язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари/ Банкротлик/ Умумий қоидалар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 23.03.2004 й. 138-сон "Иқтисодий ночор корхоналарнинг суд бошқарувчилари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

23.03.2004 й.

N 138


ИҚТИСОДИЙ НОЧОР КОРХОНАЛАРНИНГ СУД

БОШҚАРУВЧИЛАРИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Янги таҳрирдаги "Банкротлик тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига мувофиқ ҳамда банкротлик тартиботларини амалга оширишда суд бошқарувчилари фаолиятининг зарур норматив-ҳуқуқий базасини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Суд бошқарувчилари тўғрисидаги Низом 1-иловага мувофиқ;

Суд бошқарувчиларини аттестациядан ўтказиш тўғрисидаги Низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси:

бир ой муддатда республиканинг барча минтақаларида суд бошқарувчиларини тайёрлаш учун ўқув курслари ташкил этсин ва уларни мазкур қарорга мувофиқ аттестациядан ўтказсин;

суд бошқарувчилари фаолияти устидан доимий мониторинг ва назоратни таъминласин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С.Азимов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                               И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 12-сон, 142-модда.


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2004 йил, 3-сон, 33-модда.