ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Олий суди Пленумининг қарорлари / Жиноий ишлари бўйича / Айрим тоифадаги жиноий ишлар бўйича қарорлар /Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 20.12.1996 й. 37-сон қарорининг олдинги таҳрири
ЎзР ОС Пленуми 20.12.1996 й. 37-сон Қарорининг
олдинги таҳрири
ЎзР ОС Пленумининг 14.05.2022 й. 9-сон
7. Қорақалпоғистон Республикаси жиноят ишлари бўйича суди, жиноят ишлари бўйича вилоят, Тошкент шаҳар судлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди, транспорт воситаларини олиб қочиш ва ўғирлаш учун жавобгарликни белгиловчи қонунларнинг тўғри қўлланиши устидан назоратни кучайтирсинлар. (ЎзР ОС Пленумининг 29.11.2017 й. 46-сон Қарори таҳриридаги банд) (Олдинги таҳририга қаранг)
ЎзР ОС Пленумининг 29.11.2017 й. 46-сон
1-банд биринчи хатбошининг олдинги таҳрири
1. Судлар, транспорт воситаларини ҳайдаб қочиш деганда ўзига тегишли бўлмаган транспорт воситасини ўзлаштириш мақсадисиз уни турган жойидан бошқа жойга олиб қочишни тушунишлари керак.
3-банд иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири
Айбдор томонидан транспорт воситасини ўзининг шахсий мулкига айлантириш мақсадини кўзлаган ҳолда олиб қочганда унинг ҳаракатлари ўзганинг мулкини ўғирлаганлик учун жавобгарликни белгиловчи Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан тавсифланиши лозим. Бу ҳаракатларни ЖКнинг 267-моддаси билан қўшимча тавсифлаш талаб қилинмайди, чунки бу ҳолатларда транспортни олиб қочиш ўғирлашнинг усули (воситаси) ҳисобланади.
5-банд тўртинчи хатбошининг олдинги таҳрири
Уюшган гуруҳ таркибида транспорт воситасини олиб қочишда қатнашган шахсларнинг ҳаракатлари, уларнинг ҳар бирининг ролидан қатъи назар, иштирокчилик деб танишлик лозим.
7. Қорақалпоғистон Республикаси жиноят ишлари бўйича Олий суди, жиноят ишлари бўйича вилоят, Тошкент шаҳар судлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди, транспорт воситаларини олиб қочиш ва ўғирлаш учун жавобгарликни белгиловчи қонунларнинг тўғри қўлланиши устидан назоратни кучайтирсинлар. (ЎзР ОС Пленумининг 14.06.2002 й. 10-сон Қарори таҳриридаги банд)