ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Олий суди Пленумининг қарорлари / Жиноий ишлари бўйича / Айрим тоифадаги жиноий ишлар бўйича қарорлар /Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 10.04.2009 й. 07-сон Қарорининг олдинги таҳрири
ЎзР ОС Пленуми 10.04.2009 й. 07-сон
ЎзР ОС Пленумининг 20.11.2023 й. 31-сон
Қарор номининг олдинги таҳрири
СУД ҲУЖЖАТЛАРИНИ БАЖАРИШДАН
БЎЙИН ТОВЛАШ ВА УЛАРНИНГ ИЖРО
ЭТИЛИШИГА ТЎСҚИНЛИК ҚИЛИШ
УЧУН ЖИНОИЙ ЖАВОБГАРЛИККА
ДОИР ҚОНУНЛАРНИ ҚЎЛЛАШНИНГ
АЙРИМ МАСАЛАЛАРИ ТЎҒРИСИДА
1. Судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 114-моддасига мувофиқ суд ҳокимияти чиқарган ҳужжатлар барча давлат органлари, жамоат бирлашмалари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар учун мажбурийдир.
Суд ҳужжатини бажаришдан бўйин товлаш, унинг ижро этилишига тўсқинлик қилиш одил судлов обрўсига путур, давлат ва жамоат манфаатларига зарар етказади, жисмоний ва юридик шахсларнинг бузилган ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари тикланишига қаратилган фаолиятга салбий таъсир кўрсатади.
Шу муносабат билан, Жиноят кодекси (бундан буён - ЖК) суд ҳужжатини бажаришдан бўйин товлаш ва унинг ижро этилишига тўсқинлик қилиш билан боғлиқ қатор жиноятлар, қайсики вояга етмаган ёки меҳнатга лаёқатсиз шахсларни моддий таъминлашдан бўйин товлаш (ЖК 122-моддаси), ота-онани моддий таъминлашдан бўйин товлаш (ЖК 123-моддаси), меҳнат қилиш ҳуқуқини бузиш (ЖК 148-моддаси биринчи қисми), суд ҳужжатини ижро этмаслик (ЖК 232-моддаси), банд солинган мулкни қонунга хилоф равишда тасарруф этиш (ЖК 233-моддаси) учун жиноий жавобгарликни назарда тутади. (ЎзР ОС Пленумининг 13.12.2012 й. 19-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)
2. Жиноят кодекси 232-моддаси диспозициясида назарда тутилган суд ҳужжати деганда, қонуний кучга кирган суд буйруғи, ажрим, қарор, ҳал қилув қарори, ҳукм тушунилиши лозим. (ЎзР ОС Пленумининг 19.05.2018 й. 16-сон Қарори таҳриридаги банд) (Олдинги таҳририга қаранг)
3. Суриштирув, тергов органлари ва судлар эътибори шунга қаратилсинки, ЖК 232-моддаси биринчи қисми диспозициясида қўйидаги жиноят таркиблари назарда тутилган:
муайян ҳаракатларни содир этиш ёхуд уларни содир этишдан ўзини тийиш мажбуриятини юкловчи суд ҳужжатини бажаришдан бўйин товлашни маъмурий жазо қўлланилгандан кейин давом эттириш;
суд ҳужжатининг ижро этилишига тўсқинлик қилиш.
Шуни назарда тутиш зарурки, жиноий жавобгарлик номулкий хусусиятга эга бўлган суд ҳужжатини, яъни муайян ҳаракатларни содир этиш ёхуд уларни содир этишдан ўзини тийиш мажбуриятини юкловчи ҳужжатни бажаришдан бўйин товлаганлик учун вужудга келади. Мулкий хусусиятга эга бўлган суд ҳужжатини, яъни пул маблағларини ёки мол-мулкни ундириш тўғрисидаги ҳужжатни бажаришдан бўйин товланилган ҳолда, шахс жиноий жавобгарликка тортилмайди.
Шу билан бирга, жиноят қонуни истисноларни ҳам назарда тутади, қайсики бунда номулкий хусусиятга эга бўлган суд ҳужжатини бажаришдан бўйин товлаганлик жиноий жавобгарликни эмас, балки бошқа оқибатларни вужудга келтиради. Жумладан, ахлоқ тузатиш ишларидан бўйин товлаган маҳкумнинг жавобгарлиги уни жиноий жавобгарликка тортиш йўли билан эмас, балки ахлоқ тузатиш ишларининг ўталмаган муддатини озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо билан алмаштириш орқали таъминланади (ЖК 46-моддаси тўртинчи қисми).
Жиноят кодекси 232-моддаси диспозицияси мазмунига кўра, суд ҳужжатининг ижро этилишига тўсқинлик қилганлик учун шахсни жиноий жавобгарликка тортиш учун суд ҳужжатининг хусусияти аҳамият касб этмайди. Шу боис, суд ҳужжатини ижро этилишига тўсқинлик қилинганлик учун жиноий жавобгарлик суд ҳужжатининг мулкий еки номулкий хусусиятга эга бўлган-бўлмаганлигидан қатьий назар юзага келади.
