини Институтга бериш;

илмий-тадқиқот ишларининг натижаларини чоп этиш учун Институтда "Яримўтказгичлар физикаси ва микроэлектроника" илмий журнали таҳририятини ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


6. Қуйидагилар Институт фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:

бинолар ва иншоотларни сақлаш харажатларини молиялаштириш, шунингдек, Институт ходимлари (илмий ходимлардан ташқари) меҳнатига ҳақ тўлаш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар;

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг бюджетдан ташқари маблағлари;

давлат илмий дастурларини амалга ошириш учун ажратилган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетлари маблағлари;

хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятидан тушадиган маблағлар;

халқаро молия ва бошқа институтлар, хорижий ташкилотларининг грантлари доирасида тушадиган маблағлар;

қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар.


7. Белгилаб қўйилсинки:

Институт ходимларига Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси илмий-тадқиқот муассасаларининг тегишли лавозимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш шартлари татбиқ этилади;

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг асосланган ҳисоб-китобларига мувофиқ 2018 йилда Институтни сақлашга бюджет маблағлари Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг 2018 йил ижтимоий соҳа учун тасдиқланган параметрлари доирасида ажратилади, 2019 йилдан бошлаб эса Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан "Илм-фан" соҳасига ажратиладиган харажатлар параметрларида назарда тутилади.


8. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги:

бир ой муддатда Институтнинг Устави ишлаб чиқилиши ва тасдиқланишини, шунингдек, белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилишини;

2018/2019 ўқув йили бошлангунига қадар Институтни республика олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларининг таълим ҳамда илмий фаолиятни юксак ташкилий савияда амалга оширишга қодир тажрибали мутахассислари ва илмий-педагог ходимларидан иборат юқори малакали кадрлар билан тўлдиришни;

2019/2020 ўқув йилидан бошлаб, республика олий таълим муассасаларининг "Физика", "Физика ва астрономияни ўқитиш методикаси", "Биотиббиёт физикаси" бакалавриат таълим йўналишларининг 2-4 курс талабалари ҳамда тегишли магистратура мутахассисликлари талабалари учун Институт лабораториялари негизида дифференциациялашган тартибда ўқув жараёни ташкил этилишини ҳамда битирув-малакавий ишлари ва магистрлик диссертацияларини ҳимоя қилиш мақсадида уларнинг малакавий амалиёт ўташини таъминласин.


9. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Янги Олмазор кўчаси 20-уйда жойлашган Тошкент давлат шарқшунослик институти қошидаги Олмазор академик лицейининг (кейинги ўринларда Лицей деб аталади) бино ва иншоотларини тегишли ҳудуди билан бирга (кейинги ўринларда объект деб аталади) Институтга оператив бошқариш ҳуқуқи асосида бепул бериш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.

Белгилаб қўйилсинки, Лицей ўқувчилари ўқишни битиргунларига қадар Институт биноларида ўқув жараёнини давом эттирадилар.

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги объектнинг белгиланган тартибда топширилиши ва қабул қилинишини таъминласин.


10. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Институт билан биргаликда Институт лабораторияларини замонавий илмий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш, сарфланувчи материаллар ҳамда бутловчи қисмлар билан таъминлашга оид таклифларни икки ой муддатда ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


11. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Институтда 01.04.10 - яримўтказгичлар физикаси ихтисослиги бўйича фалсафа доктори илмий даражасини (PhD) берувчи Илмий кенгашни ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


12. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Институт республика иқтисодиёти реал секторларининг потенциал буюртмачи (истеъмолчи) ташкилотлари билан биргаликда уч ой муддатда иқтисодиёт тармоқларининг яримўтказгичлар физикаси, яримўтказгичли микроэлектроника, материалшунослик, гелиофизика ва муқобил энергия манбалари соҳасида илмий-тадқиқот ҳамда инновацион ишланмаларга бўлган эҳтиёжлар, шунингдек, бу борадаги илмий тадқиқотларни ривожлантиришнинг жаҳондаги замонавий тенденциялари ўрганилишини таъминласин.

Ўрганиш натижалари асосида Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги Яримўтказгичлар физикаси ва микроэлектроника илмий-тадқиқот институтида Инновацион технологияларни ишлаб чиқиш ва янги яримўтказгичли материаллар яратиш бўйича мақсадли комплекс илмий-техник дастур ишлаб чиқилсин ва Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритилсин.


13. Институтга 1 та енгил хизмат автотранспорт воситасини сақлашга лимит ажратилсин.


14. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Инновацион ривожланиш вазирлиги билан биргаликда Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги Яримўтказгичлар физикаси ва микроэлектроника илмий-тадқиқот институтининг илмий-инновацион фаолиятини ташкил этиш ҳамда моддий-техника базасини мустаҳкамлаш юзасидан "Йўл харитаси"ни икки ой муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.


15. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги билан биргаликда 2019 йил ва кейинги йиллар учун Ўзбекистон Республикасини ривожлантириш давлат дастурларини шакллантиришда тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатларига мувофиқ Институт бино ва иншоотларини реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш ва жиҳозлаш лойиҳаларини ушбу дастурларга белгиланган тартибда киритилишини назарда тутсин.


16. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


17. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А. Абдухакимов, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси С.Р. Холмурадов ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазири И.У. Маджидов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                        А. Арипов


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 27 июнь












































Время: 0.0307
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск