ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Олий суди Пленумининг қарорлари / Жиноий ишлари бўйича / Айрим тоифадаги жиноий ишлар бўйича қарорлар /Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 14.06.2002 й. 9-сон Қарорининг олдинги таҳрири
ЎзР ОС Пленумининг 14.06.2002 й. 9-сон Қарорининг
олдинги таҳрири
ЎзР ОС Пленумининг 14.05.2022 й. 9-сон
4-банд учинчи хатбошининг олдинги таҳрири
Судларга тушунтирилсинки, совуқ қурол деганда, ўз моҳиятига кўра инсоннинг ҳаёти ва соғлиғига қарши ишлатиш учун мўлжалланган, суд-криминалистик экспертизаси хулосасига мувофиқ совуқ қурол деб топилган нарсалар тушунилади.
4-банд тўртинчи хатбошининг олдинги таҳрири
Шахснинг соғлиғига амалда шикаст етказиши мумкин бўлган бошқа нарсалар туркумига айбдор томонидан ўша мақсадларда безорилик ҳаракатлари давомида фойдаланилган ҳар қандай нарсалар киради.
8-банд иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири
Ўқотар қурол тушунчасига баҳо беришда судлар Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1996 йил 27 февралдаги "Қонунга хилоф равишда қуролга эгалик қилиш тўғрисидаги ишлар бўйича суд амалиёти ҳақида"ги 3-сонли қарорининг 2-бандида берилган тушунтиришларга амал қилишлари керак.
ЎзР ОС Пленумининг 19.05.2018 й. 16-сон
1-банд иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири
Жамиятда юриш-туриш қоидаларини менсимаслик деганда, қонунларга, ахлоқ-одоб нормаларига, жамиятда мавжуд бўлган урф-одат ва анъаналарга ҳурматсизлик тушунилади.
2-банд иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири
Майда безорилик тушунчаси Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддасида берилган бўлиб, унинг мазмунига кўра, ушбу ҳуқуқбузарлик жамоат жойларида уятли сўзлар айтиш ёки шундай сўзлар билан сўкиниш, беҳаё қилиқлар кўрсатиш ёхуд одамларга нисбатан ҳақоратомуз шилқимлик қилиш ҳамда жамоат тартиби ва фуқаролар осойишталигини бузиш каби жамиятда юриш-туриш қоидаларини очиқдан-очиқ менсимаслик ҳаракатларида ифодаланади. Бунда Жиноят кодекси 277-моддасининг 1-қисмида назарда тутилган жиноий оқибатлар мавжуд бўлмаслиги керак. Гуруҳ томонидан содир этилган майда безориликни, башарти, уларнинг ҳаракатида Жиноят кодекси 277-моддасининг 1-қисми аломатлари бўлмаса, Жиноят кодекси 277-моддаси 2-қисмининг "б" банди билан квалификация қилиш мумкин эмас.
11. Тергов органлари шахсни айбланувчи тариқасида жиноят ишида иштирок этишга жалб қилиш тўғрисидаги қарорида, айблов хулосасида, суд эса ҳукмда қайси аломатларга қўра айбдорнинг қилмиши Жиноят кодекси 277-моддасининг тегишли қисми ва бандлари билан квалификация қилинганлигини аниқ кўрсатиши шарт.
Агар суд, айбланувчи зиммасига илгари қўйилган айблов билан боғлиқ бошқа айбловни қўйиш учун ёхуд айбловни оғирроқ айблов билан ёки ҳақиқий ҳолатга кўра айблов хулосасида назарда тутилганидан жиддий фарқ қиладиган айблов билан алмаштириш учун асослар мавжуд деган фикрга келса, жиноят ишини қўшимча тергов юритиш учун қайтаради.
Бу ўринда шуни назарда тутиш керакки, суд айбдорнинг ҳаракатини мазкур модданинг муайян қисмидаги бир банддан ўша қисмдаги бошқа бандга қайта квалификация қилишга ҳақли эмас.
14. Судлар безорилик жиноятларини содир этган шахсларга нисбатан жазо тайинлашда жиноят қонунининг умумий асосларидан ва Олий суд Пленумининг жиноят учун жазо тайинлаш масалаларига бағишланган қарорларида берилган тушунтиришлардан келиб чиқишлари лозим.