8. Суд ҳужжатининг ижро этилишига тўсқинлик қилиш деганда, суд ҳужжатларини ижро этиш органлари мансабдор шахсларининг фаолиятига қаршилик кўрсатишга, шу жумладан суд ҳужжати талаби бажарилишини қийинлаштиришга ҳамда уни ўз вақтида ва сўзсиз бажариш мумкин бўлмайдиган ҳолатга келтиришга қаратилган қилмиш тушунилади.
9. Агар суд ҳужжатини ижро этилишига тўсқинлик қилган шахснинг ҳаракатларида бошқа, оғирроқ жиноят белгиси бўлса (масалан қасддан баданга ўртача оғир ёки оғир шикаст етказиш, ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш, ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш, ҳужжатларни қалбакилаштириш ва ҳ.к.), айбдорнинг ҳаракатлари ЖК 232-моддаси ва Жиноят кодексининг мазкур жиноят учун жавобгарлик белгиловчи тегишли моддаси мажмуи билан квалификация қилинади.
Тушунтирилсинки, шахс томонидан суд ҳужжати ҳисобланмайдиган ижро ҳужжатини мажбурий ижро этиш бўйича хизмат вазифасини бажараётган давлат ижрочисига қаршилик кўрсатилганда, бундай шахснинг ҳаракатлари ЖК 219-моддаси билан квалификация қилинади. (ЎзР ОС Пленумининг 19.05.2018 й. 16-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)
10-банд биринчи хатбошининг олдинги таҳрири
10. Суд ҳужжатини бажаришдан бўйин товлаш ва унинг ижро этилишига тўсқинлик қилиш (ЖК 232-моддаси) учун жиноий жавобгарлик ўн саккиз ёшдан юзага келади.
14. Қуйидагилар шахсни ЖК 122-моддасига мувофиқ жиноий жавобгарликка тортиш шартлари ҳисобланади:
моддий ёрдамга муҳтож бўлган вояга етмаган ёки меҳнатга лаёқатсиз шахсни моддий таъминлаш ҳақида суднинг қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори ёки суд буйруғи мавжудлиги;
бундай шахсни моддий таъминлашдан бўйин товлаганлик учун шахсга нисбатан муқаддам маъмурий жазо чораси қўлланилганлиги;
ушбу маблағ жами бўлиб икки ойдан ортиқ муддат мобайнида тўланмаслиги.
(ЎзР ОС Пленумининг 19.05.2018 й. 16-сон Қарори таҳриридаги банд) (Олдинги таҳририга қаранг)
20. Қорақалпоғистон Республикаси жиноят ишлари бўйича суди, жиноят ишлари бўйича вилоят ва унга тенглаштирилган судлар суд ҳужжатини бажаришдан бўйин товлаш, унинг ижро этилишига тўсқинлик қилиш тўғрисидаги ишларни кўриш бўйича суд амалиётини вақти-вақти билан умумлаштиришлари, бу тоифадаги ишлар бўйича суд қарорлари қонунийлиги ва асослилигини чуқур текширишлари, йўл қўйилган қонун бузилишларини ўз вақтида бартараф этишлари лозим. (ЎзР ОС Пленумининг 19.05.2018 й. 16-сон Қарори таҳриридаги банд)
ЎзР ОС Пленумининг 19.05.2018 й. 16-сон
2. Жиноят кодекси 232-моддаси диспозициясида назарда тутилган суд ҳужжати деганда, тегишлича умумий юрисдикция суди ёки хўжалик суди томонидан чиқарилган ва қонуний кучга кирган суд ҳужжати (суд буйруғи, ажрим, қарор, ҳал қилув қарори, ҳукм) тушунилиши лозим.
Жиноят кодекси 232-моддаси диспозициясида назарда тутилган суд ҳужжати деганда, шунингдек ҳакамлик судлари ва чет давлат судларининг ҳал қилув қарорлари асосида, белгиланган тартибда, берилган ижро варақалари тушунилиши лозим.
14. Қуйидагилар шахсни ЖК 122-моддасига мувофиқ жиноий жавобгарликка тортиш шартлари ҳисобланади:
моддий ёрдамга муҳтож бўлган вояга етмаган ёки меҳнатга лаёқатсиз шахсни моддий таъминлаш учун маблағ тўлаш тўғрисидаги суднинг қонуний кучга кирган ҳал қилув қарорининг мавжудлиги;
жами бўлиб уч ойдан ортиқ муддат мобайнида ушбу маблағни тўланмаслиги.
15. Суриштирув, тергов органлари ва судларга тушунтирилсинки, шахсни вояга етмаган ёки меҳнатга лаёқатсиз шахсларни моддий таъминлашдан бўйин товлаганлик, шунингдек ота-онани моддий таъминлашдан бўйин товлаганлик учун жиноий жавобгаликка тортиш учун қарздорликнинг умумий муддати кетма-кетлигидан қатьий назар уч ойни ташкил этиши лозим.
Бунда, вояга етмаган ёки меҳнатга лаёқатсиз шахсларни моддий таъминлашдан бўйин товлаш деб, шахснинг суд ҳужжатида белгиланган алимент миқдорини тўлиқ ҳажмда тўламаслиги ҳолати ҳам тушунилиши лозим.