Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Халқаро алоқалар / Кучини йўқотган ҳужжатлар /

"Ўзбекистон-Европа Иттифоқи" Ҳамкорлик кенгашининг Ўзбекистонга оид қисми тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 22.03.2004 й. 134-сон қарорига 3-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2004 йил 22 мартдаги

134-сон қарорига

3-ИЛОВА


"Ўзбекистон-Европа Иттифоқи" Ҳамкорлик

кенгашининг Ўзбекистонга оид қисми тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ўзбекистон Республикаси ва Европа ҳамжамиятлари ҳамда уларга аъзо давлатлар ўртасидаги ҳамкорликни таъсис этувчи 1996 йил 21 июндаги Шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги Битим қоидаларига мувофиқ ташкил этилган Ўзбекистон-Европа Иттифоқи" Ҳамкорлик кенгашининг Ўзбекистонга оид қисми (кейинги ўринларда Кенгашнинг Ўзбекистонга оид қисми деб аталади) вазирликлар ва идораларнинг Европа Иттифоқи билан ҳамкорликни ривожлантириш сайъ-ҳаракатларини мувофиқлаштирувчи, шунингдек Шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги Битимнинг самарали амалга оширилишини таъминловчи орган ҳисобланади.


2. Кенгашнинг Ўзбекистонга оид қисми ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг бошқа қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига ҳамда мазкур Низомга амал қилади.


3. Кенгашнинг Ўзбекистонга оид қисмига Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири - Ўзбекистон-Европа Иттифоқи" Ҳамкорлик кенгашининг ҳамраиси раҳбарлик қилади.



II. АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ ВА ФУНКЦИЯЛАРИ


4. Комплекс дастурда белгиланган тадбирларни мувофиқлаштириш ва амалга ошириш, Шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги Битим қоидаларини келгусида бажариш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш, сиёсий мулоқотларни ривожлантириш ва кенгайтириш, Европа Иттифоқи ҳамда унга аъзо давлатлар билан савдо-иқтисодий, ижтимоий, илмий, технологик ва маданий ҳамкорлик доирасидаги аҳдлашувларни бажариш Кенгашнинг Ўзбекистонга оид қисмининг асосий вазифаси ҳисобланади.


5. Қуйидагилар Кенгашнинг Ўзбекистонга оид қисмининг асосий функциялари ҳисобланади:

Ўзбекистон Республикасининг Европа Иттифоқи билан ҳар томонлама ҳамкорликни кенгайтириш ва чуқурлаштиришнинг умумий стратегияси бўйича таклифлар тайёрлаш;

Кенгаш доирасида Ўзбекистон Республикаси ва Европа Иттифоқининг ҳамкорлиги, Европа Иттифоқи ҳамда унга аъзо давлатлар билан шериклик муносабатлари масалалари бўйича сиёсий мулоқотнинг узвийлигини ва унга кўмаклашишни, Шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги Битим мақсадлари ва вазифаларига мувофиқ савдо-иқтисодий, илмий-техникавий, суд-ҳуқуқ ва маданий-гуманитар соҳаларда ҳамкорликни ривожлантиришни таъминлаш;

Ўзбекистон Республикасининг Европа Иттифоқи билан сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий ҳамкорлигини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш масалалари бўйича вазирликлар ва идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш;

миллий қонун ҳужжатларини Европа Иттифоқи қонун ҳужжатларига мослаштиришга ҳамда Шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги Битим бўйича Ўзбекистон Республикасининг мажбуриятларини бажаришга йўналтирилган тавсияларни ишлаб чиқиш;

Шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги Битим қоидаларини бажариш бўйича комплекс чора-тадбирларни, тадбирлар режаларини тасдиқлаш ва уларнинг ижросини назорат қилиш;

Ўзбекистон Республикаси ва Европа Иттифоқи Ҳамкорлик қўмитаси ҳамда ҳамкорлик кичик қўмиталарининг Ўзбекистонга оид қисми вазифаларини тасдиқлаш ва фаолиятини мувофиқлаштириш.



III. ТУЗИЛМАСИ ВА ТАРКИБИ


6. Кенгашнинг Ўзбекистонга оид қисми таркибига Кенгашнинг Ўзбекистонга оид қисми раиси, Парламентлараро ҳамкорлик қўмитасининг Ўзбекистонга оид қисми раиси (келишув бўйича), Ҳамкорлик қўмитасининг Ўзбекистонга оид қисми раиси, шунингдек кичик қўмиталар раҳбарлари киради.


7. Ҳамкорлик қўмитаси ва кичик қўмиталарнинг Ўзбекистонга оид қисми функциялари, ваколатлари ва уларнинг фаолияти тартиби Кенгаш томонидан тасдиқланадиган низомларга мувофиқ белгиланади.


8. Кенгашнинг Ўзбекистонга оид қисми фаолиятини таъминлаш, унинг мажлисларини ташкил этиш ва ўтказиш учун Кенгашнинг Ўзбекистонга оид қисми котибияти (кейинги ўринларда Котибият деб аталади) ташкил этилади.


9. Котибият функциялари, ваколатлари ва фаолияти тартиби Кенгашнинг Ўзбекистонга оид қисми томонидан тасдиқланадиган низомга мувофиқ белгиланади.



IV. ВАКОЛАТЛАРИ


10. Кенгашнинг Ўзбекистонга оид қисми:

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг комплекс чора-тадбирлари дастурида белгиланган тадбирларнинг бажарилиши тўғрисида ахборот сўраб олиш ва уни эшитиш;

Олий Мажлис ва Вазирлар Маҳкамасига Парламентлараро ҳамкорлик қўмитаси (келишув бўйича), Ҳамкорлик қўмитаси ва унинг кичик қўмиталари мажлислари кун тартибига, Ўзбекистон Республикасининг делегацияларига кўрсатмаларга таклифлар киритиш;

Вазирлар Маҳкамасига Ўзбекистон Республикасининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари лойиҳаларини ишлаб чиқиш бўйича таклифлар киритиш;

кичик қўмиталарга Шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги Битимни ҳамда Ўзбекистон Республикаси ва Европа Иттифоқи ҳамкорлигини амалга ошириш масалаларини ҳал қилишни юклаш;

Шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги Битим қоидаларини бажаришга доир маслаҳатлашувлар ўтказиш ва бажарилиши мажбурий бўлган зарур тадбирлар ишлаб чиқиш;

Шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги Битимда белгиланган вазифаларни рўёбга чиқариш мақсадида бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириш ҳуқуқига эга.


11. Кенгашнинг Ўзбекистонга оид қисми томонидан қабул қилинадиган қарорлар ижро этувчи ҳокимият органлари ва ташкилотлар учун мажбурийдир.



V. ИШЛАРНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


12. "Ўзбекистон-Европа Иттифоқи" Кенгашининг Ўзбекистонга оид қисми мажлислари йилнинг ҳар чорагида ўтказилади.


13. "Ўзбекистон-Европа Иттифоқи" Кенгашининг мажлисларини тайёрлаш мақсадида Кенгашнинг Ўзбекистонга оид қисмининг навбатдан ташқари мажлислари ўтказилиши мумкин.


14. "Ўзбекистон-Европа Иттифоқи" Кенгашининг Ўзбекистонга оид қисми фаолиятига раис раҳбарлик қилади, Раис:

Кенгашнинг Ўзбекистонга оид қисми мажлисларини олиб боради;

Кенгашнинг Ўзбекистонга оид қисми мажлислари кун тартибини тасдиқлайди;

Шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги Битимни амалга ошириш масалалари бўйича бошқа давлатларнинг тегишли органлари ва халқаро ташкилотлар билан муносабатларда Кенгашнинг Ўзбекистонга оид қисми номидан вакиллик қилади;

Кенгашнинг Ўзбекистонга оид қисми фаолиятига раҳбарлик қилиш бўйича бошқа функцияларни бажаради.


15. Кенгашнинг Ўзбекистонга оид қисми ўзига юкланган вазифаларни амалга ошириш учун, зарур ҳолларда, вазирликлар, идоралар, давлат ҳокимияти маҳаллий органлари раҳбарларини, шунингдек келишув бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутатларини ва Сенати аъзоларини, халқаро ташкилотлар ва бизнес вакилларини, бошқа мамлакатлар дипломатик вакилларини жалб қилиши мумкин.

16. Кенгашнинг Ўзбекистонга оид қисми ўз ишларини ўзи тасдиқлайдиган иш режасига мувофиқ ташкил этади.


17. Кенгашнинг Ўзбекистонга оид қисми мажлислари қарорлари протоколлар билан расмийлаштирилади, улар Кенгашнинг Ўзбекистонга оид қисми раиси томонидан имзоланади.


18. Кенгашнинг Ўзбекистонга оид қисми асосий вазифалар ва ўз фаолияти йўналишларига мувофиқ ишчи гуруҳлар ташкил этишга ҳақлидир.



VI. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


19. Кенгашнинг Ўзбекистонга оид қисми фаолияти "Ўзбекистон-Европа Иттифоқи" Ҳамкорлик кенгаши фаолияти тўхтатилган пайтдан бошлаб тўхтатилади.


20. Кенгашнинг Ўзбекистонга оид қисми фаолиятини тўхтатиш Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг тегишли қарорига кўра амалга оширилади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 12-сон, 139-модда.






































Время: 0.0038
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск