язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Тураржой ва нотурар жойлар. Коммунал хўжалик/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Коммунал хўжалик/ Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекциясининг 7-сон, Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлигининг К-13-сон "Маиший истеъмолчиларнинг электр энергиясини ҳисобга олиш приборларини қиёслашдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида"ги 12.06.2018 й. Қарори (АВ томонидан 03.07.2018 й. 2736-2-сон билан рўйхатга олинган)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

03.07.2018 й.

N 2736-2

ЭЛЕКТР ЭНЕРГЕТИКАДА

НАЗОРАТ БЎЙИЧА ДАВЛАТ

ИНСПЕКЦИЯСИНИНГ

12.06.2018 й.

N 7


ЎЗБЕКИСТОН

СТАНДАРТЛАШТИРИШ, МЕТРОЛОГИЯ

ВА СЕРТИФИКАТЛАШТИРИШ

АГЕНТЛИГИНИНГ

12.06.2018 й.

N К-13


ҚАРОРИ



Маиший истеъмолчиларнинг электр энергиясини

ҳисобга олиш приборларини қиёслашдан ўтказиш

тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва

қўшимча киритиш ҳақида


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 январдаги 22-сон "Электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси ва Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси ва Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлигининг 2015 йил 30 октябрдаги 6, к-8-сон қарори (рўйхат рақами 2736, 2015 йил 1 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 48-сон, 610-модда) билан тасдиқланган Маиший истеъмолчиларнинг электр энергиясини ҳисобга олиш приборларини қиёслашдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.


Электр энергетикада назорат бўйича

давлат инспекцияси бошлиғи

Д. Исақулов

Ўзбекистон стандартлаштириш,

метрология ва сертификатлаштириш

агентлигининг бош директори

А. Каримов





Қарорга

ИЛОВА



Маиший истеъмолчиларнинг электр энергиясини

ҳисобга олиш приборларини қиёслашдан ўтказиш

тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган

ўзгартиришлар ва қўшимча


1. Муқаддимадаги "2009 йил 22 августдаги 245-сонли" деган сўзлар "2018 йил 12 январдаги 22-сонли" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. 4-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Ўзбекистон Республикасида электр энергияси ва табиий газ назорати ва ҳисобининг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш лойиҳаси доирасида ўрнатиладиган ҳисобга олиш приборларининг қиёслашдан ўтказилиши "Ўзстандарт" агентлиги томонидан хар 10 йилда амалга оширилади.".


3. 6-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"6. Ҳисобга олиш приборини навбатдаги қиёслашдан ўтказиш электр таъминоти корхонаси ёки Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси (бундан буён матнда Бюро деб юритилади) ташаббуси билан ўтказилганда, қиёслашдан ўтказиш билан боғлиқ барча харажатлар ҳудудий электр тармоқлари корхонаси томонидан амалга оширилади, мазкур Низомнинг 34-бандида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.".


4. 10-бандда:

учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

тўртинчи - олтинчи хатбоши тегишлича учинчи - бешинчи хатбоши деб ҳисоблансин.

тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

бешинчи хатбоши тўртинчи хатбоши деб ҳисоблансин.


5. 11, 14 ва 15-бандлар ўз кучини йўқотган деб топилсин.


6. 18-банддан биринчи хатбоши чиқариб ташлансин.


7. 19-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"19. Ҳисобга олиш приборини ечиб олишда ваколатли ходим ва Бюро вакили истеъмолчи иштирокида ҳисобга олиш прибори ва ўрнатилган пломбаларнинг бутлигини текшириб, ҳисобга олиш прибори ечиб олинганлиги ҳақида тўрт нусхада далолатнома тузади. Бунда далолатноманинг бир нусхаси истеъмолчига берилади, иккинчи ва учинчи нусхалари электр таъминоти корхонасида ва Бюрода қолади ҳамда тўртинчи нусхаси давлат метрология хизмати органига тақдим этилади.".


8. 34-банддаги "2009 йил 22 августдаги 245-сонли" деган сўзлар "2018 йил 12 январдаги 22-сонли" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


9. 36 ва 37-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"36. Ваколатли ходим томонидан қиёслашдан ўтказилган ҳисобга олиш прибори Бюро ходими иштирокида ўрнатилиб, приборнинг клеммник қопқоғи (схемаси) ҳудудий электр тармоқлари корхонаси ва Бюронинг белгиланган намунадаги пломбалари билан пломбалангандан сўнг, истеъмолчига ҳисобга олиш приборининг қиёслашдан ўтганлиги ҳақидаги сертификатнинг асл нусхасини беради.

37. Ҳисобга олиш прибори ўрнатилиб пломбалангандан сўнг, бу ҳақида уч нусхада далолатнома тузилади. Далолатномада ҳисобга олиш приборининг тури, завод рақами, ишлаб чиқарувчининг товар белгиси ва унинг ўрнатилган вақтдаги кўрсаткичлари ҳамда бошқа зарур маълумотлар қайд этилади.

Далолатнома ваколатли ходим ва Бюро вакили ҳамда истеъмолчи томонидан имзоланади. Далолатноманинг бир нусхаси истеъмолчига берилади, иккинчи ва учинчи нусхалари эса, электр таъминоти корхонасида ва Бюрода сақланади.".


10. Мазкур ўзгартиришлар ва қўшимча Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, "Ўзбекэнерго" акциядорлик жамияти ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси билан келишилган.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 4 июль


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 9 июль, 27-сон, 561-модда