ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Олий суди Пленумининг қарорлари / Жиноий ишлари бўйича / Айрим тоифадаги жиноий ишлар бўйича қарорлар /

Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 18.09.2015 й. 13-сон Қарорининг олдинги таҳрири

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

ЎзР ОС Пленуми 18.09.2015 й. 13-сон Қарорининг

олдинги таҳрири




ЎзР ОС Пленумининг 16.12.2024 й.

39-сон Қароридан олдинги таҳрири



2-банд иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири


жазо тайинланмаган ҳолда айблов ҳукми чиқарилган (ЖК 70, 71, 76-моддалари) ёхуд шахс бир вақтнинг ўзида асосий ва қўшимча жазодан биринчи, апелляция, кассация инстанцияси суди томонидан озод қилинган (ЖК 69, 75, 76-моддалари) бўлса; (ЎзР ОС Пленумининг 14.05.2022 й. 9-сон Қарори таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)




ЎзР ОС Пленумининг 14.05.2022 й. 9-сон

Қароридан олдинги таҳрири



2-банд иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири


жазо тайинланмаган ҳолда айблов ҳукми чиқарилган (ЖК 70, 71, 76-моддалари) ёхуд шахс бир вақтнинг ўзида асосий ва қўшимча жазодан биринчи, апелляция, кассация ёки назорат инстанцияси суди томонидан озод қилинган (ЖК 69, 75, 76-моддалари) бўлса;



14-банднинг олдинги таҳрири


14. Одил судлов сифатини ошириш мақсадида, Қорақалпоғистон Республикаси жиноят ишлари бўйича суди, жиноят ишлари бўйича вилоят ва унга тенглаштирилган судлар судланганлик ҳолати тугалланиши ва олиб ташланишига оид қонунчиликни қўллаш бўйича суд амалиётини вақти-вақти билан умумлаштиришлари ва натижаси бўйича мавжуд камчиликларни бартараф этишга ҳамда иш ва материалларнинг синчковлик билан, ҳар томонлама, тўлиқ ва холисона кўрилишини таъминлашга қаратилган чоралар кўришлари лозим. (ЎзР ОС Пленумининг 19.05.2018 й. 16-сон Қарори таҳриридаги банд)




ЎзР ОС Пленумининг 19.05.2018 й. 16-сон

Қароридан олдинги таҳрири



7-банднинг олдинги таҳрири


7. Қонунга мувофиқ судланганлик ҳолати тугалланиши ёки олиб ташланиши муддатларини (ЖК 78, 80-моддалари) ҳисоблаш асосий ва қўшимча жазолар ўтаб бўлинган ёки синов муддати ўтиб бўлган кундан бошланади. Масалан, қамоқ, интизомий қисмга жўнатиш, озодликдан маҳрум қилиш жазоларига қўшимча сифатида муайян мансабни эгаллаш ёки муайян фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо тайинланган ҳолда, бу жазо қайд этилган асосий жазоларни ўташнинг барча вақтига татбиқ этилиб, судланганлик ҳолати тугалланиши ёки олиб ташланиши муддатлари эса қўшимча жазо ўтаб бўлинган пайтдан бошлаб ҳисобланади.



















































Время: 0.0276
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск