ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Ҳуқуқ-тартибот ва хавфсизликни таъминловчи органлар /ЎзР Президентининг 12.04.2017 й. ПҚ-2883-сон Қарорининг олдинги таҳрири
ЎзР Президентининг 12.04.2017 й.
олдинги таҳрири
ЎзР Президентининг 01.08.2022 й.
ПҚ-339-сон Қароридан олдинги таҳрири
5-банд иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири
Тошкент вилояти темирйўл транспортида хавфсизликни таъминлаш бошқармаси, Тошкент шаҳар аэропортларида хавфсизликни таъминлаш бошқармаси, шунингдек, метрополитенда хавфсизликни таъминлаш бошқармаси Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармасига бўйсунади; (ЎзР Президентининг 06.03.2019 й. ПҚ-4229-сон Қарори таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)
5-банд учинчи хатбошининг олдинги таҳрири
транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармалари (бўлимлари) Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва вилоят ички ишлар бошқармаларининг таркибий бўлинмалари ҳисобланади ҳамда тегишлича уларнинг бошлиқларига - фаолиятни тартибга солиш бўйича кундалик масалалар юзасидан, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармасига - хизмат ва тезкор фаолиятини амалга ошириш масалалари юзасидан бўйсунади; (ЎзР Президентининг 06.03.2019 й. ПҚ-4229-сон Қарори таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)
ЎзР Президентининг 04.04.2022 й.
ПҚ-190-сон Қароридан олдинги таҳрири
6. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг: (ЎзР Президентининг 01.06.2018 й. ПФ-5454-сон Фармони таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Маданий-маърифий ишлар маркази, "ЖАР" спорт-соғломлаштириш мажмуаси, шунингдек, даволаш-профилактика ва тиббиёт муассасалари томонидан улар фаолияти билан боғлиқ бўлган пуллик хизматлар кўрсатиш ҳуқуқини бериш ҳақидаги; (ЎзР Президентининг 29.11.2021 й. ПФ-27-сон Фармони таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)
Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, вилоятлар ички ишлар бошқармаларининг йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармалари махсус эксплуатация-монтаж бўлимларини (бўлинмаларини) ҳамда Тошкент шаҳар ички ишлар Бош бошқармасининг Йўл ҳаракати бошқармаси ҳузуридаги махсус эксплуатация-монтаж бошқармасини тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига ўтказиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин. (ЎзР Президентининг 01.06.2018 й. ПФ-5454-сон Фармони таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)
Белгилаб қўйилсинки:
махсус эксплуатация-монтаж бўлимлари (бўлинмалари) ва бошқармаси давлат муассасаси шаклидаги юридик шахс ҳисобланади;
махсус эксплуатация-монтаж бўлимлари (бўлинмалари) ва бошқармасининг муассиси бўлиб тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳисобланади.
ЎзР Президентининг 29.11.2021 й.
ПФ-27-сон Фармонидан олдинги таҳрири
6-банд иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Маданий-маърифий ишлар маркази ва "ЖАР" спорт-соғломлаштириш мажмуаси томонидан улар фаолияти билан боғлиқ бўлган пуллик хизматлар кўрсатиш ҳақидаги; (ЎзР Президентининг 01.06.2018 й. ПФ-5454-сон Фармони таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)
ЎзР Президентининг 06.03.2019 й.
ПҚ-4229-сон Қароридан олдинги таҳрири
5-банд иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири
"Тошкент" аэропорти ва "Тошкент-Марказий" вокзалидаги транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўлимлари Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бошқармасига бўйсунади;
5-банд учинчи хатбошининг олдинги таҳрири
транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўлимлари Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва вилоят ички ишлар бошқармаларининг таркибий бўлинмалари ҳисобланади ҳамда тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазири ва вилоят ички ишлар бошқармалари бошлиқларига бўйсунади;
ЎзР Президентининг 01.06.2018 й.
ПФ-5454-сон Фармонидан олдинги таҳрири
6-банд биринчи хатбошининг олдинги таҳрири
6. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг:
6-банд иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири
"Динамо" жисмоний тарбия-спорт жамиятининг республика кенгаши ижроия аппаратини мақоми бўйича Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Бош бошқармасига тенглаштириш;
6-банд учинчи хатбошининг олдинги таҳрири
Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, вилоятлар ички ишлар бошқармаларининг йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармалари махсус эксплуатация-монтаж бўлимларини (бўлинмаларини) ҳамда Тошкент шаҳар ички ишлар Бош бошқармасининг Йўл ҳаракати бошқармаси ҳузуридаги махсус эксплуатация-монтаж бошқармасини тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига ўтказиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.